Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.48K subscribers
13.6K photos
1.9K videos
122 files
4.66K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#сектор_фаолияти
#Бўстонлиқ
📌 Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан тумандаги “Бурчмулло” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

4-сектор худудига бириктирилган мазкур маҳаллада ташкил этилган сайёр қабулда давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, шунингдек, турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 50 га яқин фуқаролар иштирок этдилар.

❇️ Учрашувда 28 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун рўйхатга олинди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатларга тегишли масъуллар бириктирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

❇️ Таъкидлаш керакки, мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, пенсия, мерос олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини олишга оид масалалар ташкил этди.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#жараён
#халқ_таълими
#бунёдкорлик

4-сектор ҳудудидаги “Унгут” МФЙ Янгилик кўчасида янги мактаб биноси қурилиши ишлари давом этмоқда. Айни дамда пойдевор ишлари якунланмоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, 192 ўринга мўлжалланган мазкур мактаб биноси лойиҳасининг умумий қимати 3,5 млрд. сўмни ташкил этиб, бино сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.


Kаналга уланиш:👇👇👇

https://t.iss.one/soliqpressa
#саҳоват
📌 Бўстонлиқ тумани 4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга рамазон ҳайити муносабати билан ҳайрия тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир давомида эхтиёжманд оилаларга сектор раҳбарининг 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга қўлтиқтаёқ ва ҳассалар тарқатилди.

✍️ Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пскент
#солиқчи_кўмакчи

📌«Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида Тошкент вилояти давлат солиқ органлари томонидан тадбиркорларга беминнат ёрдам кўрсатиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

👉Жорий йилининг ўтган даврида солиқ органларининг сайъ-ҳаракати билан биргина Пскент туманида 242 та тадбиркорлик суъектлари ташкил этилиб, 444 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

🐇-Аҳоли дастурхонига сифатли ва парҳезбоп қуён гўштини етказиб бериш мақсадида сердаромад бўлган қўёнчилик билан шуғулланиш учун Пскент тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбарига мурожаат қилдим-дейди, “SMALL RABITS” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Дилмурод Султонқулов Улар менга ноль балансли бўш турган бинони беришди. Ҳозирда етиштираётган қуёнларимнинг қўшти ҳамда терисидан яхшигина даромад оляпман.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
📣📣📣Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғини жорий йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилиши лозим.

‼️Жорий йилнинг 1 апрелига қадар Тошкент вилояти бўйича 44 219 нафар жисмоний шахслардан 2020 йил учун жами йиллик декларациялар қабул қилиб олинган бўлиб шулардан 15 993 нафарига жами 24,5 млрд.сўм декларация асосида даромад солиғи ҳисобланди.

📜Солиқ кодексининг 398-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг маълумотларига кўра ҳисоблаб чиқарилган солиқни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши белгилаб қўйилган.

👬Фуқаролар 2020 йилда олинган даромадлар бўйича тақдим этилган декларация асосида ҳисобланган даромад солиғини жорий йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилиши лозимлиги эслатиб ўтилади.

👨‍💻Солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқни тўлов хабарномасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан ёки электрон тўлов тизими (UPay ва PayMe) орқали амалга оширишлари мумкин.

📌Жисмоний шахслар ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин.

👉Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.

🗒 Белгиланган муддатда солиқ тўловини амалга оширилмаган тақдирда тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь кун учун пеня ҳисобланади.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи
#Паркент

📌 Тошкент вилояти давлат солиқ органлари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ишларнинг йўлга қўйилиши, бугун тадбиркорлик субъектларига қўл келмоқда.

🔰 Куни кеча вилоят солиқ бошқармаси ходимлари Паркент туманидаги "MED TORG INVEST" маъсулияти чекланган жамиятида бўлиб, дастлабки 6 ой бухгалтерия ишини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматлар кўрсатилиши юзасидан тушунтиришлар бердилар.

❇️ Маълумот ўрнида айтиш керакки, Паркент туманидаги "MED TORG INVEST" маъсулияти чекланган жамияти 2008 йилда ўз фаолиятини 25 нафар ишчи билан бошлаган бўлса, ҳозирги кунда 100 нафардан ортиқ ишчилар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғилланиб келмокда.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Солиқ ҳамкор — ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси

Солиқ ҳуқуқбузарликлари содир бўлганда:
- SOLIQ мобил иловасининг “Soliq hamkor” бўлими;
- tekshiruv.soliq.uz сайти;
- @soliq_hamkor_botтелеграм-боти орқали тез ва осон мурожаат қилинг

—————————————————————-

⚡️⚡️⚡️Диққат! "Солиқ ҳамкор" тизимига келган мурожаатлар асосида текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқ QR код билан тасдиқланади. Тадбиркор QR кодни сканер қилиш орқали буйруқни ҳақиқийлигини текшириши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сектор_фаолияти
#Пскент

📌 Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ташаббуси билан Пскент тумани аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда камбағалликдан чиқариш мақсадида ихчам инкубатор аппаратлари тарқатилди.

🔰 Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур туманнинг 4-сектор ҳудудига бириктирилган маҳаллаларда 50 та оилалар эҳтиёжманд хонадонлар рўйхатга олинган. Шу кунга қадар 28 та шундай оилаларга тикув машинаси, 20 нафарига эса тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.

❇️ Бугун эса вилоят солиқ органи ходимлари билан биргаликда яна 12 та хонадонга кичик инкубатор берилди. Бу қурулмалар оилаларга етти хазинанинг бири бўлган паррандачилик орқали қўшимча даромадлар олиб келади.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#сектор_фаолияти
#Бўстонлиқ

📌 Бўстонлиқ туманининг 4 - сектор ҳудудига бириктирилган “Нанай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

❇️ Хусусан, сектор ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб, маҳалла аҳолисини аҳволи яқиндан ўрганилмоқда, туман ҳамда вилоят миқёсида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар юзасидан таклифлар тайёрланаяпти.

Шунингдек, “Нанай” маҳалла фуқаролар йиғинининг марказий кўчаларини обод қилиш, дарахтларни оқлаш каби ишлар амалга оширилмоқда.

4-сектор ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида ҳудуд аҳолисининг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.