Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
НЕГА ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА КОРОНАВИРУС ОҒИР КЕЧАДИ?
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла Тошпўлатов билан суҳбат (1-қисм).
– Дунёдаги хавфли хасталиклар рўйхатида юрак-қон томир касалликлари олдинги ўринда туради. Бунинг асосий сабаблари нимада?
– Дарҳақиқат, ҳозирги кунда аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Айниқса, ушбу касалликлар оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатлари бўйича юрак-қон томир касалликлари нафақат бизнинг юртимизда, балки бутун дунёда ҳам биринчи ўринда туради.
Бунинг асосий сабаблари ташқи муҳитнинг ўзгариши, аҳоли ўртасида камҳаракатлилик – гиподинамия, жисмоний ва руҳий зўриқиш, рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш. Ушбу омиллар юрак-қон томир касалликларининг аҳоли орасида кенг тарқалишига ва ёшариб бораётганига асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.
– Кузатувларга кўра, юрак-қон томир касаллиги бўлган инсонларда коронавирус инфекцияси оғир кечар экан. Нима учун?
– Юрак-қон томир касалликларининг асосий белгилари қонда холестерин миқдорининг ортиб кетиши, қон томир деворларида холестерин пилакчаларининг пайдо бўлиши оқибатида томир ичининг торайиб қолиши, қоннинг қуюқлашиши, тўқималарга қон билан келадиган озиқ моддалар ва кислород оқимининг пасайиши ҳамда ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжининг ошиб кетиши билан намоён бўлади.
Агар юрак-қон томир касалликларига чалинган беморлар коронавирус инфекцияси билан оғриб, ўпка пневмонияси кузатилганда ҳамда қон қуюқлашиб кетганда юқорида келтирилган кардиологик касаллик белгилари зўрайиб кетади. Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

——————————
❓Хорижга ўқишга кетишда коронавирусга топширилган тест натижасинининг QR кодли инглизча таржимасини олиш мумкинми?
——————————
🔘Хорижга чиқаётган Ўзбекистон фуқаролари коронавирус инфекциясига тест таҳлили натижаси ҳақида маълумотномаси бўлиши тавсия этилади.
✔️Маълумотноманинг инглиз тилида таржимасини ҳудудий нотариус хизматларида таржима қилиб ҳаққонийлигини тасдиқласа бўлади. Тест натижаси 72 соатдан кўп бўлмаслиги зарур.
——————————
❓Коронавирус аниқланган хонадонлар нега карантинга олинмаяпти?
——————————
🚧Касаллик аниқланганда касалнинг оғир ёки енгил даражасига қараб стационарга ёки уй шароитида даволанишга қолдирилади.
Коронавирусга чалинганлар эса уй шароитида карантинга олинади. Уй шароитида карантиндаги фуқаролар СЭО ходимлари томонидан назоратга олиниб улар ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлаш амалга оширилмоқда.
——————————
❓Иш жойида бирор бир мажлис ўтказилаётганда ҳамма ходимлар ниқобда бўлишлари керакми?
——————————
🔺Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланишлари шарт ҳисобланади.
Шунингдек, эпидемик вазият ва жамоат саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан олганда ҳам ниқоб тақиш муҳим ҳисобланади.
🌐Дунё олимлари томонидан ўтказилаётган тажрибалар ҳам ниқоб коронавирусдан химояланишда асосий восита эканлиги исботланмоқда.
——————————
❓Уй ҳайвонлари - ит, мушукларга коронавирус юқиши мумкинми?
——————————
🔎Илмий тадқиқодлар уй ҳайвонларига коронавирус инфекцияси юқмаслиги тасдиқланган. Бу ҳақида кўплаб илмий ишлар олиб борилган.
——————————
❓Covid-19 енгил тури билан касалланиб тузалгандан сўнг оила аъзоларидан қанча вақт давомида изоляцияда бўлиши керак?
——————————
⛔️Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиқганда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди.
Бемор билан мулоқотда бўлганларда ҳам 14 кун карантин даврида касалллик белгилари аниқланмаса улар ҳам уй шароитидаги карантинидан чиқарилади.
Ботир Қурбонов,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 425 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ
🔺2020 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 (+224) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Тошкент вилоятида 85 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
❗️Шундай қилиб, юртимизда 49 649 (+425) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 182 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
LIVE.
Трансляцияни қўйидаги ҳаволалар орқали тамоша қилилингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/3247175458737251/
YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Pgo-XdARltQ

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида БМТ шафелигида пандемия даврида Давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозимлиги айтилди.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
1 ОКТЯБРДАН ВРАЧЛАР ВА ФАРМАЦЕВТЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ БЕРИШ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШГАН АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИ ИШ БОШЛАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари хузуридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини берувчи ихтисослашган аттестация комиссиялари фаолияти тўхтатилган эди.
Сўнгра Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 3 июндаги баёнига мувофиқ, карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилди. Ушбу муддат якунлангани муносабати билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари 1 октябрдан қайта бошланмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов маълум қилди. (Ихтисослашган аттестация имтиҳонлари ўтказиладиган кунлар жадвали иловада.)
Ихтисослашган аттестация имтиҳонлари барча карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, яъни санитайзерлар, тепловизорлар ёки пирометрлар билан таъминланган, тиббий ниқоб тақилган ва ижтимоий масофа сақланган ҳолда тўғридан тўғри ўтказилиши белгиланган. Аттестация имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида тез орада марказ директори Аҳрор Ярқулов билан қилган суҳбатимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

Аттестация графиги 2020.pdf
337 KB
Ихтисослаштирилган аттестация имтиҳонларини ўтказиладиган кунлар жадвали
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 608 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ
🔺2020 йил 23 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 447 (+172) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
❗️Шундай қилиб, юртимизда 49 832 (+608) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 171 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 590 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ
🔺23 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 590 случаев заболевания коронавирусом.
🔴Также сегодня умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 444.
❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Наманганской, Андижанской, Самаркандской, Кашкадарьинской и Навоийской областях выздоровело всего 608 человек.
❗️В настоящее время из выявленных 53 447 пациентов выздоровели 49 832 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.
‼️Из 3 171 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 632 находятся в тяжелом, а 294 – крайне тяжелом состоянии.
@ssvmatbuotkotibi

БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 590 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ
🔺Шу йилнинг 23 сентябрь куни мамлакатимизда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди.
🔴Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.
❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.
❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.
@ssvmatbuotkotibi
🔺Шу йилнинг 23 сентябрь куни мамлакатимизда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди.
🔴Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.
❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.
❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра:
➖ Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Маълумот учун, вирус блокатори - гигиена ашёси ҳисобланиб, ундаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди. Лекин коронавирусдан ҳимоя қилиши ҳақида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган нотўғри (била туриб ёлғон) реклама тақиқланади
Манба: Uzpharmagency
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 93 ФОИЗЛИГИЧА САҚЛАНИБ ТУРИБДИ
🔺2020 йил 24 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 667 (+220) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида, 12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Айни пайтда юртимизда 49 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 390 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИНГ САБАБЛАРИ НИМАДА, УНИНГ ҚАЙСИ ТУРЛАРИ АҲОЛИ ОРАСИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН?
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла Тошпўлатов билан суҳбат (2-қисм).
– Юрак-қон томир касалликлари йилдан йилга ёшариб бормоқда. Бунга сабаб қилиб қандай омилларни кўрсатиш мумкин?
– Ҳақиқатдан, юрак-қон томир касалликлари ёшариб бормоқда. Илгарилари бу касалликлар асосан қарияларда учраган бўлса, ҳозирда 20 ёшли инсонларда ҳам миокард инфаркти, артериал гипертония, юрак ритмининг ўткир бузилиши каби касалликлар учрамоқда.
Бунга сабаб юқорида айтганимиздек, глобализация давридаги гиподинамия ҳолатлари, ёғ алмашинувининг бузилиши, дислипидемия ва гиперхолестеринемия, гиперкоогуляция, яъни қоннинг қуюқлашиши ва қон ивиш ҳолатининг тезлашиши, зарарли одатлар – спиртли ичимликлар истеъмоли, тамаки чекиш, нотўғри овқатланиш каби омилларни кўрсатиш мумкин.
– Юрак-қон томир касалликларининг қайси турлари аҳоли орасида кенг тарқалган ва бунинг сабаблари нимада?
– Ҳозирги кунда аҳоли орасида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, миокард инфаркти ва унинг оқибатида келиб чиқадиган турли хил асоратлар, яъни сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ритмининг бузилиши, гипертония касаллиги ва унинг оқибатида келиб чиқадиган мия инсульти, юракнинг туғма нуқсонлари каби касалликлар кўп учрамоқда.
Касалликнинг аҳоли ўртасида кўпайишига ва оғир асоратли ҳолатларга ўтиб кетишига бир томондан беморларнинг ўзлари ҳам сабабчи бўлади.
Маълумки, касалликнинг бошланғич даврларида беморда касаллик белгилари намоён бўлмайди ёки беморни безовта қилмайди. Касаллик ногаҳон тиббий текширувларда, оммавий профилактик тадбирлар давомида (қон босимини ўлчаганда, электрокардиограмма қилинганда, қонни биохимик таҳлили ўтказилганда) аниқланади. Бу нимадан далолат беради? Беморларнинг ўз соғлиқларига беэътиборликларидан, мунтазам тиббий кузатувлардан ўтиб турмаганликларидан далолат беради.
Шунинг учун ҳар бир инсон бир йилда бир марта профилактик текширувлардан оилавий поликлиникаси орқали ўтиб туриши керак. Касаллик аниқланганда даволаш ва диагностика тадбирларини ўтказиб, касалликнинг авж олиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш керак. Шунингдек, ҳозирги глобаллашув даврида, экологик муҳитнинг ўзгариб кетганлиги, ичкилик ва чекиш каби зарарли одатларга берилиш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ юрак-қон томир касалликларининг туғма турларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ РОССИЯЛИК ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 18 сентябрь куни Россия Федерациясининг навбатдаги шифокорлар гуруҳи – 35 нафар етук мутахассислари юртимизга келган эди. Бугунги кунда уларнинг бир гуруҳи Қашқадарё вилоятида ҳам фаолият олиб бормоқда.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудда бўлиб турган россиялик тиббиёт ходимлари билан учрашиб, юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши олиб бораётган ишлар хусусида суҳбатлашди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, айни пайтга қадар вилоятда коронавирус қайд этилганлар 1129 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда уларда 1025 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳозирда россиялик шифокорлар вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Ўғлим, Тошкентда имтиҳон топшириб уйга келди. Қарасам унда шамоллаш аломатлари бор, шифохонага намуна топшириш учун бордик. Борсак, бу ерда топширмайсиз, биз COVID-19га намуна олмаймиз дейишди. Нега бунча эътиборсизлик, бу аҳволда шахс ўзининг бемор эканлигини билмасдан, касалликни бошқаларга ҳам юқтириши мумкин-ку?
— 00:00
❓Мен Москвадан келиб, коронавирусга тест топширдим, натижа вирус борлигини кўрсатди. Лекин ҳеч қаерим оғригани йўқ. Шундай бўлиши мумкинми?
— 01:03
❓Мен шу охирги хафтада кўп кишидан катта ёшдаги онахон ва отахонларни укол қилиб ёки бошқа йўл билан атайин ўлдириб юборишаяпти деган гапларни эшитаяпман. Бунга нима дейсиз?
— 02:06

ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКА ТОИФАЛАРИГА ЭГА БЎЛИШИНИНГ ҚАНДАЙ
АФЗАЛЛИКЛАРИ БОР? (1-қисм)
Шифохонага борган ҳар бир бемор ўзини малакали шифокор даволашини истайди. Эл орасида ҳурмат-эътиборга эга шифокорларимиз кўп. Лекин шифохонага илк бор қадам қўйган киши мутахассиснинг тажрибаси, билимию малакаси ҳақида қайдан маълумотга эга бўлиши мумкин? Ихтисослашган малака тоифаларига эга бўлишнинг қандай афзалликлари бор? Бу жараён қандай ташкиллаштирилади? Шу каби саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқуловга юзландик.
— Малака тоифаси нима? Уни олишда шифокорларга қандай манфаат бор?
— Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини берувчи ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари шундай муаммоларни ҳал қилади. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тизими тиббий хизмат сифати ва мутахассисларнинг ўз устида ишлаши, соҳа бўйича билим ва тажрибаларини чуқурлаштириб боришига имкон беради. Бу барча давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида ишлайдиган шифокорлар учун бир хил стандартларда амалга оширилади.
Мутахассислар иккинчи малака тоифасига эга бўлиш учун 5 йилдан 7 йилгача, биринчи тоифага эга бўлиш учун 7 йилдан 10 йилгача, олий малака тоифасига эга бўлиши учун 10 йил ва ундан ортиқ иш стажларига эга бўлишлари талаб қилинади. Олий таълимни тамомлаган ёш мутахассислар эса учинчи малака тоифасини олишлари мумкин. Шунингдек, сўнгги йилларда киритилган ўзгартиришларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт фанлари доктори ва тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган ёки чет элдан келиб ишлаётган врачларга истисно тариқасида бир поғона юқори малака тоифаси берилиши белгиланган.
— Малака тоифасига эга бўлган мутахассисларга моддий рағбат ҳам кўзда тутилган...
— Албатта. Мутахассисларга малака тоифаларини беришдан асосий мақсад тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ҳам моддий, ҳам маънавий томондан қўллаб-қувватлашдир. Олий малака тоифасини олган шифокорнинг асосий ойлигига 30 фоиз қўшимча тўлов, биринчи малака тоифаси берилган мутахассиснинг асосий иш ҳақига 20 фоиз қўшимча тўлов ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг асосий иш ҳақига 10 фоиз қўшимча тўлов тўланади. Бу эса тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун нафақат моддий, балки маънавий рағбатлантириш ҳам ҳисобланади. Учинчи малака тоифаси олган ходимларнинг асосий иш ҳақига қўшимча тўлов тўланмаса-да, улар хусусий тиббиёт муассасасига ишга кириш ҳуқуқига эга бўлиш билан биргаликда, яхшигина маош олиш имкониятини қўлга киритади.
Шу жиҳатларни ўйлаб, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 3 июндаги баёнига кўра, карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилган эди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қабул қилинган ушбу қарор жуда тўғри бўлди. Шунга кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тегишли малака тоифасига боғлиқ бўлган барча турдаги тўловлар мазкур тартибдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиб тўланиши таъминланди. Бу мутахассисларимиз учун карантин даврида яхшигина кўмак бўлди, деб айта оламиз.

МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 50 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ
‼️2020 йил 24 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834 (+167) нафарни ташкил этмоқда.
❗️Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️ Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 196 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 106 нафар,
📌Наманган вилоятида 60 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
🔺Шундай қилиб, юртимизда 50 230 (+398) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
🔴 Ҳозирда мамлакатимизда 3 158 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“ЭЛЕКТРОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ” СОҲАСИДА ЭСТОНИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ
Жорий йил 22 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Электрон поликлиника” тизимини жорий қилиш орқали қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш эса 60 фоизга қисқариши маълум қилинган эди. Бунинг учун эса марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш лозимлиги таъкидлаб ўтилган эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ва вазирлик масъул ходимлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳамкорликда видеомулоқот орқали “Электрон соғлиқни сақлаш” соҳасида Эстония тажрибаси ўрганилди.
Маълумки, Эстония “Электрон ҳукумат” ва “Электрон соғлиқни сақлаш” соҳасида улкан ютуқларга эришган. Хусусан, “Электрон соғлиқни сақлаш”даги илк қадамлари ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган бўлиб, икки босқичда ривожланган. Биринчи босқич 2008 йилгача давом этган бўлиб, бу вақт давомида барча тиббий маълумотлар рақамлаштирилган, зарур норматив-хуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб тасдиқланган. 2008 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар эса муҳим ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, жорий этилган.
Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, айниқса, вазирлик олдида турган энг муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади. Видеомулоқот орқали ўтказилган учрашувда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ 1-СОН КЛИНИКАСИ БОШ ВРАЧИ УШБУ ИНСТИТУТ ПРОРЕКТОРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Наргиза Нурмаматовна Абдуллаева Самарқанд давлат тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректор – мазкур институт 1-сон клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.
Н. Абдуллаева айни пайтга қадар Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-сон клиникаси бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Наргиза Нурмаматовна Абдуллаева Самарқанд давлат тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректор – мазкур институт 1-сон клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.
Н. Абдуллаева айни пайтга қадар Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-сон клиникаси бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИГА БОШ ВРАЧ ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Абдумалик Аҳадович Жалилов Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори – мазкур институт клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.
А.Жалилов айни пайтга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

БУГУН ЮРТИМИЗДА 609 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ
🔺2020 йил 24 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 966 (+132) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.
❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 359 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Наманган вилоятида 60 нафар, Жиззах вилоятида 28 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида ҳам 2 нафар бемор тузалди.
❗️Шундай қилиб, юртимизда 50 441 (+609) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 3078 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.