ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
127K subscribers
6.45K photos
2.58K videos
45 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Мутахассис: Болаларда астигматизм ўз вақтида даволанмаса, кўрликка сабаб бўлиши мумкин

📌 Сўнгги вақтларда телефон ва компьютердан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланиш оқибатида болалар ўртасида кўз касалликлари кўп учрамоқда. Улардан бири астигматизмдир.

Хўш, у қандай хасталик?

➡️ Ушбу саволга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов батафсил жавоб берди.

👁 — Астигматизм — кўзнинг шох пардаси ёки линзаларининг эгрилиги нормал бўлмаган, кўришнинг хиралашишига олиб келувчи нуқсон, — дейди мутахассис. — Бунда ёруғлик кўзга кирганда, ғайритабиий эгрилик туфайли тўр пардага тўғри қаратилмайди. Оқибатда ноаниқ тасвир пайдо бўлиб, исталган масофада кўриш бузилади ёки хиралашади.

👫 У болалар орасида тез-тез учрайдиган муаммолардан бири бўлиб, айниқса, кейинги вақтларда телефон ва гаджетларга муккасидан кетиш, узоқ вақт телевизор кўриш, ётган ҳолда китоб ўқиш туфайли бундай ташхис қўйилаётган ўғил-қизлар сони бирмунча кўпаймоқда.

✔️ Шунингдек, унинг келиб чиқишига генетик омиллар, боланинг туғилиш жараёнида кўзнинг мугуз пардаси шаклининг бузилиши, кўз жароҳатлари, кератит, кератоконъюнктивит каби хасталиклар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

👀 Астигматизм билан оғриган бола ҳам яқин, ҳам узоқни тенг даражада яхши кўра олмайди. Шу боис у ён-атрофга фақат кўзларини қисган ҳолатда қарайди. Ёки яхшироқ кўриш учун бошини эгади ва айлантиради.

🩺 Қолаверса, бемор бош оғриғи, кўз атрофида ноқулайлик, ёрқин нурдан қочиш, нарсаларнинг чаплашиб ёки иккита бўлиб кўриниши, компьютер ёхуд китобдан кўзнинг тез толиқишидан шикоят қилади.

‼️ Агар у ўз вақтида даволанмаса, кўришнинг кескин пасайиши, ҳатто, кўролмасликка олиб келиши мумкин.

➡️ Астигматизмга окулист томонидан махсус жадваллар ёрдамида беморнинг кўриш қобилиятини текшириш ва шох парданинг эгрилигидаги мавжуд фарқни аниқлашдан сўнг ташхис қўйилади. Уни 3 ёшдан бошлаб 7-8 ёшгача бўлган болаларда ҳам аниқлаш мумкин.

👓 Бу муаммода кўриш қобилиятини тўғрилаш учун кўзойнак ва контакт линзаларидан фойдаланилади. Даволаш эса фақат жарроҳлик йўли билан амалга оширилади. Бу операция 18 ёшдан сўнг беморда кўриш тизими тўлиқ шаклланганидан сўнг тавсия этилади.

🔬 Шу ўринда ота-оналарга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, кўпинча болалар кўзлари ёмон кўраётганлигини сезмасликлари мумкин. Шу боис шикоят бўлмаса-да, улар йилда бир марта офтальмолог кўригидан ўтиши лозим.

🫕 Шунингдек, астигматизмнинг олдини олиш учун, аввало, фарзанднинг овқатланишига эътиборли бўлиш, таомномада оқсил кўп бўлиши керак.

🧑‍💻 Боланинг столда ишлаши ва китоб ўқиш пайтида тўғри ёритиш режимига риоя қилиш, кўриш зўриқишишни фаол дам олиш билан алмаштириш, кўзлар учун гимнастика қилиш, витаминлар (лутеин) олиш, астигматизмни келтириб чиқарадиган касалликларни вақтида даволаш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?

Ҳозирда урф бўлган терминлардан бири “детокс” бўлиб, детоксикация – бу носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, атроф-муҳит таъсири ва бошқа омиллар натижасида танамизда тўпланган токсинларни чиқариб ташлаш жараёни. Бу — умумий саломатлигимиз ва ҳолатимиз учун жуда муҳим.

👩🏻‍⚕️Тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бу ҳақда батафсил маълумот берди.

🍲 — Сўнгги овқат қабул қилишдан тахминан саккиз соат ўтгач, организмда ҳазм қилиш, сўрилиш жараёнлари тугайди ва танамиз детоксикация режимига ўтади, — дейди мутахассис.

🥤Ҳозирда “детокс” атамаси танани турли шарбатлар орқали тозалаш билан боғлиқ бўлса-да, аслида, бу организмимиз ўзидаги токсинларни чиқариб ташлаш учун рационимиздаги озуқавий моддаларни қўллаш орқали ишга туширадиган биологик жараёндир.

📎 Танамизда жигар, буйраклар, тери ва йўғон ичак каби кўплаб детоксикация органлари мавжуд. Замонавий ҳаётнинг токсик юкини ҳисобга олган ҳолда самарали ишлаши керак бўлган танани табиий тозалашнинг учта босқичи мавжуд.

🖇 Биринчи босқич. Детоксикациянинг бу босқичи жигарда содир бўлади. У зарарли ёғда эрийдиган молекулаларни камроқ зарарли бирикмаларга айлантиришга ёрдам беради ва улар танадан осонроқ чиқарилади.

🖇 Иккинчи босқич. У ҳам жигарда содир бўлади ва конъюгация жараёнини ўз ичига олади. Яъни моддалар сувда эрувчан ва шунинг учун камроқ зарарли ҳолга келади. Кейинчалик бу моддалар буйраклар ва ичаклар орқали пешоб ва сафро билан чиқарилади.

🖇 Учинчи босқич. Бунда токсинлар ёки кераксиз бирикмалар ҳужайрадан детоксикация органлари: ичаклар, буйраклар, ўпкалар ва тери орқали чиқариб ташланади.

🟢 Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш орқали бу тизимнинг яхши ишлашини таъминлаш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафтада соғлиқни сақлаш тизимида юз берган энг муҳим воқеалар дайжести

🩺 ЖССТ маймун чечаги вирусини аниқлайдиган илк тестни тасдиқлади

♻️ Қиёслаш лабораторияси — ССВнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил қилинди

Кузда кўз касалликлари нега авж олади?

📍 Фарғонада халқаро миқёсда Ўзбекистон урологларининг 3-пленуми бўлиб ўтди

🔎 Грипп: Касаллик кимларда оғир ўтиши мумкин?

🏥 Сўнгги 7 йилда кўз микрохирургияси маркази 150 та юқори технологик тиббий ускуна билан таъминланди

▶️ Хивада шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммоларига бағишланган конференция ўтказилди

🚑 "Тез ёрдам" тизимида қандай янгиланишлар амалга оширилмоқда?

Пойтахтимиз халқаро колопроктологлар анжуманига мезбонлик қилди

🔹 Бариатрик хирургияда қандай замонавий ёндашувлар амалда?

❗️ССВ: Тошкентда плазма маркази очилди

🧪 Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?

🔬 Синхрон ўсмалар: Уларни даволашда нималарга эътибор бериш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Важнейшим приоритетом государственной политики Узбекистана является забота о здоровье матери и ребенка.

🏥 Одним из важнейших изменений в этой области за последние годы, несомненно, стало создание Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребенка.


📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о деятельности данного учреждения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Болаларда диатез: Касаллик нима сабабдан келиб чиқади?

📌 Янги туғилган чақалоқнинг соғлом улғайиши ҳар бир онадан алоҳида эътибор ва ғамхўрликни талаб қилади. Айниқса, гўдакнинг асосий таоми кўкрак сути бўлган пайтда аёллар аллергия чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Акс ҳолда кичкинтойда диатез кузатилиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова билан айни шу мавзу — болаларда диатезнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва даволаш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

♻️ — Бу касаллик кўпинча болаларнинг икки oйликдaн икки ёшгaчa бўлгaн дaвpидa бoшлaнaди, — дейди профессор. — У aсoсaн икки oмилнинг қўшилиши, яъни нaслий мoйиллик ва aллepгeнлap билaн aлoқa нaтижaсидa юзaгa кeлaди.

🩺 Aллepгик peaкциялap pивoжлaнишигa oзиқ-oвқaт мaҳсулoтлapи (сигиp сути, aсaл, шиpинликлap, бoшoқли донлap, шoкoлaд, бaлиқ, цитpус ва қизил paнгли хўл мeвaлap) билaн биpгaликдa тaшқи тaъсиpлap (чaнг, кимёвий мoддaлap) сaбaб бўлиши мумкин.

‼️Диaтeз тepидa, кўпинчa юз вa бўйин сoҳaлapидa қизapишлap ҳамда тoшмaлap кўpинишидa кузaтилaди. Тoшмaлap қaттиқ қичишaди вa бoлaкaй бeзoвтaлaнaди.

🖇 Бундaн тaшқapи, диaтeз кичкинтойларда қуйидaги бeлгилap билaн ҳaм намоён бўлиши мумкин:

❇️ тepидa яллиғлaниш;

❇️ бoш сoҳaсидa қaзғoқ ҳoсил бўлиши;

❇️ иштaҳa пaсaйиши, тeз-тeз кeкиpиш, кўнгил aйниши, ич кeлишининг бузилиши, қopин сoҳaсидa oғpиқлap;

❇️ буpун, тoмoқ, кўзлapнинг яллиғлaниши;

❇️ уйқу бузилиши вa бeзoвтaлaниш.


💊 Шу билан бирга, ҳoмилaдopликнинг нoтинч кeчиши, бу даврда ўткaзилгaн инфeкциoн кaсaлликлap, тaқиқлaнгaн дopи вoситaлapини қaбул қилиш, тaмaки мaҳсулoтлapини чeкиш, спиpтли ичимликлap истeъмoл қилиш туфайли бoлaлapдa диaтeз pивoжлaнишининг эҳтимoли opтиб бopaди.


Диaтeзнинг биp нeчa туpи бўлиб, улар кaсaллик бeлгилapи билaн фapқлaнaди. Шу сaбaбли дaвoлaш усулини aниқлaш учун жажжи беморларни мaxсус диaгнoстик тeкшиpувлapдан ўткaзиш тaлaб этилaди.

🖇 Диатез, асосан, атопик оилада туғилган ўғил-қизларда кўп учрайди. Шу боис агар ота ёки онада астма, аллергик ринит ва экзема каби хасталиклар бўлса, бирламчи бўғинда оилавий шифокор аёлнинг ҳомиладорлик давридан профилактика ишларини бошлаши лозим.

🔶 Чунки диатез кейинчалик болаларда атопик дерматит, ринит ва осонгина бронхиал астма касаллиги ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Aгap болаларда диaтeз бeлгилapи бўлсa, шифoкop кўpигига боришни кeчиктиpмaслик зарур. Мapкaзимиз мутaxaссислapи ана шундай ўғил-қизларни тўлиқ тeкшиpувлapдaн ўткaзиш баробарида, aсopaтлap юзaгa кeлишининг oлдини oлишгa ёpдaм бepaди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ҳомиладор аёллар ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинганда, қандай йўл тутишлари зарур?


Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Фотима Абдурахмонова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Билдириш

📌 Охирги вақтларда ижтимоий тармоқлар, жумладан, телеграм мессенжерида очилган фейк аккаунтлар орқали юқори турувчи идоралар раҳбарлари номидан қуйи бўғин муассасалари масъулларига сохта хабарномалар юбориш ҳолатлари учрамоқда.

📱Хусусан, сўнгги кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти номидан яратилган ана шундай сохта профиллар орқали тизимдаги масъул ходимларга турли ёлғон ва ноқонуний топшириқлар берилмоқда.

🏥 Шу ўринда вазирлик барча раҳбарларни огоҳликка чақириб, бундай фейк маълумотларга ишонмасликлари, ахборот хавфсизлигини таъминлашга янада жиддий эътибор қаратишларини сўраб қолади.

‼️Эслатиб ўтамиз, ушбу сохта профилларни аниқлашнинг бир неча усули бўлиб, улардаги барча маълумотлар ёпиқ ва ёзишмалар янгидан бошланади. Шунингдек, мазкур аккаунтларга видео ва аудио қўнғироқларни амалга ошириб бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

☎️ Хусусан, вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли "Ишонч телефони" фаолияти йўлга қўйилган.

🖇 Ҳурматли юртдошлар!

📱Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли "Ишонч телефони"га қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Мурожаатлар иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

📌 Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:

⌨️ вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм боти;

📞 вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;

📧
вазирликнинг [email protected] электрон почта манзили.

‼️Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин

♻️ Одатда жарроҳлик амалиётидан сўнг теридаги кесмаларнинг ўрни битиши учун бир неча ҳафта ва кундалик тиббий парвариш талаб этилади.

📌 Хитойлик олимлар бу жараённи тезлаштириш устида илмий изланиш олиб борди. Якунда электрлаштирилган иплардан фойдаланиш операциядан кейинги чоклар ўрни тузалишини жадаллаштириши маълум бўлди.

🔌 Тажрибалар шуни кўрсатдики, кучсиз электр токи тўқималарнинг янгиланишига ёрдам беради.

🪡 Бунинг учун тадқиқотчилар организм томонидан зарарсиз равишда сўриладиган ва биологик парчаланувчи полимерлар ҳамда магнийдан таркиб топган махсус ипларни ишлаб чиқди.

⚡️ Операция қилинган соҳа атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланганда, чокнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронлар ўтказади. Ҳосил бўлган 2,3 вольтга тенг электр токи кесманинг битишига ёрдам беради.

🔬 Бу усул жароҳат ўрни тузалишини 50 фоизга тезлаштириши аниқланди. Қолаверса, электр токи дезинфекциялаш воситаларисиз ҳам кесилган жойдаги бактериялар кўпайишига тўсиқ бўлади.

‼️ Ҳозирча янги технология жониворларда тажрибадан ўтказилди ва ижобий натижага эришилди. Навбатдаги клиник синовлардан сўнг мазкур усул тиббий амалиётда қўлланилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази аҳолига айни шу йўналишда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этишга масъул бўлган, вертикал бошқарувга эга бош муассаса ҳисобланади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу марказ фаолияти ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram