ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
162K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЯНА 2 ТА САРАЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ МАРКАЗИ ЁПИЛДИ

Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга муолажа узлуксизлигини таъминлаш ва инфекцияга қарши курашга ихтисослашган кучларнинг тарқоқлигига барҳам бериш мақсадида Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ”нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва “Универсал” спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилди.

Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади. Ушбу вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакатимизда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159 та тиббиёт муассасасидан фақат 32 таси фаолият юритмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Ногиронликни расмийлаштириш тартиби қандай?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:

— Ногиронликни белгилаш учун тиббий кўриклар яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича ўтказилади.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси(ТМЭК)га топшириш лозим бўлган хужжатлар тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) раиси ёки аъзолари томонидан ТМЭКга тақдим этилади. Ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг, кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда талон расмийлаштирилади.

Организмда функциянинг бузилиши ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражасига қараб, тиббий кўрикдан ўтказилувчига ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи 6 ойга, бир ёки икки йилга белгиланиши мумкин.

Фуқаро саломатлигини яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ, ногиронлик муддатсиз ҳам белгиланади.

Ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда муддатидан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш амалга оширилади.

Муддатсиз ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга оид саволларга жавоб берди.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

▶️@ssvuz
​​🔺2020 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 498 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71740 (+131) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🏋️Ўзбекистонликларнинг атиги 19 фоизи спорт билан шуғулланади

📌Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор мажлисида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🏃Бугунги кунда аҳолининг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олинган. Аксинча, носоғлом турмуш тарзи, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва нонни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрайди.

🦠Коронавирус инфекцияси, аввало, юрак-қон томир, нафас йўллари касаллигига чалинган, ортиқча вазнли фуқароларда оғир кечгани ҳаммага маълум. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи ва спортнинг аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатди.

🚲Йиғилишда шу борадаги манзилли рўйхатни шакллантириб, қурилиш ишларини бошлаш, пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ССВнинг AКТни ривожлантириш маркази "Doctor.Uz" маслаҳат каналини ишга туширди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги AКТни ривожлантириш маркази (ИТМед) томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, соғликни мустаҳкамлаш ва маслаҳатлар бериб бориш учун "Doctor.Uz" маслаҳат канали ишга тушди.

Ушбу каналда сиз тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, офис гимнастикаси, статистика, фойдали маълумотлар, тиббиёт волонтёрларининг фаолияти ва бошқа кўплаб қизиқарли янгиликларни топишингиз мумкин.

————————————

Центр развития ИКТ Минздрава запустил телеграм канал Doctor.Uz

Центр развития информационно-коммуникационных технологий Министерства здравоохранения запустил телеграм канал «Doctor.Uz» для пропаганды здорового образа жизни среди населения, формирования сознательного отношения к нему, укрепления здоровья и предоставления советов по данной тематике.

В этом канале вы найдете советы и рекомендации по правильному питанию, офисной гимнастике, статистику, полезную информацию, информацию о деятельности волонтеров-медиков и много других интересных новостей.

▶️@ssvuz
Андижоннинг чекка қишлоғида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида оилавий поликлиника, шифохона ва тез тиббий ёрдам бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жалақудуқ туман Ойим қишлоғида 2019 йил 1 июль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғи билан поликлиника ва шифохона қурилиши ишлари бошланган эди. Шифохона қурилишига 6,8 миллиард сўмдан зиёд маблағлар жалб этилди.

Куни кеча замонавий тез тиббий ёрдам бўлими, поликлиника ва 30 ўринлик шифохона иш фаолиятини бошлади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан 600 миллион сўмлик рақамли рентгент аппарати, компьютер жиҳозлари, тиббий ашёлар тақдим этилди. Шифо комплексида 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари ва хизматчилар халқ саломатлиги йўлида фаолият кўрсатадилар.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz