ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
37.8K subscribers
6.3K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
#онлайн

Айни дамда Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтаётган "Ўзбекистон-Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик" мавзусидаги илмий-амалий конференциядан ФОТОЛАВҲАЛАР
——————-
ФОТОРЕПОРТАЖ с научно-практической конференции «Узбекистан — Россия: партнёрство во имя здоровья», которая проходит в Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре хирургии имени академика В. Вахидова.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн
#no_comment

📌 Анжуман доирасида 3 та шўъба йиғилиши ҳам ташкил этилиб, уларда иштирокчиларнинг юқори технологик хирургик ёрдамни ривожлантириш, икки мамлакатнинг тиббиёт олийгоҳлари ўртасидаги қўшма дастурлар, онкологиядаги замонавий технологиялар, неонатал ирсий скрининг, Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам хизматидаги ютуқлар, урологияда робот хирургиясининг янги имкониятлари, эндокринология соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик каби кўплаб мавзуларга бағишланган маърузалари тингланди.


🇺🇿🇷🇺 Шу билан "Ўзбекистон-Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик" мавзусидаги илмий-амалий конференция ўз ишини якунлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Туркиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

🇺🇿🇹🇷 Куни кеча Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўлди. Хўш, ушбу сафардан кўзланган мақсад нима эди?

🫀Маълумки, Туркия дунёда тиббиёти ривожланган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Айниқса, тиббий таълим, юқори технологик операциялар, шошилинч тиббий ёрдам ва фармацевтика каби йўналишларда қардош юрт вакиллари катта натижаларни қўлга киритган.

🏙 Сафар давомида делегация аъзолари ана шу ютуқлар билан яқиндан танишиш асносида Туркиянинг етакчи компания ва ташкилот раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

🔬Мулоқотларда юртимизда янги тиббиёт муассасаларини барпо этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тез тиббий ёрдам ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция, давлат-хусусий шериклик ва грант лойиҳалари юзасидан музокаралар олиб борди.

🏥 Хусусан, Туркиянинг “Ronesans International” компанияси раҳбарияти билан ўтган учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш лойиҳасининг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ва амалга оширилиши зарур бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

🩺 “Ronesans International” ва “Sojitz” компаниялари масъуллари билан бўлган мулоқот якунида эса Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этишга келишиб олинди.

💊 Шунингдек, делегация аъзолари фармацевтика маҳсулотларини сақлаш, уларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи “Sancak Ecza Deposu” корхонасининг Анқара шаҳридаги филиали фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

💸 “Oncosem Onkolojik Sistemler Sanayi ve Ticaret” компанияси билан эса Самарқанд ва Бухоро вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида онкологик ва гемодиализ хизматларини кўрсатиш, даволаш-соғломлаштириш марказлари учун намуна бўладиган тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 30 млн АҚШ долларига тенг бўлган муҳим келишув имзоланди.

🚑 Туркиянинг TIKA ташкилоти раҳбарияти билан ташкил этилган учрашувда ушбу агентлик томонидан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун 100 дона замонавий автомашиналарни харид қилиш бўйича 6 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш режалаштирилди.

‼️ Яна бир муҳим келишув “Tek Grup” компанияси билан имзоланди. Ташкилот вакиллари билан бўлган учрашувда дастлаб 5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллий заводларда In Bulk асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан юртимизга келган Россия Президенти Владимир Путинни самимий кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев тепло встретил Президента России Владимира Путина, прибывшего в нашу страну с государственным визитом

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин "Янги Ўзбекистон" мажмуасига ташриф буюрди. Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Президенты Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин посетили комплекс "Янги Узбекистон". Российский лидер возложил венок к Монументу Независимости

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📊 Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой олди

💉 Астма ўз вақтида муолажа қилинмаса, нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин

🏥 Миллий тиббиёт марказига Хитой делегацияси ташриф буюрди

‼️ Президент ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

🦠 Коронавируснинг янги варианти тарқалмоқда

🔬 “Аллергология-иммунология — инновациядан амалиётга” мавзусида анжуман ўтказилди

📌 Президент фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди

🔎 “Офтальмологияда инновацион технологиялар” мавзуида халқаро анжуман ташкил этилди

📋 Президент онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштиришга оид қарор қабул қилди

🇺🇿🇷🇺 “Ўзбекистон — Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик” мавзуида конференция бўлиб ўтди

🇺🇿🇹🇷 ССВ: Туркиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Кўриш инсоннинг барча ҳислари орасида энг муҳими ҳисобланади.

👓 Одатда кўриш қобилиятини табиий қабул қиламиз, аммо уни йўқотиши билан инсоннинг ҳаёт кечириш сифати пасайиб, жиддий оқибатлар юзага келади. Ушбу оқибатларнинг кўпчилигини ўз вақтида сифатли офтольмологик ёрдам кўрсатиш орқали камайтириш ёки буткул бартараф этиш мумкин.

🏢 Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Офтальмологияда инновацион технологиялар” мавзуидаги халқаро илмий-анжуман ҳам кўз касалликларини ташхислаш ва даволаш борасидаги замонавий ёндашувларни муҳокама қилишга бағишланди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Пандемия сабабли ўртача ва соғлом умр кўриш кўрсаткичлари пасайди

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг “2024 йилги Соғлиқни сақлаш бўйича жаҳон статистикаси” ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди. Унда COVID-19 пандемияси инсон туғилганда кутилаётган умр давомийлиги ва соғлом умр кўриш давомийлигининг барқарор ўсиш тенденциясини ўзгартириб юборганлиги қайд этилган.

🖇 Атиги икки йил давомида пандемия умр кўриш давомийлигини кўтариш бўйича қарийб ўн йиллик ютуқларни йўққа чиқарди. 2019 – 2021 йиллар давомида бутун дунё бўйлаб ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарди ва 71,4 ёшни ташкил этди (яъни 2012 йилги натижага қайтди). Худди шундай, 2021 йилда глобал соғлом умр кўриш давомийлиги 1,5 йилга қисқариб, 61,9 ёшни ташкил қилди (2012 йил даражасига қайтди).

📓 2024 йил ҳисоботида, шунингдек, пандемиянинг таъсири бутун дунё бўйлаб нотекис сезилаётгани таъкиланади. ЖССТнинг Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари, айниқса, кўп жабр кўрди. 2019 – 2021 йиллар оралиғида ўртача умр кўриш тахминан 3 йилга, соғлом умр кўриш эса 2,5 йилга қисқарди. Бундан фарқли ўлароқ, Ғарбий Тинч океани минтақасига пандемиянинг дастлабки икки йили энг кам таъсир кўрсатди, ўртача умр кўриш 0,1 йилдан камроққа, соғлом умр кўриш эса 0,2 йилдан кам бўлган кўрсаткичга қисқарди.

🦠 COVID-19 тез суръатда ўлимнинг асосий сабабига айланди ва 2020 йилда дунёда ўлимнинг учинчи, 2021 йилда эса ўлимнинг иккинчи сабаби бўлди. Бу давр давомида у деярли 13 миллион одамни дунёдан олиб кетди. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, Африка ва Ғарбий Тинч океани минтақаларини инобатга олмаганда, COVID-19 ушбу икки йил ичида дунёдаги ўлимнинг асосий бешта сабабларидан бири бўлди ва Америка минтақасида ўлимнинг етакчи сабабига айланди.

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида пандемиядан олдин ўлимнинг асосий сабаблари юрак-қон томир касалликлари ва инсульт, саратон, сурункали обструктив ўпка хасталиги, Альцгеймер ва бошқа турдаги деменция, шунингдек, қандли диабет каби ноинфекцион касалликлар бўлгани ва 2019 йилда улар барча ўлимларнинг 74 фоизини ташкил этгани таъкидланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Бугунги кунда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятда истиқомат қилувчи 600 минг нафардан зиёд болаларга 24 йўналишдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

🔬 Ҳозирда турли оғир хасталикларга чалинган жажжи беморларда кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида бажариляпти. Масалан, ўтган йил марказда 3300 дан ортиқ операциялар ўтказилган бўлса, шулардан 653 таси лапароскопик, торакоскопик, нейрохирургик ва бошқа турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётларидир.

🔶 Энг муҳими, ушбу операцияларнинг аксарияти кам инвазив усулда бажарилиб, бунинг натижасида беморларнинг шифохонада реабилитация ўташ даври қисқарди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказ фаолияти ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram