ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
72K subscribers
6.31K photos
2.51K videos
44 files
9.95K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Бугун мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4)да касаллик қайд этилган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 86 нафар фуқаро соғайди. Шундан 73 нафари ❗️Тошкент шаҳридаги, 8 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 1 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4331 нафар бемордан 3354 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 981 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият эътиборга олинган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди

🔴🟡🟢 ТЎЛИҚ РЎЙХАТ

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1030 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СУНЪИЙ НАФАС ОЛИШ АППАРАТИДА БЎЛГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН - ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пойтахтимизнинг Уч тепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

Бундан аввал 76 ёшли (эркак) ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1065 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун мамлакатимизда 109 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида – 39 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –54 , Навоий вилоятида-5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида - 3) 66 нафар ва 4 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 3 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4440 нафар бемордан 3357 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДАГИ БИТТА ТИББИЁТ МУАССАСАСИДАН 66 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, УЛАР ОРАСИДА 80 ЁШЛИ ОТАХОН ҲАМ БОР


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 66 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 40 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 80 ёшли отахон бўлса, ёши кичиги 2019 йил туғилган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадар, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Шундай қилиб Тошкент шаҳрида соғайганлар 1469 нафар бўлса, эндиликда улар 1535 нафарга етиб, даволанаётганлар 846 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3423 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАВОИЙДА 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3444 НАФАРГА ЕТДИ


Навоий вилоятида 21 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Уларнинг барчаси ушбу вилоятдан (20 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан).

❗️Навоий вилоятида соғайганлар 114 нафар бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 87 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​🔺2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 (+34) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3444 (+87) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1020 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ИККИТА ҲУДУДДАН ЯНА 15 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3459 НАФАРГА ЕТДИ


Айни соатларда бир йўла икки ҳудудда: пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, жами 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Эндиликда соғайганлар сони Тошкент шаҳрида 1543 нафарга, Навоий вилоятида 142 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун кун давомида 102 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3459 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 1005 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун мамлакатимизда 80 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида – 42 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –11 , Навоий вилоятида-13, Тошкент вилоятида – 1) жами 25 нафар ва 13 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 102 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4520 нафар бемордан 3459 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1043 нафар бемордан 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Шу кунгача жами 449 627 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 403 595 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 22 957 нафар, стационар карантинда эса
23 075 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1070 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРО, САМАРҚАНД ВА НАМАНГАНДА 16 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3475 НАФАРГА ЕТДИ


Бухоро вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ва Наманган вилоятида 3 нафар, жами 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Шу тариқа Бухорода жами касаллик қайд этилганлар сони 466 нафар бўлиб, эндиликда шундан 457 нафари тузалди. Айни пайтда вилоятда даволанаётганлар сони 5 нафарни ташкил этмоқда

❗️Самарқандда жами касаллик аниқланганлар сони 381 нафар бўлиб, эндиликда шундан 327 нафари соғайди. Айни пайтда вилоятда инфекцияга чалинган 52 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Наманганда эса шу пайтгача 270 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда шифо топганларнинг сони 254 нафарга етди. Шу кунларда наманганлик шифокорлар яна 12 нафар инфекцияга чалинган бемор ҳаёти учун курашмоқда.

‼️Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 3475 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДАГИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДАН 29 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 3504 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 29 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятидан 1 нафардан бўлса, 3 нафари Фарғона ва Наманган вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд ва Андижон вилоятиларидан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда,кичиги эса 28 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан эса 1 нафардан.

❗️Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 28 ёшли 1 нафар пойтахтлик аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1572 нафар ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар, Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида, 3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗ ВА НАВОИЙДА 28 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3532 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 20 нафар ва Навоий вилоятида 8 нафар, жами 28 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 49 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Улар орасида тожикистонлик бир нафар 40 ёшли фуқаро ҳам бор.

❗️Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1572 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1592 нафарга етиб, даволанаётган беморлар сони 847 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Навоий вилоятида бугун 8 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 150 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда 92 нафар бемор ушбу инфекцияга қарши шифо олмоқда.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар 4591 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар сони эса 3532 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРИЖДАН ЧАРТЕР РЕЙС БИЛАН КЕЛИБ, КАСАЛЛИГИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН - ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт -Петербургдан чартер рейс орқали юртимизга келган ва Карантин марказига тиббий кузатувга олинганди. Унда жорий йилнинг 1 июнь куни “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

Шу йилнинг 1-июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг шифокорлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.
Бироқ стандартлар бўйича кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4623 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1072 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz