ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
143K subscribers
6.4K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКА ТОИФАЛАРИГА ЭГА БЎЛИШИНИНГ ҚАНДАЙ
АФЗАЛЛИКЛАРИ БОР? (1-қисм)

Шифохонага борган ҳар бир бемор ўзини малакали шифокор даволашини истайди. Эл орасида ҳурмат-эътиборга эга шифокорларимиз кўп. Лекин шифохонага илк бор қадам қўйган киши мутахассиснинг тажрибаси, билимию малакаси ҳақида қайдан маълумотга эга бўлиши мумкин? Ихтисослашган малака тоифаларига эга бўлишнинг қандай афзалликлари бор? Бу жараён қандай ташкиллаштирилади? Шу каби саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқуловга юзландик.

— Малака тоифаси нима? Уни олишда шифокорларга қандай манфаат бор?

— Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини берувчи ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари шундай муаммоларни ҳал қилади. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тизими тиббий хизмат сифати ва мутахассисларнинг ўз устида ишлаши, соҳа бўйича билим ва тажрибаларини чуқурлаштириб боришига имкон беради. Бу барча давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида ишлайдиган шифокорлар учун бир хил стандартларда амалга оширилади.

Мутахассислар иккинчи малака тоифасига эга бўлиш учун 5 йилдан 7 йилгача, биринчи тоифага эга бўлиш учун 7 йилдан 10 йилгача, олий малака тоифасига эга бўлиши учун 10 йил ва ундан ортиқ иш стажларига эга бўлишлари талаб қилинади. Олий таълимни тамомлаган ёш мутахассислар эса учинчи малака тоифасини олишлари мумкин. Шунингдек, сўнгги йилларда киритилган ўзгартиришларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт фанлари доктори ва тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган ёки чет элдан келиб ишлаётган врачларга истисно тариқасида бир поғона юқори малака тоифаси берилиши белгиланган.

— Малака тоифасига эга бўлган мутахассисларга моддий рағбат ҳам кўзда тутилган...

— Албатта. Мутахассисларга малака тоифаларини беришдан асосий мақсад тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ҳам моддий, ҳам маънавий томондан қўллаб-қувватлашдир. Олий малака тоифасини олган шифокорнинг асосий ойлигига 30 фоиз қўшимча тўлов, биринчи малака тоифаси берилган мутахассиснинг асосий иш ҳақига 20 фоиз қўшимча тўлов ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг асосий иш ҳақига 10 фоиз қўшимча тўлов тўланади. Бу эса тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун нафақат моддий, балки маънавий рағбатлантириш ҳам ҳисобланади. Учинчи малака тоифаси олган ходимларнинг асосий иш ҳақига қўшимча тўлов тўланмаса-да, улар хусусий тиббиёт муассасасига ишга кириш ҳуқуқига эга бўлиш билан биргаликда, яхшигина маош олиш имкониятини қўлга киритади.

Шу жиҳатларни ўйлаб, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 3 июндаги баёнига кўра, карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилган эди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қабул қилинган ушбу қарор жуда тўғри бўлди. Шунга кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тегишли малака тоифасига боғлиқ бўлган барча турдаги тўловлар мазкур тартибдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиб тўланиши таъминланди. Бу мутахассисларимиз учун карантин даврида яхшигина кўмак бўлди, деб айта оламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 50 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

‼️2020 йил 24 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834 (+167) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 196 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 106 нафар,
📌Наманган вилоятида 60 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

🔺Шундай қилиб, юртимизда 50 230 (+398) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

🔴 Ҳозирда мамлакатимизда 3 158 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“ЭЛЕКТРОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ” СОҲАСИДА ЭСТОНИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Жорий йил 22 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Электрон поликлиника” тизимини жорий қилиш орқали қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш эса 60 фоизга қисқариши маълум қилинган эди. Бунинг учун эса марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш лозимлиги таъкидлаб ўтилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ва вазирлик масъул ходимлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳамкорликда видеомулоқот орқали “Электрон соғлиқни сақлаш” соҳасида Эстония тажрибаси ўрганилди.

Маълумки, Эстония “Электрон ҳукумат” ва “Электрон соғлиқни сақлаш” соҳасида улкан ютуқларга эришган. Хусусан, “Электрон соғлиқни сақлаш”даги илк қадамлари ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган бўлиб, икки босқичда ривожланган. Биринчи босқич 2008 йилгача давом этган бўлиб, бу вақт давомида барча тиббий маълумотлар рақамлаштирилган, зарур норматив-хуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб тасдиқланган. 2008 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар эса муҳим ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, жорий этилган.

Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, айниқса, вазирлик олдида турган энг муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади. Видеомулоқот орқали ўтказилган учрашувда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ 1-СОН КЛИНИКАСИ БОШ ВРАЧИ УШБУ ИНСТИТУТ ПРОРЕКТОРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Наргиза Нурмаматовна Абдуллаева Самарқанд давлат тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректор – мазкур институт 1-сон клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.

Н. Абдуллаева айни пайтга қадар Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-сон клиникаси бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИГА БОШ ВРАЧ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Абдумалик Аҳадович Жалилов Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори – мазкур институт клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.

А.Жалилов айни пайтга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 609 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 24 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 966 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 359 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Наманган вилоятида 60 нафар, Жиззах вилоятида 28 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида ҳам 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 50 441 (+609) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 3078 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 519 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺24 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 519 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 447.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Наманганской, Джизакской, Кашкадарьинской, Ферганской, Андижанской, Навоийской и Сырдарьинской областях выздоровело всего 609 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 53 966 пациентов выздоровело всего 50 441 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 078 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 548 находятся в тяжелом, а 469 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 519 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 24 сентябрь куни мамлакатимизда 519 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 447 нафарга етди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Навоий ҳамда Сирдарё вилоятларида 609 нафар бемор тузалди.

‼️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 966 нафар бемордан 50 441 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 078 нафар бемордан 548 нафари оғир, 469 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 181 (+215) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафардан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 50 441 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 292 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИДАН ДАВОЛАНИШ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла Тошпўлатов билан суҳбат (3-қисм).

– Сурункали юрак-қон томир касаллиги бор ёки ушбу хасталикка чалинган инсонларнинг даволаниш тартиби ва ҳаёти давомида амал қилиши керак бўлган қоидаларга тўхталиб ўтсангиз.

– Сурункали юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар доимий равишда кардиолог шифокор назоратида бўлиши керак. Бунинг учун оилавий поликлиникасида диспансер назоратига олиниши, бир йилда 2 марта диспансер текширувларидан ўтиб, йилда бир марта стационар даволаниши ҳамда доимий равишда кардиолог тавсияларига амал қилиши ва дориларини мунтазам қабул қилиб юриши керак.

Айниқса, ҳар бир бемор ўз саломатлигига масъул бўлиши, соғлиғига беэътибор бўлмаслиги, соғлом турмуш тарзига амал қилиши, организмга жисмоний юкламалар меъёрда бўлиши, шу билан бирга, камҳаракат бўлиб уйда ўтириб қолмаслиги, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиши, кечки пайт енгил нонушта қилиши, уйқудан олдин таом емаслиги, ичиш, чекиш каби зарарли одатлардан воз кечиши керак.

– Юрак-қон томир касалликлари, жумладан, инфаркт ва инсультга чалинмаслик учун асосан нималарга эътибор қаратиш керак? Умуман, ушбу хасталик профилактикаси ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?

– Авваламбор, ҳар бир она ҳомиладорлик даврида туғиладиган фарзандининг соғлом бўлиши учун эътиборли бўлиши керак. Кўпинча туғма нуқсонли болалар ҳомиладорлик даврида кўп касал бўлган, камқонли, жисмоний ва руҳий чарчаган оналардан туғилади. Фарзандининг соғлиғига ота-она эътибор бериши, шифокор назоратидан ўтказиб туриши, фарзандини соғлом ва жисмоний бақувват қилиб тарбиялаши керак.

Балоғат ёшидан кейин ҳар бир инсон ўз соғлиғи ҳақида қайғуриши, касалликнинг олдини олиши ёки бошланғич даврида аниқлаб, уни бартараф этиш учун ҳаракат қилиши лозим. Юрак-қон томир касалликларига чалинмаслик учун соғлом турмуш тарзига амал қилиши, жисмоний фаолликни ошириши, ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатни меъёрда олиб бориши, овқатланиш гигиенасига амал қилиши, зарарли одатлардан воз кечиши, кардиолог шифокор назоратида бўлиб, ўз вақтида даволаниши талаб этилади.

Мисол учун, биргина чекишни ташлаш 2-3 ойдан кейин ўпка фаолиятини 30 фоизга яхшиланишига, бир йилдан кейин эса юрак ишемик касаллиги ривожланиши хавфини 50 фоизга камайтиради. Шунингдек, тана вазнини назорат қилиш керак. Жумладан, бел айланаси эркакларда 94 см., аёлларда эса 80 см.дан ошмаслиги лозим. Вазннинг 10 кг.га камайиши қон босимини 5-20 мм с.у.га пасайтиради. Кунига 30 дақиқалик жисмоний фаоллик ҳам қон босимини 4-9 мм с.у.га камайтиради.

Бундан ташқари, овқатланишда рационнинг хилма-хиллигига эътибор бериш, оқсилларнинг етарли бўлиши, гўштни балиқ, дуккаклилар, парранда гўштига алмаштириш, савзовот ва меваларни кўпайтириш ҳамда ош туши истеъмолини чеклаш лозим бўлади.

Ушбу тавсияларга мунтазам амал қилиш билан юрак-қон томир касалликларининг ўткир миокард инфаркти ва мия инсульти каби оғир асоратларининг олдини олган бўламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОН “COVID-19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ЖАРАЁНИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛМОҚДА?

Бугунги кунда дунё бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳозир жаҳонда 25 та вакцина клиник, 139 таси эса клиникагача бўлган синовлар жараёнида. Дунё бўйича Буюк Британия, АҚШ, Германия, Хитой, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган 9 та вакцинанинг охирги (учинчи) босқич синовлари ўтказилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинди. Шу жумладан, юртимизда Хитойнинг “Sinopharm” компаниясининг ваколатли корхонаси (“Yilin International Commerce” МЧЖ) билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Zhifei Longcom” компанияси билан келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган. Агар вакцина муваффаққиятли ишлаб чиқилган бўлса, “COVAX” механизмида иштирок этадиган мамлакатлар аҳолисининг йигирма фоизини эмлаш учун етарли вакцина таъминотига кафолатланган дастлабки кириш имкониятдан фойдаланилади. Шунингдек, ушбу дастурнинг асосий мақсади — янги вакциналарни яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда уларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарликни қўллаб-қувватлашдир.

Яна бир муҳим масала — вакциналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Мазкур масала ҳам олимларимиз ва фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолатда вакциналар импортга боғлиқ бўлмайди. Уларни экспорт қилиш орқали қўшни давлатларга ҳам ёрдам бериш имкони яратилади. Бу ўз навбатида минтақада “COVID-19”га нисбатан эпидемиологик барқарорликка эришиш жараёнини таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҲАР ЙИЛИ 10 МИНГ НАФАРГА ЯҚИН ВРАЧ ВА ФАРМАЦЕВТЛАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТАДИ, БУ ЙИЛ ҲОЗИРЧА УЛАР 1,5 МИНГ НАФАР, ХОЛОС (2-қисм)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов билан суҳбат.

— Пандемия сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузуридаги тиббиёт ва фармацевтика комиссиялари фаолияти тўхтатилган эди. 1 октябрдан яна йўлга қўйиладиган бўлса, мурожаатлар ҳам анча-мунча бўлса керак...

— Фикрингиз тўғри. Чунки карантин даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари фаолияти тўхтатилганлиги учун тиббиёт ва фармацевтика ходимлари хужжатлар топшириш ва аттестациядан ўтиш имкониятини йўқотди.

Шу сабабли, иккинчи малака тоифаси бор 1,5 минг нафарга яқин мутахассислар навбатдаги биринчи малака тоифасини олиш, шунингдек, биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган 1 минг нафарга яқин тиббиёт ва фармацевтика ходимлари навбатдаги олий малака тоифасини олиш имкониятидан махрум бўлди.

Ундан ташқари, карантин эълон қилинган вақтдан то ҳозиргача бўлган давргача ёки ўтган 6 ойдан ортиқроқ муддатда умуман малака малака тоифаси бўлмаган, аммо иш стажига 5 йил тўлган ва лозим бўлган иккинчи малака тоифасини олиш истагида бўлган мутахассислар, шунингдек, тиббиёт олийгоҳларини тамомлаган иккинчи малака тоифаси олиш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган 400 нафардан ортиқ мутахассислар учун хусусий тиббиёт муассасаларида ишлаш ҳуқуқини берувчи учинчи малака тоифасини олиш имконияти ҳам йўқолди.

Ҳар йили ўртача 10 минг нафарга яқин мутахассислар, биринчи ярим йилда эса ўртача 5,5 минг нафарга яқин врач ва фармацевтлар аттестациядан ўтиб, малака тоифасига эга бўлар эди. 2020 йили эса эълон қилинган карантин муддатигача атиги 1,5 минг нафарга яқин врач аттестациядан ўтишга улгурди. Шунинг учун ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг фаолиятини давом эттиришга рухсат берилгани жуда тўғри бўлди, деб ҳисоблайман.

— Бу шароитда карантин талабларини таъминлаш масаласи қандай ҳал қилинади?

— Албатта, карантин чоралари юмшатилган бўлса-да, хавфсизлик талаблари тўлиқ бажарилиши шарт эканлигини, нафақат комиссия аъзолари, балки аттестациядан ўтувчи ҳар бир талабгор тўғри тушунади ва бунга амал қилади, деган умиддаман. Ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилишлари ўтадиган тиббиёт муассасалари раҳбарлари бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга масъул ва бунинг уддасидан чиқадилар, деб ўйлайман.

Барча тиббий ихтисосликлар кесимида аттестация ўтказиладиган кунлар графиги ишлаб чиқилган. Унга кўра, ҳар ҳафта шанба куни алоҳида йўналишдаги тўрт турдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилишлари турли жой ва манзилда жойлашган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ўтказилиши режалаштирилган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳар бир мутахассисликлар бўйича гуруҳлар ташкил қилиниб, уларнинг имтихон вақтларини турли соатларда белгиланишини мўлжаллаганмиз.

Шундай бўлса-да, фавқулодда ҳолатлар учун ҳам тайёргарлик кўриб қўйганмиз. Агар карантин чоралари яна қатъийлашадиган бўлса, ишимизни онлайн тартибда давом эттириш режа ва дастурлари ишлаб чиқилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА 438 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 200 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 271 нафар,
📌Тошкент вилоятида 81 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 10 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 6 нафар
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 879 (+438) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 064 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 513 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 462 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 70 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 311 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Наманган вилоятида 35 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 35 нафар, Сурхондарё вилоятида 19 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 50 954 (+513) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 058 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 496 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺25 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 496 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 450.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Наманганской, Кашкадарьинской, Сурхандарьинской, Андижанской, Навоийской и Самаркандской областях выздоровело всего 513 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 54 462 пациентов выздоровели 50 954 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 058 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 718 находятся в тяжелом, а 289 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 496 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 25 сентябрь куни юртимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида 513 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 462 нафар бемордан 50 954 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 058 нафар бемордан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 3 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ОШҚОЗОН ЯРАСИДАН ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСЛИК САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокори, тиббиёт фанлари доктори, онкохирург Олимжон Ғуломов билан суҳбат (2-қисм).

— Ошқозон яраси аҳоли орасида ортмоқда. Айрим касб эгалари ҳам ушбу касалликдан азият чекишининг сабаби нимада?

— Тартибсиз овқатланиш, ирсий мойиллик, кимёвий моддалар ва баъзи дори препаратлари (аспирин, гормон)ларни бетартиб истеъмол қилиш кабилар ошқозон яраси пайдо бўлиши учун асос бўлади. Ушбу касалликда асосан тўш соҳасида оғриқ, тунги безовталиклар, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва қайт қилиш каби белгилар кузатилади.

Яранинг жойлашишига қараб, овқатлангандан сўнг 2 соат ёки ундан кейин оғриқ бошланиши мумкин. Ушбу касалликка, одатда, кўпроқ ишчан ёшдаги инсонлар чалинади. Бўёқчилар, косиблар, темир йўлчилар, сартарош ва ранг бўёқлари билан ишлайдиган соҳа вакиллари ҳам шу хасталикдан кўпроқ азият чекишади. Шу боис, ушбу соҳа вакиллари иш фақтида мунтазам равишда махсус респираторли ниқоблардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Шифокор беморнинг таҳлил натижаларига кўра, даволаш чораларини кўради. Шиллиқ парданинг фаол яллиғланишини пасайтириш, яра ва эрозияларни битирувчи, яра касаллиги ҳуруж қилишининг олдини олувчи препаратлар қўлланилади. Муолажа давомида шифокор назоратида бўлиш, қатъий парҳезга риоя қилиш тавсия этилади.

— Етарлича даволанмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

— Етарлича даволанмаслик яллиғланган яранинг қонашига сабаб бўлади. Натижада ҳушдан кетиш, баъзан ичакдан қон кетиши ёки қон қусиш рўй беради. Бу ҳолат такрорланса, камқонликка сабаб бўлади. Агар ошқозон яраси тешилса, бемор ҳушдан кетади ва бу ҳолатда зудлик билан шифохонага етказилиши ҳамда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур. Ошқозон ярасининг бошқа аъзоларга ўтиши, яъни саратон касаллигига айланиб кетиш каби жиддий асоратлари бор.

Саратон илк босқичларда аниқланса, даволаш осон кечади. Агар сўнгги босқичларида маълум бўлса, кимётерапия, нурли терапиялар ўтказилади. Ўсма борлиги бошида аниқланса ва бошқа аъзоларга ўтиб кетмаган бўлса, жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам хавфли ўсмалар жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. Бошқа онкологик касалликлар учун мўлжалланган шифохоналарда ҳам ушбу амалиёт қўлланилади. Ошқозон саратони йилдан-йилга кўпайиб, ёшариб бормоқда. Маълумки, инсон 30 – 50 ёшгача бўлган даври ишга энг лаёқатли ҳамда ишчан даври ҳисобланади. Айнан шу ёшдаги инсонлар ошқозон, қизилўнгач саратони, ўн икки бармоқли ичак касалликларидан азият чекмоқда. Шунинг учун иш берувчиларга ходимлар соғлигига эътиборли бўлишни тавсия қилардик.

— Ошқозон саратони белгиларсиз ҳам ривожланиши мумкинми?

— Афсуски, ошқозон саратонининг яширин турлари ҳам бор. Нима бўлган тақдирда ҳам, инсон ўз организмини “эшитиши” керак. Ўзига ҳам, организмига ҳам адолатли бўлган инсон бошқаларни ҳам эҳтиёт қилади. Организм ўзига керакли бўлган витамин ва дориларни ўзи сўраб олади. Гоҳида инсоннинг ширин ёки нордон таъмли маҳсулот егиси келади. Шундай паллада организм истагини бажариш керак. Аслида, уч маҳал овқатланиш керак деган қоида ҳеч қаерда йўқ. Қорнингиз очдими, уни тўйғазиш ҳаракатида бўлинг. Саломатлигингизга мос бўлмаган ҳолатлар сизни безовта қилса, дарҳол мутахассисга мурожаат қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич кредит-модуль тизимини жорий этиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кредит-модул ўқитиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тингловчилари ҳамда клиник ординатор (резидент)лар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг кредит-модул тизими ўқув жараёнининг қуйидаги шаклларидан иборат:

📌аудитория машғулотлари - маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари, ўқув (клиник) амалиёти;

📌аудиториядан ташқари машғулотлар - илмий кутубхонада ишлаш, мустақил ишлар, индивидуал маслаҳатлар, клиник вазифалар, ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий иши,таълим олувчилар илмий анжуманларда қатнашиши, магистратура мутахассисликларида илмий фаолият турлари ва ҳ.к.

Модуллар қуйидагилар орқали амалга оширилади:

📌кредит бирликларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режадаги ҳар бир модули учун дастурлар;

📌ҳар бир модулнинг аудитория иши: маърузаларнинг матн ва презентациялари, назарий, амалий, семинар ва лаборатория машғулот режалари, мультимедиа билан таъминлаш, амалий кўникмаларни ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

📌таълим олувчиларнинг мустақил ишлаши: уй вазифаси учун матнлар тўплами, ҳар бир модул учун ўз-ўзини назорат қилиш материаллари, реферат ва курс иш (лойиҳа)лари мавзулари, электрон кутубхона, видеотека (видео кутубхона), амалий кўникмалар ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

📌таълим олувчилар билимини назорат қилиш: тестлар, ҳар бир модул учун назорат саволлари, жумладан, объектив тизимлаштирилган клиник имтиҳон (ОSCE), объектив тизимлаштирилган имтиҳон (ОSE) ва бошқалар учун топшириқлар;

📌амалиёт ўтказиш: ташкилот (муассаса)лар билан шартномалар тузиш, ўқув ва ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий ишини ўтказиш режалари ва дастурлари, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар;

📌магистратура мутахассисликларида илмий фаолият юритиш: илмий–тадқиқот иши, илмий амалиёт ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш учун мавзу ва материаллар, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар.

Ўқув режасидаги барча турдаги ўқув ишларининг юкламалари кредитлар (кредит бирликлари)да белгиланади. 1 кредит (кредит бирлиги) таълим йўналиши, мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, камида 30 ва 36 гача академик соатга тенг белгиланиши мумкин.

Дастурларнинг юкламалари қуйидагилардан иборат:

📌ўрта махсус профессионал таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

📌бакалавриат таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

📌магистратурада камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

📌клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда – камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади.

Магистратура ва клиник ординатура (резидентура)да, бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда семестр якуни бўйича аттестация (ярим йиллик, йиллик) ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🤒Шамоллаш белгилари мавжуд, аммо касалликнинг жиддий белгилари кузатилмаган ҳолларда қандай даволаниш керак?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- Биринчи навбатда кўп суюқлик ичиш, бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади. Ҳар қандай вирус инфекциясида интоксикация кузатилади, кўп миқдорда суюқлик ичиш эса организмдан токсинларни чиқиб кетишига ёрдам беради.

🍌Таркибида витаминлар мавжуд цитрус мевалар ва сабзавотлар, бундан ташқари, витамин С қабул қилиш мумкин.

🥣Касаллик даврида иштаҳа пасайишига қарамасдан, организмни заифлаштирмаслик учун яхши овқатланиш зарур.

🧃Бунинг учун мева ва сабзавотлардан ичиш учун аралашмалар, масалан, смузилар тайёрлаш мумкин. Смузи бу ўзида витамин ва минераллар тутган мева ва сабзавотларни аралашмасидан тайёрланган қуюқ ичимлик. Натижада бу ҳаракатлар иммунитетни мустаҳкамлашга олиб келади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🦠ОИТС касаллиги билан рўйхатда турадиган шахсларда коронавирус касаллиги қандай кечади?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- ОИВ инфекцияси мавжуд бўлган ва касаллик ривожланганларда, шунингдек, паст даражада CD4 геноми мавжуд бўлган ва вирус юкламаси юқори бўлганларда, бундан ташқари антиретровирус даво олмайдиган беморлар касалликларнинг асоратлари ва инфекция юқиш юқори хавф гуруҳига кирадилар.

😷Барча ОИВ мавжуд бўлган ёки назорат қилиш қийин бўлган ОИВ бўлганда қўшимча эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

❗️Ҳозирги кунда ОИВ мавжуд бўлганлар ва оддий аҳоли орасида COVID-19 билан зарарланиш хавфи ёки унинг асоратлари тўғрисида ишончли фарқ кўрсатилаган маълумотлар йўқ.

😷ОИВ мавжуд бўлган баъзи беморларда COVID-19 асоратларининг маълум хавф омиллари яъни, қандли диабет, гипертония ва бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши мумкин. Шунга кўра, ОИТС билан оғриганларда COVID-19`ни оғир кечиши хавфи юқори бўлиши мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz