Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.8K subscribers
7.85K photos
1.88K videos
149 files
8.29K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби буйича видео қўлланма!

Каналга уланиш 👍:https://t.iss.one/soliqnews
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

“Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоб”ини тўлдиришда хатоликлар:

Хатолик №132, реестр кўрсаткичларида хато.
▪️агар 5-6-иловалардаги устунлар тўлиқ тўлдирилмаса,
▪️Ф.И.O. қисқартириб ёзилса (мисол учун Абдуллаев А.А.),
▪️СТИР хато тўлдирилса,
▪️ЖШШИР 14 та рақамдан иборат бўлмаса,
▪️лавозим ёзилганда нуқталардан фойдаланилса
(қисқартириб),
▪️реестрни тўлдиришда формулалардан фойдаланилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

“Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоб”ини тўлдиришда хатоликлар:

Хатолик №134 сабаби нимада?

▪️ агар 5-илованинг 6-устунидаги жами даромад суммаси тенг бўлмаса Ҳисоб-китобнинг 011-сатрига,
▪️ агар 6-илованинг 4-устунидаги жами даромад суммаси тенг бўлмаса Ҳисоб-китобнинг 012-сатрига.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

2019 йил учун “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоб”ини тўлдиришда хатоликлар:

Касаллик варақаси ва моддий ёрдам суммаларини ҳисоботда қандай акс эттириш лозим?

▪️Касаллик варақаси ва моддий ёрдам суммаларси Солиқ кодексининг 178-моддасига асосан жисмоний шахснинг бошқа даромадлари ҳисобланади. Шунинг учун ушбу даромадларни олган жисмоний шахслар рўйхати 6-иловада номма-ном кўрсатилади ва жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида кўрсатилади.

Касаллик варақаси ва моддий ёрдам суммаларидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланадими?

▪️Йўқ. ШЖБПҲга бадаллар суммаси фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан, яъни Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган даромадлардан ҳисобланади. (1515-сонли Низомнинг 3-банди).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

календарь йили давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100,0 млн. сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби шаклини тўлдириш бўйича видео-ўқув қўлланмаси!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида нималар ўзгарди?

1-иловадаги ўзгаришлар:

Ушбу илова 8 та устунидан иборат бўлди (аввал 4 та устун) товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш оборотининг жами суммаси 010-сатрда жамланади.

🔴1 ва 2 устунлар ўзгаришсиз;

🔴 3 ва 4 устунда (янги қўшилган) жорий йилдаги товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича жами оборотлари ва ҳисобланган
ҚҚС суммаси
автоматик равишда шаклланади;

🔴5 ва 6 устунда (ўзгармаган) жорий йилнинг январь ойидан сентябрь ойига қадар амалга оширилган товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар қиймати ва шу даврда амал қилган 20 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси шаклланади.

🔴 7 ва 8 устунда жорий йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар амалга оширилган товарлар (иш, хизматлар) ни реализация қилиш бўйича оборотлари қиймати ва амалдаги 15 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси шаклланади.

Қулайлик! Ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши, ставкани ўзгариши сабабли ушбу устунлар қўшимча киритилди.
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

2-илова шаклидаги ўзгаришлар:

Ушбу илова 2 та жадвалдан иборат:

🔴 биринчи жадвалда, январь - сентябрь ойига тегишли бўлган товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотига тегишли бўлган имтиёзлар (20 % ставкада);

🔴 иккинчи жадвалда, октябрь-декабрь ойларига тегишли бўлган товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотига тегишли бўлган имтиёзлар шаклланади (15 % ставкада).
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

4-илова шаклидаги ўзгариш:

Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар)

4-илова шакли 4 та сатрдан
(аввал 3 сатр) ташкил топган бўлиб, булар “Январь-сентябрь ойлари йиғиндиси” (янги) , “Ҳисобот даври бошига”, “Жами (ҳисобот даврига)” ва “Жами: (йил бошидан)” сатрлардан иборат.

🔴 “Январь-сентябрь ойлари йиғиндиси” сатрида 2019 йил сентябрь ойи якуни билан топширилган ҳисоботнинг “Жами (йил бошидан)” сатри кўрсаткичлари бўйича тўлдирилади.
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

3-илова шаклидаги ўзгаришлар:

Ушбу илова 8 та устунидан иборат бўлди (аввал 4 та устун) ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси жамланади.

🔴 3 ва 4-устунда жорий йилдаги ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси автоматик равишда шаклланади.
🔴 5 ва 6-устунда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси 20 фоизли ставка бўйича шаклланади.
🔴 7 ва 8-устунда жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси 15 фоизли ставка бўйича шаклланади.

Қулайлик! Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи ушбу иловада ўсиб борувчи якун билан тўғри ҳисобланиши (ставкани ўзгариши) сабабли ушбу устунлар қўшимча киритилди.