Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҲИСОБ-КИТОБИга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича

🏗 Қурилиш ташкилотлари томонидан меҳнат шартнома тузмасдан муддатли равишда ёлланган ишчиларга нақд пулда иш ҳақи тўланиши юзасидан тақдим этилган реестрлар асосида солиқ тўловчиларни автоматик равишда идентификация қилиш ҳамда тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқларни ҳисобга олинишини таъминлаш топширилган (ПФ-6098-сон 30.10.2020й.)

Фармон ижросидан келиб чиқиб Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҲИСОБ-КИТОБИнинг 5-иловасига қўшимчалар киритилди (батафсил қўлланмада).

🖇 Ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар иш ҳақини ҳисобга олиш реестрида (5-илова) электрон шаклда иш берувчи томонидан ҳисоботи шаклларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Электрон реестрда ҳақиқатда ҳар ойлик ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар акс эттирилиши лозим (АВ 3158 Низоми).

Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ҳисобот даврида ҳисобланган иш ҳақи тўғри акс эттирилишини назорат қилиш мақсадида ҳисоб-китобга ҳисобот даврида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича 0110-сатр қўшилди.

Ҳисоб-китобнинг 0110-сатри 5-6 устунлари қўлда киритилган кўрсатгичлар асосида шакллантирилади.

Ҳисобот юборилиши учун 0110-сатр 5-илованинг 7-устуни билан мос келиши лозим.

🖇 Қурилиш ишлари бажарилаётган объект бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 10 % дан кўп бўлмаган қисмини нақд пулда тўланиши ҳисобини юритиш мақсадида Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботи “Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан маълумотнома” 7-илова билан тўлдирилди.

👉 Солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича қўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

📄 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонун билан, 2021 йилдан бошлаб, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда деҳқон хўжаликлари учун ер солиғининг базавий ставкаси ва ер участкасининг сифат характеристикаси (балл-бонитети)ни ҳисобга оладиган тузатиш коэффициентларидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби бекор қилинди.

🔖 2021 йил учун “Юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби” ҳисобот шакли бўйича амалдаги 10503_7 шакл такрорий бўлганлиги учун беркитилиб, янги 10503_8 рақамли ҳисобот шакли ишлаб чиқилди.

⚙️ Ҳисобот шаклининг 2-иловаси 0501-0502-сатрлари автоматлаштирилган тарзда тўлдирилади. Ушбу ҳисобот шакли my.soliq.uz сайтига жойлаштирилган.

🗓 2021 йил 3 май жорий йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 431-моддаси биринчи қисми)
____________________

#налоговая_отчетность #клиентоориентированность

📄Закон Республики Узбекистан № ЗРУ-659 (от 30.12.2020 г.) отменил порядок расчета земельного налога, взимаемого с плодоовощеводческих хозяйств и сельскохозяйственных предприятий по базовой ставке и поправочный коэффициент, учитывающий качественную характеристику земельного участка (балл бонитет).

🔖В 2021 году в действующей форме налоговой отчетности “Расчет земельного налога по землям сельскохозяйственного назначения юридических лиц” закрыта повторяющаяся форма 10503_7, взамен которой разработан новый пакет форм – 10503_8.

⚙️ Строки 0501-0502 приложения №2 новой формы заполняются автоматически. Данная форма размещена на сайте my.soliq.uz.

🗓 3 мая – крайний срок представления налоговой отчетности по земельному налогу по землям сельскохозяйственного назначения (часть первая статьи 431 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

⚡️ “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🆕 Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан солиқ ҳисобот шаклларини мувофиқлаштириш мақсадида ДСҚнинг 28.01.2020 йилдаги 2020-03-сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" ги қарори Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди (06.05.2021 йил № 3221-2)

Унга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар ҚҚС, акциз солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи ва мол-мулк солиқлари ҳисобот шаклларига киритилди.

Жумладан:

қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китоби иловаси бекор бўлди,

фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотнома жорий қилинди,

🆕сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси фаолият тури бўйича алоҳида белгиланиши муносабати билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи шаклларининг янги таҳрири тасдиқланди.

♻️ҚҚС, фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларидан айрим иловалар ва сатрлар чиқариб ташланди ва таҳририй ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

🗂Адлия вазирлигида 2021 йил 6 майда 3221-2 рақам билан рўйхатдан ўтган қарор билан бир қатор солиқ ҳисоботлари шаклларига ўзгартириш киритилган эди.

🎥Ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан ҳар бир солиқ ҳисоботи шаклини тўлдириш бўйича видеоқўлланмалар тайёрланди.

📌Ҳисобчилар учун янада қулайлик яратиш мақсадида видеоқўлланмалар ДСҚнинг ижтимоий тармоқлардаги 🌐 ахборот ресурсларига жойлаштириб борилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ) шаклини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram