Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
13.6K photos
1.9K videos
121 files
4.66K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#Чиноз

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Чиноз тумани 15-умумтаълим мактабида туман раҳбарларининг уюшмаган ёшлар ва аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Д.Укибаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси С.Абдуқаҳҳоров, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масуллари иштирок этган тадбир самимий суҳбат тарзида уюштирилди.

Мутасаддилар томонидан ёшларга замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаш, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида тушунтиришлар берилиб, йигит-қизларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Учрашувда ёшларнинг жами 10 га яқин мурожаатлари эшитилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
#Чиноз_тумани
#Хотин_қизлар доимо эътиборимизда

Айни дамда туман ҳокимлиги катта мажлислар залида 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили", деб эълон қилингани муносабати билан жойларда бажарилиши лозим бўлган ишлар ва режалар бўйича сектор котиблари, Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходими, Халқ банки масъул ходими, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари, маҳалла раислари, маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳалла фаоллари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда "Аёллар дафтари" 3-босқичининг 6 та тоифаси бўйича хатловлар ўтказиш, жиноятларнинг олдини олиш бўйича масалалар кўрилди. Йиғилишга туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Мухамадиева раислик қилди.

Чиноз тумани давлат солиқ инспекцияси
#Чиноз
#Солиқчи_кўмакчи

Сиз бизга ишонинг, биз сизга кўмакчимиз

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида аввал Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасида, сўнгра Чиноз тумани солиқ идораси ходимлари тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Унда қарийб 285 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Чиноз туманида 1813 тага яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 232 та корхонанинг 180 дан ортиқ муаммолари ўрганилиб, уларнинг 170 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 315 та корхонадаги 586 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 110 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 253 нафар, қурилиш корхоналарида 50 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 173 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 60,0 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги “Солиқ кодекси” қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортди.
2022 йилнинг биринчи чораги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 15 млрд. 045,2 млн. сўм миқдорда солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 1 млрд. 129.4 млн. сўмга ортиғи билан бажарилди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 5 771.2 млн. сўм ёки 38,3 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1 720.0 млн. сўм ёки 11,4 фоизини айланмадан олинадиган солиғи ҳиссасига, 972.9 млн. сўм ёки 6.5 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, 6 581.1 млн. сўм ёки 43.7 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этади.
Жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 67 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан 52 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Шуни яхши билингки, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари сизни қийнаётган барча саволларингизга жавоб беришга, билмаганларингизни ўргатишга ва “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида Сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёр эканликларини айтмоқчимиз. Сиз бизга ишонинг, биз сизга кўмакчимиз.

Улуғбек БАҲРОМОВ,
Чиноз тумани Давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/chinozpressa