ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
51.1K subscribers
7.23K photos
2.95K videos
45 files
10.8K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ:
Белда оғриқ пайдо бўлса...

Шоҳайдар ШОТУРСУНОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Умуртқалараро диск чуррасида мушак ва пайлар тортилиб, оғриқ пайдо бўлади. Кислород ва озуқалар етишмаслиги боис қўл-оёқлар музлайди, уюшади, киши ҳолсизланади. Ҳаракатланганда ва юрганда безовталик кузатилади. Касаллик ўтказиб юборилса, ногиронлик даражасигача олиб келиши ҳам мумкин.

Кўпчилик белдаги оғриққа у қадар жиддий эътибор бермайди. "Туз йиғилиши", "нерв толаларининг шамоллаши" каби тахминлар, одатда, хасталикнинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлади. Шунингдек, оғриқ қолдирувчи суртмалардан фойдаланиш ҳам кейинчалик айрим асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ:
Касаллик хуруж қилганда нима қилиш керак?

Шоҳайдар ШОТУРСУНОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Чурра хуружида кўнгил айниши, қайт қилиш, чурра жойлашган соҳа атрофи қўл билан пайпасланганида қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилади. Чурра катталашиб, таранг бўлиб қолади. Бу ҳолатларда оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш тақиқланади.

Чурра ташхиси қўйилгач, ўзбилармонлик билан даволаш асло мумкин эмас! Энг тўғри танлов — шифокор кўригидан ўтиш ҳамда буюрилган даво муолажаларини бажариш. Кимлардир умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар билан даволашни таклиф этади. Бу каби чоралар шикастланган умуртқани янада қийнаб қўйиши, касаллик зўрайишига олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 22 ноябрь coaт 14:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 552 (+74) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 9 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 5 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 17 нафар
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 68 711 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 238 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда замонавий клиникалар, тиббиёт муассасалари ишга туширилаяпти

▶️@ssvuz
🔺2020 йил 22 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 617 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 5 нафари Тошкент вилоятида,
📌 60 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 68827 (+116) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 187 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ:
Касалликни даволаш усуллари

Мурод Каримов
,
тиббиёт фанлари номзоди
:

— Ҳозирда касаликни даволашнинг лазерли ва эндоскопик усулларидан фойдаланилади. Чурра инсон танасидаги ўсимта ҳисоблангани, шунингдек, вақтида чора кўрилмаса, салбий оқибатларга олиб келгани учун уни режали жарроҳлик йўли билан даволаш маъқул кўрилади. Бунда бемор тўлиқ текширувлардан ўтказилади. Организмидаги барча тизимлар фаолияти ўрганилиб, соғлиғининг ҳолатига кўра операция қилинади. Масалан, юрак етишмовчилиги бор беморларни аввал кардиолог тавсиясига асосан даволаниши маслаҳат берилади. Чунки анестезия юрак фаолиятига таъсир қилади. Чурра хуружида эса бу беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Умуртқа чуррасини дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўлади. Жумладан, ҳозир сув муолажалари кенг йўлга қўйилган.

Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали саналади. Бундан ташқари, ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова саволга жавоб берди:
〰️〰️〰️〰️〰️

🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлигининг 55 фоизи турмуш тарзи (овқатланиш, зарарли одатлар, яшаш шароити), 20 фоизи атроф-муҳит, 15 фоизи ирсий омиллар ва 10 фоизи тиббий ёрдам билан боғлиқ;

📈Бугунги кунда республика аҳолисининг 56 фоизида ортиқча вазн, шундан 24 фоизида семизлик, 46 фоизида меъёридан ортиқ холестерин, 31 фоизида юқори артериал қон босими мавжуд, 67 фоизи етарлича мева-сабзавот истеъмол қилмайди (кунига 400 гр);

Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:

🔘2021 йил 1 июндан бошлаб:

🔹6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида уларни микронутриент кукуни билан;

🔹6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан;

🔹2–10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препарат билан бепул таъминлаш;
〰️〰️〰️〰️〰️

🔘 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

🔹 ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;

🔹35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш;

🔘2021 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида олий нав буғдой унини микронутриентлар билан бойитилган тақдирда реализация қилишга рухсат бериш;
〰️〰️〰️〰️〰️

🔹Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида эксперимент тариқасида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилмоқда;

🔹Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази, тиббиёт олий таълим муассасалари, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказларига:

✔️ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимлари учун диетология бўйича қайта тайёрлаш курсларини очиш;
✔️аҳоли учун овқатланиш бўйича маслаҳатчи тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмоқда.

🔹Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институтига соғлом овқатланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш вазифаси юклатилмоқда;
〰️〰️〰️〰️〰️

🔘2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

🔹 таълимнинг барча босқичларида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича дарс (машғулот)лар ўтилиши;

🔹тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади.

🔹озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи махсус белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилиши белгиланмоқда.

▶️@ssvuz
​​🔺2020 йил 22 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 659 (+181) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 9 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида
📌 5 нафари Навоий вилоятида,
📌 9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 45 нафари Тошкент вилоятида,
📌 105 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 48 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 147 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68 915 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2141 нафар бемордан 217 нафари оғир, 49 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 57 миллион 882 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 377 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 58 миллион 649 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 388 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 11,789 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,095 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,020 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (2 089 353), бешинчи ўринда Россия (2 089 329).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 57 млн 882 тысячи, из них более 1 млн 377 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 58 млн 649 тысячи человек, из них более 1 млн 388 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 11,789 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,095 млн), на третьем — Бразилия (более 6,020 млн), на четвертом — Франция (2 089 353), на пятом — Россия (2 089 329).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
Aгар сиз COVID-19 ёки коронавирус инфекциясига ўхшаш касаллик туфайли ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун “103” га мурожаат қилган бўлсангиз, “тез ёрдам” хизмати сифатини қандай баҳолайсиз?

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Anonymous Poll
19%
Зўр
15%
Яхши
16%
Қониқарли
25%
Қониқарсиз
26%
Билмайман
Если вы вызывали домой скорую помощь для вас и членов вашей семьи по причине COVID-19 или заболевания, похожего на коронавирусную инфекцию, то как вы оцениваете качество обслуживания скорой медицинской помощи?
Anonymous Poll
19%
Отлично
12%
Хорошо
11%
Удовлетворительно
29%
Неудовлетворительно
29%
Не знаю
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг шу йилнинг 23 ноябрдаги тегишли буйруғига асосан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган Худойбергенов Шуҳрат Абдуллаевич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — марказ кўп тармоқли клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Худойбергенов фаолияти давомида Академик В. Ваҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида хирург-шифокор, катта илмий ходим, бўлим мудири, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимларида меҳнат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 23 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 713 (+54) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Бухоро вилоятида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 11 нафар
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 68 915 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 195 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Ҳаво ҳарорати минус даражага тушиб кетмоқда. Қорли ва совуқ об-ҳавода коронавирус инфекцияси тарқалиши кучайиши мумкинми?

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Коронавирус дунёда пайдо бўлган янги вирус бўлишига қарамай, унинг аниқланганига бир йил бўлди. Дунё олимлари, хусусан, республикамиз олимлари тадқиқотларига кўра, бу вирус бошқа вирусларга нисбатан иссиқ ёки совуқ ҳавода нобуд бўлмаслиги тасдиқланиб келинмоқда. Яъни, ҳаво ҳарорати қанчалик совуқ бўлса вирусни яшаш имконияти кучайиши кузатилиши таъкидлаб келинмоқда.

Коронавирус ҳаво ҳароратиниy ўта юқори ҳолатида, яъни 70 даражадан юқори ҳароратда 5-15 дақиқада нобуд бўлиши кузатилган. Лекин ҳаво ҳарорати қанчалик паст бўлса, у совукда деярли уйқу ҳолатига кетади, лекин ўлмайди, у ёки бу сатҳларда, сақланади, иссиқ организмга тушиши билан ҳаёт фаолиятини давом эттиради.

Яъни, коронавирус ҳаво томчи, фекал-орал ва контакт йўллари билан юқади, демак иссиқроқ кунларга нисбатан совуқ кунларда бундай муҳитда сақланиши узоқроқ бўлади. Бу эса, вируснинг инсон организмига тушиш имкониятини кучайтиради.

Инсон организмига вирус тушган ва ҳали касаллик аломатлари пайдо бўлмаган, яъни яширин-инкубацион даври кечаётганда бу одамдан ҳавога тарқалган вирус ёзги кунда 3 соат туриши тасдиқланган бўлса, бугунги совуқ кунларда у кўпроқ — 5-6 соатгача сақланади. Сатҳларда эса 3-5 кунгача, суюкликлар таркибида 9 кунгача сақланиши тўғрисида Хитой, Европа ва АҚШ олимлари мақолаларида ёзиб ўтмоқда.

Бу дегани, агарда сиз одам гавжум жойларга борсангиз ва у ерда ниқоб, қўлқоп каби ҳимоя воситаларини тақмасангиз, масофа сақланмаса ҳамда қўллар тозалаб турилмаса, коронавирус организмга тушиши аниқ ва одамлар кўп жойларда касалланиш хавфи жуда ҳам юқори.

Агар иш юзасидан уйдан ташқарига чиқсангиз, албатта ниқоб ва қўлқопларни қоидага риоя қилган ҳолда тақиб юринг, масофани сақланг, доимий равишда қўлларни совунлаб ювинг ёки антисептиклар билан ишлов беринг. Уйга қайтганда эса, ташқарида кийилган устки кийимларни даҳлизда қолдиринг, уйда қўлларни узоқ муддат совунлаб ювинг, юзни, кўзларни, томоқларни ва бурунларни иссиқроқ сувда камида 3 марта чайиб ташланг. Шу тариқа уйингизга вирусни олиб киришдан имкон қадар сақлаган бўласиз.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​ИНСОН ОРГАНИЗМИДАГИ УРОЛОГИК ТИЗИМНИНГ ФУНКЦИЯСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Жуманазар БЕКНАЗАРОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Моддалар алмашинуви жараёнида организмда кераксиз моддалар пайдо бўлиб, уларни вужуддан чиқариб ташлаш талаб этилади. Урологик тизим организмда ана шундай муҳим фильтр вазифасини бажаради.

Агар мана шу тизим мукаммал ишламаса, заҳарли моддалар организмда кўпайиб кетиши натижасида инсон танаси ҳалокатга юз тутиши мумкин. Пешоб ишлаб чиқариш тизимида, аввало, буйракларнинг аҳамияти катта. Буйраклар 180-200 грамм оғирликда бўлиб, умуртқа поғонасининг икки тарафида жойлашади. Улар худди ловиясимон кўринишга эга қўш аъзодир. Буйракларнинг асосий ишчи тизими — нефронлардир. Нефронлар орқали қон ўтади ва ундан сўнг қон плазмасига ўтказилади.

Фимоз касаллиги, уни уй шароитида қандай даволаш йўллари бор?

— Фимоз касаллиги ўғил болаларда учрайдиган урологик нуқсон. Бунда боланинг олатини ёпиб турувчи кертмак варағи узун бўлиши туфайли унинг тешиги тор бўлади. Натижада олат учида туз йиғилиб, яллиғланиш юзага келади. Бу нуқсонни оддий стерилланган бинт ва беш фоизли синтомицин суртмаси ёрдамида уй шароитида бартараф этиш мумкин.

Бунинг учун чақалоқлар патронажига борган ҳамшира боланинг урологик тизимини яхшилаб кўрикдан ўтказиб, нуқсон аниқланса, онага бола парвариши бўйича маслаҳат ва тавсия бериши лозим. Ўз вақтида кўрилган ана шундай чоралар келгусида баланит, баланопостит каби урологик касалликларнинг олдини олишга замин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 23 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 774 (+61) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 48 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 604 нафарга етди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Бухоро вилоятида 19 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 69 054 (+139) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 116 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Витилигога чалинган беморлар коронавирус бўлиб қолса оқ доғлари кўпайиб кетиши мумкинми?

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

—Витилиго касаллиги аутоиммун жараён билан кузатиладиган касаллик бўлиб, унинг келиб чиқишида турли омиллар таъсир этади. Коронавирус таъсирида ҳам аҳолининг 4 фоизида аутоиммун жараён кузатилиши оқибатида, цитокин шторми кузатилади.

Олимларнинг таъкидлашича, аутоиммун жараён билан кечадиган касалликларни ўтказаётган беморлар организмида иммун тизим бу жараённи назорат қилишга мослашган бўлади.

Витилиго касаллигида кечаётган аутоиммун жараённи организм бошқаришни ўргангани боис, ташқи вирус, яъни коронавирус организмга тушганида, организмда келиб чиқиши мумкин бўлган аутоиммун жараённи олдини олиш хусусияти ишга тушиб, касаллик оғир кечуви кузатилмаслиги мумкин. Лекин бу дегани витилиго касаллиги каби аутоиммун жараённи кечираётган беморлар коронавирус касаллиги билан касалланса енгил даражада ўтади ва ҳимояланмаслик, профилактика қилмаслик мумкин дегани эмас. Бундай ҳолатлар инсон организмига тушган вирус ҳажмига боғлиқ бўлади, агар организмга кўп миқдорда вирус тушса ёки касалликдан тўлиқ тузалмасдан туриб беморлар билан контактда бўлиб яна вирус организмга тушса, касаллик оғир кечиши кузатилади.

Шунинг учун, ҳозирда ва доимий равишда бу касалликдан ҳимояланиш, ниқоб ва қўлқопларни тақиш, қўлларни доимий равишда совунлар билан юқиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда одамлар кўп жойларда масофани сақлаш ўз долзарблигини йўқотмаган.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​🔺2020 йил 23 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 847 (+188) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 7 нафари Бухоро вилоятида,
📌 6 нафари Наманган вилоятида
📌 14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 42 нафари Тошкент вилоятида,
📌 112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 604 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 19 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌 Сирдарё вилоятида 18 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 40 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 98 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 118 (+203) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2125 нафар бемордан 213 нафари оғир, 48 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Қандли диабетдан қандай даволанишни биласизми?

▶️@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 58 миллион 425 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 385 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 59 миллион 168 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 396 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 11,972 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,139 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,052 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринга яна Россия чиқди (2,114 миллиондан ортиқ), Франция эса бешинчи ўринга тушди (2,102 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 58 млн 425 тысяч, из них более 1 млн 385 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 59 млн 168 тысяч человек, из них более 1 млн 396 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 11,972 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,139 млн), на третьем — Бразилия (более 6,052 млн), на четвертом месте опять оказалась Россия (2,114 млн), а Франция спустилась на пятое место — (2,102 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Ўзбекистонда “COVID-19” инфекцияси
бўйича 6 та илмий изланиш олиб борилмоқда

Соҳалар ривожини ушбу тизимдаги фундаментал ва амалий фан бўйича илмий тадқиқот ишлари, инновацион лойиҳалар ҳамда ҳаётга татбиқ этилаётган ихтиро ва кашфиётлар белгилаб беради.
Хўш, бугунги кунда тиббиётимизнинг илмий салоҳияти қайд даражада? Жорий йилда қандай илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда? Дунё тиббиёти эътибор марказидаги “COVID-19” инфекцияси бўйича Ўзбекистонда ҳам илмий изланишлар кетмоқдами? ССВ Матбуот хизмати айни шу саволларга
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фанни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акмал Сидиковдан жавоб олди.

— Айни пайтда мамлакатимизнинг тиббиёт соҳаси бўйича илмий салоҳияти ҳақида тўхталсангиз.

— Айни пайтда олимларимиз тиббиёт соҳасидаги дунёнинг нуфузли конференция, анжуманларида маърузалар қилиб, йирик илмий-маърифий журналарда илмий иш ва мақолалари билан қатнашиб келишмоқда.

Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида 8 нафар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги, 831 нафар фан доктори, 1 минг 600 нафардан ортиқ фан номзодлари фаолият юритиб келмоқда. Улар ўз навбатида таълим муассасалари, илмий марказ ва институтларда ишлаб, тиббиёт соҳаси ривожига катта ҳисса қўшяпти.

— Бутун дунёда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада илмий лойиҳалар борми?

— Албатта, ҳозирда дунёдаги барча тиббиёт муассасалари, табиий фан йўналишидаги олим ва профессорлар коронавирус инфекциясида самара берадиган дори воситалари ёки вакцина ишлаб чиқиш борасида илмий изланишлар олиб бормоқда. Ўзингизга маълум, айрим мамлакатлар тажрибаларини эълон қилаётган бўлса-да, ҳали-ҳануз узил-кесил ижобий натижага эришилгани йўқ. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам “COVID-19” инфекцияси бўйича 6 та илмий лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва қайта касалланишининг эпидемиологияси, прогнози ва профилактикаси”, “Далилларга асосланган тиббиёт асосида “COVID-19”ни этиотроп ва патогенетик даволашнинг янги моделини ишлаб чиқиш” лойиҳалари шулар жумласидан. Бу лойиҳалар “COVID-19” инфекциясининг инсон организмига таъсирини камайтириш ва даволашнинг самарадорилигини оширишга йўналтириган.

— Жорий йилда яна қандай илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда?

— Сўнгги 10 йил ичида ўтказилган илмий тадқиқотлар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш тизимида ихтиролар ва фойдали моделлар учун 226 та патент ҳамда ЭҲМ дастури учун 186 та гувоҳномалар олинди. Илмий марказлар ва таълим муассасалари кучлари билан кардиожарроҳлик, нейрохирургия, онкология, трансплантология, травматология ва ортопедия, офтальмология, эндокринология ва урология сохаларида юқори технологик жарроҳлик аралашувлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, мушаклар-скелет тизимининг синишини ва касалликларни даволаш, жаррохлик касалликлар, ўсмаларни олиб ташлаганидан кейин тўқималарни алмаштириш, тиш имплантацияси, фотосенсибилизацияланган ташхис қуйиш, даволаш ва бошқалар учун асбоблар ва улар учун сарфланадиган материаллар яратилган бўлиб, улар учун 100 га яқин ихтироларга талабномалар топширилиб, патентлар олинган.

2018 йилдан бери 1 минг 200 нафардан ортиқ илмий ходим билан давлат илмий-техника дастурлари доирасида жами 32,4 млрд сўм миқдоридаги илмий грант ишлари бажарилиб келинмоқда. Шунингдек, жорий йилда тиббиёт фанлари бўйича 164 та докторлик диссeртациялари ҳимоя қилинган бўлиб, шулардан 34 та докторлик (DSc) ва 130 та фан номзодлиги (PhD) ишлари ҳимоя қилинди. Улар асосида бир нечта ихтироларга патент ва ЭҲМ дастурлари учун гувоҳномалар олинди.

Хулоса қилиб айтганда, айни пайтда Ўзбекистонда тиббиёт илм-фан соҳасини ривожлантириш учун илмий ишларни кўриб чиқиш ва антиплагиат тизимда текшириш ва унга хулоса бериш борасида янгича механизмдан фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz