Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.48K subscribers
12K photos
1.64K videos
109 files
3.66K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#ҚҚС

ҚҚСни қоплаш (қайтариш): янги маълумотлар

Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни ♻️ икки усулда амалга оширилади:

🔎 7️⃣ кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб) – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (“0” ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига;
🔎 6️⃣0️⃣ кундан кечиктирмай (умумий тартиб) – бошқа корхоналарга.

Август ойи бошидан буён солиқ тўловчилардан ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) бўйича 350 та ариза 📥келиб тушди.

Батафсил ДСҚ инфографикасида 👆

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Тошкент вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар сони 29 минг нафарга етди.

Давлатимиз раҳбарининг июнь ойидаги 4742-сонли Ўзини ўзи банд бўлган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Қарори қабул қилиниб, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга қулайликлар, кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда.

Хусусан, улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилиб, эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқароларимизнинг фаолияти легаллаштирилди ва мобил илова орқали руйхатдан ўтишлари бепул қилиб қўйилди.

Биргина Тошкент вилояти бўйича йил давомида 67 та фаолият тури бўича 28 863 нафар фуқароларни рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунга қадар 31 816нафар фуқаролар яшаш манзиллари бўйича, 28 933 нафар фуқаролар эса фаолият манзиллари бўйича рўйхатга олинди.

Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон бозорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилар, тикувчилар, аҳоли уйларини таъмирловчилар, транспорт васиталарига техник хизмат кўрсатувчилар, сартарошлар, нонвойларни ҳисобга олиш ва уларга тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида 200 нафардан ортиқ солиқ хизмати ходимлари жалб қилинган.

Қарор бўйича улар томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари самарали ташкил этилган. Натижада маиший хизматлар кўрсатиш бўйича – 6 690 нафар;

- Қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича – 6 749 нафар;

- Ижтимоий йўналишлар бўйича – 6 477 нафар;

- Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича – 4 440 нафар;

- Саноат йўналишлари бўйича - 3972 нафар;

- Ва Ахборот коммуникатция йўналишлари бўйича - 605 нафар фуқаролар рўйхатга олиниб бандилиги таъминланди.

Таъкидлаш керакки, солиқ органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида энг чекка ҳудудларда фаолият юритаётган сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи каби 60 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Халқимизнинг яхши кунларига хизмат қилиб келаётган аҳоли томонидан ушбу қарор хурсандчилик билан қабул қилинди.Сабаби, соҳада кўп йиллик тажрибаси бўлсада, аксарият фуқароларнинг меҳнат фаолияти ҳеч қаерда қонуний қайд этилмас эди. Эндиликда иш стажи меҳнат дафтарчасига ёзилади, бу эса фуқароларнинг пенсия ёшига етганида нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини бартараф этади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган бу каби эзгу ишлар мамлакат иқтисодиётда ўсиши ва албатта аҳоли фаровонлигини ошишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ютуқли_ўйинлар

7️⃣7️⃣ минг сўмга 🚗Chevrolet Nexia 3 автомобили.

🎁2 тираж ғолибларидан бири 77 минг сўмлик хариди учун 🧾чекни талаб қилиб, супер ютуқ – автомобил соҳибига айланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼Тошкeнт солиқ коллeжида 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ЭҲФ #ЭСФ

ЭҲФ тўлдириш тартиби – батафсил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-cонли қарори билан “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

👉 Низом талаблари билан танишинг https://soliq.uz/press-services/news/show/ehf-toldirish-tartibi--batafsil
______________________________________

Порядок заполнения ЭСФ – в деталях

Положение «О формах счетов-фактур и порядке их заполнения, представления и приема»
– утверждено Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 14 августа 2020 года под № 489.

👉 Ознакомьтесь с требованиями Положения https://soliq.uz/press-services/news/show/poryadok-zapolneniya-esf--v-detalyah

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Муҳтарам Ватандошлар!

Барчангизни энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклайман.

Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг янги, очиқ, демократик ва инсонпарвар қиёфаси яратилмоқда. Жонажон халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли яшаши учун амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг таъсирини ҳар бир юртдошимиз ўзи ва оиласи мисолида кўриб, сезиб турибди.

Бутун ер юзи аҳолисини жиддий ташвишга солаётган хавф – пандемия синови бизга ҳам, афсуски етиб келди. Шунга қарамасдан ҳаёт тарзимизни, одатларимизни, янги талаб ва шартлар асосида яшашга ўрганишимиз керак.

Беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чораларни кўриб келмоқдамиз.

Мазкур йўналишда амалга ошираётган чора-тадбирларимиз яқин кунларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтишимизга ишонамиз.

Ҳали тизимда олдимизга қўйган режаларимиз катта,
эҳтиёжмандларга ёрдам бериб, барча мавжуд муаммоларни бир биримизни кўмагимиз остида бартараф этиб, имкон қадар меҳнат қиламиз.
Мақсадимиз юртимиз равнақи учун ҳисса қўшиш.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Ҳурмат билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов
Forwarded from Blef 7777
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Мукофот муборак

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ,

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Мархабо Расулева «Шухрат» медали билан тақдирланди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси Мархабо Расулевани ушбу нуфузли мукофот билан табриклаган ҳолда, эл хизматидан толмаслигини тилайди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов ва ДСБ ахил жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#мустақиллик_объектлари
#Оҳангарон

🏗Оҳангарон туманининг 2 ва 4-секторларида Мустақиллик байрами арафасида янги ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" видеолавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Отамдан мерос қолгансан,
Боламдан қарзим — сен, дедим...


👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилганлар: куз бошида 370 мингдан ошди

SOLIQ
мобил иловасида масофадан туриб рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд 📲
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile

❇️ Ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари:
👉 меҳнат фаолияти натижасида олган даромадлар жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди;
👉 бир йилда бир марта ижтимоий солиқ тўлаш кифоя (2020 йил учун энг камида 111 500 сўм);
👉 пенсия ва меҳнат стажи ҳисобланади.

Иш билан таъминлашнинг янги формати 6️⃣7️⃣ та фаолият турини ўз ичига олади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Блиц_интервью

👥Жамоатчилик фикри

📢 САВОЛ:
Дори-дармон нархларини асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келяпсизми?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

❗️Солиқ тўловчиларга ҚҚСни қоплаш шаклида 640 млрд. сўмдан ортиқ ♻️ маблағ қайтарилди

Давлат солиқ қўмитаси ҚҚСни қоплаш (қайтариш) бўйича Молия вазирлигига умумий миқдори 6️⃣4️⃣0️⃣ млрд. сўмдан ортиқ бўлган 179 та мурожаат юборди

📍Қоплаш (қайтариш) тартиби:
тезлаштирилган тартиб (7 кундан кечиктирмай)
умумий тартиб (60 кундан кечиктирмай)

Батафсил ДСҚ инфографикасида👆

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Soliq_hamkor

⚡️“Soliq hamkor” – жамоатчилик назоратининг янги тизими жорий этилди

Сизга назорат-касса машинасидан 🚫 харид чеки берилмадими?
Терминал орқали тўлов 🚫 қабул қилинмадими?

Бу солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланишини биласизми?

🔺 Солиқ хизмати Сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ⚖️ ёрдам беради

Янги “Soliq hamkor” тизими

📲 “Soliq” мобил иловасида

🤖 @soliq_hamkor_bot телеграм-бот

💻 Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали

солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериб, солиқ органлари билан масофадан ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этади

“Soliq hamkor” тизими инсофли солиқ тўловчиларнинг ёрдамчиси

👉 Батафсил қуйида ўқинг

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Бўстонлиқ туманининг тўлиқ туристик зонага айланишида солиқ органи ходимлари ҳисса қўшмоқдалар.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан солиқ органлари ходимлари томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, соҳага рақамли иқтисодиётни кенг жорий этиш бўйича туманда солиқ солиш объектларини ҳисобга олишни соддалаштириш бўйича “orom.uz” мобил илова ва Ягона электрон платформаси ишлаб чиқилди.

Солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш механизмини амалга ошириш учун, аввало барча масъуллар, жумладан янги штат бирлиги бўйича ташкил этилган солиқ таянч пунктлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилиб, ходимларнинг малакаси оширилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 2020 йил 22 май куни 4 та солиқ таянч пунктлари учун ер майдонлари ажратиб бериш билан бирга, доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳларига иш жойи учун махсус 5 дона контейнерлар, компьютер техника воситалари ва мебеллар хариди учун 679 млн.сўм маблағ ажратилди.

Мазкур маблағлар ҳисобидан туманда 4 та солиқ таянч пунктлари учун алоҳида жойлар ташкил этилиб, компьютер техника воситалари ва мебеллар билан жиҳозлаиб, фойдаланишга топширилди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2 дона хизмат машиналари берилиб, ходимларга тўлиқ меҳнат шароити яратилди.

Таъкидлаш керакки, Бўстонлиқ туманининг майдони 4,9 минг кв.км, 59 та маҳалла фуқаролари йиғинларида 165,1 минг нафар фуқаролар истиқомад қилади. Ҳудудда солиққа тортиладиган базани кенгайтириш мақсадида 59 та маҳалла фуқаролар йиғинлари 4 та солиқ таянч пунктларига ажратилиб, 30 нафар доимий ишловчи солиқ ходимларига бириктирилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти давлат солиқ органлари ходимларидан иборат 200 кишилик ишчи гуруҳи тузилиб, 16 645 та объектлар ҳатловдан ўтказилди.

Хатлов натижасига кўра, жорий йилнинг 31 августь ҳолатига далаҳовли ва айрим мол-мулк объектларини ижарага бериб даромад олаётган жами 4 296 та солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олиниб, 4,4 млрд.сўм солиқлар ундириб олинди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 бараварга оширилиши таъминланди.

Шундан, жорий этилган ягона электрон платформасига 3 744 та ижарачилар рўйхатга олиниб, 2,7 млрд.сўм даромад солиғи ундириб олинди.
Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 бараварга оширилиши таъминланди.

Бундан ташқари ноқонуний фаолият кўрсатаётган субъектларни аниқлаш бўйича 411 та назорат тадбирлари ўтказилиши натижасида 287,4 млн.сўмлик жарималар қўлланилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 20 июлдаги Фармонида назарда тутилган 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этиш шаклидаги имтиёз, солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани учун татбиқ этилмаслиги юзасидан қўмитанинг позицияси кенг оммага етказилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.