ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
114K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 16 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 381 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 24 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 655 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 128 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 16 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 444 (+201) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌52 нафари Тошкент вилоятида,
📌111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Юртимизда жами 67 734 (+208) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 48 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 112 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ТУМАН ТУҒРУҚХОНАСИНИНГ 2 НАФАР ВРАЧИ ҚЎЛИДА БИР КУНДА ЎНДАН ОРТИҚ АЁЛНИНГ КЎЗИ ЁРИДИ

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимлари ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ турли хил нохуш хабарлар шиддат билан тарқалиб кетиши бор гап. Аммо профессионал фаолияти доирасида инсонлар ҳаётини сақлаб қолишдек шарафли вазифани адо этаётган шифокорлар хизмати кўзга кўп ташланмайди. Аммо ҳеч бир холис хизмат эътирофсиз қолмайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси шифокорлари! Олтин қўлларингиз дард кўрмасин! Оқ халатингизга гард юқмасин!” сарлавҳали мақолада шундай шифокорлар меҳнати учун миннатдорчилик билдирилади. Қуйида ушбу мақолани келтиришга қарор қилдик. Унда тилга олиндан шифокорлар мамлакатимизнинг ҳар бир чеккасида борлигига шубҳа йўқ:

“Соат 23:00 ларда ҳомиладор келинимни туманимиз шифохонасига олиб келдик.. 10 йиллик танаффусдан кейин катта набирам укалик бўлиш арафасида...

Тонг отгунча кутдик, бу орада яна бир нечта аёлни қабул қилишди.
Тонгача янгилик йўқ... Эрталаб врачлар кесарча қилиш эҳтимоли хақида гап очишди..

Ваҳимага тушдим. Қудам билан маслаҳатимизни эшитган бир киши: "Булар мол дўхтир сал нарсага пичоққа ёпишади", – деб қолди.

Бу гаплардан баттар ваҳима босди мени. Ўзим яхши танимайдиган врачлардан кўнглим қора бўлди... Ва кесарчага кўнмадим.... Врачлар қанчалик тушунтиришга уринишса ҳам бизни кўндиролмади.

Мен ҳам ташқарига чиқиб туғруқхона рўпарасидаги ўриндиққа ўтирдим. Келинимнинг онасига врачлар ҳақида эшитганларимни айтиб ёзғирдим. Вилоятга олиб кетсакмикан, деб ўйлаб қўйдим.

Вақт ўтяпти... Хурсанд бўлиб , туғилган невара, жиян, фарзандларни олиб кетишяпти.

Тушдан кейин бўлимга кирдим, икки врач Марям Тошева билан Гулноз Шопўлатова лар менга тушунтира кетишди. “Рози бўлмасангиз бўлмайди”, деб. “Майли, яна озроқ кутинглар, биз ҳам керакли муолажаларни қиламиз”, деб, шошилинч операция хонасига кириб кетишди. Мен ичкарида – бўлимда қолдим.

Кечгача шу бўлимда ўтириб, шифокорларга раҳмим кела бошлади. Операциядан чиқиб, яна операцияга киришади...

Шу куннинг ўзида кечгача икки аёл – врач акушер-гинекологлар ўз бригадаси билан 12 нафар аёлнинг туғруқ жараёнини эсон-омон ўтказиб олиши учун хизмат қилишди. Шулардан 5 нафари жарроҳлик, яъни кесарча йўли билан амалга ошди. Ярим соат ҳам тин олишмади, тушлик қилишга вақтлари бўлмади...

Буни кўриб, улар хақида ўйлаган хунук ўйларимдан уялдим, тўғриси.
Врачларга айтдим: “Нимани тўғри деб билсангиз, шуни қилинглар, биз розимиз”.

Ўзимга ўзим дедим: “Яратган эгам бизни суюнтирсин. Менга ниманики раво кўрган бўлмасин, мана шу қўли қўлига тегмай хизмат қилаётган врачларга бир оғиз қаттиқ гапирмайман”.

Келганимизга 1 сутка бўлаёзганида, операция хонасидан менинг набирамни бағрига босиб, педиатр Абдурашид Холматов чиқиб: “Хола, табриклайман, қизча билан” деб, уни чақалоқлар хонасига олиб кириб кетди. Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсин, бугун мен ҳам шифохонадан хурсанд бўлиб кетган кўпчилик сафига қўшилдим.

Ҳурматли шифокорларимиз, ўз касбининг фидокорлари – Марям Тошева, Гулноз Шопўлатова, устоз шифокор Анора Даутова, педиатрлар Абдурашид Холматов, Гулнора Султонова, анестезиолог Давлат Шоймуродов, доя Бибихол Раҳмонова ва меҳрибон ҳамширалар, барчангизга каттадан катта рахмат!”

@ssvmatbuotkotibi
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 54 миллион 301 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 316 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 54 миллион 992 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 326 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 10,796 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,845 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,848 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,948 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (1,945 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 54 млн 301 тысяча, из них более 1 млн 316 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 54 млн 992 тысячи человек, из них более 1 млн 326 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 10,796 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 8,845 млн), на третьем — Бразилия (более 5,848 млн), на четвертом — Россия (более 1,948 млн), на пятом — Франция (более 1,945 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​БОЛАЛАР ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРИ: САБАБ, ОҚИБАТ, ДАВО ЧОРАЛАРИ

Онкологик касалликлар нафақат катта ёшдаги аҳоли, балки болалар саломатлигига ҳам жиддий таъсир этаётган муаммолардан биридир. Мутахассисларнинг фикрича, бундай касалликлар профилактикасига оид тадбирларни самарали ташкил этиш ва касалликни эрта босқичда аниқлаш орқали минглаб беморларни соғлом ҳаётга қайтариш мумкин. Шу мавзуда Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош онкологи, тиббиёт фанлари номзоди Тожиддин МУСТАФОЕВ билан суҳбат қилдик (1-қисм).

— Бугунги кунда болалар ўртасида қандай онкологик касалликлар кўп учраяпти?

— Болалар ўртасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида гемабластозлар қарийб қирқ фоизни ташкил этади. Шунингдек, марказий асаб тизими ўсмалари, нейробластомалар, буйрак, суяк, юмшоқ тўқималар, қулоқ, томоқ, бурун, жигар ва жинсий аъзолар хавфли ўсмалари учраб туради.

— Бундай касалликларнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари нимада ва унинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Болаларда онкологик касалликлар юзага келишида эмбрионал омиллар асосий ўрин эгаллайди. Болаларда хавфли ўсма касалликларининг олдини олиш учун, аввало, ота-она соғлом бўлиши, оилада соғлом муҳит яратилиши, инсон зарарли иллатлардан холи бўлиши, шунингдек, экологик муҳит мусаффолиги жуда муҳим ҳисобланади.

— Болада хавфли ўсма ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

— Бола ҳолсизланади, камқонлик ривожланиб боради, тана ҳарорати 37-37,5 гача кўтарилади. Бундан ташқари, тана вазни камаяди, периферик лимфа тугунлари, жағости, қўлтиқости, бўйин, човларда лимфа тугунлари катталашади. Ана шундай аломатлар кузатилса, болани онколог кўригига йўллаш керак. Бугунги кунда ҳудудларимиздаги тиббиёт муассасаларида болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича замонавий имкониятлар яратилган.

— Баъзи болаларда халқимиз тилида нор, хол дейиладиган ҳосилалар бўлади. Булар бола учун хавф туғдирадими?

— Нор тиббиёт тилида гемонгиома деб аталади. Бундан ташқари, болаларда лимфангеомалар, суяк остеомалари, юмшоқ тўқималарда ҳар хил хол кўринишидаги ҳосилалар учраб туради. Булар хавфсиз ўсмалар ҳисобланади. Бироқ баъзилари хавфли ўсмага айланиши мумкин. Шу боис, боланинг баданидаги бундай ҳосилаларни ота-она ўз билганича бартараф этишга уриниши, холларни юлишга ҳаракат қилиш ёки ҳар хил ёғлар суриб йўқотишга уриниш асло мумкин эмас. Бу оғир оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Агар боланинг баданида бундай ҳосилалар бўлса, албатта, болани тегишли мутахассис кўригидан ўтказиб, шифокор тавсияларига амал қилиш лозим. Оилаларга кириб борганингизда ота-оналарга бу хусусда етарлича тушунча берсангиз болалар саломатлигини асрашга муносиб улуш қўшган бўласиз.

— Папиллома вируси инсон соғлиғига қанчалик зарар етказиши мумкин?

— Папиллома вирусли касаллик ҳисобланади. Айрим кўринишлари онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Хусусан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида айнан папиллома вируси етакчилик қилади. Бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 минг янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 мингдан ортиқ аёллар вафот этади. Жумладан, мамлакатимизда ҳам ҳар йили минглаб нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда. Касалликнинг олдини олишнинг энг мақбул усули эмлашдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
65 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 17 ноябрь coaт 14:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 509 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 46 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Юртимизда 67 734 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ҚАЙСИ КАСАЛЛИК АСОРАТЛАРИ ОНКОЛОГИК ХАСТАЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош онкологи, тиббиёт фанлари номзоди Тожиддин МУСТАФОЕВ билан суҳбат қилдик (2-қисм).

— Болаларда учрайдиган аденоид касаллиги ҳақида маълумот берсангиз? Унинг асоратлари онкологик касалликка олиб келиши мумкинми?

— Аденоидлар – бу бурун-ҳалқум йўли лимфоид тўқимаси муртакларининг яллиғланиш натижасида катталашиши. Кўпинча 12 ёшгача болаларда учрайди. Тез-тез шамоллаш, нафас олиш ва эшитиш қийинлашиши, хуррак отиш, бош оғриқлари ва бошқалар бу касалликнинг аломатлари ҳисобланади.

Бугунги кунда тиббиётимиз бу касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш бўйича катта имкониятларга эга. Бу касаллик, агар аденоид деб тўғри ташхис қўйилган бўлса ва ўз вақтида даволанса у саратонга айланмайди.

— Остеоген саркоманинг илк белгилари маълумот берсангиз.

— Остеоген саркома болаларда энг кўп учрайдиган суяк тўқимасида ривожланадиган хавфли ўсма касаллигидир. Бу касалликнинг илк белгилари зарарланган соҳада шиш пайдо бўлиши, тунлари кучли оғриқ, пайпасланувчи ҳосиланинг пайдо бўлиши билан кечади. Касаллик рентгенологик ва марфологик усулда текширилади.

— Болалар онкологиясининг бугунги энг муҳим ютуқлари ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

— Бугун Ўзбекистонда болалар онкологик касалликларига аниқ, тез ташхис қўйиш имкониятлари юқори. Бу борада ўсма маркерлари билан ишлаш, иммуногистохимик таҳлиллар замонавий стандартлар асосида ўтказилади. Бундан ташқари, МСКТ, МРТ, ПЭТ, рақамли рентген, допплер каби замонавий тиббий технологиялар тиббиёт амалиётига чуқур кириб келиши касалликка эрта босқичларда аниқ ташхис қўйиш имкониятини кенгайтирмоқда. Табиийки, саратон қанча эрта аниқланса, беморларнинг саломатлигини асраш имконияти ҳам шунча юқори бўлади.

Болалар онкологиясида бугун бир қатор янги замонавий жарроҳлик амалиётлари ҳам самарали қўлланилаяпти. Булар таянч ҳаракат тизими ўсмаларида суяк аутопластика операциялари, суяк кўчириб ўтказиш амалиётлари, йирик бўғимларни эндопротезлаш операциялари, буйрак, қорин парда ости соҳаси, кичик чаноқ бўшлиғи ўсмаларида ҳам янгича операция усуллари муваффақиятли қўлланилаяпти. Албатта, тиббиётимизнинг бундай илғор ютуқлари беморлар соғлиғини тиклашда муайян ютуқларга замин бўлмоқда.

Бироқ, ҳар қандай касаллик каби болаларда учрайдиган хавфли ўсма касаллигини ҳам даволашдан олдини олиш осонроқ. Бунинг учун эса оилаларда тиббий маданиятнинг юқори бўлиши муҳим омил саналади. Ишонаманки, тиббиётимизнинг бирламчи бўғинида иш олиб бораётган патронаж ҳамшираларимиз бу борада тиббиётимиз олдида турган муҳим вазифаларни бажаришда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиб, тиббиёт ривожи ва халқимиз саломатлигини яхшилашга муносиб улуш қўшадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔺2020 йил 17 ноябрь coaт 19:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 581 (+72) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 9 нафари Жиззах вилоятида,
📌 6 нафари Навоий вилоятида,
📌 5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 9 нафари Фарғона вилоятида,
📌 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Навоий вилоятида 9 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 20 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 65 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 859 (+125) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 123 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ССВ изоҳи

Интернет тармоғида бугунги кунда коронавирусга ихтисослашган шифохоналарида 6570 нафар бемор даволанаётгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий статистикасидада эса бу кўрсаткич 2123 нафар экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу маълумот юзасидан вазирлик шуни маълум қиладики, кўрсатилган 6570 нафар бемор орасида ўткир респиратор касалликлари, коронавирусга гумон қилинган ва оғир турдаги пневмония, шунингдек, вирус тасдиқланмаган беморлар ҳам бор.

Коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.
Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, коронавирус билан боғлиқ умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди. Аммо юқумли касалликларга ихтисослашган ва юртимизнинг қатор ҳудудларида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бундай беморлар ҳам стационар шароитда даволанишлари учун зарур шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирда улар шундай масканларда даволанишмоқда.

Касаллик тасдиқланса улар дарҳол расмий статистикада қайд этилади ва юқумли касалликлар шифохоналарига йўналтирилади. Шунинг учун коронавирус тасдиқланмаган, лекин бошқа касалликлардан даволанаётган беморлар ҳам жуда кўп. Шуларнинг ҳисобига шифохоналардаги беморлар сони коронавирусдан даволанаётган беморларнинг вазирлик эълон қилаётган расмий миқдоридан фарқли эканини кўриш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 17 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 648 (+204) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌50 нафари Тошкент вилоятида,
📌109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 599 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 67 927 (+193) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:

📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Навоий вилоятида 9 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 40 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 122 нафар бемордан 231 нафари оғир, 62 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ОШҚОЗОН ЯРАСИ ЎЗ ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСА, САРАТОНГА АЙЛАНИШИ МУМКИН

Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 14 фоиздан ортиғи ошқозон яраси хасталиги билан оғрийди. Ташвишланарлиси, асосан 20-40 ёш атрофидаги эркакларда учрайдиган ушбу хасталик тобора ёшариб бормоқда, яъни кўпроқ мактаб ўқувчилари, талабалар орасида аниқланяпти. Хўш, ушбу касалликдан қандай сақланиш мумкин? Уни аниқлаш ва даволаш усуллари ҳақидаги саволларимизга тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамрабаева жавоб берди.

— Ошқозон яраси пайдо бўлганини қандай аниқлаш мумкин?

— Ошқозон яраси пайдо бўлганда кўпинча қорининг юқори қисмида оғриқ кузатилади. Алкоголли ичимликлар ва аччиқ озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки жисмоний оғир ишларни бажарганда бу оғриқ янада кучаяди. Оғриқ кузатилган заҳотиёқ, шифокорга мурожат қилиш зарур. Шифокорлар эса, беморнинг бошқа аломатларига таянган ҳолда ошқозон яраси борлиги ташхисини қўйиб, уни аниқлаш бўйича зарур текширувларни ўтказади.

Бундан ташқари жиғилдон қайнаши — беморлар энг кўп шикоят қиладиган белгилардан бири. У одатда овқатлангандан бир-бир ярим соат кейин содир бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида аччиқ ёки нордон таъмнинг сезилиши, қайт қилиш, қорин дам бўлиши кабилар ҳам касалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади.

— Ошқозон ярасини қандай даволаш усуллари бор?

— Ушбу касалликни фақат битта муйян дори ёрдамида даволаб бўлмайди. Ёндашув комплексли бўлиши, шунингдек, меъда ширасининг кислоталилигини камайтириш талаб этилади, бу жуда кўп ёқимсиз аломатларни (айниқса, жиғилдон қайнаши, кекириш ва кўнгил айниши) бартараф этиб, асоратларни ривожланишига тўсқинлик қилади.

Айни кунда мазкур касалликни даволашнинг яна бир усули жароҳлик амалиёти бўлиб, бу — яраларни жойлашишига, келиб чиқиш сабабига ва ҳолатига кўра, ушбу аъзонинг маълум бир қисмини оператив йўл билан резекция қилиш (кесиб олиб ташлаш)дан иборат.

Операция қилишнинг икки хил йўли бор. Улардан бири Паллиатив вақтинчалик жарроҳлик амалиёти бўлиб, кекса, нимжон ва аҳволи оғир беморларда ўтказилади. Радикал операция амалиёти эса, яра жойлашган соҳа соғлом тўқимага қадар кесиб олиниб, беморнинг бу дарддан буткул қутулишига имкон яратади. Ҳозирги пайтда бундай жарроҳлик услуби яхши ишлаб чиқилган.

— Касалликдан сақланиш учун нима қилиш керак

— Ошқозон яраси пайдо бўлишига тўғри овқатланмаслик, узоқ вақт оч юриш, инсон саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳамда кучли стрест ҳолатини бошдан ўтказиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар, ҳазм бўлиши оғир бўлган ўта ёғли, хом пиширилган таомлардан сақланиш керак.

Ошқозон яраси бор инсонлар эса, парҳез қилишга қатъий киришиши талаб этилади. Агар тавсия этилмаган таомларни истеъмол қилса, уларнинг аҳволи янада оғирлашади. Аксинча даволаниш билан парҳезни бирдек олиб борса, тезроқ соғайиши мумкин. Аввало, бундай беморларга таомларни ўта иссиқ ёки совуқ ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

— Қандай оғир оқибатларга олиб келади?

— Касаллик вақтида даволанмаса беморнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бораверади. Масалан, яра қонаб кетиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳушдан кетиш, баъзан ичакдан қон кетиши ёки қон қусиш ҳолатлари юз беради. Шунингдек, керакли тиббий муолажалар ўтказилмаса ошқозон ярасининг ўсмага айланиши, саратонни юзага келтириши ҳамда ўт пуфаги касалликлари, холецистит, панкреатит каби хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатлар бемор ўз соғлиғига жиддий эътибор қаратиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 54 миллион 771 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 324 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 55 миллион 624 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 338 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 10,933 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,874 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,863 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,971 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (1,954 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 54 млн 771 тысяча, из них более 1 млн 324 тысячи человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 55 млн 624 тысячи человек, из них более 1 млн 338 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 10,933 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 8,874 млн), на третьем — Бразилия (более 5,863 млн), на четвертом — Россия (более 1,971 млн), на пятом — Франция (более 1,954 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​КУНЛАР СОВИШИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТАРҚАЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИМИ?

Минтақамизга кириб келган совуқ ҳаво оқими пандемия шароитида касалланиш хавфини ошириши юзасидан мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Айни пайтда Европа давлатлари коронавирус инфекциясининг янги тўлқини билан курашмоқда. Туркияда кафе ва ресторанлар фаолияти тўхтатилди, қисман комендантлик режими жорий этилди. Хўш, кунлар совиши биздаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга қандай таъсир қилиши мумкин? Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ССВ Матбуот хизмати мутахассисга мурожаат қилди.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Кунлар совиган сари сурункали, вирусли ва юқумли касалликлар қўзиши билан коронавирус касаллигининг ҳам мутацияси кучайиб бориши таъкидлаб келинмоқда. Бир йил олдинги коронавирус илк бор аниқланган вақт ҳам кузнинг охири ва қиш ойларига тўғри келган эди. Шундан хулоса қилиш мумкинки, ҳавонинг нам ва совуқ бўлиши вируснинг инсон организмига тушиш имкониятини кучайтириб беради. Совуқ ҳарорат инфекциянинг инсон организмидаги суюқлик таркибида кўпроқ яшаш имкониятини беради.

Яна шуни унитмаслик керакки, ташқи муҳит ҳарорати манфий даражага тушиши билан инсон организми ҳарорати пасайиши, иммун тизимининг кучсизланиши кузатилиши мумкин. Организмнинг совуқ қотган тўқималари ўз фаолиятини тиклаши учун кўп энергия керак бўлади. Инсон танасининг оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва турли микроэлементларга эҳтиёжи ортади. Бу эса касалликка чалиниш эҳтимолини оширади. Шу сабабли бу мавсум кўп касалликлар қўзғаладиган давр ҳисобланади.

Организмда коронавирусдан ташқари бошқа касалликлар ҳам мавжуд бўлса, бу вирусни аниқлаш ва даволашда қийинчиликлар туғдиради. Коронавирусни бактериал инфекциялар ва бронхиал касалликлардан фарқлашда муаммолар пайдо бўлади.

Мутахассис, шунингдек, бундай вазиятда коронавируснинг хавфини камайтириш бўйича тавсияларини ҳам билдириб ўтди.

— Бундай шароитда аҳолидан ўз иммун тизимини мустаҳкамлаш учун кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиши, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан иложи борича сақланишини сўраб қоламиз. Тиббиёт ниқоблари ҳозирда касалликдан ҳимояланишда энг самарали восита бўлиб турибди. Уларни мунтазам тақиб юриш талаб этилади. Шамоллаш аломатлари сезилган дастлабки кунларданоқ шифокорга мурожаат қилиш ва уни олдини олиш чораларини кўришни маслаҳат берамиз. Профилактика мақсадида кўпроқ томоқни чайиб туриш, С витамини билан тўйинган маҳсулотлар, шунингдек, наъматакли, лимонли ва бошқа гиёҳли дамламаларни мунтазам истеъмол қилиб туришни тавсия этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz