#матбуот_анжумани #савол_жавоб
🔴 Нима учун бошқа корхона томонидан тўланмаган ҚҚСни мен тўлашим керак❓
🔵 Агар солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ўрганилмаган (эҳтиёткорлик чораси кўрилмаган) контрагент ҳисобига камайтирган бўлса, ўз навбатида контрагент “бир кунлик” фирма бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятини бажариш учун ресурсларга эга бўлмаса, ушбу ҳолатда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram

🔴 Нима учун корхона ўз контрагентининг ҚҚС тўловчиси эканлигини текширганда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўла туриб, солиқ органлари ушбу гувоҳномани ўз вақтида бекор қилмаган❓
🔵Солиқ органлари томонидан ҚҚС тўловчиси сифатида гувоҳнома уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида текширувларсиз автоматик тарзда берилади.
“Шубҳали” корхоналар улар томонидан операциялар амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган солиқ ҳисоботларини таққослаш орқали аниқланади.
Ҳаммага маълумки, 2020 йилда пандемия даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоракда бир маротаба солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилди.
Ўз навбатида ушбу енгилликдан “шубҳали” корхоналар фойдаланди.

🔴 Қурилиш моллари бозорларида корпоратив карта орқали товарлар харид қилинганда лозим даражадаги эхтиёткорлик қандай амалга оширилади ❓
🔵 Ушбу жараёнда битим оғзаки тарзда тузилади. Харид қилинган товар учун терминал орқали тўлов амалга оширилади ва харидорга сотувчининг СТИР ва номи кўрсатилган чек тақдим этилади.
Якунида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Мазкур ҳолатда товар учун тўлов ҳақиқатда сотувчига тегишли бўлган терминал орқали амалга оширилганлигини текшириш йўли билан эҳтиёткорлик чораси кўрилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) сотувчи номи, СТИР, шунингдек унинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастури ишлаб чиқилди.
Дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналар аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб
Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низомга асосан бажарилган автотранспорт ишлари ва хизматлари бўйича хўжалик операциялари расмийлаштирилади ва улар ҳисоби юритилади, шунингдек автотранспорт ишлари ва хизматлари учун ҳисоб-китоб қилишда тасдиқловчи бирламчи ҳисобга олиш ҳужжати бўлиб хизмат қилади.

2021 йил 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ариза юборган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:
- 52 та корхона ёки 91,3% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
- 1 та корхона учун ёки 1,7% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча ҳисобланган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди;
- 4 та ташкилотда ёки 7% ҳолатларда ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.
Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб китобни амалга оширди.

#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб
🔴 2021 йил учун уй-жойимга ҳисобланган солиқлар тўғрисида хабарнома келди, уни қачонгача тўлашим керак ❓
🔵 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкаларига жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари лозимлиги белгиланган.
(Солиқ кодексининг 423-моддаси)
📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.

🔴 Уй-жойимнинг умумий майдони 129.45 кв.м, фойдали майдони 97.40 кв.м ҳамда кадастр қиймати 28,5 млн. сўм қилиб белгиланган. Мол-мулк солиғи қайси майдондан ҳисобланади ❓
Агар кадастр қиймати белгиланмаган бўлса қандай ҳисобланади❓
🔵 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 42 млн. сўмнинг беш баравари (210 млн. сўм) миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари (84 млн.сўм) миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.

🔴Уй-жойим эгаллаган ҳовлининг умумий майдони 1000 кв.м. Ер солиғи қайси тартибда ҳисобланади❓
🔵 Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб-сайтига “қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжаланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари” ойнаси жойлаштирилган 👉
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax
Унда юридик ва жисмоний шахслар учун республика миқёсида туман (шаҳар)ларнинг маҳалла ва кўчалари кесимида қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари ва коэффициентлари акс эттирилган.
Ойнада керакли ҳудуд танланганда тасдиқланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот шаклланади.
Масалан: Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ўнқўрғон МФЙ" бўйича 1 кв.м учун ер солиғининг аниқ ставкаси 262.34 сўм.
Йиллик ер солиғи: 1000 кв.м. х 262.34 = 262 340 сўмни ташкил қилади.

🔴 Ўзбошимчалик билан эгалланган 200 кв.м ер майдонига солиқ қандай ҳисобланади ❓
Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).
Масалан, ўзбошимчалик билан эгалланган (ҳужжатсиз) майдоннинг йиллик ер солиғи:
200 кв.м х (262.34 х 3) = 157 404 сўмни ташкил қилади.

🔵 Менга 2020 йилда ҳадя тариқасида автомобил совға қилинди. Мен ҳадя тариқасида олган автомобилимга солиқ тўлайманми ❓
🔴 Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди, бироқ яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар бундан мустасно (Солиқ кодекси 378-модда,11-банди).
Шунга асосан, агар автотранспорт воситаси яқин қариндошингиздан (Солиқ кодекси, 60-модда) ҳадя қилинган бўлса, солиқ тўламайсиз
Акс ҳолда, яқин қариндош бўлмаган шахслардан 2020 йил 1 апрелдан (ЎРҚ-599-сон Қонун) кейин ҳадя қилинган бўлса, 2020 йилда олган даромадингиз (автомобиль қиймати) тўғрисида 2021 йил 1 апрелдан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси) доимий яшаш жойингиздаги солиқ органига декларация тақдим этишингиз ва ҳисобланган 12 % солиқ суммасини 2021 йил 1 июндан кечиртирмай (Солиқ кодексининг 398-моддаси) тўлашингиз лозим.

🔴 Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми❓
🔵 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.
Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).

🔴 Ишлаб чиқариш корхонасига Дамас автомашинаси сотиб олинган. Ушбу автомобилдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган мақсадларда фойдаланилади (ходимларнинг ишга келиб-кетиши, маҳсулотларни омборга ташиш). Бу ҳолатда сотувчига тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми ❓
🔵 Корхона харид қилинган Дамас автомобилидан корхона фаолияти учун, яъни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш билан боғлиқ материалларни, хомашёни ташиш, ишчиларни ишхонага олиб келиш, уйига етказиш мақсадида фойдаланса, харид қилиш чоғида тўланган ҚҚС суммаси Солиқ кодексининг 266-моддаси биринчи қисмидаги шартлар бажарилганда ҳисобга олинади.
Хизмат автомобилидан корхона фаолияти учун фойдаланилганда, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонун ҳужжатларига асосан, ёқилғи-мойлаш материалларини йўл варақаси бўйича босиб ўтган масофаси ва белгиланган меъёрлар асосида ҳисобдан чиқарилиши, енгил машинанинг корхона фаолиятида фойдаланилганлигини тасдиқловчи шартларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Солиқ тўловчи томонидан харид қилинган (импорт қилинган) енгил автомобилидан корхона фаолиятида фойдаланмаса, харид қилиш (импорт қилиш) чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олинмаслиги белгиланган (Солиқ кодексининг 267-моддаси).

#савол_жавоб #жшшир
1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда юритилади.
ЖШШИР бўйича энг долзарб саволларга жавоб берамиз
1)Ёшим 18 да, биринчи марта ишга кирмоқчи эдим. Ишхонадан СТИР сўраяпти. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни қаердан олсам бўлади❓
Ишга қабул қилишда иш берувчи томонидан СТИР талаб этиш ноқонунийдир. 2021 йил 1 июндан ишга киришда фуқаролардан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилиш бекор қилинган. Солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш СТИР ўрнига ЖШШИРдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. (ПФ-6191, 23.03.2021 й.)
2) Солиқ ҳисоботларида ЖШШИР ва ШЖБПҲ (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) рақами мос келмаслик ҳолатига кузатилганда жисмоний шахс Халқ банкида ШЖБПҲни ЖШШИРга ўзгартириши шартми❓
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш ЖШШИР орқали амалга оширалади. ЖШШИР ва ШЖБПҲ ўртасида тафовут бўлса, Халқ банкига мурожаат қилиш лозим. Буни тузатишга ходимнинг ўзи ҳам, ташкилот вакили ҳам масъул.
3) СТИРи мавжуд бўлган хориж фуқаролари ҳам ЖШШИР олиши шартми ❓
Чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатда ҳисобга қўйилиши учун ЖШШИР олган бўлиши шарт. ЖШШИР олиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш лозим.
4) Эндиликда ЖШШИР бўйича ишончномалар қай тартибда расмийлаштирилади ❓
Паспорти, ID-картаси бўлмаган шахслар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш орқали ўзларига тегишли ЖШШИР гувоҳномасини олишлари мумкин.