ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
50.4K subscribers
7.36K photos
3.04K videos
47 files
10.9K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТЕРМИЗЛИК БЕМОР МИОКАРД ИНФАРКТИ, ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи 67 ёшли Р.А. (эркак киши) жорий йил 3 июль куни ўзини ёмон ҳис қилган, нафас йўлларида яллиғланиш бўлган. 4 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва шифохонага ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясига гумон, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, икки томонлама пневмония, ўткир юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 857 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7 335 (+48) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (шундан 38 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4 469 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСНИ АЛОМАТСИЗ ШАКЛИ БИЛАН УЙ ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ДАВОЛАНИШ БЎЙИЧА САВОЛИНГИЗ БЎЛСА, СALL-МАРКАЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН

Маълумки, юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 июндаги 31-сон баёнига асосан 2020 йилнинг 5 июль санасидан бошлаб COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаш жорий этилди.

COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларни уй шароитида даволашни тизимли ва сифатли ташкил қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштириш ўтказиш тартиби, беморларни 10 кунлик тиббий кузатув мониторинг ҳисоботи ва беморлар тўғрисида маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, беморларни уй шароитида даволашга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар бир ҳудудга масъул ходимлар бириктирилди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаниши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволларга аниқ ва ишончли жавоб бериш мақсадида доимий равишда фаолият юритувчи, малакали мутахассислар билан таъминланган Сall-марказлар ва махсус штаблар ташкил этилди.

Барча COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволанишлари билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Сall-марказига ҳамда яшаш жойингиздаги оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти ёки қишлоқ оилавий поликлиникасига телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларга уй шароитида даволаниш даврида касалликни оила аъзолари ва бошқа фуқароларга юқтирмаслик учун уйдан чиқмасликларини, аксирган, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш, қўлни доимо совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарсизлантириш, тиббий ниқоб тақиш ва уни белгиланган тартибда алмаштириш, хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш, уйдагилар билан мулоқотни чеклаш, овқатланганда алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланишни ҳамда санитария қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК БЕМОРНИНГ ВАФОТИГА МИОКАРД ИНФАРКТИ, ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИ САБАБ БЎЛГАН

Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 69 ёшли В.М. (эркак) жорий йил 8 июль куни Тошкент вилояти шифохонасидан ўта оғир аҳволда Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.


Унга “COVID-19” оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12027 (+170) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 24 нафари Наманган вилоятида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 16 нафар Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 1 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 166 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар, Навоий вилоятида 11 нафар, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 6 нафардан, жами 243 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 7530 (+243) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4443 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 12 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺Шу йилнинг 10 июль куни мамлакатимизда 463 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 268 нафари карантин муассасаларида, 195 нафари аҳоли орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12027 нафар бемордан 7530 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 50 ёшли Р.Ю. (аёл) жорий йил 3 июлдан 9 июлгача уй шароитида даволаниб юрган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгач, 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, илк аниқланган қандли диабет ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

9 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Бемор бир йилдан буён онкологик касаллик билан оғриб келган.Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​🔺2020 йил 11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12206 (+179) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4621 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА 10 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЮРТИМИЗДА КАСАЛЛИКДАН ФОРИҒ БЎЛГАНЛАР СОНИ 7 540 НАФАРГА ЕТДИ


Шу соатларда Жиззах вилоятида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Айни пайтгача Жиззах вилоятида “COVID-19”га чалинганлар 72 нафарни ташкил этган ҳолда ушбу касалликдан соғайганлар сони 41 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7 540 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИ БИЛАН ОҒРИБ КЕЛГАН БЕМОР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИБ, ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пойтахтимизда яшовчи 66 ёшли аёл М.Р. жорий йил 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган. Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

Бемор бундан аввал, охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7540 (+10) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (10 нафар Жиззах вилоятида) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4806 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМЛИК КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. (эркак) бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган.

Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12513 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 140 нафар, Андижон вилоятида 31 нафар, Жиззах вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 193 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 7723 (+193) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 11 июль куни мамлакатимизда 486 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴 Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12513 нафар бемордан 7723 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4733 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
​​COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланганларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби белгиланди

«Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида ўтказилаётган эпидемияга қарши курашиш тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи қабул қилинган.

Буйруққа кўра, қуйидагилар тасдиқланган:

☑️ COVID-19 касаллигини аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби;

☑️ COVID-19 касаллигини аломатсиз шакли билан касалланган беморларни уй шароитида даволашга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудларга бириктирилган ходимлар рўйхати;

☑️ Маъмурий ҳудудлардан COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланганларнинг 10 кунлик тиббий кузатуви мониторинги ҳисобот шакли;

☑️ Коронавирус аниқланган беморлар тўғрисидаги маълумот шакли.

Вазир буйруғига асосан, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳамда ҳудудларнинг вақтинчалик карантинга мослаштирилган мажмуаларида COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган, ушбу ҳудуд рўйхатида турмайдиган фуқаролар яшаш манзилига юборилмасдан, COVID-19'ни даволашга мослаштирилган муассасаларда 10 кун давомида кузатуви ва даволаниши ташкил этилади.

COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқаролар ўз хоҳишига кўра стационар шароитда даволанади.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқлари ва ҳудудий СЭОМ раҳбарларига қуйидаги вазифалар юклатилган:

🔹2020 йил 5 июль кунидан бошлаб COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган беморларни белгилаб берилган схема асосида туман/шаҳарларда ташкил этилган мобил гуруҳ (СЭОМ вакили, инфекционист, УАШ) томонидан саралаш ва уйда даволаш учун етарли шароит бор деб ҳисобланган фуқароларни белгиланган тартиб асосида бирламчи тиббий-санитария тизими муассасалари назоратида 10 кун давомида уй шароитида тиббий кузатуви ва даволанишини йўлга қўйиш;

🔹яшаш шароити санитария-эпедимологик талабларга жавоб бермаган ҳолатларда, яккалаш имконияти бўлмаганида, беморларни COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган муассасаларга жойлаштириш;

🔹ҳудудий маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда уй шароитида тиббий кузатувга олинган беморларни карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли ишларни олиб бориш ва қатъий назорат ўрнатиш;

🔹2 кун муддатда COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган беморларни уйда даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартибини ҳар бир бирламчи тиббий санитария бўғини муассасалари (ҚВП, ҚОП, ОП, КТМП), тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда СЭОМ ходимларига етказиб, моҳиятини ҳар томонлама тушунтириш мақсадида онлайн ўқув семинарлари ташкил этиш;

🔹COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланганларнинг кунлик ҳисоботларини алоҳида олиб бориш ва тақдим этиш.

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари қошида тез тиббий ёрдам машинаси билан мобил гуруҳлар ташкил этилади. Уларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

ТТБ томонидан тақдим этилган ПЗР натижалари асосида шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган, санитария-эпдемиология қоидаларига риоя қилинган ҳолда беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, COVID-19 аломатсиз шаклини аниқлайди.

COVID-19 аломатсиз тури билан касалланиб, уйда кузатувга қолдирилган беморлар рўйхатини туман/шаҳар, вилоят ССБ раҳбарларига тиббий кузатув ва даволаш учун, Ички ишлар, Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлимларига карантинни ташкил этиш учун тақдим этади.

Касаллик  белгилари аниқланганида белгиланган тартибда БТСЁМ билан биргаликда зудлик билан шифохонага ётқизиш чораларини кўради.

Тиббий кўрик хулосаларини беморнинг амбулатор картасида расмийлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
COVID-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма

1⃣ Уйдан чиқмаслик;
2⃣ Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
3⃣ Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;
4⃣ Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;
5⃣ Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;
6⃣ Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
7⃣ Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;
8⃣ COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл) Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган.

Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4925 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус инфекциясига тест топшириш билан боғлиқ барча саволларга Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Б.Юсупалиев “Ўзбекистон 24” телеканалида бугун, соат 13:00 дан ўзатилаётган тўғридан тўғри эфирда жавоб бермоқда.

@ssvmatbuotkotibi
🧪 Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот

📍Тошкент шаҳридаги санитария-эпидемиология осойишталик марказлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 76 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Жорий йилнинг 7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 76 ёшли В.Т. (аёл) ва унинг ўғлида “COVID-19” тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлсада, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашганлиги сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
У ерда унга “COVID-19”нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.


Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz