Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.3K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

💇🏻‍♀️ Сартарошхона очиб сартарошлик қилмоқчимисиз

🤷🏻Лекин ушбу фаолият билан шуғулланганда қанча солиқ тўлаш кераклигини билмаяпсиз

🔵 Агар Сиз сартарошхона очиб, унда ўзингиз сартарош бўлиб фаолият юритсангиз унда Сиз💇🏻“Сартарошлик хизматлари, 💅🏻маникюр, педикюр, 💆🏻‍♀️косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар” фаолият тури бўйича 👨🏻 якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ✔️ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (6-сонли ВМ қарори).

👉 Мазкур фаолият турини амалга ошириладиган жойидан келиб чиқиб, 2020 йил учун ҳар ойлик

📍 Тошкент шаҳрида 250 минг сўм,
📍Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларда 150 минг сўм,
📍бошқа шаҳарларда 100 минг сўм,
📍бошқа аҳоли пунктларида 50 минг сўм
қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида яъни 223 минг сўм ижтимоий солиқлар ҳисобланади (ЎРҚ- 589 Қонун).

🦠 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига (111500 сўм) қадар камайтирилган (ПФ-5969 Фармон)

❗️Агар ёрдамчи ҳодим ёлланса уларга алоҳида солиқ солинади.

👉 Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (ПҚ-4742-сон қарори).

👉 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга 2020 йил учун ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар фақат базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111 500 сўм) ҳажмида ижтимоий солиқ ҳисобланади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди.

Қайси фаолият тури билан шуғулланмоқчисиз

👩🏻‍💻📲Саволларингизни @DSQ_Pressa телеграм аккаунтига ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга юборинг.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

🧑🏻‍🎓 Давлат олий таълим муассасаларидаги контракт нархлари эълон қилинди. Шу ўринда солиқ тўловчилардан ўринли саволлар келиб тушаяпти.
Амалдаги қонунчиликда контракт пулига йўналтирилган даромадларга имтиёзлар борми

🔵 Ўзбекистон солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ солиқ органига 👩🏻‍💻📄декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

👨‍👩‍👧‍👦 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

📄 👩🏻‍💻Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:

👉 ўз маблағлари;
👉 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
👉 тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

❗️Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

📄 👩🏻‍💻 Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

👉 талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
👉тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

❗️Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин.

Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди❗️

👩‍💻 😷Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига🚶 шахсан ташриф буюриш ёки ✉️ почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд 📧солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин.

👩🏻‍💻📲Саволларингизни тадбиркор ва солиқчи телеграм аккаунтига ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга юборинг.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

🔴 2020 йил учун жисмоний шахсларнинг ер солиғини тўлаш муддати 15 октябрь.
Эгалигимда 4 сотих ер майдони мавжуд. Айтингчи, ер солиғини қандай ҳисобласам бўлади

📗 2020 йил учун ер солиғи ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.

🧮 Жисмоний шахслар учун ер солиғи ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг (кадастр агентлиги) маълумотлари асосида ер участкасининг майдони ва у жойлашган ҳудуд бўйича белгиланган ставкаларга кўпайтириб аниқланади.

🏞 Ер участкаси жойлашган ҳудуднинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган 📉камайтирувчи ва оширувчи📈 коэффициентлар белгилаш ҳуқуқига эга.

🧮 Мисол учун: Тошкент шаҳрида 4-ҳудудда жойлашган якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерларга фуқаролардан 2020 йил учун ундириладиган ер солиғининг базавий ставкалари 1 кв.м учун 567,2 сўм белгиланган.

400 кв.м (4 сотих) *567,2=226 880 сўм.

Демак, Тошкент шаҳрининг 4-ҳудудида жойлашган 4 сотих ер майдони учун 1 йиллик ер солиғи 226 880 сўм.

📲 Бундан ташқари SOLIQ📲 мобил иловаси орқали сизга ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин❗️

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

🔴 Автомобиль сотиб олганман, эгаси билан менинг ўртамда ижара шартномаси ҳам тузилган. Аммо, ушбу ижара пули 3 ой тўланмай қолган. Бугунги кунда карантин муносабати билан тўланмай қолган ойларнинг ижарасига солиқ органлари қўшимча "пеня" ҳисоблашга ҳақлими

🧑🏻👨🏻 Иккита жисмоний шахс ўртасида нотариус орқали 🚙🚛кўчар мулкка қилинган ижара шартномаси асосида, шартномада кўрсатилган суммадан келиб чиққан ҳолда 12 % даромад солиғи ҳисобланади.

🗓 Даромад солиғи ижарага берувчи томонидан ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўланади.
Агар шартномада тўлов ижарага олувчи томонидан тўланади деб келишилган бўлса, унда ушбу солиқни ижарага олувчи тўлайди.

Пандемия даврида жисмоний шахсларнинг муддатида тўланмаган солиқларига пеня ҳисоблашини тўхтатиш кўзда тутилмаган.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029 сонли Фармонига асосан жисмоний шахслар эгалигидаги кўчмас мулкни ижарага берганлик учун олган даромаларидан 1 июлдан 31 декабрга қадар даромад солиғини тўлашдан озод қилинган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

🔴 Хизматлар экспорт қилинганда реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланмаса, қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

👉 Товарлар (хизматлар) экспорти (БЮД расмийлаштирилмайдиган ҳолатлар) бўйича етказиб берувчи томонидан бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади. (ВМ 489-сонли қарори).

👉 ЭҲФ дастурида "хизматлар экпорти" тури танланиб ЭҲФ тўлдирилади

👉 ҚҚС ҳисоботининг 1-иловаси 020-сатрига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма солиқ тўловчи томонидан маълумотлар киритилади (АВ 3221,28.01.2020 йил)

👉 ҚҚС ҳисоботининг 5 иловаси "Солиқ давр бўйича жами" сатрининг 8-устуни (етказиб бериш қиймати(ҚҚСсиз)) ЭҲФ асосида автоматик тарзда шаклланади.

Батафсил 👉https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligida--hizmatlar-eksporti

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#мутахассис_шарҳи
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси банк ҳисоб рақамига картотекага олинган бўлса, пеня ҳисобланадими

🔵 Солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажаришни таъминлашга доир 🏦📃чоралар кўрилишидан қатъи назар, ✔️ тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан ташқари пеня тўланади.

⌛️ Пенялар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади (Солиқ кодекси 110-модда).

❗️Солиқ кодекснинг мазкур нормаларига мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномани банк ҳисоб рақамига картотекага қўйганда, пеня ҳисоблаш тўхтатилмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#мутахассис_шарҳи #солиқчи_кўмакчи

🎙Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти директори Лутфулло Умурзаков мораторий, солиқ текширувлари ва уларни ўтказиш тартиби юзасидан kun.uz интернет нашри мухбири саволларига жавоб берди.

2021 йилда қанақа текширув бўлиши мумкин, у қандай амалга оширилади

Камерал текширув асосида ҳужжатлар ўрганилиб, аниқланган камчилик бўйича қандай чора кўрилади

Сайёр текширув ўтказиш тартиби ва асоси қандай

Агар мораторий яна узайтирилса, шу текширувлар ҳам амалда қолаверадими

👉
Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи
#клиентоориентированность #комментарий_специалиста

Тўланиши керак бўлган маблағ ўрни қопланади

📌 396
та «шубҳали» корхоналар ва уларнинг деярли 10 мингга яқин бизнес ҳамкорлари (уларнинг контрагентлари) қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган ҚҚС миқдорларини камайтирганлар.

Бу салкам 1 трлн. сўмни ташкил этади

👉 Қандай чоралар назарда тутилган?
__________________________

Средства, подлежащие уплате, будут возмещены

📌 396 «сомнительных» налогоплательщиков
и около 10 тысяч предприятий (их контрагентов), совершая мнимые сделки, уменьшали налоговые суммы НДС, подлежащие уплате в бюджет.

Это почти 1 трлн. сумов

👉 Какие меры предусмотрены?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#мутахассис_шарҳи #солиқ_текширувлари

🔍 Камерал солиқ текшируви қайси солиқ тўловчиларда ва қандай ҳолларда ўтказилади

👉 Камерал солиқ текшируви ўтказилишининг ҳуқуқий асослари

📹
Батафсил "Мутахассис шарҳида"

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи #ЭҲФ #ЭСФ

📉 ЭҲФ расмийлаштирмасдан товарларни (хизматларни) юклаб жўнатиш ва бу ҳужжатни кейинги сана билан расмийлаштириш солиқ базасини яширишга олиб келади (ВМ 489-сон қарори,14.08.2020 й.).

📧 Шу сабабли ЭҲФни реал вақт режимида, яъни товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштиришни сўраймиз.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи #солиқ_имтиёзлари

🌐Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар учун қандай солиқ имтиёзлари белгиланган?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи

Ломбард фаолияти билан шуғулланувчилар қандай солиқларни тўлайди?

♻️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра республика бўйича 65 та тадбиркорлик субъектларига ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Хурматли истеъмолчилар, ломбард йўналишида ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 рақамли “ишонч телефони” ёки Call марказнинг (1198) қисқа рақамига мурожаат қилинг.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи

🚕Такси хизмати кўрсатувчилар ЯТТ сифатида қандай рўйхатдан ўтади?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram