Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
12K photos
1.64K videos
108 files
3.65K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#ҚҚС #НДС

“Маслаҳат маркази” – ҚҚС тўловчиларга тезкор хизматлар

📍 Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан ҚҚС тўловчиларга тезкор сервис хизматлари кўрсатиш мақсадида 🕵️‍♂️ “Маслаҳат маркази” ташкил этилди.

❇️ Шунингдек, солиқ тўловчилардан келиб тушаётган мурожаатларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида махсус телеграм канал ҳам очилди.

🔷 Ушбу канал орқали солиқ тўловчилар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг малакали мутахассисларига 🕰 7/24 режимида ➡️ тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, тезкор равишда ⬅️ жавоб олишмоқда.

🔷 Жорий йилнинг 30 июнидан 8 июлига қадар пойтахтимизда рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан жами 8113 та мурожаат 🔊 келиб тушди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #НДС
#ЭҲФ #ЭСФ

ЭҲФ: бизнес учун ишончли ва тезкор ечим

♻️ Қулай, оператив ва хавфсиз. Электрон ҳисобварақ-фактураларга 📄шундай таъриф бериш мумкин.

✔️ 2020 йил 23 июль 🗓 ҳолатига, 270 153 та тадбиркорлик субъекти ЭҲФдан фойдаланишга ўтган бўлиб, улар 10 599 337 та электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирди.

❗️ЭҲФ – бу унинг қоғоз шакли каби тўлақонли ҳуқуқий ҳужжат.

👉
Батафсил
___________________________________

ЭСФ: надежное и быстрое решение для бизнеса

♻️ Удобно, оперативно и безопасно – это про электронные счета-фактуры 📄 и их преимущества.

✔️ По состоянию на 🗓 23 июля 2020 года 270 153 субъекта предпринимательства используют ЭСФ, ими сформировано 10 599 337 электронных счетов-фактур.

❗️ЭСФ – это полноценный документ, как и его бумажный аналог.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз #ҚҚС #ЭҲФ

🔴 2020 йил учун ҚҚС ҳисоботининг 5-иловаси жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан автоматик равишда шаклланади. 2020 йил апрель-декабрь ойларига туристик йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди, бироқ январь -*март ойлари учун жўнатилган ҳисобварақ-фактураларда туристик йиғим мавжуд. Демак, 5-илова автоматик равишда жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан юзага келса туристик йиғим ҳам даромад ҳисобига кириб қолиши хавфи мавжудлиги ҳисобга олинганми

🔵 Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар далолатномаси) тақдим этилиши белгиланган ( “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом).

👉 Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган туристик (меҳмонхона) йиғими хизмат кўрсатувчининг даромади (тушуми) ҳисобланмайди, аксинча қопланадиган харажат сифатида истеъмолчидан (харидордан) ундирилади.

👉 Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоб-китобининг 4 ва 5-иловалари электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда шакллантирилганда туристик (меҳмонхона) йиғими чегириб ташланмайди.

👉 Солиқ тўловчи туристик (меҳмонхона) йиғимини умумий тушумдан чиқариб ташлаш учун ҚҚС ҳисоб-китобининг 5-иловаси 9-устунида туристик (меҳмонхона) йиғим суммасини кўрсатиши лозим бўлади.

👉 Шунингдек, ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 102- "Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум сатри"да кўрсатилган хизматларнинг қиймати туристик (меҳмонхона) йиғими киритилмаган ҳолда қайд этилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар ❗️

♻️Ижтимоий тармоқларда солиқ органлари "ҳисобот топширмаган ва бошқа камчилиги бор корхоналар”га нисбатан маъмурий чораларни фаол қўллаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда шунингдек, "жарималарнинг кунлик режаси" ҳақида ҳам эслатиб ўтилган.

❗️Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни таъкидлайди:

"Жарималарнинг кунлик режаси" ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

👉
Маъмурий чоралар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатларини бузган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

👉 Батафсил.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #НДС
#ЭҲФ #ЭСФ

⚡️ ЭҲФ – яширин иқтисодиётнинг олдини олишда самарали тизим

😷 Мана, неча ойки, пандемия “ҳукмрон” ва бу қачонгача давом этиши ҳали номаълум. Фақат шуниси аниқки, айнан мана шу давр замонавий ахборот технологиялари ривожи қанчалик муҳим эканини яна бир карра исботламоқда.

📈 Жорий йил 6 август ҳолатига ЭҲФ ахборот тизимидан фойдаланувчи 275,2 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар умумий сони 11,2 млн. дан ошди.
————————————————————

⚡️ ЭСФ – эффективная система предупреждения теневой экономики

😷 Период пандемии доказал, насколько важно для страны и общества развитие современных информационных технологий.

📈 По состоянию на 6 августа текущего года общее количество электронных счетов-фактур (ЭСФ) превысило 11,2 млн. единиц. Они выставлены более 275,2 тысячами хозяйствующих субъектов, использующих информационную систему ЭСФ.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

⚡️ ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш – умумий қоидалар

👉 ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш солиқ органининг 📄 тегишли қарори асосида амалга оширилади.
Тезлаштирилган тарзда қоплаш 7 кундан кечиктирмай:
✔️ Йирик солиқ тўловчилар;
✔️ Дипломатик ваколатхоналар;
✔️ Банк кафолатига эга шахслар;
✔️ Экспортчи корхоналарга;
✔️ маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка)
✔️ солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Умумий тартибда:
бошқа корхоналарга 60 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qqs-summasi-ornini-qoplash--umumiy-qoidalar-
—————————————-
#НДС

⚡️Возмещение суммы НДС - общие правила

👉 возврат суммы НДС осуществляется на основе решения налогового органа о возмещении суммы 📄НДС:

возврат в ускоренном порядке – не позднее 7 дней:
✔️ крупным налогоплательщикам;
✔️ дипломатическим представительствам;
✔️ лицам, предъявившим банковскую гарантию;
✔️ предприятиям-экспортерам;
✔️ участникам соглашений о разделе продукции (по "0" ставке);
✔️ участникам налогового мониторинга.

В общем порядке – не позднее 60 дней:
✔️ возврат осуществляется остальным предприятиям.

Подробнее 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/obschie-pravila-vozmescheniya-summi-nds


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

♻️Қўшилган қиймат солиғини қайтариш (қоплаш) – ДСҚ инфографикасида кўринг

👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligini-qaytarish-qoplash

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС

♻️ ҚҚСни қайтариш энди барча учун

👉 ❇️ ҚҚС салбий суммаси ўрнини қоплашнинг янги тартиби ва шартлари ♻️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августда қабул қилинган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

ҚҚСни қоплаш (қайтариш): янги маълумотлар

Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни ♻️ икки усулда амалга оширилади:

🔎 7️⃣ кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб) – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (“0” ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига;
🔎 6️⃣0️⃣ кундан кечиктирмай (умумий тартиб) – бошқа корхоналарга.

Август ойи бошидан буён солиқ тўловчилардан ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) бўйича 350 та ариза 📥келиб тушди.

Батафсил ДСҚ инфографикасида 👆

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

❗️Солиқ тўловчиларга ҚҚСни қоплаш шаклида 640 млрд. сўмдан ортиқ ♻️ маблағ қайтарилди

Давлат солиқ қўмитаси ҚҚСни қоплаш (қайтариш) бўйича Молия вазирлигига умумий миқдори 6️⃣4️⃣0️⃣ млрд. сўмдан ортиқ бўлган 179 та мурожаат юборди

📍Қоплаш (қайтариш) тартиби:
тезлаштирилган тартиб (7 кундан кечиктирмай)
умумий тартиб (60 кундан кечиктирмай)

Батафсил ДСҚ инфографикасида👆

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #НДС

ҚҚСни қоплаш (қайтариш)нинг икки тартиби

▶️ДСБ (ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси)га ариза📥 келиб тушади.
▶️ариза берилган кундан бошлаб қуйидаги тартибларда 🔎кўриб чиқилади

❗️Тезлаштирилган тартибда 🕔 (7️⃣ кундан кечиктирмай):
йирик солиқ тўловчилар
дипломатик ваколатхона вакиллари
маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ("0" ставка)
солиқ мониторинги иштирокчилари учун

❗️Умумий тартибда 🕔 (6️⃣0️⃣ кундан кечиктирмай) бошқа ҚҚС тўловчилар учун

Август ойи бошидан буён давлат солиқ органларига 1 063 та ариза 📥келиб тушди.

♻️ Умумий миқдори 1 074,8 млрд. сўм бўлган 250 дан зиёд ариза Молия вазирлигига юборилди.

👉 Батафсил ДСҚ инфографикасида

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС
#НДС
#тренинг

Тошкентда ҚҚС ни қайтариш тартиби бўйича тренинглар бошланди

🔹 «Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи»
лойиҳаси доирасида ходимлар учун узоқ муддатли📚 тренинглар ўтказилмоқда.

👉 Батафсил
___________________________

В Ташкенте стартовали тренинги о порядке возмещения суммы НДС

🔹В рамках проекта «Налоговая служба — помощник предпринимателя» организуются долгосрочные 📚 обучающие тренинги для сотрудников.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #НДС

ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) давом этади

6️⃣0️⃣ кундан кечиктирмай – барча ҚҚС тўловчиларининг барча тоифалари учун аризалар кўриб чиқилади.

Мустасно:
йирик солиқ тўловчилар;
дипломатик ваколатхона вакиллари;
маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ("0" ставка);
солиқ мониторинги иштирокчилари.

Улар учун тезлаштирилган тартиб (7️⃣ кундан кечиктирмай) назарда тутилган.

▶️Аризалар ДСБ ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига 📤 юборилади
▶️ариза берилган кундан бошлаб 🔎кўриб чиқилади

Август ойи бошидан буён ДСҚга 1 711 та ариза 📥келиб тушди.

♻️ Умумий миқдори 1 272,8 млрд. сўм бўлган 400 дан зиёд ариза қаноатлантириш учун Молия вазирлигига юборилди.

👉 Батафсил ДСҚ инфографикасида

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

🔵 Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси. 9 ой якунлари бўйича тушум 1 350,0 млн. сўмдан ўтган. Ноябрь ойида ихтиёрий ҚҚС тўловчиси бўлдик.
Солиқчилар 350, 0 млн. сўмдан ҚҚС ҳисобланишини айтишди. Шу тўғрими


🔴📗Солиқ даври давомида жами даромади 1 миллиард сўмдан ошган ♻️айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари, шу жумладан 🏢янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган 👨🏻‍🏭якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади (Солиқ кодекси,462-моддаси).

💬Мурожаатингизда 2020 йил 9 ойи якуни билан корхонангизнинг жами даромади📶 1 350,0 млн.сўмни ташкил қилганлиги қайд этилган.

👉Ушбу ҳолатда корхонанинг жами даромади III-чоракнинг қайси ойида (июль, август, сентябрь) 1 млрд.сўмдан ошганлиги аҳамиятга эга бўлади.

📊 Айтайлик корхонанинг жами даромади июль ойида 1 050,0 млн.сўмни ташкил қилган, яъни 1 млрд.сўмдан ошган, ушбу ҳолатда корхона 2020 йил 1 августдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади. Корхона август ва сентябрь ойлари учун 300,0 млн.сўмдан (1 350,0-1 050,0) келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисоблайди ва ҳисобот тақдим этади.

👩🏻‍💻 Шунингдек, корхона III-чорак якуни бўйича 1 050,0 млн.сўмдан айланмадан олинадиган солиқ ва 300,0 млн.сўмдан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи ҳисоблаши ва ҳисоботларни тақдим этиши лозим бўлади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС

Қўшилган қиймат солиғининг “манфий” – қолдиқ суммаси қайтарилмоқда

📌Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўринин қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган 951 нафар тадбиркорлик субъектларининг 725 635 688,4 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғининг ортиқча салбий фарқ суммасини қоплаш юзасидан келиб тушган мурожаатлари кўриб чиқилиб, шундан 287 нафар тадбиркорлик субъектларининг 281 608 043,0 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғининг ортиқча салбий фарқ суммалари қоплаб берилди.

❇️Хусусан; Қибрай тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган "MS-BARER TEXTILE" ҚК МЧЖга -24 400 000,0 минг сўм ҳамда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган "FOOD CITY TASHKENT" МЧЖга-22 617 019,0 минг сўм қўшилган қиймат солиғининг ортиқча салбий фарқ суммалари ҳам қоплаб берилган.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.