ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
48.9K subscribers
6.31K photos
2.49K videos
44 files
9.93K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​БОЛАНИ БЕШИККА БЕЛАШ УНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА САЛБИЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?

Инсоннинг соғлом бўлишида вужуддаги ҳар бир аъзонинг ўз ўрни бор. Айниқса, суякларимиз бақувват ва мустаҳкам бўлса, нафақат жисмоний тетиклик, руҳий салоҳият ҳам ошиб бораверади.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори
Муроджон Ирисметов шу мавзудаги саволларимизга жавоб берди.

– Маълумки, бугун травматология ва ортопедия соҳаси ҳам жадал ривожланяпти. Бу борада мамлакатимиз тиббиётининг салоҳияти қандай?

– Тўғри, кейинги йилларда соҳа ривожи янги босқичга кўтарилди, диагностика ва даволаш борасида муҳим янгиликлар амалиётга кириб келди. Эндопротезлаш, кўкрак қафаси деформациялари, сколиоз, артроскопик операциялар, блокловчи остеосинтез операциялар бунга мисолдир. Диагностика соҳасида компьютер тамограф, магнит резонанс тамограф, рақамли рентген, электрон подометрия, рентген денситометрия, бўғимларни УЗИ текшируви каби замонавий технологиялар татбиқ этилган.

– Кўпчиликка унча таниш бўлмаган дисплазия касаллиги ҳақида маълумот берсангиз. Бундай нуқсони бор болаларни йўргаклашда қандай қоидаларга амал қилиш керак?

– Дисплазия бўкса бўғими шаклланишида юзага келадиган нуқсондир. Агар чақалоқда шундай нуқсон бўлса, туғруқ мажмуасидаёқ ортопед кўриги жараёнида аниқланади. Сўнгра бундай болаларнинг парвариши ва ривожланишини алоҳида назорат қилишда патронаж ҳамширанинг ўрни муҳим. Хусусан, болани йўргаклашда оёқларининг орасини кенг қилиб очиб қўйиш керак. Шунда сон бошчаси чаноқ косачасига тўла кириши таъминланади ва бўғимнинг тўғри шаклланишига имкон яратилади.

Қолаверса, болани ўз вақтида ортопед кўригидан ўтказиш, белгиланган муолажаларни вақтида олиб, касалликни бартараф этиш лозим. Акс ҳолда, нуқсон туфайли бўғимлар нотўғри шаклланиб, кейинчалик жиддий касаллик юзага келиши мумкин.

– Болани бешикка белаш таянч-ҳаракат тизимлари ривожланишига муайян даражада салбий таъсир этади дейишади. Бу борада Сиз қандай фикрдасиз?

– Бешикка белаш чаноқ (букса) бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса, қиз болаларда букса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак.

Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри. Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, баъзи оналар уй-рўзғор ишлари билан бандлигини рўкач қилиб, болани бешикда узоқ вақт қолдиради. Натижада жадал ўсадиган даврда бола организми эркин ҳаракат қилишдан мосуво бўлиши, кейинчалик соғлиғига, айниқса, таянч-ҳаракат тизимларининг рисоладагидек ривожланишига таъсир ўтказмай қолмайди. Шу боис, она болани йўргаклашда юқорида айтганимиздек, оёқлар орасини катта очиб, қўлларини бўш қўйиши, гавда бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратиши мақсадга мувофиқдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​КЕЧА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 68 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 18 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 858 (+210) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌48 нафари Тошкент вилоятида,
📌130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 601 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 68 123 (+196) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:

📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 7 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 52 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 134 нафар бемордан 231 нафари оғир, 60 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Во всем мире от пагубного воздействия табака на организм ежегодно умирает около 6 миллионов человек

Ежегодно в третий четверг ноября отмечается Международный день отказа от курения. В этом году данная дата выпадает на сегодня – 19 ноября.

В 1977 году, изучив печальную статистику больных раком, впервые День отказа от курения установило Американское онкологическое общество (American Cancer Society). Вскоре к этой полезной инициативе стали присоединяться во всем мире.

В Международный день отказа от курения стоит вспомнить о всех опасностях этой привычки.
Никотин вызывает у человека такое же привыкание, как алкоголь и другие психоактивные вещества, которые вмешиваются в обменные процессы, влияют на активность и физиологические функции головного мозга. Так формируется физическая зависимость от сигарет.

Человек привыкает к постоянному потоку никотина. При отмене употребления табака возникает чувство беспокойства и тревоги. Это и есть сигнал о физической зависимости. Потребность в курении становится такой же, как потребность в принятии пищи.

ВОЗ сообщает о более чем 25 заболеваниях, течение которых ухудшается под воздействием курения (сердечно-сосудистые, легочные и онкологические заболевания). Серьезные научные доказательства связи рака легких и инфаркта миокарда с курением были приведены в многолетнем исследовании ученых Британского совета по медицинским исследованиям (British Doctors Study). 70 процентов умерших от ишемической болезни сердца и инсульта – курящие и употребляющие алкоголь люди. По статистике каждый курильщик сокращает свою жизнь на 18 лет.

По данным ВОЗ, от пагубного воздействия табака на организм человека ежегодно умирает около 6 миллионов жителей планеты, 12 процентов из которых – некурящие, подвергающиеся воздействию вторичного табачного дыма. Самое печальное, часто от курения страдают дети, так как они являются пассивными курильщиками. То есть они вдыхают окружающий воздух с содержащимися в нем продуктами курения табака другими людьми. Научные исследования показывают, что пассивное курение повышает риск развития заболеваний, наступления инвалидности и смерти человека.

Курильщикам стоит всерьез задуматься об отказе от своей пагубной привычки особенно в условиях пандемии. Как выяснилось, при курении повышается опасность заражения COVID-19 через рот. Кроме того, курильщики, чьи легкие испорчены из-за вредной привычки, тяжелее переносят пневмонию, вызванную коронавирусом. По данным ученых из США, число тяжелых случаев среди курящих пациентов выше, чем среди некурящих.

Табачный дым также блокирует интерфероны – белки-мессенджеры, которые провоцируют ранний иммунный ответ организма на заражение.

Министерство здравоохранения предупреждает: курение любых сигарет, в том числе с фильтром или легких, опасно для здоровья. В мире существует более сотни методик избавления от табачной зависимости.

Психологи утверждают, что самыми сложными в отказе от курения являются первые три дня. Если вы приняли решение отказаться от курения, помните о позитивных перспективах. Главный выигрыш – ваше здоровье и благополучие. Сохраняйте позитивный настрой и уверенность в себе. У вас все получится!

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Дунё бўйлаб ҳар йили 6 миллионга яқин инсон тамакининг зарарли таъсиридан вафот этади

Халқаро чекишдан воз кечиш куни ҳар йили ноябр ойининг учинчи пайшанбасида нишонланади. Бу йил ушбу сана бугун – 19 ноябрга тўғри келди.

1977 йилда Aмерика саратон касаллиги жамияти (American Cancer Society) саратон касаллигига чалинганларнинг қайғули статистикасини ўрганиб чиқиб, биринчи марта Чекишдан воз кечиш кунини жорий этди. Кўп ўтмай, бутун дунё ушбу фойдали ташаббусга қўшила бошлади.

Халқаро чекишдан воз кечиш кунида ушбу зарарли одатнинг барча хавф-хатарларини эсга олиш мақсадга мувофиқ.

Никотин танадаги метаболик жараёнга халақит берувчи, миянинг фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкогол ва бошқа психоактив моддалар каби одамда ўрганишни келтириб чиқаради. Шу тарзда тамакига жисмоний боғлиқлик шаклланади. Одам доимий никотин оқимига ўрганиб қолади. Тамакидан фойдаланиш тўхтатилса, ташвиш ва хавотир ҳисси пайдо бўлади. Бу жисмоний қарамликнинг сигналидир. Чекишга бўлган эҳтиёж овқатланишга бўлган эҳтиёж билан тенглашиб қолади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чекиш таъсири остида организмда ривожланиши кучаядиган 25 дан ортиқ касаллик (юрак-қон томир, ўпка ва саратон) ҳақида хабар беради. Тиббий тадқиқотлар бўйича Британия Кенгаши олимларининг кўп йиллик тадқиқотида ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида жиддий илмий далиллар келтирилган. Юрак ишемик касаллиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ва спиртли ичимликлар ичувчи одамларга тўғри келади. Статистик маълумотларга кўра, ҳар бир чекувчи ўз ҳаётини 18 йилга қисқартиради.

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотининг инсон организмига зарарли таъсиридан ҳар йили сайёрамизнинг 6 миллионга яқин аҳолиси вафот этади. Уларнинг 12 фоизи чекувчи бўлмаган (пассив чекувчилар)дир. Энг ачинарлиси, болалар пассив чекувчилар бўлиб қолмоқда. Яъни улар атрофидаги одамларнинг чекиши оқибатида тамаки тутуни аралаш ҳаво билан нафас оладилар. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳатто пассив чекиш ҳам одамда касалликка чалиниш, ногиронликка йўлиқиш ва ўлим хавфини оширади.

Чекувчилар зарарли одатдан воз кечиш ҳақида айниқса пандемия даврида жиддийроқ ўйлашлари лозим. Маълум бўлишича, чекиш оғиз орқали COVID-19ни юқтириш хавфини оширади. Бундан ташқари, зарарли одат туфайли ўпкаси зарарланган чекувчиларда коронавирус келтириб чиқарган пневмония қийинроқ кечади. АҚШ олимларининг фикрига кўра, чекувчилар орасида коронавирус билан боғлиқ оғир ҳолатлар чекмаганларга қараганда кўпроқ. Шунингдек, тамаки тутуни касалликка қарши иммунитетнинг бирламчи курашувчан жавобига сабаб бўлувчи интерферонларни блоклайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини, шу жумладан филтрли ёки енгил сигареталарни чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради.

Дунёда тамакидан воз кечишнинг юздан ортиқ усуллари мавжуд. Психологларнинг таъкидлашича, чекишни ташлаш жараёнида энг қийини дастлабки уч кунни бошдан кечиришдир. Aгар чекишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлсангиз, ижобий жиҳатлар ҳақида ўйланг. Aсосий ва энг катта ютуқ — сизнинг соғлиғингиз ва фаровонлигингиздир. Ижобий муносабат ва ўзингизга бўлган ишончни сақланг. Чекишдан воз кечиш қўлингиздан келади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Коронавирус тасдиқланган ҳолатлар бўйича Франция тўртинчи ўринга чиқди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 55 миллион 326 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 333 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 56 миллион 250 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 349 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 11,085 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,912 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,876 миллиондан ортиқ)
Шу вақтгача тўртинчи ўринда Россия бўлган бўлса, бугун ушбу ўринга Франция чиқди (2 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринга эса Россия тушди (1,991 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По количеству подтвержденных случаев Франция оказалась на четвертом месте

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 55 млн 326 тысяча, из них более 1 млн 333 тысячи человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 56 млн 250 тысячи человек, из них более 1 млн 349 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 11,085 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 8,912 млн), на третьем — Бразилия (более 5,876 млн).
Если до этого четвертое место занимала Россия, то сегодня на этом месте оказалась Франция (более 2 млн), а Россия спустилась на пятое месте (более 1,991 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
63 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 19 ноябрь coaт 15:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 921 (+63) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 35 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Юртимизда 68 123 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 196 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​СКОЛИОЗНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ ЧОРАЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

CCВ Матбуот хизматининг саволларига тиббиёт фанлари номзоди Мурод Каримов жавоб берди.

– Яссиоёқликни товонни кўтариб турадиган махсус ёстиқчали (спинаторли) оёқ кийим билан бартараф этиш мумкинми?

– Албатта, яссиоёқликда махсус ёстиқчали оёқ кийимлар кийиш энг мақбул чорадир. Умуман олганда, бундай оёқ кийимларни биз барчага тавсия этамиз. Сабаби шуки, инсон юрганда ердан муайян даражада зарба олади. Агар, оёқ тўғри ривожланган бўлса, оёқ панжалари зарбани қайтаради. Акс ҳолда, зарба организмга ўтиб бўкса, бел, тизза бўғимларга таъсир этади.

– Диск чуррасини консерватив усулда даволаса бўладими?

– Бунинг учун касалликни эрта босқичда аниқлаш керак. Агар хасталик кеч аниқланса, фақат операция йўли билан даволанади. Ҳозирда бутун дунёда бўлганидек, мамлакатимиз тиббиётида ҳам замонавий эндоскопия усулида, катта кесим кесмасдан кичик кесимлар орқали бартараф этиш йўлга қўйилган. Бундай операциялар юртимизнинг барча ҳудудларида муваффақиятли амалга оширилмоқда.

– Суяк чиққанда, синганда баъзилар табибга мурожаат қилади. Айтинг-чи, суяк-бўғим муаммоларини табиблар тўла бартараф эта оладими?

– Бундай ҳолатларга иш тажрибамизда кўп бора дуч келамиз. Аксарият беморлар дастлаб табибга бориб шифо топмагач, тиббиётга мурожаат қилишади. Инсоннинг суяк-бўғимлари шу қадар мураккаб аъзоки, уларда бирор муаммо юзага келса, аввало, уни чуқур тиббий текшириш лозим. Акс ҳолда, йўл қўйилган кичик хато ҳам кейинчалик инсоннинг, айниқса, ёш болаларнинг ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, ўзи ва фарзандлари соғлиғига эътиборли ҳар қандай инсон малакали тиббий ёрдамни танлайди. Халқимиз орасида далилларга асосланган замонавий тиббиётнинг бундай ўзига хос тамойилларини тарғиб этишда сиз, ҳамшираларнинг ўрнингиз катта.

– Сколиоз касаллиги, уни эрта аниқлаш йўллари ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

– Сколиоз идеопатик касаллик бўлиб, ҳалигача унинг келиб чиқиши сабаби фанга маълум эмас. Бу касаллик 10-16 ёшлар оралиғида намоён бўла бошлайди. Уни эрта аниқлашда ота-онанинг синчковлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ота-она боланинг гавдаси қандай ривожланаётганини доимий кузатиш имконига эга. Агар бола қаддини тик тутиб юрмаса, ўсиш-ривожланишдан ортда қола бошласа, дарҳол уни чуқурлаштирилган тиббий кўрикка, хусусан, ортопед врач кўригига олиб бориш лозим. Тиббиёт муассасаларимизда бу касалликни эрта босқичларда аниқлаш учун барча шароит мавжуд.

Сколиоз қанча эрта аниқланса, шунча самарали даволанади. Кеч босқичларда эса операция қилишга тўғри келади. Операция жараёни ва ундан кейинги реабилитация тадбирлари анча мураккаб бўлиб, бу курсни тўлиқ ўташ бемордан ҳам, унинг ота-онасидан ҳам катта матонат талаб этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
КОРОНАВИРУСДАН КАСАЛЛАНИШЛАР СОНИ 71 МИНГДАН ОШДИ

🔺2020 йил 19 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 006 (+85) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 8 нафари Тошкент вилоятида
📌 73 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 9 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 23 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 73 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 68 254 (+131) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 150 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролбўйида 150 нафарга яқин бола бепул операция қилинади — Боситхонова

👉 https://kun.uz/68560355

▶️@ssvuz
​​ССВ: Эндиликда илмий иш ва
монографияларга уч иш кунида хулоса берилади

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевнинг буйруғи билан
тиббиёт соҳасига оид илмий иш, монография ва диссертацияларни кўздан кечирувчи вазирликнинг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгаши тузилиб, уларнинг ишлаш тизимига янгиланиш ва ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга кўра, кенгаш уч иш кунида тадқиқотчиларнинг ишларига хулоса беришлари талаб этилади.

Ушбу соҳага киритилган замонавий, инновацион тизим тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини амалиётга интеграциясини янада кучайтириш ҳамда кўрсаткичларни, илмий-тадқиқот ва рационализаторлик салоҳиятини ошириш, тадқиқотчиларга кенг қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди.

— Илгари таянч доктарант ва доктарантура номзодлари, мустақил изланувчилар ўз ишларини илмий экспертизадан ўтказиб, хулоса олишлари учун ойлаб кутиши ва турли қоғозбозликка учрашига тўғри келарди, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов. — Янгича механизм эса, айни шу муаммоларни бартараф этибгина қолмай, тизимда шаффофлик, очиқлик ҳамда адолат тамойилларининг янада устун бўлишини таъминлайди. Чунки ушбу жараёнда инсон омили иштирок этмайди. Услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографияларга тегишли ҳужжатларнинг барчаси аноним ва электрон шаклда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгашига тақдим этилади. Кенгаш томонидан эса, 3 иш кунида антиплагиат тизимида текширувдан ўтказилиб, хулоса берилади.

Буйруққа асосан, вазирликнинг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгаши аъзоларига фаолияти учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойда белгиланган тартибда фоиз белгиланиб, доимий равишда рағбатлантириб борилади. Шунингдек, кенгашга тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича давлат илмий дастурлари ва диссертация мавзуларини шакллантириш, тиббиётда илмий изланишларни режалаштириш ва амалга оширишда объективликни кучайтириш, олинган натижаларни республика соғлиқни сақлаш тизимида кенг татбиқ этиш, мамлакатимизда тиббиёт илм-фанини ривожлантириш концепциясини тайёрлаш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

— Айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида 11 та олий таълим муассасаси ва 19 та республика ихтисослашган тиббиёт маркази ҳамда 4 та илмий-тадқиқот институти мавжуд, — дейди мазкур мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши раиси, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Акмал Сидиков. — Ушбу муассасаларда жорий йил тиббиёт фанлари бўйича 164 та докторлик диссeртациялар ҳимоя қилинди. Шулардан 34 нафари докторлик (DSc) ва 130 нафари фан номзодлик (PhD) ишлари ҳисобланади. Ўтган 9 ой ичида илмий тадқиқотлар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш тизимида ихтиролар ва фойдали моделлар учун 5та патент ҳамда ЭҲМ дастури учун 18 та гувоҳнома олинди. Соҳадаги янгиланиш ушбу жараёнларнинг оперативлиги ва самарадорлигини икки-уч баробарга кўтаради.

Бир сўз билан айтганда, бу каби ўзгариш ва янгиланишлар мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг фундаментал ва амалий илм-фани тараққиётини бир қадам илгарилатиб, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 071 (+213) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌49 нафари Тошкент вилоятида,
📌142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 602 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 45 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68327 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 142 нафар бемордан 226 нафари оғир, 60 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дастлабки 9 ойда ишга туширилган касалхоналар бўйича маълумотлар.

▶️@ssvuz
Будут обсуждаться актуальные вопросы акушерства и гинекологии

21 ноября 2020 года в онлайн режиме состоится научно-практическая видеоконференция на тему «Актуальные вопросы акушерства и гинекологии. Проблемы и пути решения».

На данном мероприятии будут освещены такие вопросы, как тактика ведения беременных с коронавирусной инфекцией и новорожденных от матерей с COVID-19, а также современные представления о профилактике и лечении массивных акушерских кровотечений и другие актуальные вопросы акушерства.

В конференции примут участие специалисты кафедр акушерства и гинекологии из кафедры Центра развития профессиональной квалификации медицинских работников и Ташкентской медицинской академии.

А также для участия на конференции в онлайн режиме приглашаются специалисты медицинских учреждений охраны материнства и детства.

Время проведения: с 9:00 до 15:00 часов.

————————————

Акушерлик ва гинекологиядаги долзарб масалалар муҳокама қилинади

2020 йилнинг 21 ноябрь куни “Акушерлик ва гинекологиядаги долзарб масалалар. Муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида онлайн тарзда илмий-амалий видеоконференция ўтказилади.

Мазкур анжуманда коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларни, COVID-19 инфекцияси бўлган ҳомиладорлардан туғилган чақалоқларни даволаш ва парваришлаш тактикаси, массив акушерлик қон кетишининг олдин олиш ва даволаш ҳамда бошқа акушерликдаги долзарб муаммолар хусусида сўз боради.

Ушбу анжуман Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессорлари иштирокида ўтказилади.

Мазкур видеоконференцияда онлайн тарзда иштирок этиш учун барча оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида фаолият кўрсатилаётган тиббий ходимлар таклиф этилади.

Конференцияни ўтказиш вақти: 9:00дан 15:00гача.

▶️@ssvuz
Франция ва Россияда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 2 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 55 миллион 928 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 344 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 56 миллион 898 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 360 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 11,249 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,958 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,911 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (2,027 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Россия (2,015 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Во Франции и России количество подтвержденных случаев COVID-19 превысило 2 миллионов

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 55 млн 928 тысяч, из них более 1 млн 344 тысячи человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 56 млн 898 тысяч человек, из них более 1 млн 360 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 11,249 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 8,958 млн), на третьем — Бразилия (более 5,911 млн), на четвертом — Франция (более 2,027 млн), на пятом — Россия (более 2,015 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
ТАЙИНЛОВ

Дусматов Азиз Файзаматович
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори этиб тайинланди.

У 1984 йилда Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган. 1991 йилда кимё фанлари номзоди, 2008 йилда эса фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига эришган.

Бугунга қадар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
76 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 20 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 147 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 32 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 68 327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Президент пойтахтимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар ва педагоглар билан мулоқот қилди.
– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

Президент побеседовал с врачами и педагогами, трудящимися в Ташкенте.
- Как добиться качественного медицинского обслуживания и школьного образования в Ташкенте? Меня беспокоит этот вопрос. Цель этой встречи - узнать, как обстоят дела на низовом уровне, выработать правильные решения, - сказал глава государства.
Cостоялся обмен мнениями о значимости реформ в образовании и медицине, мерах по их реализации на базовом уровне.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tibbiyot #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter