Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.52K subscribers
12.2K photos
1.66K videos
111 files
3.75K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#жараён
#Юқоричирчиқ

Эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🔰Рамазон ойида қўни-қўшнилар, беморлар ҳолидан хабар олиш азалдан халқимизга хос қадриятлардан саналади. Айниқса, бугунги синовли кунларда кам таъминланган оилалар, кексалар, ишсизлар, шунингдек, доимий ишламайдиган, ногиронлиги бўлган шахсларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш 4-сектор раҳбарларининг ҳам диққат марказидадир.

❇️Бугун Юқоричирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ана шундай эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди.

❇️Хусусан, сектор раҳбари ташаббуси билан тумандаги “Нурли замин” МФЙдаги 25 нафар кам таъминланган ва “Темир дафтар”га кирган оилаларга 5 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди

Ҳозирда бу каби хайрли ишлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#спорт
#Оҳангарон_шаҳар

🏆Бугун, 24 апрел куни Оҳангарон шаҳридаги 1-мактабида волейбол бўйича "ДСИ раҳбари" кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

🏐Мусобақада шаҳардаги корхона ва ташкилотлардан жами 12 та жамоа ғолиблик учун курашди.

🎤Мазкур спорт тадбирида шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этиб, жамоа аъзоларига омад тилади.

✔️Қизиқарли ва кутилмаган вазиятларга бой ўтган мусобақа якунига кўра:
1⃣-ўрин 2-мактаб жамоасига;
2⃣-ўрин 7-ёрдамчи мактаб жамоасига
3⃣-ўрин БЎСМ жамоасига насиб этди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

“Солиқ ҳамкор” – ёрдамга тайёр

Агар сиз:
👉
Харид чекини бермаслик;
👉Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш;
👉Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш;
👉Ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол 📲Soliq мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали тез ва осон мурожаат қилинг.

📤Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, натижаси бўйича маълумот берилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
мактабгача_таълим
#бунёдкорлик

4-сектор ҳудудидаги “Унгут” МФЙда 90 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиши ишлари давом этмоқда.

📌"Қишлоқ қурилиш инвест" томонидан қурилаётган ушбу МТТ биноси лойиҳасининг умумий қиймати 3,4 млрд. сўмга тенг.

📌Бино шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Маълумот учун: “Унгут” МФЙда 3-7 ёшли болалар сони 307 нафарни, шулардан МТТга қамраб олинган болалар сони 165 нафарни ташкил этади.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси Расул Кушербаевни судга берди

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Расул Хидралиевич устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритди.

Бунга Р.Кушербаевнинг «HUMAN UZ» ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган ҳақоратомуз сўзлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари 22-бандида, депутат оммавий ахборот воситаларида чиқишда давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолиятига муносабат билдирганда, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги, агар депутатнинг баёнотида шундай фикрлар мавжуд бўлса депутат ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини ошкора тан олиши ва кечирим сўраши кераклиги белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99, 100, 1021 ва 1022-моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 33, 189 ва 191-моддаларига асосан жавобгар Кушербаев Расул Хидралиевич давлат солиқ хизмати органлари ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларига нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали раддия бериши ҳамда кечирим сўраши лозим.

Шунингдек, жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар етказган. Ушбу маънавий зарар ундирилгач, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Чорвачилик тармоқларига янги солиқ имтиёзлари солиқ тўловчиларга тушунтирилмоқда.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-5017-сонли қарорига асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилиши белгиланди.

🔰Тадбиркорлик субъектлари томонидан Қарорнинг 1-иловасида келтирилган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда:

☑️-уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилиши;

☑️-тўланган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 20 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади ҳамда солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг, камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

☑️-Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

☑️-чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;

☑️-паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 800 сўм;

☑️-балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

❇️Ушбу бандда назарда тутилган субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган корхоналарга уларнинг субсидиялар олиш тўғрисидаги аризаларига асосан кейинги ойнинг 25 санасигача ажратилади.

❇️Мазкур қарорни тарғиб қилиш мақсадида Бўка тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Хусусан, туманда фаолият олиб бораётган наслчилик субъектлари, чорвачилик ҳамда балиқчилик хўжаликларига бориб, янги қарор бўйича уларга берилган солиқ имтиёзли кенг тушунтирилмоқда.

❇️Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни пайта Бўка туманида туманида 9 та наслчилик субъектлари ҳамда 5 та паррандачилик хўжаликлари мавжуддир.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
📌Бугун Юқоричирчиқ тумани 4-сектор раҳбари ташаббуси билан "Нурли замин" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

4-сектор худудида жойлашган маҳаллада ташкил этилган мазкур ярмаркада "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ҳамда "Аёллар дафтари"ларида рўйхатда турувчи фуқаролар иштирок этдилар.

Ишлаш истагини билдирган аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 26 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ярмарка давомида 38 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар аёлларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Бу каби меҳнат ярмаркалари Тошкент вилоятининг барча ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#солиқ_имтиёзлари
#льготы

1 июндан айрим тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкони бўлмаган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил.)
____________________

С 1 июня налоги можно уплатить в рассрочку

Налогоплательщикам, не имеющим возможности уплаты налоговой задолженности, с 1 июня 2021 года предоставляется право на рассрочку.

Данная льгота касается субъектов, осуществляющих деятельность более трех лет и своевременно уплачивающих начисленные налоги. (ПП-5087. от 21.04.2021г.)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

▪️2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади.
▪️Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

▫️Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларга
▫️“эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорёрларга
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
1 июндан айрим тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин
Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан тадбиркорлик субъектларини узликсиз фаолият кўрсатишлари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида, солиқ мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар тақдим этилмоқда.
Хусусан 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда. Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram