Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.48K subscribers
13.6K photos
1.9K videos
122 files
4.66K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Сайёр қабуллар орқали аҳоли мурожаатларига ечим топилмоқда.

📌Тошкент тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр учрашуви Кўксарой ҳудудидаги “Олтинтепа”, “Шамсиобод”, “Бештерак” ва “Кўҳинур” маҳаллалари аҳолиси билан бўлди.

❇️Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман прокурори Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяровлар фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар..

🔰Учрашувда 100 нафарга яқин фуқаролар, кредит, уй-жой билан таъминланиш, ишга жойлашиш, ёрдам пули, пенсия таъминоти каби масалалар билан мурожаат қилдилар ва уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

♻️-“Аёллар дафтари”га киритилганлар рўйхатида эдим,-дейди “Оқтош” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Басияхон Мирзаахмедова. Яқинда сектор раҳбари кўмаги билан субсидия ажратилиб, томарқамиздан 1 сотихли ер майдонига иссиқхона қуриб берилди. Эндиликда даромадимиз яхши. Иссиқхонамизга етиштирилаётган полиз экинлари билан ички бозорни таъминлаб келяпмиз. Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида ишсиз, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар ҳам ўзларига муносиб иш ўринларига эга бўлишмоқда.

‼️Сайёр қабул якунида “Оқтош” МФЙ, Оқтош 55да истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 12 нафарига инкубаторлар берилди. Бу қурулмалар оилаларга етти хазинанинг бири бўлган паррандачилик орқали қўшимча даромадлар олиб келиши шубҳасиз.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#халқ_таълими
#бунёдкорлик

Айни пайтда Оҳангарон туманида бир нечта мактаб бинолари янгидан қурилмоқда, айримлари эса капитал таъмирдан чиқарилмоқда.

📌Бугун 4-сектор ҳудудидаги “Марказий қўрғон” МФЙдаги 6-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча 192 ўринли бино қурилишига старт берилди. Анъанага кўра, маҳалла нуронийлари мазкур хайрли ишнинг бошида туриб, дуолар қилиб, бино тамал тошини қўйишди.

Шунингдек, мазкур мактабда 12х24 ўлчамдаги спорт зали бунёд этилади. “Сифатли қурилиш хизмати” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 3,7 млрд. сўмни ташкил этади.

📌Жорий йилнинг сентябрь ойида бинолар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
♻️Фейсбук ижтимоий тармоғининг Халқ билан мулоқот гуруҳида “Ангрен шаҳар Давлат солиқ инспекциясида ғалати ишлар бўлмоқда.” сарлавҳаси остида материал эълон қилинган.

🔰Унга кўра, 2016 йилда қарздордан солиқ тўловларини ундириш мақсадида Ангрен шаҳар ДСИ томонидан фуқаро судга берилган. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан қарздорлик қарздорнинг ишлаш жойи бўйича ходимнинг ойлик маошидан ушлаб қолиниб, қарздорлик тўлиқ сўндирилган. Бу ҳақда фуқаронинг иш жойидан судга тўлов қоғозларини илова қилиб, ҳал қилув қарори ижро этилгани бўйича маълумот юборилган. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан тўланган қарздорлик бўйича орадан 5 йил ўтгач, яна қарздорлиги борлиги юзасидан Ангрен ДСИ томонидан фуқарога талабнома келган.

❇️Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада қўйдагилар аниқланди.

Муродов Азамжон Мирзамитдин ўғли (Murodov Azamjon Mirzamitdin o‘g‘li) 2013 йил 02 июль куни Ангрен шаҳар Давлат хизмтлари марказидан 0003237-сон билан Якка тартибдаги тадбиркор сифатида “Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш учун Гувоҳнома олган ва 2013 йил июл ойидан 2014 йил 30 апрелга қадар фаолият олиб борган ҳамда фаолияти давомида солиқларни тўламаган.

❇️ Шу сабабли 2.336.440 сўм қарздорлик мажбурий ундириш юзасидан судга мурожаат этилган ва суднинг 2014 йил август ойидаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор А.Муродовнинг иш ҳақидан ундириш ишлари МИБ Ангрен шаҳар бўлими томонидан олиб борилиб, қуйидаги тартибда мажбурий ундирувлар амалга оширилган.

2014 йил 19 сентябрда суд томонидан чиқарилган ижро хужжатига асосан А.Муродовдан 2.336.440 сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.

♻️Ижро хужжати бўйича МИБ томонидан 2015 йил 03 декабрдан 2016 йил 04 апрелгача ундирув ишлари амалга оширилиши натижасида ижро хужжати бўйича ундирилиши лозим бўлган қарздорлик қопланган.
А.Муродовга ижро хужжати чиқарилган кундан ундирув бошланган кунгача бўлган, яъни 16 ойга жами 484.247 сўм 37 тийин устама жарима (пеня) ҳисобланган ва бугунги кунга қадар тўланмасдан қолмоқда.

‼️Аҳамият бериш керакки, бу ерда ҳеч қандай қонунбузилиш ёки кўзбўямачилик ҳолатлари юз бермаган.

📍Фуқаролардан ҳолатга аниқлик киритилмагунча, асоссиз, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз!

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#ёшлар_дастури_амалда
#эътибор
#бандлик

🖌Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида шаҳар ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.

📝Тадбирда тўртта сектор раҳбарлари иштирок этди. Анжуман давомида "Тадбиркорликка тайёрлов" курсини ўқиб тугатган ёшларга сертификат топширилди.

📜Сертификатга эга бўлган ёшлар, банклардан кредит олиб, келгусида ўзларининг тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишни мақсад қилишди.

🔖Шунингдек, мутахассислар томонидан тадбир иштирокчиларига тадбиркорлик ишини амалга оширишда муҳим тавсиялар берилди.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#сектор_фаолияти
#Бўстонлиқ
#ободонлаштириш

📌Бўстонлиқ тумани 4-секторга бириктирилган “Нанай” маҳалла фуқаролар йиғинида Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлиги осида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

4-сектор ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида ҳудуд аҳолисининг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#жараён
#халқ_таълими
#бунёдкорлик

4-сектор ҳудудидаги “Унгут” МФЙ Янгилик кўчасида янги мактаб биноси қурилиши ишлари давом этмоқда. Айни дамда пойдевор ишлари якунланмоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, 192 ўринга мўлжалланган мазкур мактаб биноси лойиҳасининг умумий қимати 3,5 млрд. сўмни ташкил этиб, бино сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи
#Пскент

📌 Пскент туманнинг “Лолаариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 2017 йилдан бери фаолият юритиб келаётган “Pskent chickenens” ” маъсулияти чекланган жамияти — тумандаги йирик тадбиркорлик субъектларидан бири бўлиб, бу ерда наслли товуқлар парваришланиши билан бирга омухта ем маҳсулоти ҳам ишлаб чиқарилади. Иш жараёни тўлиқ замонавий мезонлар асосида йўлга қўйилган ва 13 нафар фуқарони иш билан таъминлаган.

❇️ —Туманда паррандачилик тармоғини жадал ривожлантириш мақсадида замонавий технологиялар олиб келиб, йилига 100 минг бошдан ортиқ жўжа очириш имконини берувчи мажмуа барпо этган эдик, — дейди ушбу корхона раҳбари Фотима Саидқосимова. — Фаолиятимиз давомида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, ҳисобот текшириш муддатлари ҳамда ҳисобот шаклларини тўлдиришга муаммоларга дуч келмаслик учун Тошкент вилояти солиқ органи ходимлари томонидан “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида корхонага ташриф буюрган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.