Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
12.3K photos
1.69K videos
112 files
3.85K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#ташриф

Давлатимиз раҳбари айни пайтда Оҳангарон тумани, «Убайд» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб турибди.

Президент бу жойда иш бошлаётган замонавий типдаги ғишт ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси билан танишмоқда. Лойиҳа ташаббускори – “Building Innovation” МЧЖ.

Умумий қиймати 36,1 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, шундан 31,1 млн. АҚШ доллари маҳаллий инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобига, 5 млн. АҚШ доллари маблағлари “Ориент Финанс банк” кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Заводдаги технологиялар Грециянинг “SABO S.A.”, Испаниянинг “Verdes” ва Германиянинг “Hendel” компанияларидан олиб келинган.

Лойиҳа замонавий технологияларга асосланган бўлиб, 90 нафар киши иш билан таъминланади. Лойиҳа жорий йилда йиллик 40 млн. дона ғишт ишлаб чиқариш қуввати билан ишга тушади. 5 хил турдаги, яъни 2 турдаги лего ғиштлар (лего кирпич) ва 3 турдаги юза ғиштлар (облицовочный кирпич) ишлаб чиқарилади.

Кейинги йилдан бошлаб завод тўлиқ қувватда ишлаб, йилига 100 млн. дона ва яна қўшимча 3 турдаги ғиштлар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда лойиҳа бўйича қурилиш ва монтаж ишлари тўлиқ якунланган, коммуникация тармоқларига уланган, бугундан эътиборан дастлаб тест тартибида иш бошланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ташриф

ДСҚ раиси Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

✔️Бугун 2 июнь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Қўқон шаҳридаги “Asmald palace” меҳмонхонаси анжуманлар залида фарғоналик тадбиркорлар билан учрашди.

😷 Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилган учрашувда 30 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

🙌 Очиқ савол-жавоблар тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан фикрларини билдирдилар, таклифларини ўртага ташладилар.

Ш. Қудбиев солиқ тизимини ♻️ хизмат кўрсатиш соҳасига айлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чоралар ҳақида ўз фикрларини билдириб, муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун тадбиркорлар билан шахсан ўзи учрашаётганлигини таъкидлади 👉https://soliq.uz/press-services/news/show/dsq-raisi-fargonadan-tadbirkorlar-bilan-uchrashdi