ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
110K subscribers
6.52K photos
2.6K videos
45 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7228 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), қолган 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4877 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2331 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 24 НАФАР БЕМОРДАН 17 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда ҳамон юқорилигича қолмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, 24 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 239 нафар бемордан 31 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 25 июнь куни эса 276 нафар бемордан 24 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 17 ҳолатда пойтахтимизда аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи янада ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бироз пасайганини кўриш мумкин.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳридаги Сергели тумани хокимлиги ходими А.Т.да (профилактик мақсадда намуна топширган), “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими А.Қ.да (профилактик текширув давомида аниқланган), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази санавиация ходими С.У.да (коронавирусга гумон қилинган беморларга тиббий хизмат кўрсатган) ҳам касаллик қайд этилган.

🔴Шунингдек, Учтепа туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (тана ҳарорати юқорилиги сабабли шифохонага мурожаат қилишган), Шайхонтоҳур тумани яшовчи С.З.да ҳамда Олмазор туманида яшовчи Р.А.да (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли поликлиникага мурожаат қилган), Чилонзор туманида яшовчи (“сантехник”) У.И.да коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларини карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЖИЗЗАХДА ТУҒИЛГАН КУН НИШОНЛАНИШИ ИККИ НАФАР ФУҚАРОНИНГ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШИГА САБАБ БЎЛДИ


Мамлакатимизнинг қатор вилоятларида, жумладан, “яшил” ёки “сариқ” ҳудудларда ҳам аҳоли орасида фавқулодда коронавирус қайд этилиши ҳолатларининг кузатилаётгани барчамизни хушёр торттириши лозим.

🔴Афсуски, кеча 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шу куни 24 нафар аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 17 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафарни ташкил этди.

🔴Жумладан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Паркент туманида яшовчи Ш.А.да ҳам касаллик аниқланган.
Шунингдек, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 2 нафар фуқарода
(Ш.Рашидов туманига туғилган кун нишонлашга боришган, шундан сўнг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да (Россия ҳарбий космонавтлар академияси талабаси. Шу йилнинг12 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган ва 27 майда карантин муассасасидан чиққан) коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

‼️Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан вақтинчалик тийилишларини, ва албатта, қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишмаслик, озодаликка риоя қилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, бизга, шифокорларга ёрдам беришингизни сўраб қолади.

❗️Ўзингиз ва атрофдагиларнинг соғлигига бепарво бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА 36 НАФАР БЕМОР “COVID-19”ДАН ФОРИҒ БЎЛДИ

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 9 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 20 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4638 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2773 нафари соғайди.

❗️Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4913 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 26 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

‼️Айни пайтда юртимизда 4913 (+36) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИНГ ҚАНЧАСИ АҲОЛИ ОРАСИДАН АНИҚЛАНГАН?

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ХАЛҚАРО ЮК ТАШУВЧИ АВТОМАШИНА ҲАЙДОВЧИЛАРИ КЎРСАТКИЧИ

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 5000 НАФАРДАН ОШДИ


Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 2860 нафарга етди.

❗️Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб “COVID-19”дан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда.

❗️Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5038 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 26 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7427 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 6 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5038 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2369 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 250 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 220 нафари Карантин муассасаларида, 25 нафари аҳоли орасида (шундан 10 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Бухоро ва Сирдарё вилоятларида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, бугун 161 нафар фуқаро соғайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7427 нафар бемордан 5038 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2369 нафар бемордан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 377 нафар, стационар карантинда эса 22 088 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 27 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7490 (+63) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 26 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5038 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2433 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 20 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримизни қўллаб турган, далда берадиган оила аъзоларимиз, яқинларимиз бор! Барчамиз - журналист, блогерлар ҳам яхши-ёмон кунда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак. Шундагина ҳар қандай тўсиқни енга оламиз. Ягона бир куч бўлиб енгамиз!
___

У каждого из нас есть члены семьи, близкие люди, которые нас поддерживают и являются опорой. Все мы – журналисты, блогеры – должны поддерживать друг друга в хорошие и плохие дни, стоять плечом к плечу. Только тогда мы сможем преодолеть любое препятствие. Преодолеем, став единой силой!

#Jamoa #Birdamlik #Солидарность #Solidarity #massmediauz
🔺2020 йил 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7551 (+61) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 5063 (+25) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2468 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 25 НАФАР БЕМОРДАН 8 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда юқори бўлиб келаётган эди. Кечаги ҳолатда эса бироз пасайганини кўриш мумкин.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 25 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 276 нафар бемордан 24 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 26 июнь куни эса 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 8 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи бироз камайган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бироз ошганини кўриш мумкин.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.З.да ( профилактика мақсадида намуна топширган), “Логистиа универсал маркази” МЧЖ ходими Г.С.да, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Ҳ.Қ.да (Тошкент вилояти Қибрай туманидаги қариндошининг уйига борган) касаллик аниқланган.

🔴Шунингдек, Юнусобод туманида яшовчи Ш.А.да (профилактика мақсадида намуна топширган), шаҳар ички ишлар тизими ходими Ф.Г.да, пойтахтимиздаги автосарой кондуктори С.Д.да, Чилонзор туманида яшовчи М.Х.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Айни вазиятда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалиниш хавфи юқорилиги боис пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОНҚАДА ЯШОВЧИ ФУҚАРО ВА УНИНГ 7 НАФАР ОИЛА АЪЗОСИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ


26 июнь ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, нафақат пойтахтимизда, балки бошқа ҳудудларда ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганининг гувоҳи бўлиш мумкин.

🔴Кеча 250 ҳолатда касаллик аниқланган бўлиб, шундан 25 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Буни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Хоразм вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 1 нафардан.

🔴Жумладан, Тошкент вилоятида яшовчи А.З.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Қибрай туманида яшовчи С.А.да (тумандаги колбаса цехи ишчиси), Паркент туманида яшовчи Г.М.да, ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ж.Т.да (ҳар икки ҳолатда ҳам профилактика мақсадида намуна топширган) ва вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара пости навбатчи эпидемиологи М.С.да касаллик аниқланган.

🔴Шунингдек, Сирдарё вилоятида Қозоғистон Республикасидан қайтган Ф.М.да, Бухоро давлат университети магистри М.Х.да (афғонистонлик), Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи Р.Ю. ва унинг 7 нафар оила аъзосида, Урганч туманида яшовчи Х.Х.да, Хазорасп туманида яшовчи М.Р.да (бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус тасдиқланган.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимгидек аҳолини огоҳлантиришда давом этади.

‼️Жумладан, аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ ФИДОЙИЛИГИ САБАБ БУГУН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ


Бугун пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 82 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 45 нафар, жами 177 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Таъкидлаш жоизки, аввал хабар берганимиздек, бугун Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар бемор соғайганди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 202 нафар инсон коронавирус инфекциясида фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Эслатиб ўтамиз, охирги рекорд кўрсаткич 25 июнь куни қайд этилган бўлиб, 192 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.

❗️Кеча, 26 июнь куни эса мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидан 161 нафар бемор кузатилди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3044 нафарга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5240 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2291 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5240 (+202) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 255 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 54 нафари аҳоли орасида (шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, яна 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), қолган 32 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 202 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7682 нафар бемордан 5240 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2422 нафар бемордан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 39 673 нафар, стационар карантинда эса 23 991 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2465 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz