ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
140K subscribers
6.4K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ЮРТИМИЗНИНГ 4 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌147 нафари Тошкент шаҳрида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида
тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Айни пайтда юртимизда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

🔴 Ҳозирда мамлакатимизда 3 168 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий сайти:
@ssvuz
​​ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ ВАЗНИНИНГ ОҒИР БЎЛИШИ СОҒЛОМЛИК БЕЛГИСИМИ?

Юртимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оналарнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Аммо ҳанузгача кўпчилик оналар орасида репродуктив саломатлик борасида етарлича тушунча йўқлиги ҳақида куюниб гапиради суҳбатдошимиз — Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Умумий амалиёт шифокорлари малакасини ошириш кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Марғуба Расулова. Мутахассис билан суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

— Оналик ва болалик билан боғлиқ асосий муаммолар репродуктив саломатликка амал қилмаслик натижасида келиб чиқмоқда. Репродуктив саломатлик ўзи нима, айни пайтда унга риоя қилиш аҳоли орасида қай даражада?

— Репродуктив саломатлик бу — репродуктив тизимдаги касалликларни (бепуштлик, турли нуқсонлар, рак ва рак олди касалликлари) бартараф этиб, соғлом бола туғилишига эр-ҳотин жуфтликларини тайёрлабгина қолмай, балки туғилган зурриётни жисмонан бақувват, ақлан зукко, ижтимоий баркамол авлод этиб тарбиялашга замин яратишдир. Репродуктив саломатликка риоя қилмасликка бир неча омилларга сабаб бўлиши мумкин. Булар:

📌 эр-хотинларда сурункали ноинфекцион ва гинекологик касалликларнинг мавжудлиги;
📌 туғруқлар орасидаги 3-3,5 йиллик оралиқ сақланмаслиги;
📌 20 ёшга етмай ёки 35 ёшдан ошиб фарзанд кўриш;
📌 қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ;
📌 кам таъминланган, ночор оилалардаги етишмовчиликлар;
📌 нотинч, жанжалли оилалардаги салбий муҳит.

Репродуктив саломатликни яхшилаш учун юқорида саналган хавф омилларини камайтириш, репродуктив ҳуқуқ — яъни, эр-ҳотинларни болалар сони, улар туғилишидаги оралиқ, уларнинг туғилиш вақти, замонавий контрацепция воситаларидан фойдаланиш, болани кўкрак сути билан боқишга эътибор бериш ва бунинг учун шарт бўлган маълумот ва воситаларга эга бўлиш борасида асосий ҳуқуқларини хабардор бўлиш керак.

— Оналарда тиббий маданиятнинг юксак бўлиши учун нималарга эътибор бериш керак?

— Ҳар бир онанинг тиббий маданияти юқори бўлиши керак. Чунки соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом оилани шакллантириш масалалари репродуктив саломатлик билан узвий боғлиқ. Тиббий маданияти юқори бўлган онанинг фарзанди ҳам ҳар доим соғлом бўлади. Бундай оналар боласини эмлаш календари бўйича оилавий поликлиникага олиб бориб, ўз вақтида эмлатади ва юқумли касалликлардан сақлайди. Болани ёшлигидан шахсий гигиена қоидаларига ўргатиб, гижжа касалликларидан асрайди. Болага тиш ювиш маданияти, овқатланиш ва шахсий гигиенани сақлашни ўргатиб боради. Болага бор эътиборини қаратиб, эртаклар айтиб, ўйинчоқлар ўйнатиб, китоб ўқиб, расм чиздириб), уни интеллектини ривожлантиради. Она касалманд бўлгач, болани боқишга, уни тарбиялашга кучи ҳам, вақти ҳам етмайди. Оналик маданиятининг муҳимлиги шундаки, бу бола билан бирга онанинг ўз-ўзини ҳам тарбиялаб, уни оилавий саломатликнинг асосий сабабчисига айлантиради.

Янги туғилган чақалоқ — янги бир ҳаёт. Кўпчилик оилалар бола қанча оғир вазн билан туғилса, шунча яхши, шунча соғлом бўлади, деб ўйлашади, шу тўғрими?

— Янги туғилган чақалоқнинг вазни 2,5 килограмдан 4 килограмгача бўлиши керак. Ҳомиланинг ўсмай қолишига кўплаб сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, бачадон ичи инфекцияси, туғма нуқсонлар, ирсий омиллар, қон қуюлиши ва ҳоказолар. Ҳомила вазнининг ошиб кетиши кўпинча ота-онанинг тиббий ҳолатига, улардаги метоболик ўзгаришлари, айниқса, ҳомиладорлик пайтида қантли диабетнинг ривожланишига боғлиқ. Буни нормаллаштириш учун улар касалликни келтириб чиқарувчи хавф омилларидан ўзларини асраши ва вақтида даволаниши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ўзгартириш киритилди

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 582-сон Қарори билан ўзгартириш киритилиб, рўйхатга:

Грипп вакцинаси (ЎРВИ),
Коронавирус вакцинаси (COVID-19),
Пневмококк вакцинаси,
Бария сульфат (Barii sulfas),
Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат,
Цефепим + тазобактам,
Нитроглицерин
қўшилди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ҚАНДЛИ ДИАБEТ АСОРАТЛАРИ ХАВФЛИМИ?

Қандли диабет – организмда инсулин етишмовчилиги натижасида қондаги қанд миқдорининг кўтарилиши билан кечадиган моддалар алмашинуви касаллигидир. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза АЗИМОВА билан болаларда учрайдиган қандли диабет ҳақида суҳбатлашдик (1-қисм).

— Қандли диабет хавфли эндокрин касалликлардан бири ҳисобланади. Ёш болаларда, ҳаттоки, чақалоқларда ҳам қандли диабетнинг кўпайиб бораётганининг сабаби нимада? Илк белгилари болаларда қандай намоён бўлади?

— Ҳақиқаттан ҳам сўнгги йилларда бу касаллик ёшариб бормоқда. Оғир касалликнинг болаларда ҳам учраётгани, албатта, бизни ҳам ташвишлантиради. Болаларда қандли диабетнинг асосан 1-тури учайди. Хасталикнинг ушбу тури болалар ва ўсмирлар орасида энг кўп тарқалган эндокрин касаллик ҳисобланади. Бу дард билан касалланиш даражаси маълум бир ирқий гуруҳга оидлик, мамлакатнинг географик жойлашиши, иқлим шароитлари ва атроф-муҳит омилларига, хусусан, овқатланиш ҳолатига қараб сезиларли фарқ қилади. Охирги ўн йил ичида эпидемиологик тадқиқот натижаларига кўра, қандли диабетнинг 1-тури билан касалланиш, айниқса, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ортиб бормоқда. 1-тур қандли диабет — аутоиммун касаллик бўлиб, атроф-муҳитдаги патогенетик омиллар (токсин, вирус) панкреатин бета-ҳужайраларни шикастлайди. Бета-ҳужайраларнинг 70-80 фоизи шикастлангандан кейин хасталикнинг клиник манзараси намоён бўлади.

Организмда инсулин етишмовчилиги кузатилгани учун беморларда кўп пешобга чикиш, суюқликни кўп миқдорда ичиш, ҳолсизлик, озиб кетиш каби илк белгилар кузатилади. Агар ўз вақтида ташхис ва даво чоралари кўринмаса оғир асоратларга олиб келиши мумкин. 1 ёшгача бўлган болалар ва чақалоқларда турли асосий касалликлар сабабли қанд миқдорининг кўтарилиши ёки гиппергликемик синдром кузатилади. Қандли диабетнинг 1-турини даволаш парҳез сақлаш, жисмоний ҳаракатлар ва инсулинотерапиядан иборатдир.

—Қандли диабетнинг 1-тури наслдан-наслга ўтадими?

— Болаларда учрайдиган қандли диабетнинг 1-тури ўткир кечади. Ота-онадан ҳам шифокордан ҳам бу даврда катта маъсулият билан ёндашишни талаб қилади. Тезкор ташхислаш ва шу йўсинда даволаш боланинг аҳволини яхшилайди. Қандли диабетнинг 1-тур аутоиммун касаллик бўлганлиги учун наслдан-наслга ўтади.

—Қандли диабетга чалинган болаларда унинг асоратлари қоладими?

— Бола организми учун қандли диабет ўткир ҳолат ҳисобланса-да, агар ота-она ва бола қатъий парҳезга амал қилса, жисмоний фаол бўлса ва доимий ҳолатини назорат қилиб борса, касалликнинг кечги аломатли олди олинган бўлади. Бунинг учун доимо шифокор назорати остида бўлиш зарур.

Агар акси кузатилса, кўз, буйрак фаолиятида бузилиш кузатилади. Майда ва катта қон томирларидаги асоратлар билан бирга бўй ўсмаслиги ва жинсий ривожланишнинг орқада қолиш ҳолатлари кузатилади. Ушбу белгилар қандли диабетнинг кечги асоратларидан ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz

Коронавирус инфекциясини юқтирган одамда касаллик аломатлари бўлмаса ҳам атрофидагиларга юқтириши мумкинми?
————————
Албатта, юқтириши мумкин. Мутахассислар томонидан бир неча маротаба такрорланганидек, коронавирус инфекциясини симптомсиз кечираётган беморлар ҳам вирус юқишига сабабчи бўлишади.

————————
Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?
————————
Йўқ, албатта. Коронавирус билан касалланмаган беморларда ҳам ҳид ва таъм йўқолиши белгилари бўлиши мумкин. бу айниқса асаб тизими билан боғлиқ касалликларда кўпроқ учрайди.

————————
Мен 2 ой олдин COVID-19 билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Қайтадан касалланишим мумкинми?
————————
Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган беморларда турғун иммунитет шаклланади. Баъзи олимларнинг фиркича, турғун иммунитет 2 ойгача, охирги изланишларга кўра олти ойгача сақланиб қолиши аниқланган. Тадқиқотларда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари тасдиқланмаган.

————————
Ўқитувчилар мажбуран грипга қарши эмланди. Бу COVID-19 дан қандай ҳимоя қилиши мумкин?
————————
Грипп ҳам коронавирус каби вирус тури ҳисобланади ва ҳар мавсумда қайталанди.

Гриппга қарши эмлаш чоралари кўрилганда гриппга чалиниш хавфининг олди лдинади. Бироқ бу коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ўтказилмагунча уни юқтириш хавфи сақланиб қолади.

————————
COVID-19 эмизикли болаларга она сути орқали юқиши мумкинми?
————————
Олти ойлик кузатувларда коронавирус инфекциясининг она сути орқали онадан болага юқиши тасдиқланмаган.

————————
Вирус билан касалланиш ҳолати очиқ ҳавода камдан-кам ҳолатда учраса, нега очиқ ҳавода тиббий ниқоблардан фойдаланиш керак?
————————
Коронавирус инфекцияси гапирганда мулоқотда бўлганда оғиз ва бурун бўшлиғидан чиқиб очиқ икки метр масофагача ҳавода учиб кейин чўкади. Очиқ ҳавода юқиш эҳтимоли кам. Лекин одам гавжум бўладиган жойларда, яъни ижтимоий мулоқот бўладиган жойларда коронавирус юқиши хавфи юқори. Шунга кўра очиқ ҳавода ҳам ниқоб тақиш тавсия этилади.

————————
COVID-19 пневмонияси билан касалланиб тузалдим. Сочим кўп тўкиляпти, касаллик оқибати бўлиши мумкинми?
————————
Коронавирус инфекциясига чалиниб тузалганидан кейинги оқибатлар ҳақида жуда кўплаб саволлар туғиляпти. Соч тўкилиши ҳам коронавирус оқибатларидан бири бўлиши мумкин. Сиз тери мутахасиссислиги бўйича шифокрога мурожаат қилишингиз керак бўлади.
————————
3 кун олдин COVID-19га ПЗР тест топширгандим, натижа мусбат чиқди. Фақат бурун битиши ва қон босими кўтарилиши бор. Қайси шифокорга учрашишим керак?
————————
Бундай ҳолатда оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қиласиз. Агар тана ҳарорати юқори бўлиб, нафас етишмаслиги кузатилса тез ёрдам чақиришингиз керак бўлади.

Шуҳрат Боймуродов,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 359 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 52 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌146 нафари Тошкент шаҳрида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 167 нафар,
📌Тошкент вилоятида 98 нафар,
📌Наманган вилоятида 54 нафар,
📌Бухоро вилоятида 18 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

🟢 Шундай қилиб, юртимизда 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 501 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 28 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 878 (+102) нафарни ташкил этмоқда.


❗️Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌86 нафари Тошкент вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

📊 Эътиборли жиҳати, бугун:
📌Тошкент шаҳрида 303 нафар,
📌Тошкент вилоятида 98 нафар,
📌Наманган вилоятида 54 нафар,
📌Бухоро вилоятида 18 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 9 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 52 466 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

🔴Ҳозирда мамлакатимизда 2 951 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 477 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺28 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 477 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 461.

🟢Сегодня в городе Ташкенте, Наманганской, Бухарской, Андижанской, Ташкентской, Самаркандской и Сурхандарьинской областях выздоровело всего 501 человек.

📊В настоящее время из выявленных 55 878 пациентов выздоровели 52 466 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 94 процента.

🔴Из 2 951 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 670 находятся в тяжелом, а 272 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 477 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 28 сентябрь куни мамлакатимизда 477 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️ Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 461 нафарга етди.

🟢 Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро, Андижон, Тошкент, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.

📊 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 878 нафар бемордан 52 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🔴 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 951 нафар бемордан 670 нафари оғир, 272 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 (+190) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 139 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​МАЛАКА ТОИФАЛАР БЕРИШ АТТЕСТАЦИЯЛАРИ ФАҚАТ ОҒЗАКИ ШАКЛДА ОЛИНАДИ (3-қисм)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов билан суҳбат.

— Малака тоифаси бериш бўйича миллий ва халқаро тажриба ўртасида қандай фарқлар бор?

— Мамлакатимизда 75 минг нафардан ортиқ шифокор бўлса, улардан 48,1 фоизи малака тоифасини олишга муваффақ бўлган.

Аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш — биз учун энг мақбул йўл. Шу мақсадда малака тоифалари қаторига учинчи тоифани киритдик. Иккинчи малака тоифасини олиш учун 5 йилдан 7 йилгача ишлаш керак. Тиббиёт олий ўқув юртларини тамомлаган иккинчи малака тоифаси олиш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган кадрлар учинчи малака тоифасини олиши мумкин. Бу эса уларга хусусий секторда иш бошлашларига қўл келади. Бу тажриба бошқа мамлакатларда йўқ.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, малака тоифасини олиш учун тиббиёт ва фармацевтика ходимлари махсус тайёргарлик кўради, авваламбор, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, унинг филиаллари ва тиббиёт олий ўқув юртларидаги, шунингдек, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларидаги малака ошириб, узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажмини йиғади, ўзларининг назарий билимлари ошириб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайди.

— Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўйича қандай ижобий ишлар амалга оширилмоқда?

— Марказимиз энг замонавий компютер қурилмалари билан жиҳозланган. Барча маълумотлар электрон тизимга бирлаштирилган. Электрон дастурлар билан боғлиқ 12 та патентга эгамиз. Бу борада кўплаб ташкилотлар ва давлат идоралари ҳавас қилгулик натижаларга эришганмиз, деб бемалол айта оламан.

Бундан ташқари сўнгги икки йилда аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнига қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан:

🔹 Ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузуридаги аттестация комиссияларига 1-малака тоифасини беришга ҳам рухсат берилди (аввал 3- ва 2-тоифаларни бера оларди);

🔹 Аттестацияга тақдим қилинадиган ҳужжатларни нотариал идоралардан тасдиқлатиш тартиби бекор қилинди;

🔹 Аттестациялар фақат бир босқичда — оғзаки имтиҳон шаклида олиниши белгиланди;

🔹 Зарур иш стажига эга бўлган ходим муассаса раҳбарининг тақдимномаси асосида муддатидан олдин — охирги малака тоифаси берилган кундан бир йилдан кейин аттестациядан ўтиши мумкин бўлди;

🔹 Тизимда фаолият кўрсатаётган тиббиёт фанлари доктори ва фан номзоди илмий даражасига эга бўлган мутахассисларга истисно тариқасида бир даража юқори малака тоифаси берилиши белгиланди;

🔹 Малака тоифасига нолойиқ деб топилган ходимлар 9 ойдан сўнг (аввал бир йил эди) қайта аттестациядан ўтиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​COVID-19 БИЛАН ИККИНЧИ МАРТА КАСАЛЛАНИШ МУМКИНМИ?

Аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан қайтадан касалланиш мумкинми деган савол пайдо бўлмоқда. Бунга аниқлик киритиш мақсадида ССВ Матбуот хизмати ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековга мурожаат қилди:

– Ушбу саволга жавоб беришдан аввал дунё хамжамиятида бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга эътибор қаратсак мақсадга мувофиқ бўларди, – дейди Н. Отабеков. – Баъзи бир давлатларда ушбу касаллик билан қайтадан касалланиш эҳтимоли борлиги, ҳатто иккинчи марта касалланган беморлар қайд этилганлиги ҳақида маълумотлар учраб турибди. Лекин бугунги кунда аниқ айтишимиз мумкинки, касалликнинг ўнинчи кунидан бошлаб беморда COVID-19га қарши мукаммал иммун тизими шакллана бошлайди. Ўз тасдиғини топган яна бир жиҳат шуки, касалликни оғирроқ бошдан кечирган инсонда шаклланган иммун тизими анча мустаҳкамроқ бўлади.

Қолаверса, дунёда COVID-19 ёппасига қайтадан ҳаммада қайд этилиши тўғрисида биронта ҳам асосланган илмий маълумот йўқ.

COVID-19 янги касаллик бўлиб, уни тўлиқ ўрганиш бўйича изланишлар ҳали охирига етганича йўқ. Аммо касалликни бошдан ўтказган одамда уни ушбу касалликдан кейинчалик ҳам ҳимоя қилишга қодир иммунитет шакллананиши тўғрисидаги асосли маълумотлар кишини қувонтиради.

Агар шу касалликнинг мутацияга учраган вируси билан ёки айнан COVID-19 билан узоқ муддатдан кейин яна рўбарў келадиган бўлсак ҳам, бизнинг иммун тизимимиз хотирасида ушбу касалликка антитаначалар ишлаб чиқарганлигимиз ҳақида ахборот мавжуд бўлади.

Ушбу антитаначалар касаллик билан кураша олади. Демак, одамда COVID-19 иккинчи марта ҳатто қайд этилса ҳам, у жуда енгил кечиши мумкин. Яъни иммун тизими хотирасида антитаначалар ишлаб чиқарилгани ҳақида ахборотнинг борлиги касалликдан тезда соғайиб кетиш эҳтимолини юзага келтиради.

Одам хотирасидан кўп нарса чиқиб кетиши мумкин, лекин иммун тизими хотирасидан ҳеч қачон ҳеч нарса чиқиб кетмайди. Ҳатто касалликдан кейин хосил бўлган антитаначалар титри кам бўлса ҳам, улар касаллик билан кураша олади.

Аҳоли орасидаги суҳбатлар давомида икки марта COVID-19 билан касалланганлигини таъкидлаётган одамларни ҳам учратиб турибмиз. Агар шу каби ҳолатлар лабораторияда COVID-19 вируси борлиги тасдиқланган тақдирда ҳам, биз бунга битта касаллик билан иккинчи марта касалланди деган фикр билан қарашимиз керак эмас. Буни шу билан изоҳлашимиз мумкинки, касаллик юқтириб олган организм ундан тўлиқ тузалиб улгурмаган ёки лаборатория текширувларида тест системалар билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.

COVID-19 бир одамда узоқ муддат сақланиб қолиш эҳтимоли йўқ эмаслигини ҳам унутмаслигимиз лозим. Айтайлик, бемор даво курсини қабул қилиб бўлгач, таҳлил ўтказилганида манфий натижа қайд этилган ва у ўзини соғайган деб ҳисоблаган. Аслида эса тузалмаган. Кейинчалик мусбат натижа қайд этилиши беморда қайтадан касалландим, деган фикрни шакллантирилишига асос бўлиши мумкин.

Шунингдек, COVID-19ни иккинчи марта юқтириб олиш ҳолатига тўлиқ ишониш учун геном даражасида таққослаш ўтказиш керак бўлади. Яъни қуйидаги саволга жавоб топишимиз лозим: беморда касалликни яна айнан ўша вирус чақирдими ёки бошқа бир вирусми? Биринчи ва иккинчи ҳолатда геном (ирсият) даражасида солиштириш ўтказиш орқалигина бемор COVID-19 ни қайтадан юқтириб олди, деган фикрга келишимиз мумкин.

COVID-19 билан рўбарў келганимизга қарийб бир йил бўлаяпти, у тўғрисида кузатувлар ҳали жуда кам. Балки бир муддат ўтгандан сўнг аниқ хулосалар айтишимиз мумкин бўлар. Ёки вақт ўтиши билан иммун тизими кўрсаткичларида ҳам бирмунча пасайиш, сусайиш каби аломатлар кузатилиши мумкин. Балки биз COVID-19 штами билан чақирилган касалликдан кейин тўлиқ турғун иммунитет шакллантирармиз, балки бу йўналишда эмлаш тадбирлари ёрдам берар. Ҳозирча кузатувлар муддати жуда кам. Ҳали ҳосил бўлган иммун тизими неча йилгача давом этиши бўйича аниқ башоратлар қилиш қийин. Лекин шу эпидемик мавсумда бир марта касалланган одам иккинчи марта касалланиш эҳтимоли йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 393 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 248 нафар,
📌Тошкент вилоятида 106 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб юртимизда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 928 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ИХЧАМЛАШТИРИЛГАН МОБИЛ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БРИГАДАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЯНГИ МЕЪЁРЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

🔺Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра:

🏥Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалардаги:
📌врач ҳодимларига 2,5 миллион сўм,
📌ўрта тиббиёт ходимларига 1,5 миллион сўм,
📌кичик тиббиёт ходимларига 1 миллион сўм,
📌бошқа ходимларга 500 минг сўм;

🚑 Тез тиббий ёрдам бригадалари, ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригадаларидаги:
📌врач ҳодимларига 2,5 миллион сўм,
📌ўрта тиббиёт ходимларига 1,5 миллион сўм,
📌 ҳайдовчиларга 500 минг сўм тўланади.

📋Ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

❗️Агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ҳақиқатда бажарган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.

————————————
🔺Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 июлдаги қарорига асосан, ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари қуйидагича тасдиқланди. Унга кўра:

‼️📞Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар марказларида суткалик ҳақиқий чақириқлар сони 16 тадан ошганда кейинги ҳар 16 та чақириққа битта ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригадаси ташкил этилади. Шунда ҳақиқий чақириқлар сони 32 тага чиққанда битта, агар 48 тага етса, иккита ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригада ташкил этилади.

‼️📞Мазкур меъёр туман(шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларида суткалик ҳар 12 та чақириқдан ошганда, Тошкент шаҳри ҳудудида суткалик ҳар 14 та чақириқдан ошганда амал қилади.

📊Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан, чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларга туну-кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилади.

📕Чақирувлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 504 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 29 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 354 (+102) нафарни ташкил этмоқда.

🔴
Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

📊 Эътиборли жиҳати, бугун:
📌Тошкент шаҳрида 332 нафар,
📌Тошкент вилоятида 106 нафар,
📌Наманган вилоятида 27 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

🟢
Шундай қилиб, юртимизда 52 970 (+504) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 918 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 476 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺29 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 476 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️ Также умерли 5 больных коронавирусом и общий показатель достиг 466.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Наманганской, Андижанской, Самаркандской, Кашкадарьинской и Ферганской областях выздоровело всего 504 человека.

🟢В настоящее время из выявленных 56 354 пациентов выздоровели 52 970 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 94 процента.

🟢 Из 2 918 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 587 находятся в тяжелом, а 261 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 476 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 29 сентябрь куни мамлакатимизда 476 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️ Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 466 нафарга етди.

📊 Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 354 нафар бемордан 52 970 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🔴 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 918 нафар бемордан 587 нафари оғир, 261 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 519 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌94 нафари Тошкент шаҳрида,
📌32 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафардан Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида
тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢 Айни пайтда юртимизда 52 970 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 3 081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШИ КЕРАК?

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза АЗИМОВА билан суҳбат (2-қисм).

— Қандли диабетга чалинган фарзандларнинг ота-онаси, асосан, нималарга эътибор қаратиши керак?

— Фарзандига қандли диабет 1-тур ташхиси қўйилган ота-оналар дастлаб махсус мактабларга, яъни диабет: ўз-ўзини назорат қилиш мактабларида таълим олишларига шароит яратиши шарт. Бундай мактаблар ҳар бир вилоят эндокрин диспансерлари қошида очилган ва фаолият олиб бормокда. Қандли диабет билан касалланган болаларнинг тўғри овқатланиши жуда муҳим саналади. Чунки истеъмол қилинадиган маҳсулотнинг таркиби ва қандай тайёрланганлиги қондаги қанд миқдорининг ўзгаришига сабаб бўлади. Шунинг учун бемор ва унинг яқинлари истеъмол қилинадиган маҳсулот таркибини билиши лозим. Диабетик болалар ўз-ўзини назорат қилиши, гипогликемия ва кетоатседозга шубҳа қилинганда қондаги глукозани аниқлашни билиши керак.

Бола яхши ўсиб улғайиши учун лозим бўлган оқсил, ёғ, углевод, витамин ва микроэлементлар кундалик рационга киритилади. Углеводларни истеъмол қилишда уларнинг гликемик индексига эътибор берилади. Гликемик индекси паст бўлган маҳсулотлар (дуккаклилар, сули, сабзавотлар) қондаги қанд миқдорини секин кўтаради. Диабет билан оғриган болалар кун давомида 5-6 маҳал овқатланиши, жумладан, 3 маҳал асосий овқатланиш ва оралиқ вақтда қўшимча овқатланиш тавсия этилади. Парҳезга риоя қилинганда қондаги қанд миқдорининг кескин ортиши ва шу билан бирга, қанднинг турли аъзо ва тўқималарга ножўя таъсири олди олинади, қабул қилинаётган инсулин дозасини коррекциялаш осон бўлади. Шунинг учун болалар ва уларнинг ота-оналари истеъмол қилинаётган углеводларни ҳисоблашни билишлари лозим.

Спорт – диабетик болалар ҳаётининг ажралмас қисми бўлиши лозим. Жисмоний фаоллик организмдаги қанднинг ўзлаштирилишини яхшилаш билан бирга, касалликда турли асоратлар ривожланишининг ҳам олдини олади. Спорт тури шифокор тавсиясига кўра, бола ёши, касаллик даражасини инобатга олган ҳолда белгиланади. Кўпинча енгил атлетика, гимнастика, сузиш тавсия этилади. Касаллик узоқ давом этганда барча аъзоларда ўзига ҳос ўзгаришлар юзага келади: юрак ва қон томирлардаги, кўздаги, буйраклардаги, нерв системасидаги ўзгаришлар инфекцион асоратлар, жароҳатларни қийин битиши кабилардир.

— Ушбу хасталикка қарши замонавий тиббиётда қандай самарали даво чоралари бор?

— Ҳозирда замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тур даво чораси сифатида – инсулин помпа терапияси ўтказиш яхши самара бермоқда.

Бу даво тури юқори технологик жараён асосида организмга инсулин гармонининг бир меъёрда бериб турилишини ва қанд кўрсатгичларининг назоратда бўлинишини таъминлайди. Диабетнинг 1-туридан бутунлай даволаниб бўлмайди, лекин баъзи ҳолларда без фаолиятини меъёрда ушлаб туриб, парҳезга амал қилинса, касаллик беморни ортиқча безовта қилмайди. Доимий равишда сунъий инсулин қабул қилиш талаб этилади. Инсулин ошқозон-ичак трактида парчаланиб кетиши боис, у фақат инекция орқали овқатланиш вақтида киритилади. Қатъий парҳезга амал қилиб, овқат рационидан енгил ҳазм бўлувчи углеводларни (шакар, ширинликлар ва мевали шарбатлар) бутунлай чиқариб ташлаш керак бўлади.

Диабетни биринчи ҳамда иккинчи турининг чидамли шаклларини бутунлай даволашнинг имкони йўқ. Лекин доимий назорат остида бўлган ва шифокор тавсияларига амал қилинган ҳолда касаллик асоратларининг олдини олиш ёки бутунлай чеклаш мумкин. Зеро касалликни ўзи эмас, асоратлари хавфли ҳисобланади.

Энг муҳими, қандли диабет болада енгил ўтиши учун фақат чиниқтириш лозим. Соғлом турмуш тарзи, турли хил спорт турлари билан шуғулланиш, компьютердан меъёрида фойдаланиш, шу билан бирга, эмлаш жараёнларини ўз вақтида олишга ҳаракат қилиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚАНДЛИ ДИАБEТИ БОР БEМОРЛАРДА НИМА УЧУН КОРОНАВИРУС ОҒИР КЕЧАДИ?

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза ТОҲИРОВА билан суҳбат (1-қисм).

— Аҳоли орасида қандли диабет кенг тарқалаётганининг сабаби нимада? Хасталикнинг илк белгилари қандай намоён бўлади?

— Қандли диабет хасталигининг бош сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ҳисобланади. Жумладан, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик сабабли ривожланадиган ортиқча семизлик қандли диабетга бўлган мойилликни оширади. Диабет белгилари унинг турига қараб фарқланади.

Касалликнинг асосий белгилари қуйидагилар: доимий чанқоқлик, кунига уч литрдан кўп суюқлик ичиш, ҳожатхонага тез-тез эҳтиёж сезиш, иштаҳа очилса-да вазн камайиши, яраларнинг секин битиши, доимий чарчоқ ва хотиранинг пасайиши. Айрим инсонларда оёқлар оғриғи кузатилиши мумкин. Касалликнинг дастлабки белгилари кузатилгандаёқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳар бир киши ўзининг танаси вазнини назорат қилиб бориши, унинг меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги лозим бўлади.

— Халқимизда кучли қўрқувдан қандли диабет келиб чиқади деган гап бор. Бу илмий исботланганми?

— Агар инсонда қандли диабетга мойиллик бўлса ва у кучли қўрқувни бошдан кечирса, бу инсонда қандли диабет бўлиш эҳтимоли бор. Инсон ҳаётда яшар экан, турли кутилмаган воқеаларга дуч келади, турли синовларни бошдан ўтказади. Сурункали давом этувчи стресс ҳолатлари, уйқусизлик, гипертония касаллиги ҳамда айрим дори препаратлари (никотин кислота, глюкокортикоидлар, тиреоид гормонлар) қандли диабет касаллиги пайдо бўлишида муҳим роль ўйнайди.

Ҳаёт давомида меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қилиш ва энергияни сарф қилмаслик натижасида организмда энергия баланси бузилади. Одатдагидек сарф бўлмаётган энергия организмда гликоген ва ёғлар кўринишида тўпланиб боради. Бу жараён кучайиб боргани сари организмда инсулинга сезувчанлик камайиб боради ва бу ҳолат углеводлар алмашинуви бузилишига олиб келади. Яъни, 2-тур қандли диабетнинг пайдо бўлиши ижтимоий ҳолатга эмас, балки камҳаракатлик, нотўғри ва тартибсиз таомланишга боғлиқ.

— Қандли диабети бор инсонларда коронавирус инфекциясининг оғир кечишининг сабаби нимада? Бу хасталик иммунитет тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказадими?

— Қандли диабети бўлган инсонлар турли хил инфекцияларга мойил бўлади. Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади. Агар қандли диабети бор бемор қонида глюкоза кўп бўлса, коронавирус ушбу беморларда оғир кечади. Сабаби касалликда кузатиладиган «ситокинлар ҳужуми» учун шакар қувват манбаидир. Айниқса, тана вазни ортиқча бўлган қандли диабети бор инсонларда коронавирус оғир кечади.

Қандли диабетга чалинган беморлар коронавирусдан даволаниш баробарида, диабетни ҳам даволашда давом этиши лозим. Сабаби коронавирус жараёнида қанд миқдори ошиб кетса, бу оғир асоратларга олиб келади.

Текширувлар натижасида шу нарса аниқ бўлдики, коронавирус юққан пайтда иммунитетни сунъий равишда ошириб бўлмайди. Аммо витамин Д, С, Цинк ва магний каби витаминларни қабул қилиш тавсия этилади. Бу дорилар коронавирусни даволамайди, лекин улар иммунитетни бир маромда ушлаб туришга хизмат қилади. Одам организмида иммунитет меъёрда бўлиши учун бу витаминлар керак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ВИРУСНИНГ ЯНГИ “ҲУНАР”ЛАРИ ЧИҚЯПТИ

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери вирус ўз “айёр”лигини ошкор намойиш қилаётир ва инсон организмида турли белгилар, асоратлар қолдирмоқда. Янги фасл бошланиши билан касаллик кечишининг ўзгариши, вируснинг турли ёшдаги инсонларда ўзини қай тарзда намойиш этиши, аҳоли бу вазиятда қандай йўл тутиши юзасидан Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари Адҳам БАҲРОМОВга мурожаат қилдик.

— Куз фасли бошланиши билан вируснинг авж олгани сезилди. Бу вазиятда марказ ходимлари тестларни ўз вақтида текшириб бериши учун шароит етарлими?

— Куз-қиш мавсумида кўплаб инфекцион, вирусли хасталиклар авж олади, жумладан коронавирус ҳам. Бу ҳақда мутахассислар олдиндан огоҳлантириб, аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақириб келмоқда. Хусусан, зотилжам хасталиги ҳам айнан куз ойларида кўпаядиган хасталик. Қолаверса, зотилжамнинг ҳам ўнлаб турлари мавжуд. Тест масаласига келсак, албатта, эпидемиологик ва тиббий кўрсатмаси бор аҳолидан ўз вақтида тест олиш ва натижаларини аниқлаш учун барча шароитларга эгамиз.

— Кейинги пайтларда коронавируснинг бошқа белгилари пайдо бўлаётгани тест натижаларига таъсир ўтказяптими?

— Албатта. Сабаби, тест фақатгина томоқ, нафас йўлларида вирус бўлсагина аниқлаб беради. Ваҳоланки, кейинги ойларда дунё бўйича мутахассисларнинг кузатувига кўра, вирус тананинг бошқа аъзоларига ҳам шикаст етказаётгани аниқланмоқда. Мисол учун, россиялик шифокорлар уларда “COVID-19” аҳолининг 30 фоизида ичак фаолиятининг бузилиши билан кечаётганини айтишди. Мамлакатимизда ҳам бу ҳолат кузатилмоқда. Айрим беморларни томоқ оғриғи, нафас йўлларида ҳеч қандай касаллик бўлмаса-да, ич кетиш, қайт қилиш каби симптомлар учрамоқда. Вақт ўтиши билан ҳид ва таъм сезмаслиги мумкин. Бу ҳолатда бемор тест топширса-да, унда коронавирус аниқланмайди. Сабаби, тест фақатгина нафас йўлларидаги вирусни аниқлашга мўлжалланган.

— Демак, вирус нафақат ўпка, балки организмнинг бошқа аъзоларини ҳам зарарлаши ва уни белгиларга қараб ўз вақтида аниқлаш мумкин, шундайми?

—Афсуски, бу вирускундан-кунга ўз қиёфасини ўзгартиряпти, дунё олимлари қатори мамлакатимизда вируснинг кечиши билан боғлиқ ҳолатлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Шунинг учун даволаш стандартлари тез-тез ўзгаряпти, унга қўшимчалар киритиб борилмоқда. У марказий нерв тизимига, қолаверса инсон организмнинг турли аъзоларига ўз таъсирини кўрсатяпти. Шунинг учун сурункали хасталиклари бор инсонлар ўзини эҳтиёт қилиши лозим. У ёки бу хасталикдан даволанган кишилар ҳам соғликларига эътиборли бўлишлари зарур. Муҳими, соғлом овқатланиш, жисмоний ҳаракатларни ўз вақтида амалга ошириш касалликни енгишнинг асосий омилидир.

— Касалликни симптомсиз ўтказаётган инсонлар ҳақида нима дейсиз?

— Симптомсиз ҳолатда кишида вирус аниқланса, бу инсон атрофдагилар билан яқин мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қилиши лозим. Аммо бундай инсонларни бемор деб ҳисоблаш нотўғри. Касаллик белгилари бўлмагач, унга потенциал касал сифатида қараш имкони йўқ. Умуман, тестни, иложи бўлса, ўзида касаллик белгилари бўлган кишилар топшириши мақсадга мувофиқ. Бир неча ойдан бери айтиб келинаётган, пандемия ҳолатидан келиб чиққан ҳолда шаклланган қоидалар ҳозир ҳам муҳим. Тўғри, карантин қоидалари юмшатилди, тўйларга рухсат берилди. Аммо бу дегани қайси даврага борманг, танишларингиз билан қўл бериб, қучоқлашиб кўришиш мумкин дегани эмас. Соғлиғингизни асраш, ҳимоялаш аввало ўзингизга боғлиқлигини унутманг.

Гулруҳ МЎМИНОВА суҳбатлашди.
Манба: “Зарафшон” газетаси

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz