ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
90.6K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4741 (+24) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 118 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 70 нафари Карантин муассасаларида (жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган), 39 нафари аҳоли орасида (шундан Навоий вилоятидан 18 нафар, Тошкент шаҳридан 17 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар ҳамда Тошкент вилоятидан 1 нафар), қолган 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 105 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4741 нафар бемордан 3637 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1085 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 458 539 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 411 033 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 923 нафар, стационар карантинда эса 23 583 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2020 йил 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4819 (+78) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 1163 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИНГ КИМ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛГАНЛИГИНИ КЎРСАТУВЧИ МОБИЛ ИЛОВА ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, “COVID-19” қарши кураш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот аввалида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус инфекциясига қарши курашда, шунингдек, ушбу мамлакат мутахассислари билан ҳамкорликда пойтахтимизда тўртинчи авлод Болалар миллий тиббиёт марказини бунёд этишда Корея Республикаси томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун чуқур миннатдорчилик билдириб ўтди. Суҳбат давомида икки мамлакат вазирлари юртимизда Кореянинг етакчи тиббиёт университетининг филиалини очиш, тиббиёт кластерини ташкил этиш масалаларини кенг муҳокама қилдилар.

Энг муҳими, икки давлат вазирлари юртимизда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “COVID-19” га қарши мобил иловаларини яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришдилар. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва кайси худудларда бўлганлигини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

Бундан ташқари, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дориларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, “COVID-19” қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди. Ўз навбатида Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ушбу вакцинани дунё мамлакатларига тақдим этишда Ўзбекистон алоҳида устувор мавқега эга бўлишини таъкидлаб ўтди.

Самарали кечган музокаралар якунида Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон – Корея ҳамкорлиги марказининг имкониятларини янада кенгайтиришга ҳам келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўтган йил апрель ойида мамлакатимизга ташрифи давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Фахрий профессори унвони билан тақдирланган эди.

Ҳозирда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликда ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан, соҳанинг ҳуқуқий асослари, тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини янада ошириш, электрон тиббиётни жорий этиш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги, тиббий туризм ҳамда тиббий суғурта соҳасида мутахассислар алмашинуви бўйича қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДА 63 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3700 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2016 йил туғилган.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 48 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 46 нафар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 38 ёшда, кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан 1 нафардан.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1733 нафарга етди.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3700 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 (+18) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари пойтахтимизда( шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3700 (+63) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
11 ИЮНЬ КУНИ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 118 НАФАР БЕМОРНИНГ 39 НАФАРИ АҲОЛИ ОРАСИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатининг кечаги ва бугунги кўрсаткичига кўра, ҳамон аҳоли орасида касалликка чалинган фуқаролар қайд этилмоқда.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 10 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 103 нафар беморнинг 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 11 июнь куни эса коронавирус қайд этилган 118 нафар бемордан 39 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумот, ҳам умумий касалланиш, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари динамикасида ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.

❗️11 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Навоий вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳрида 17 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Тошкент вилоятида 1 нафарни ташкил этмоқда.
Мисол учун, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ишга кириш мақсадида таҳлилдан ўтган), Шайхонтоҳур туманидаги “Медиа парк” савдо мажмуаси яна бир сотувчисида, Юнусобод деҳқон бозорининг яна 6 нафар сотувчисида, Сергели туманида касаллиги тасдиқланган такси ҳайдовчисининг отаси ва укасида коронавирус аниқланган.

❗️Бугун соат 10:00 га қадар касаллик аниқланган 78 нафар бемордан 7 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи фуқаро (тана ҳарорати кўтарилиб, шифохонага мурожаат қилган), Жондор туманида яшовчи фуқарода (шу тумандаги “ВЕТ-ФАРМ” МЧЖ сотувчиси) ҳамда Вобкент туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли таҳлил топширган), шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Гувоҳи бўлганингиздек, юртимизнинг турли ҳудудларида аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари кузатилмоқда.

❗️Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, ҳар биримизга ёд бўлиб кетган карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.

‼️Коронавирус инфекциясига қарши асосий қалқонимиз, айнан, карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш эканини асло унутмаслигимиз керак.

‼️Шу боис, ижтимоий масофа сақланг, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювинг, зарурат юзасидан кўчага чиққанда ниқоб тақишни асло унутманг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари клиника лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди, бошқа объектларни лойиҳалаштиришда уни ўрганиш кераклигини таъкидлади. Ҳудудларда замонавий клиникалар ташкил этиб, тиббий хизматлар бўйича рақобатни, пировардида сифатни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3647

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ВА АНДИЖОНДА 58 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 3758 НАФАРГА ЕТДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 57 нафар, Андижон вилоятида эса 1 нафар, жами 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1790 нафарга етди.

❗️Андижон вилоятида тузалганлар эса 178 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 3 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Шундай қилиб, бугун 121 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3758 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4869 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари эса Россиядан ушбу вилоятдаги "Зангиота" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1092 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 128 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 94 нафари Карантин муассасаларида, 26 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида), қолган 8 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 121 нафар бемор соғайди. Шундан 120 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4869 нафар
бемордан 3758 нафари соғайиб, кўрсаткич 77 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида
даволанаётган 1092 нафар бемордан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Беморларнинг 844 нафари пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида, 248 нафари эса юртимизнинг 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 25 100 нафар, стационар карантинда эса 23 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Республика олий таълим муассасаларига, жумладан тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларга 2020-2021 йил ўқув йили учун қабул жорий йилнинг 20 июнидан бошланади. Карантин шароити туфайли бу йилги қабул жараёнига бирмунча ўзгартиришлар киритилди.

Инфографикада қабул ва кириш имтиҳонлари ҳақида энг муҳим маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНДДА 79 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, УЛАР ОРАСИДА ТОЖИКИСТОНЛИК ФУҚАРОЛАР ҲАМ БОР


Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 59 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 15 нафар, жами 79 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 43 нафари эркак, 16 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, кичиги эса 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 15 нафар, Наманган вилоятидан 10 нафар, Тошкент вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 5 нафар, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидан 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятидан 3 нафардан, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан 2 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 37 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Фарғона вилоятидан 2 нафар.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1854 нафарга етди.

❗️Самарқанд вилоятида тузалганлар барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Пайариқ туманидан 4 нафардан, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан 2 нафардан, Иштихон, Ургут ва Пасдарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, кичиги эса 5 ёшда.
Эндиликда вилоятда тузалганлар 351 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3837 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4937 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 26 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3837 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
12 ИЮНЬ КУНИ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 128 НАФАР БЕМОРНИНГ 26 НАФАРИ АҲОЛИ ОРАСИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Юртимизда коронавирус инфекцияси чалиниш ҳолатларининг кунлик таҳлили ушбу касалликни юқтириб олиш хавфи юқори эканини кўрсатмоқда.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, 11 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 118 нафар беморнинг 39 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 12 июнь куни эса коронавирус қайд этилган 128 нафар бемордан 26 нафари аҳоли орасида тасдиқланди.

❗️Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бирмунча камайган.

❗️Аммо хотиржам бўлишга ҳали эрта.12 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 14 нафар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 5 нафардан, Самарқанд вилоятида эса 2 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон, Жондор ва Вобкент туманларида яшовчи фуқароларда ҳамда Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

❗️Бундан ташқари, Тошкент шаҳри қурилиш объекти ишчисида ва қурилиш объектига ишга кириш учун таҳлил топширган фуқарода, Юнусобод туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган, уй шароитида даволанган, сўнгра шифхонага бориб таҳлил топширган), ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро (тана ҳарорати кўтарилаётганлиги сабабли таҳлил топширган), Зангиота туманида яшовчи фуқарода (санаторийда ётиш учун таҳлил топширган) коронавирус аниқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Гувоҳи бўлганингиздек, қаерда ва кимдан касалликни юқтириб олганидан бехабар фуқароларимиз таҳлил топширганларида коронавирусга чалинганликларини билишмоқда. Хориждан келган фуқароларимиз карантинга олингани боис, улардан касалликнинг тарқалиш хавфи паст.

❗️Лекин юртимизда касалликни қаердан юқтириб олганини билмасдан юрганлардан касаллик тарқалиш хавфи ўта юқори.

❗️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини огоҳлантиришда давом этади: карантин ва санитария талабларига тўлиқ риоя этинг, заруратсиз кўчага чиқманг, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий риоя этишни асло унутманг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий ка
нали — @ssvuz