⚡️Талабаларга 28 декабрдан 10 январгача қишки таътил берилади
❗️Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди, – деб хабар бермоқда ОЎМТВ Ахборот хизмати.
✅2021 йил 11 январь — ўқишнинг биринчи куни бўлади.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

КЎП УХЛАГАН БОЛАНИНГ
БЎЙИ УЗУН БЎЛАДИМИ?
Айрим ўсмирлар тенгқурларидан бўйи пастлигидан уялади. Бундай вазиятда боланинг руҳий ҳолатида ўзгариш, сиқилиш, асабийлашиш, тушкунликка тушиш рўй беради, оқибатда эса, бошқа жиддий касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин. Хўш, боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.
— Бўй ўсиши нимага боғлиқ, агар боланинг ўсмаётганини билиб қолсак кимга мурожаат қилиш керак?
— Инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.
Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак. Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суякларини текширилади. Бу текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур.
Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар жоиз. Булар: боланинг бўйи ва вазни ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ҳамда генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади.
— Бўй ўсмай қолишига нима сабаб бўлади?
— Бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Юқорида келтирилган таҳлилларда бу аниқланади. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида100 та ген муҳим роль ўйнайди.
Бўйи паст ота-онадан туғилган боланинг узун бўйли бўлиши кам кузатилади. Бўй ўсишига организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам таъсир қилади. Қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шу боис эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишидаги патологияларга олиб келади.
Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатади. Бошқа сурункали касалликлар тонзиллит(ангина), холецистит(ўт қопи яллиғланиши) одатда бўй ўсишига салбий таъсир қилмайди. Аммо бундай ҳолларда иштаҳа йўқолади, бу эса бўй ўсишини пасайтиради.
Агар болада паразитлар бўлса ҳам бўй ўсишида муаммолар туғилади. Шунинг учун ички организм фаолияти нормал йўлга қўйилса, бўй ўсишда давом этади.
— Кўп ухлаган боланинг бўйи узун бўлади дейишади, шу тўғрими?
— Ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган бола яхши ўсади ва ривожланади.
Шунингдек, болага меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Меҳрибонлик уйларидаги 5 ёшгача бўлган болаларда кўпинча бўй ўсишидан ортда қолиш кўпроқ кузатилади. Ота-оналар ҳам бола руҳиятига эътибор қаратиши лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

2020 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 396 (+155) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 661 (+139) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 123 нафар бемордан 172 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Международная олимпиада «Самарканд-2020» среди высших медицинских учебных заведений.
▶️@ssvuz
▶️@ssvuz
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 443 нафар бемор вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 71 миллион 581 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 618 мингдан зиёд киши вафот этган (15.12.2020 йил Европа вақти билан соат 18:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 496 156 янги ҳолати аниқланди, 8 443 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 73 миллион 475 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 635 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 16,041 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,906 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,901 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,707 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,338 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
—————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло 8 443 человека
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 71 млн 581 тысяча, из них более 1 млн 618 тысяч человек умерли (по состоянию на 18:51 по центральноевропейскому времени 15 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 496 156 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 443 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:28 часов по ташкентскому времени 16 декабря 2020 года), в мире заразилось более 73 млн 475 тысяч человек, из них более 1 млн 635 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 16,041 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,906 млн), на третьем — Бразилия (более 6,901 млн), на четвертом — Россия (2,707 млн), на пятом — Франция (2,338 млн).
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

БЎЙНИ ЎСТИРИШНИНГ ҚАНДАЙ ДАВО ЧОРАЛАРИ БОР? (2-қисм)
ССВ Матбуот хизматининг саволларига тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.
— Суяк ёши нима дегани?
— Тиббиётда ҳар бир одам организмининг паспорт ёши ва суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви ўтказилганида суяклар сонига кўра cуяк ёши аниқланади. Меъёрда паспорт ёши суяк ёши билан тенг бўлиши лозим. Суяк ёши бир йилда бир маротаба назорат килиниши керак. Ўсиш жараёнига қараб ўсиш гармонини давом этириш ёки тўхтатиш тавсия қилинади.
Бўй ўсишининг ортда қолиши шу каби текширувларда кўринади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўлаяпти.
— Бўйни ўстиришда қўлланиладиган гормон терапия муолажаси қандай?
— Замонавий тиббиётда рентген ва гормонал текширувлардан орқали бўй ўстиришда ташхис аниқ бўлгач, гормон терапия муолажаси қилинади.
Муолажа икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиб, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилинади.
Шунингдек, гормон препаратларини ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири. Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормондан фойдаланилса, ножўя таъсири кузатилиши мумкин. Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олиниши лозим. Икки ёки уч ойда тўхтатиб қўйилса, ҳеч қандай наф бўлмайди. Бу жараённи эртароқ бошлаган маъқул. Балоғат ёшидан кейин бўй ўстириш муолажаси таъсир қилмаслиги тиббиётда кўп кузатилган.
— Уй шароитида болаларимизнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилишимиз керак?
— Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан банд бўлса, унда очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Таомнома оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга бой бўлса, бўй билан боғлиқ муаммолар кўп безовта қилмайди. Шуни унутмангки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишнинг биринчи талаби бу соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат стоматология институтида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ташкил этилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvuz
Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) Соғлиқни сақлаш вазирлигига 4000 дона экспрес-тест тўпламларини тақдим қилди
Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) — Корея Республикасининг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги ташкитлот бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, яъни чет давлатларда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун беғараз лойиҳалар билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда KOFIH дунёнинг 20 дан ортиқ хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Жамғарма ҳамкорликни йўлга қўйган мамлакатлар турли ижтимоий аҳамиятга эга самарали лойиҳаларни амалга ошириб келади. Уларнинг асосий қисмини биринчи тиббий ёрдам, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий масалалар ташкил этади.
Ана шундай лойиҳалардан бири KOFIH малака ошириш дастури доирасида 2007 йилдан бошлаб, Ўзбекистондан 62 нафардан ортиқ шифокор Корея Республикасининг етакчи олий ўқув юртларида малака ошириб қайтган.
KOFIH Болалар миллий тиббиёт марказини ташкилий ишларига ва бошқарув фаолиятига кўмаклашиб келмоқда. Марказда шошилинч тиббий ёрдам хизматлари ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.
KOFIHнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Себастьян Ю томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига 4000 дона экспрес-тест тўпламлари тақдим қилинди. Вазирлик номидан уларни вазир ўринбосари Шоҳрух Шарахметов қабул қилиб олди.
Экспресс-тестлар организмга тушган коронавирусга нисбатан иммун тизимининг курашиш қобилиятини аниқлаш имконини беради, бунда касаллик жараёнини кечув даври, организмнинг вирусга қарши қандай курашаётгани ва ҳосил қилинган иммунитет таначалари баҳоланади. Бу усул инсоннинг қон намунаси орқали текширилади. Мазкур тестлар юртимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини тезда аниқлаб, уни барвақт даволаш имконини беради.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.
#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Бугун пойтахтимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”га бағишланган Халқаро пресс-клуб давра суҳбати бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва ҳукуматнинг бир қанча аъзолари иштирокида ўтган анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ҳам сўзга чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги сўнгги 4 йилда қилинган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар бўйича маълумот берди.
Жумладан, вазир ўз нутқида бирламчи тиббий-санитария ёрдами, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббиёт тизими, соҳада хусусий секторнинг ривожланиши, пандемиянинг олдини олиш бўйича қилинган ишлар, инфекция тарқалишининг қайтадан авж олишини бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва ҳукуматнинг бир қанча аъзолари иштирокида ўтган анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ҳам сўзга чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги сўнгги 4 йилда қилинган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар бўйича маълумот берди.
Жумладан, вазир ўз нутқида бирламчи тиббий-санитария ёрдами, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббиёт тизими, соҳада хусусий секторнинг ривожланиши, пандемиянинг олдини олиш бўйича қилинган ишлар, инфекция тарқалишининг қайтадан авж олишини бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
2020 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 538 (+142) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 11 нафари Хоразм вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 100 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 14 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 810 (+149) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 116 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 11 нафари Хоразм вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 100 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 14 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 810 (+149) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 116 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Олимлар битта ниқобдан қайта-қайта фойдаланишнинг зарарини исботлашди
Массачусетснинг Ловелл университети ва Калифорниянинг Баптист университети тадқиқотчилари пандемия пайтида ишлатилган тиббий ниқобни тақиш уни тақмагандан кўра хавфлироқ эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Physics of Fluids» журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтилган.
Олимларнинг сўзларига кўра, ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди. Баъзилар йўқдан кўра ҳар қандай ниқоб яхши деб ҳисоблашади. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.
Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлар ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Симуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берди. Аниқланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Манба: xabar.uz

ССВ огоҳлантиради:
ИС ГАЗИНИНГ ХАВФЛИЛИГИ УНИ ҲЕЧ ҚАНАҚА ҲИДГА ЭГА ЭМАСЛИГИДА
Қиш келиб, кунлар совиши билан ис газидан заҳарланиш ҳоллари кўпаяди. Куни кеча Президентимиз раислигида қиш мавсумига тайёргарлик масаласида ўтган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг ўтган даврида бундай ис газидан заҳарланиш оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этгани ва 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳати олгани айтилди. Шу маълумотнинг ўзиёқ вазиятга жиддий ёндашиш кераклигини кўрсатади. Ис газидан заҳарланиш борасидаги ССВ Матбуот хизматининг саволларига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб беради.
— Ис газининг хавфлилиги унинг ҳеч қанақа ҳидга эга эмаслигида. Ҳолсизланиш сезмагунча газ борлиги тўғрисида фикр юритиб бўлмайди, унинг энг кам миқдори ҳам заҳарланишга олиб келиши мумкин, — дейди Д.Алимов. — Шунинг учун ҳам уни “сездирмасдан ўлдирувчи” деб номлашади. Ис гази ҳосил бўлишининг асосий сабаби – ёниш майдонида етарли кислород мавжуд эмаслигида бўлади. Чала ёниш вақтида ёқилғининг тўлиқ ёниши натижасида умуман зарарсиз ҳисобланган карбонат ангидрид ҳосил бўлиши ўрнига ис гази пайдо бўлади.
— Ис газидан заҳарланиш қандай ҳолатларда юзага келиши мумкин?
— Бу офатнинг бир неча сабаблари бор. Асосан:
📌ёнғин кузатилаётган вақтда;
📌ишлаб чиқаришда турли хил органик моддаларни синтезлашда ис газидан фойдаланиш жараёнида;
📌етарли ҳаво айланмайдиган шароитларда газга мослаштирилган мосламаларнинг ҳавони тортиш механизми ишдан чиққанда ёки газнинг ёниши учун вентиляция каналларига ҳаво етарлича кириб турмаса;
📌уй шароитларида табиий газ қувурларидан газнинг сизиб чиқишлари ва печли иситиш шароитларида печлар қопқоғини ўз вақтида ёпилмаслик ҳолатларида.
Дунё статистик маълумотларига кўра, ис газидан заҳарланиш туфайли ўлим кўрсаткичлари алкоголдан вафот этишдан сўнг, иккинчи ўринни эгаллайди. Масалан, АҚШда бир йилда ўртача 400 нафарга яқин одам ис газидан эҳтиётсизлик сабабли нобуд бўлади.
— Ушбу газнинг одамга таъсир қилиш механизми ҳақида нима дея оласиз?
— У аввало, қонга кириб, гемоглобин ҳужайраларини зарарлайди. Табиийки, шундан сўнг гемоглобин кислород ташиш қобилиятини йўқотади. Одам бу газдан қанча кўп нафас олса, унинг қонида шунчалик кам гемоглобин қолади ва организм ҳам кам кислород олади. Ис газидан заҳарланишдан сўнг гемоглобин ҳужайраларини тиклаш учун кўп вақт талаб этилади.
Ис газидан заҳарланиш қисқа муддатларда ёки секинлик билан юзага чиқиши мумкин. Асосан, ўша муҳитдаги ҳаво таркибидаги унинг концентрациясига боғлиқ. Жуда юқори концентрацияларда заҳарланиш тезда юзага чиқади, ҳушдан кетиш, турли хил тутқаноқлар ва нафас тўхташи билан намоён бўлади.
— Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишда нималарга эътибор бериш керак? Умуман бундай фавқулодда ҳолатларда қайси даволаш муассасаларига мурожаат қилиш керак?
— Биринчи ёрдамни жуда зудлик билан кўрсатиш зарур. Бу жараён қуйидаги қадамларни ўз ичига олади:
📌Аввало, жабрланувчини имкон қадар тезроқ тоза ҳавога олиб чиқиш;
📌Иккинчидан, нафас олишни енгиллаштириш – нафас йўлларини тозалаш, яъни кийимларини ечиш, тилнинг орқага кетиб қолишини олдини олиш учун жабрланувчини ёнбош ётқизиш;
📌Учинчидан, нафасни стимуллаш. Кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш.
❗️Энг асосийси – албатта тез тиббий ёрдам чақириш зарур.
Ҳатто бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам уни шифокор кўриши шарт. Сабаби ҳар доим ҳам касаллик белгиларига асосланиб, ҳақиқий заҳарланиш даражасини аниқлаб бўлмаслиги мумкин. Оғир даража заҳарланиш ҳолатларида реанимацион чора-тадбирлар кўрилади.
Айни пайтда бу турдаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган жабрланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида пойтахтимизда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг худудлардаги филиаллари ва туманлардаги бўлимларида туну кун шифокорларимиз фаолият кўрсатишади.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 585 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 72 миллион 196 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 630 мингдан зиёд киши вафот этган (16.12.2020 йил Европа вақти билан соат 17:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 585 455 янги ҳолати аниқланди, 11 463 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 74 миллион 210 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 648 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 16,245 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,932 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,927 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,734 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,350 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 585 тысяч новых случаев заражения COVID-19
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 72 млн 196 тысяч, из них более 1 млн 630 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:51 по центральноевропейскому времени 16 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 585 455 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 463 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:28 часов по ташкентскому времени 17 декабря 2020 года), в мире заразилось более 74 млн 210 тысяч человек, из них более 1 млн 648 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 16,245 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,932 млн), на третьем — Бразилия (более 6,927 млн), на четвертом — Россия (2,734 млн), на пятом — Франция (2,350 млн).

❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:
🔺Қорақалпоғистон.
ЖССТ халқаро экспертларининг бачадон бўйни саратони скрининги бўйича тадбирлари бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов Саратон касалликлари бўйича тадқиқотлар халқаро агентлигидан Изабель Херд (Франция), ЖССТ минтақавий офисидан Мария Ласиерра Лосада (Испания) ва Виталий Смелов (Россия), ЖССТ доиравий офисидан, миллий координатор Назокат Қосимова ва Альбина Сайдуллаевалар (UNFPA) билан учрашув ўтказди.
🔺Фарғона.
Фарғона шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиникада фуқароларни хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари давом этмоқда. Бунинг учун муассасада 23 та бригада ташкил этилган. Бу ишларда маҳалла фаоллари ҳам тиббиётчиларга яқиндан ёрдам беришяпти.
🔺Қашқадарё.
Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонаси Чим филиалидаги 6 та тиббий бригада аъзолари томонидан тиббий хатлов ва антропометрия тадбирлари намунали ташкил этилаяпти. Айни пайтгача ҳудудда мавжуд 6881 та хонадондаги 15256 нафар аҳолининг 75 фоиздан ортиқ қисми тиббий хатловдан ўтказиб бўлинди.