ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
64.7K subscribers
6.31K photos
2.5K videos
44 files
9.94K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР УЙ ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ДАВОЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАВОИЙЛИК ВА ҚАШҚАДАРЁЛИК БЕМОРЛАР ВАФОТ ЭТДИ

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшаган 44 ёшли Ш.Т. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, эпилепсия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболиясидан вафот этган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшаган 70 ёшли Т.Р. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 301 (+235) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 531 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 755 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 17 262 (+755) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 880 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 3 август куни мамлакатимизда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 2 нафардан, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 755 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 26 301 нафар бемордан 17 262 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимлари беморларга руҳий далда бериш учун максимал ҳаракат қилишмоқда. Аслида касалликни енгиш руҳиятга ҳам боғлиқ.

Хурсандчиликдан беморлардан бирининг сатурацияси 98%га кўтарилди

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК ВА СИРДАРЁЛИК ИККИ НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 80 ёшли бемор О.А. (эркак) жорий йил 28 июль куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшаган 41 ёшли бемор Ф.Т. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
🔺2020 йил 4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 550 (+249) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Хоразм вилоятида, яна 14 нафари Навоий вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 127 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Куни кеча ССВ томонидан COVID-19 бўйича миллий қўлланмани 6-нашри чиққанлиги айтиб ўтилди. Инфекция Ўзбекистонга кириб келганига 5 ой бўлган бўлса-да, нима учун тавсиялар тез-тез ўзгаряпти? Ўзбекистондаги барча шифокорларга ушбу тавсияларнинг ҳар бир сонини вақтида етказиб бериш имкони борми?

🌐 Пандемия тез ривожланаётганлиги сабабли, бутун дунё олимлари бир жойда тўхтамаяптилар, улар доимий изланишдалар. Вируснинг янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда.

⚡️Шунинг учун ҳам ҳар бир давлат қўлланмани маҳаллий шароитларга мослаган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда қўлланма тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

📔 Шунинг учун ушбу қўлланмаларни биз вақтинча тавсиялар асосида яратилган қўлланма деймиз.

❗️Ўзбекистондаги CОVID-19 инфекцияси билан касалланганларга тиббий ёрдам кўрсатадиган мутахассислар учун ишлаб чиқилган ушбу клиник кўлланмалар ҳозирги кунга мавжуд клиник далиллар, яхши тажриба ва эксперт хулосалари асосида яратилмоқда.

Қўлланма тайёрлашда қуйидаги иккита устувор йўналишлар ҳисобга олинди:

🦠COVID-19 инфекцияси юқиши эҳтимолини камайтириш.
🦠COVID-19 инфекцияси гумон қилинганда ва/ёки тасдиқланганда, хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш.

〰️〰️〰️〰️〰️
Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда. Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам борку?

⚡️Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча оғир бўлганлиги сабабли барча даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олишга қаратилган пилот лойиҳхалар биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

📍Ушбу лойиҳалар асосида беморларга малакали ва тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими ташкил этилди.

📈 Ушбу лойихалар ижобий самара берганлиги сабабли ҳозирги кунда республика бўйлаб янги тизим асосида иш олиб бориш татбиқ этилиши бошланди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Укам коронавирус пневмониясидан тузалди ва касалхонадан уйга рухсат беришди. Унда жуда кучли ҳолсизлик бор. Эндиликда қандай парвариш килиш, асоратлар қолмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берсангиз?

🛏 Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий ҳолат. Шунинг учун уй шароитида реабилитация жараёнини олиб боришингиз керак.

🍚🏃‍♂️Сиз укангизга витаминга бой озиқ овқатлар беришингиз, бадантарбия билан шуғуллантиришингиз, нафас машқларини мунтазам бажартиришингиз ва шифокор кўрсатмаларига амал қилишингиз зарур!

〰️〰️〰️〰️〰️
Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭС телефон рақамлари тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин?

🌐 Ҳозирги вақтда поликлиникалар, клиникалар ва СЭС (санитария-эпидемиология хизматлар) телефон рақамлари базаси киритилган zvoni.uz сайти яратилди.

☎️ Ушбу сайтда Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭСларнинг ишлаб турган рақамларини топишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандим туғилгандан кейин уни COVID-19дан қандай ҳимоя қилишим мумкин?

🙅🏻‍♂️ Энг яхшиси, сиз оила аъзоларингиз билан бирга бўлинг ва меҳмон кутманг! Шунингдек, бошқа фарзандларингиз атрофдагилар билан алоқада бўлмаганликларига эътибор қаратинг.

🧼 Оила аъзоларингиз тез-тез қўлини совунлаб ювсин ва соғлиги тўғрисида жиддий қайғурсин.

🧴Гигиена қоидаларга риоя қилинг ва соғлом турмуш тарзини олиб боринг!

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКА залида бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Онамда иситма, ҳаво етишмаслиги ва бош оғриғи кузатилди. Мен уйга мобил бригадани чақирдим. Уларда ҳатто пульсоксиметр ҳам йўқ эди. Уларда қандай дори воситалари ва тиббиёт техникаси бўлиши керак?

❗️
Ҳозирги вақтда барча мобил бригадалар зарур буюмлар: пульсоксиметр, тонометр, фонендоскоп, термометр, дори воситалари тўплами билан таъминланган:

🔺Магний сульфат 25%-5,0
🔺Гепарин 5000ЕД
🔺Нитроглицерин (нитросорбит)
🔺Коринфар
🔺Преднизалон (дексаметазон)
🔺Дротаверин (но-шпа)
🔺Папаверин гидрохлориди 2%-2,0
🔺Дибазол 1%-2,0
🔺Корвалол (валокардин)
🔺Валидол
🔺Шприц (2,0; 5,0; 10,0мл)
🔺Пахта
🔺Спирт 700
🔺COVID-19 учун махсус препаратлар тўплами

👩🏻‍⚕️Тиббиёт ходимлари хонадонга боришганда бемор ва оила аъзолари ҳолати мониторингини олиб боришади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирда коронавирусга чалинган беморларга хизмат қилиш учун баъзи ихтисослаштирилган ва Республика марказлари (травматология, педитария, фтизиатрия, ортопедия ва ҳоказолар) ҳам қамраб олинган. Онам Тошкент шаҳридаги травматология марказида даволанишннг кейинги босқичини ўташлари зарур. Сурункали ва бошқа касаллликлар билан касалланганлар қаерда даволанадилар?

📈 Бугунги кунда коронавирус билан касалланган беморларга хизмат қилаётган 21 та шифохона мувофиқлаштирилиб, улардан 5 таси ва Зангиота мажмуасидаги қолдирилди.

📌 Маълумот учун: Семашко санаторийси, ТМА, Вирусология, Юқумли касалликлар, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, Зангиота мажмуаси.

Эндиликда ушбу марказлар ўз ихтисосликлари бўйича иш олиб борадилар. Сиз режа асосида онангизни даволаш муолажаларини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида давом эттиришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантин вақтида аксарият шифохоналарда 15 млн сўм иш ҳақи оладиган тиббиёт ходимларидан ярим пулини бош врач ўз манфаати йўлида талаб қилиб келмоқда, акс ҳолда ишдан челатиш билан таҳдид қиляпти. Мана шундай коррупциявий ҳолат юз беган вақтда кимга мурожаат қилиш мумкин?

Бунга асло йўл қўймаслик керак. Мана шундай коррупциявий ҳолат юз беган вақтда Сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен коронавирус инфекцияси билан касалландим ва Тошкент шаҳридаги 3-туғруқхонага ётқизилдим. 37 ҳафталик ҳомилам бор. Кейинчалик боламни кўкрак сути билан эмизишим мумкинми? Бу хавфсизми?

👶🏻 Кўкрак сути билан эмизиш мутлақо хавфсиз! Барча тадқиқотлар COVID-19 кўкрак сути орқали юқмаслиги ҳақида хулоса берган, шунинг учун хотиржамликда болани кўкрак сути билан эмизиш мумкин.

😷 Агар ўзингизда COVID-19 касаллигига шубҳаласангиз, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз ва шифокорингиз кўрсатмаларига риоя қилишингиз зарур. Ўзини яхши ҳис қилган оналар болани эмизишдан аввал ниқоб тақиши, қўлини ювиши ва юзаларни дезинфекциялаб туриши керак.

🍼 Ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, сутингизни тоза идишга соғиб, юқоридаги эҳтиёткор чораларга риоя қилган ҳолда болангизни озиқлантиринг!

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК ИККИ НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ


Учтепа туманида яшаган 64 ёшли бемор А.А. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жорий йил 27 июль куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Сергели туманида яшаган 30 ёшли бемор Б.А. (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси аломатлари кучайган ва нафас етишмовчилиги оғирлаша бошлагач, у ҳам Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлар билан кечган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26804 (+254) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 218 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 195 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 23 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 31 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафари, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 576 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 17838 (+576) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН “COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИ АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА ЯНГИЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашри тасдиқланиб, жойларга етказилмоқда
(қўлланманинг ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ матни билан вазирликнинг расмий сайти орқали танишиш мумкин).

Шу ўрнида ушбу қўлланмани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибига кўшимча равишда кардиолог, пульмонолог ва педиатр каби мутахассислар ҳам киритилганини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт ҳодимлари, жумладан, реаниматологлар ҳам қўлланмани ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишди.

Унда акс этган кўрсатмалар, аввало, тез тиббий ёрдам ва умумий амалиёт шифокорлари, юқумли касалликлар ҳамда болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассислар, шунингдек, терапевт, педиатр, пульмонолог, оториноларинголог, кардиолог, неврапотолог, акушер-гинеколог, реабилитация терапевти, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари ва ҳамширалар фойдаланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қўлланмада коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатаётган нодавлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам муҳим маълумотлар берилган.

Мазкур янгиланган нашрдаги “COVID-19” тасдиқланган ёки пневмония касаллигига шубҳа қилинган беморни аниқлаш ва даволаш жараёни схемалаштириб, содда шаклда очиб берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЭНДИЛИКДА “COVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ МЕЪЁРЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

Аввал хабар қилганимиздек, “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашри тасдиқланди.

Ушбу нашрда акс этган муҳим ўзгаришлар ҳақида вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Олтинчи нашрнинг аввалгиларидан фарқи шуки, ундан коронавируснинг пайдо бўлиши, дунё бўйича тарқалиши каби умумий маълумотлар олиб ташланиб, иш жараёнида ўрганиш ва қўллашга осон бўлиши учун, асосан, даволаш бўйича тиббиёт ходимлари учун аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, шу пайтгача маҳаллий мутахассисларимиз томонидан тўпланган тажрибалар асосида тегишли қўшимчалар ҳам киритилди.

Масалан, коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида қандай тартибда даволаниши аниқ белгилаб берилди.

Бундан ташқари, дунё тажрибасидан келиб чиқиб, касаллик клиник белгиларсиз кечаётган беморлар билан ишлаш бўйича ҳам тиббиёт ходимлари учун алоҳида тавсиялар тақдим этилди.

Беморни даволашда бир қатор таҳлил жадвалларининг берилиши мазкур нашрдаги энг муҳим янгиликлардан бири бўлди, дейиш мумкин.

Жумладан, ўткир респиратор касалликларга эга беморнинг касаллик белгилари бўйича саволномаси келтирилган бўлиб, у орқали касаллик симптомлари билан бир қаторда, беморнинг охирги 14 кунлик фаолияти ва мулоқотлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин бўлади.

Шунингдек, унда ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб турган, пневмония билан касалланган беморлар аҳволининг оғирлик даражасини аниқ баҳолаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилди.

Бунда пневмониянинг оғирлик даражаси – енгил, ўрта, ўрта оғир ва оғир каби 4 та категорияга бўлинди.

Уларнинг фарқли жиҳатлари аниқлаштирилди. Қўлланма билан танишган мутахассис касалликнинг турли даражасидаги ўпканинг намунавий компьютер тамографик суратлари мисолида беморнинг ҳолатига тез ва аниқ баҳо бера олади.

Яъни енгил даражадаги пневмония аниқланган беморлар бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари назорати остида уй шароитида даволанади, ўрта даражасидаги – махсус саралаш ва тақсимлаш марказларига, ўрта оғир ва оғир даражасидаги беморлар эса махсус ихтисослашган тиббиёт муассасаларига йўналтирилади. Шу орқали беморга ёрдам кўрсатиш жараёни тезлаштирилишига эришилади.

Бундан ташқари, қўлланмада беморнинг ҳолати, яъни унинг тана ҳарорати, сатурацияси, нафас олиш ва юрак уриш сони, артериал қон босими, КТ-таҳлили каби қатор кўрсаткичлар орқали динамикасини баҳолаш тизими жорий қилиш кўрсатиб берилди.

Бу орқали эса беморнинг аҳволи ижобий ёки салбий томонга ўзгараётгани ҳақида яхлит таҳлилга эга бўлиш имконияти яратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРЛАРИМИЗ ИҚЛИМГА МОС ҲИМОЯ КИЙИМЛАРИГА ЎТАДИ

“COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида беморни парвариш қилиш, уни даволаш жараёнида амал қилиш лозим бўлган шахсий ҳимоя қоидалари ҳақида ҳам маълумот берилган.
Унга кўра, эндиликда дунё тажрибаси ва маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳаво ўтказмайдиган ҳимоя комбинезони ўрнига ҳозирги иқлим шароитига мос тиббий ҳимоя кийимларидан фойдаланишга ўтилади.


Бу тўхтамга халқаро тажриба, шифокорларнинг фикри ва уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш масалаларини тўла инобатга олган ҳолда келинди. Аммо тиббиёт ходимлари қўлқоп, қалпоқча, N-95 респиратор ниқоби, хавфсизлик кўзойнаги ва юз учун тўсиқлар билан доимий ҳимояланиши шарт.

Таъкидлаш жоизки, даволаш муассасаларида хавф юқори бўлган реанимация ва интенсив терапия бўлимларида тиббиёт ходимлари юқорида келтирилган ҳимоя воситалари билан бирга олдинги комбинезонлардан доимий тартибда фойдаланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”НИ ДАВОЛАШДА ҚАНДАЙ ДОРИ-ДАРМОНЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Аввал хабар қилганимиздек, “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган.


Айтиб ўтиш лозимки, бу галги қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига мамлакатимизнинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилиб, улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:

💊Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:

Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).

💊Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:

Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
Цинк препаратлари;
Д витамини;
С витамини;

💊“COVID-19”нинг енгил шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир;
Гидроксихлорохин;
Цинк;
Д витамини;
С витамини;
Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
Азитромицин (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг ўрта оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир ёки ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон)
Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Цефалоспоринлар + макролидлар;
Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар

💊Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:

Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Парентерал ацетилсистеин;
Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.

💊Сепсис ва сепсик шокда:

Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.

💊ЭСЛАТМА!

Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин);
шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

ДИҚҚАТ!

Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР КАСАЛЛИК ДАРАЖАСИГА КЎРА ҚАЙСИ ШИФОХОНАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ?

Ушбу саволга ҳам “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида жавоб берилди.

Унга кўра, беморда иситма 3 кун давомида 38,5 ℃ дан юқори бўлмаган, йўтал, мушак оғриғи ҳамда терлаш кузатилган енгил даражадаги беморлар “COVID-19”ни даволашга ихтисослашган тегишли оилавий поликлиникаларга йўналтирилади.

Унга уй шароитида нафас олиш гимнастикаси, керакли дори воситалари ва бошқа муолажалар тавсия қилинади.

Иситмаси 3-5 кун давомида 38,5 ℃ дан юқори ва юрак уриши дақиқасига 90-100 марта бўлган ўрта оғир даражадаги беморлар бўйича “COVID-19”ни даволашга ихтисослашган оилавий поликлиникаларга мурожаат қилинади ёки улар ҳолатига кўра, яшаш ҳудудидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ётқизилади.

Нафас олиши қийинлашган ёки ўткир нафас етишмовчилик синдроми кузатилган аҳволи оғир даражадаги беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган шифохоналарга ётқизилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Беҳзод Мусаев:

💉 «Осма укол коронавирусни даволамайди...»

📌
«Бизга, соғлиқни сақлаш тизими ходимларига қийинчилик туғдираётган битта муаммо бор...»

«Коронавирусни даволашга мослаштирилган 11 та тиббиёт муассасаси энди коронавирус бўйича эмас, ўз ихтисослиги бўйича фаолиятини давом эттиради — улар сурункали касаллиги бор беморларни даволаш жараёнига қайтарилмоқда...»

📹 БАТАФСИЛ ☝️ видеолавҳада

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter