Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
13.6K photos
1.89K videos
121 files
4.64K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Тошкент вилоятида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 53 500 нафардан ошди.

📌Давлатимиз рахбари томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра ўзини ўзи банд бўлган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш бўйича, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга қулайликлар, кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда.

❇️Қарор қабул қилингандан бошлаб, Тошкент вилоятида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 53 541 нафардан ошди.

❇️Тошкент вилоятида 67 та фаолият тури бўича 2021 йил давомида 32 000 нафар фуқароларни рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда, бугунги кунга қадар 16 059 нафар фуқаролар рўйхатга олинди.

❇️Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон бозорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилар, тикувчилар, аҳоли уйларини таъмирловчилар, транспорт васиталарига техник хизмат кўрсатувчилар, сартарошлар, нонвойларни ҳисобга олиш ва уларга тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида 146 нафардан ортиқ солиқ хизмати ходимлари жалб қилинган.

❇️Қарор бўйича улар томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари самарали ташкил этилган бўлиб, 2021 йил 27 апрель ҳолатига

☑️- Ижтимоий йўналишлар бўйича - 3 089 нафар;

☑️- Саноат йўналиши бўйича хизматлар - 2 589

☑️- Қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича - 5 545 нафар;

☑️- Ахборот коммуникатция йўналишлари бўйича - 282 нафар;

☑️- Маиший хизматлар кўрсатиш бўйича - 3 279 нафар ва

☑️- Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича - 1272 нафар рўйхатга олиниб бандилиги таъминланди.

🔰Ҳудудлар бўйича, Ўртачирчиқда 1339 нафар, Бўстонлиқда 1069 нафар, Паркентда 1054 нафар, Юқоричирчиқда 984 нафар, Қуйичирчиқда 909 нафар, Чирчиқ шаҳрида 883 нафар, Зангиотада 885 нафар ва Қибрайда 843 нафарни ташкил этади

❇️Таъкидлаш керакки, солиқ органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида энг чекка ҳудудларда фаолият юритаётган сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи каби 60 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

❇️Халқимизнинг яхши кунларига хизмат қилиб келаётган аҳоли томонидан ушбу қарор хурсандчилик билан қабул қилинди. Сабаби, соҳада кўп йиллик тажрибаси бўлсада, аксарият фуқароларнинг меҳнат фаолияти ҳеч қаерда қонуний қайд этилмас эди. Эндиликда иш стажи меҳнат дафтарчасига ёзилади, бу эса фуқароларнинг пенсия ёшига етганида нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини бартараф этади.

❇️Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган бу каби эзгу ишлар мамлакат иқтисодиётда ўсиши ва албатта аҳоли фаровонлигини ошишига хизмат қилади.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Солиқ органлари тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш мақсадида огоҳлантириш хати (шубҳали контрагентлар бўйича) юбориши керакми?

Должны ли налоговые органы направлять субъектам предпринимательства уведомления (по сомнительным контрагентам)?
Anonymous Poll
48%
Ҳа, шу орқали контрагентимни текшираман / Да, ещё раз проверю своих контрагентов
38%
Контрагентни текшириш сервисини такомиллаштириш зарур /Следует улучшить сервис проверки контрагентов
14%
Йўқ, контрагентим билан муносабатга ўзим жавоб бераман /Нет, за отношения с контрагентами отвечу сам
#бунёдкорлик

Оҳангарон туманининг 4-сектор ҳудудидаги “Алишер” МФЙ янги биноси қурилиш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда бинонинг пойдевор ишлари якунланмоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, айни пайтда МФЙлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, туманда 11 та МФЙ биноси янгидан қурилмоқда, 7 та МФЙ биносида эса тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#ҚҚС

Қўшилган қиймат солиғининг “манфий” – қолдиқ суммаси қайтарилмоқда

📌Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўринин қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган 951 нафар тадбиркорлик субъектларининг 725 635 688,4 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғининг ортиқча салбий фарқ суммасини қоплаш юзасидан келиб тушган мурожаатлари кўриб чиқилиб, шундан 287 нафар тадбиркорлик субъектларининг 281 608 043,0 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғининг ортиқча салбий фарқ суммалари қоплаб берилди.

❇️Хусусан; Қибрай тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган "MS-BARER TEXTILE" ҚК МЧЖга -24 400 000,0 минг сўм ҳамда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган "FOOD CITY TASHKENT" МЧЖга-22 617 019,0 минг сўм қўшилган қиймат солиғининг ортиқча салбий фарқ суммалари ҳам қоплаб берилган.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#сектор_фаолияти

🙎‍♀️Оққўрғонда 67 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тикув 🧵машиналари берилди.

📌 Аёлларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни “Аёллар дафтари”га олиш орқали кўмак бериш тизими давлатимиз раҳбарининг алоҳида назоратида.

❇️ Жорий йилда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш чораларини кўриш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

❇️ Хусусан, вилоят 4-секторида жами аёллар (30 ёшдан юқори) сони 142 361 нафарни ташкил этиб, ҳатлов натижаси бўйича 8 363 нафари(59%) “Аёллар дафтари” га киритилди.

❇️ Ўрганишлар натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 3 753 нафари ишсиз бўлиб, ҳозирга кунда улардан 2 569 нафари ишга жойлаштирилди. Жорий йилда эса 1184 нафар хотин-қизларнинг сектор раҳбари кўмаги остида иш билан таъминланиши режалаштирилган.

❇️ Бу борада туман ва шаҳар 4-секторларида ҳам жадаллик билан ишлар давом эттирилмоқда.
❇️ Жумладан, Оққўрғон тумани 4-сектор раҳбари томонидан мазкур тумандаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 67 нафар аёлларга тикув машинаси берилди.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#cолиқчи_ кўмакчи "Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойили доирасида Оҳангарон туманида қилинган ишлар.

📌Тошкент вилояти Охангарон туманидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган "ALI JIONG " ИП маъсулияти чекланган жамияти 2018 йил август ойида рўйхатдан ўтган. Қўшма корхонанинг асосий фаолият тури қурилиш маҳсулотлари яъни газабетон ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2021 йил март-апрель ойларида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида корхонага ҚҚС тўловидан 2 364,8 млн сўм пул маблағи қайтарилди. Ушбу маблағлар корхонани янада кенгайтириш учун янги асбоб ускуналар сотиб олиш, хом-ашё сотиб олиш шунингдек, иккинчи завод қурилиши сарфланмоқда.Корхонада ҳозир 20 нафар ишламоқда. Корхона тўлиқ иш режимига ишга тушса ишчилар сони 100-150 нафарга етказилади.

❇️“BARAKAT-CIPRO” МЧЖ 2004 йил февраль ойида Оҳангарон туманидан рўйхатдан ўтган. Корхонанинг асосий фаолият тури кимёвий моддалардан изоляцияланган резина маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика хизмати билан шуғулланади. 2021 йил апрель ойларида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида корхонага ҚҚС тўловидан 500 млн сўм пул маблағи қайтарилди. Ушбу маблағлар корхонани янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун сарфлаш режалаштирилмоқда.

❇️"OHANGARON SOF G`ISHTLARI " маъсулияти чекланган жамияти 2016 йил август ойида рўйхатдан ўтган. Корхонанинг асосий фаолият тури ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. 2021 йил апрель ойларида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида корхонага ҚҚС тўловидан 990,0 млн сўм пул маблағи қайтарилди. Ушбу маблағлар корхонани янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун хом ашёлар сотиб олиш учун сарфланмоқда.

❇️ "BUMFA GROUP ASIA" маъсулияти чекланган жамияти 2018 март ойида рўйхатдан ўтган. Корхонанинг асосий фаолияти пахта хом ашёсидан гигоскопик тола чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, Россия Федерациясига экспорт қилиш билан шуғулланади. 2021 йил март- апрель ойларида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида корхонага ҚҚС тўловидан 1049,3 млн сўм пул маблағи қайтарилди. Ушбу маблағлар корхонани янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун хом ашёлар сотиб олиш учун сарфланмоқда.

❇️"CAMEL GROUP CENTRAL ASIA TRADE" маъсулияти чекланган жамияти 2019 йил декабр ойида рўйхатдан ўтган. Корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо, яъни Хитой, Малайзия давлатларидан транспорт воситаларига акумлятор қисмларини импорт қилиб, сотиш фаолияти билан шуғулланади. 2021 йил апрель ойларида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида корхонага ҚҚС тўловидан 4150,0 млн сўм пул маблағи қайтарилди. Ушбу маблағлар корхонани янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун конвертация қилиниб, маҳсулотлар сотиб олиш учун сарфланмоқда.


✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#беш_ташаббус
#Оҳангарон_тумани
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш буйича 5 та муҳим ташаббусининг 3 йуналиши "Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш" буйича Оҳангарон тумани 4-сектор худудидаги 12-сонли мактабда "IT- CENTER" ўкув маркази очилди.

⚡️ Ушбу "IT- CENTER" ўкув маркази ёшларнинг компьютер саводхонлигини оширишни, IT- сохасидаги янги кўникмаларни ўзлаштиришни ўргатади.

📌Тадбирда Тошкент вилояти Ахборотлаштириш телекоммуникациялар бошкармаси бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари, 4-сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#солиқчи_кўмакчи

“Солиқ ҳамкор” – ёрдамга тайёр

Агар сиз:
👉Харид чекини бермаслик;
👉Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш;
👉Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш;
👉Ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол 📲Soliq мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали тез ва осон мурожаат қилинг.

📤Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, натижаси бўйича маълумот берилади.