Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴Уй-жойим эгаллаган ҳовлининг умумий майдони 1000 кв.м. Ер солиғи қайси тартибда ҳисобланади

🔵 Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб-сайтига “қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжаланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари” ойнаси жойлаштирилган 👉
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax

Унда юридик ва жисмоний шахслар учун республика миқёсида туман (шаҳар)ларнинг маҳалла ва кўчалари кесимида қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари ва коэффициентлари акс эттирилган.

Ойнада керакли ҳудуд танланганда тасдиқланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот шаклланади.

Масалан: Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ўнқўрғон МФЙ" бўйича 1 кв.м учун ер солиғининг аниқ ставкаси 262.34 сўм.
Йиллик ер солиғи: 1000 кв.м. х 262.34 = 262 340 сўмни ташкил қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Ўзбошимчалик билан эгалланган 200 кв.м ер майдонига солиқ қандай ҳисобланади

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).

Масалан, ўзбошимчалик билан эгалланган (ҳужжатсиз) майдоннинг йиллик ер солиғи:
200 кв.м х (262.34 х 3) = 157 404 сўмни ташкил қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#рақамлаштириш

Электрон солиқ хизматлари сони 45 тага етди

🔹Cолиқ тўловчилар my.soliq.uz сайтидаги электрон хизматлардан бизнесларини юритишда, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажаришда, солиқ қонунчилигига оид янгиликлардан хабардор бўлишда фойдаланиб келмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#декларация #жисмоний_шахс

Жисмоний шахслар даромадлари тўғрисидаги декларация электрон шаклда қандай юборилади?

🔹Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали (OneID ёки ЭРИ ёрдамида) шахсий кабинетга кирилади;

📄 «Интерактив хизматлар»дан «Солиқ декларацияларини юбориш» танланади;

🗂солиқ декларацияларини юбориш хизматига ўтилгандан сўнг, декларация топшираётган шахс томонидан қуйидаги кетма-кетлик бажарилади:

1-босқич
Декларация тури танланади (йиллик, ихтиёрий, дастлабки, чет эл жисмоний шахсларининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари);

🗓Декларация йили танланади;
🇺🇿Фуқаролик танланади;
📗ШЖБПҲ рақами киритилади;
📱Телефон рақами киритилади;
Даромад манбалари қисми тўлдирилади;
Имтиёзлар қисми тўлдирилади (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар бўлса);
Кейинги босқичга ўтиш тугмаси босилади.

2-босқич
📋Асослантирувчи ҳужжатлар сканер файли бириктирилади;
«Сақлаш ва кейинги босқичга ўтиш» тугмаси босилади.

3-босқич
Киритилган маълумотларга асосан жисмоний шахснинг жами даромади тўғрисидаги 📄 декларация жадвали шаклланади.
Киритилган маълумотлар текшириб чиқилади ва 📨 жўнатиш тугмаси босилади.

👉 Қўлланма

Эслатиб ўтамиз, декларация топширишнинг охирги муддати – 1 апрель.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#декларация #физическое_лицо

Как подать декларацию о совокупном доходе физического лица в электронном виде?

🔹Войти в личный кабинет налогоплательщика на my.soliq.uz – Портала электронных государственных услуг налоговых органов (c помощью ЭЦП или One ID);
📄 среди «Интерактивных услуг» выбрать – «Отправка налоговых деклараций»;
🗂 после перехода на вкладку «Отправка налоговых деклараций лицо, подающее декларацию, выполняет следующую последовательность действий:

1-этап
Выбирается тип декларации (годовая, добровольная, предварительная, доходы иностранных физических лиц, полученные от реализации имущества ).
🗓Указывается год декларации.
🇺🇿Указывается гражданство.
📗Указывается номер ИНПС.
📱Вносится номер телефона.
Заполняются графы источников доходов.
Заполняются графы льгот (если таковые имеются).
Нажать пункт перехода на следующий этап.

2-этап
Прикрепляются отсканированные подтверждающие документы – обоснования.
Нажать «Сохранить» и «Далее».

3-этап
На основе внесенных данных формируется 📄Декларация о совокупном доходе физического лица.
Указанные данные следует проверить на правильность и точность, затем 📨нажать «Отправить».

👉 Инструкция

Напоминаем, крайний срок подачи декларации – 1 апреля.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи

Солиқ ислоҳотлари амалда

📊Мамлакатимиз солиқ тизимидаги ислоҳотлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш шунингдек қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.

📹
Батафсил "Тафсилот" дастурида

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Билиб_қўйган_яхши
#следовало_бы_знать

⚡️Қуйидагилар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.

🔹уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
🔹 тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
🔹қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар;
🔹кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.

(Солиқ кодекси 419-модда)
_______________________________

⚡️Объектом налогообложения налога на имущество физических лиц считаются:

🔹 жилые дома, квартиры, дачные строения;
🔹объекты недвижимого имущества нежилого назначения, предназначенные для предпринимательской деятельности и (или) извлечения дохода;
🔹объекты незавершенного строительства нежилого назначения;
🔹машино-место, неразрывно связанное с многоквартирным домом, а также иные строения, помещения и сооружения.

(Статья 419 Налогового кодекса)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов #конкурс

Солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлари учун танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Давлат солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлари учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди.

🔸Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар

🔸Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар

🔸Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар

❗️Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

🗓 Ҳужжатлар 2021 йил 5-6 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

✔️ Порталда давлат солиқ хизмати органлари тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ва уларга қўйиладиган талаблар батафсил акс эттирилган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

🔵 Мен якка тартибдаги тадбиркорман, март ойининг бошида тушум 1 млрд. сўмдан ошди. ҚҚСга қачон ўтишим керак

🔴 Солиқ кодексиниг 462-моддасига асосан солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

Шунга кўра, ушбу тадбиркорнинг солиқ режими давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 апрелдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи режимига ўзгартирилади.

Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиши керак .

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 апрелдан солиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

❇️Президентимизнинг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармони ўз кучини йўқотади. Ушбу фармон билан:

🔻 хўжалик юритувчи субъектларга беш йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи;

🔻 солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари берилган эди.

(«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ПФ-6112-сон. 2020 йил 17 ноябрь.)

❇️ 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.

(Президентимизнинг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарори. 2021 йил 2 март.)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#новое_в_законодательстве

Какие изменения в налоговом законодательстве вступят в силу с 1 апреля 2021 года?

❇️ Утрачивает силу Указ Президента «О дополнительных мерах по стимулированию модернизации, технического и технологического перевооружения производства» от 14 марта 2007 года № УП-3860, согласно которому:

🔻 хозяйствующим субъектам было представлено право уменьшать в течение пяти лет налогооблагаемую прибыль по налогу на прибыль на сумму средств, направляемых на модернизацию, техническое и технологическое перевооружение производства, приобретение нового технологического оборудования, расширение производства в форме нового строительства, реконструкцию зданий и сооружений, используемых для производственных нужд, а также на погашение кредитов, выданных на указанные цели, и возмещение стоимости объекта лизинга, за вычетом начисленной в соответствующем налоговом периоде амортизации, но не более 30 процентов налогооблагаемой прибыли;

🔻 для юридических лиц, применяющих упрощенный порядок налогообложения, в виде уменьшения, в течение пяти лет, налогооблагаемой базы по единому налоговому платежу на стоимость приобретенного нового технологического оборудования, но не более 25 процентов от налогооблагаемой базы.

(УП-6112 «О признании утратившими силу некоторых Указов Президента Республики Узбекистан» от 17 ноября 2020 года)

❇️ Для предприятий электротехнической отрасли предоставляются налоговые льготы на период с 1 апреля 2021 года до 1 января 2024 года в виде снижения ставок налога на прибыль и налога на имущество на 50 процентов предприятиям электротехнической отрасли, размер поступлений от реализации электротехнической продукции которых по итогам отчетного периода составляет не менее 80 процентов от общих поступлений.

(ПП-5011 «О дополнительных мерах по дальнейшему развитию электротехнической промышленности и повышению конкурентоспособности отечественной продукции» от 2 марта 2021 года)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#cпорт

Соғлом турмуш тарзига онгли муносабат

⚽️Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари нафақат солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишда, балки спортда ҳам яхши натижаларга эга бўлиб бормоқда.

🏆Бу жорий йилнинг 28 март куни тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган «Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги» спорт тарғибот тадбирида яна бир бор намоён бўлди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
КАЛЕНДАРЬ 2021 АПРЕЛЬ.doc
99 KB
🗓Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2021 йил апрель ойи учун календари
__________________________________

🗓Календарь налогоплательщика – юридического лица на апрель 2021 года

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Билиб_қўйган_яхши
#следовало_бы_знать

⚡️Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда ер солиғи уч баравар миқдорда тўланади.
(Солиқ кодекси 437-модда)
_______________________________

⚡️В случае неосуществления физическими лицами посева сельскохозяйственных культур или благоустройства на приусадебной части земельных участков, предоставленных для индивидуального жилищного строительства и благоустройства жилого дома, земельный налог уплачивается в трехкратном размере.
(Статья 437 Налогового кодекса)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай #4_сектор

Юнусободда маҳаллабай ўрганишлар

📍Юнусобод туманининг 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида Давлат солиқ қўмитаси махсус штаби томонидан маҳаллабай кесимда муаммолар ўрганилмоқда.

🔹Унда доимий иш билан таъминлаш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар ҳал этилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#cолиқчи_кўмакчи

Ёшлар ташаббуслари эътиборда

Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган фаол ёшларга қонуний фаолият юритиш борасида тушунтиришлар берди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram