Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
12K photos
1.64K videos
108 files
3.65K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Хамкасблар байрам муборак!

Мамлакатимизнинг ҳар бир даргоҳида бўлганидек, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги
байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Байрам иштирокчилари бўлмиш бошқарма ишчи-ходимларини бошқарма бошлиғи Равшан Раимов қутлади ва байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек байрам муносабати билан тизимда узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатган, ёш авлодга таълим тарбия беришда ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилиб, микротўлқинли печ қимматбаҳо совғалари ва "Фахрий ёрлиқ" лар билан тақдирландилар.

Ушбу қувончли лаҳзаларда барча, азиз ва қадрли ходимларга сиҳат-саломатлик, ҳар бирининг оиласига, ҳар қайси хонадонга  қут-барака, бахт ва омад, эзгу мақсадлари рўёбга чиқишини, жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнашини Равшан Раимов жамоага тилади.

Таъкидлаш жоизки, жамоа ходимлари тадбирдан байрамона кайфиятда бўлди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Y
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларга пандемия даврида қўлланилган солиқ имтиёзлари.

Пандемия даврида мамлакатимизда тадбиркорларни қийин вазиятдан олиб чиқиш, уларнинг ўз фаолиятларини давом эттиришларини таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан дастлабки кунлардан бошлаб тегишли ҳуқуқий ва амалий ишлар олиб борилиши йўлга қўйилди.

Карантин шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш борасида қабул қилинган Фармонларга асосан Тошкент вилоятида фолият юритиб келаётган 27 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектларига нисбатан жами 96,4 млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилди.

Шундан, 60,2 млрд.сўм маблағлар тўлиқ солиқ тўловчилар ихтиёрида қолдирилаётган бўлса, 36,2 млрд.сўмлик солиқларнинг тўлов муддатлари узайтирилди.

Дастлаб, Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, 419 та тадбиркорлик субъектининг мурожаати вилоят Депутатлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб 19,4 млрд.сўмлик мол-мулк, ер ва сув солиқлари тўлов муддатилари 6 ойга қадар кечиктирилди.

Бундан ташқари давлатимиз раҳабарининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича 309 та тадбиркорлик субъектларининг 7,9 млрд.сўмлик мулк, ер, сув, айланма солиқ ва ижтимоий солиқларнинг тўлов муддатлари солиқ органларининг қарори билан 1 октябрга қадар кечиктирилди.
2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан имтиёзларни бериш тартиби янада соддалаштирилди.

2800 дан ортиқ кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда микрофирмаларнинг 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган 5,1 млрд.сўмлик пеня ва жарима суммалари ҳисобдан чиқарилди.

Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди ва банк ҳисоб рақамларида турган 92 мингта инкассо топшириқномалари ижросиз қайтарилди.

Юқоридаги фармонларнинг узвий давоми сифатида Президентимизнинг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилиниб, олдинги берилган имтиёз муддатлари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

⚡️Хусусан,
кичик тадбиркорлик субъектлари мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан йил якунигача озод этилди;
микрофирма ва кичик коррхоналар ижтимоий солиқни йил якунигача 1 фоиз ставкада тўлаши белгиланди;
15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш йил якунигача тўхтатилди;
Юқоридаги фармонлар билан белгиланган тоифадаги тадбиркорлик субъектларига берилган солиқ имтиёзлари, преференциялар ва афзалликлар амалда тўлиқ татбиқ этиб келинмоқда.
Давлат томонидан берилаётган енгилликлар тадбиркорларимизнинг давлатга бўлган ишончи ортиши билан биргаликда оғир вазиятда уларни бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазият барқарорлиги бевосита тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларининг тўлиқ ишлаши ва аҳолимиз фаровонлигига боғлиқдир.

Шундай экан ушбу жараёнларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил амалий ишлар давом эттирилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#Нурафшон

❗️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб ижодкорлар ўртасида ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди.

📍Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида шу муносабат билан ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Умаралиев иштирок этди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|Instagram|Telegram
Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят хоқими Рустам Холматов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган "Сен-қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним!" деган эзгу ғояни ўзида мужасам этган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси хамда вилоят хокимлиги ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида ўтказилган мазкур танлов ғолиб ва совриндорларига диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда 1млн. 500 минг сўмдан пул мукофотлари тақдим этилди.

Тадбирда вилоятнинг таниқли ижодкор рассомлари, шоирлар ўз ҳаётлари ва фаолиятлари, инсоний фазилатлари, ноёб истеъдодларига оид фикр-мулоҳазалари билан иштирокчиларга таассуротлар қолдирдилар ва иқтидорли ёшларга куч-ғайрат бағишладилар.

Ўзбекистон халқ шоирлари томонидан ижро этилган шерий тўпламлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

- Ғолибларни аниқлаш осон кечмади. Танловга қабул қилинган барча ижодий ишларнинг барчаси энг сара ишлар дейиш мумкин, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева.

Қувонарлиси, ушбу танловда
янги-янги ижод намуналаридан бахраманд бўлиш билан бирга, янги истеъдод эгаларини кашф этганимиздан хурсанд бўлдик,-дейди Беҳзод Қобулов вилоят хокимлигининг ахборот хизматлари бошлиғи. Содда ва меҳнаткаш халқимизнинг дарду қувончларини тезкорлик билан ОАВларида ёритилишида ўз хиссаларини қўшиб ғолибларимиз нозик дид ва юксак маҳорат билан Ватанга садоқат каби сифатларни шакллантирмоқда.

Ўтказилган бу каби тадбирлар бизни ватанпарварлик, буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш каби сифатларимизни шакллантириб, дунёқарашимизни янада кенгайтиради дейди ушбу танловда интернет нашрларда, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган туркум материаллари учун 2- даражали Диплом билан тақдирланган вилоят Солиқ бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Замира Қўлдошева.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.