Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.6K subscribers
7.88K photos
1.88K videos
157 files
8.32K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#Солиқ_кодекси

🔴 Акциз солиғи ставкалари қайси меъёрий ҳужжатда белгиланган

🔵 Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни https://lex.uz/docs/4635016 билан тасдиқланди.

📌 2019 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5837-сон Фармонига https://www.lex.uz/ru/docs/4529995 биноан белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#Солиқ_кодекси

🔴 Акциз солиғи тўловчилар таркибида қандай ўзгаришлар бўлди

🔵 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан акциз солиғини тўловчи этиб белгиланиши мумкин эди.

Амалдаги кодексда, ушбу норма бекор қилинди.

🔵 Табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар солиқ тўловчилар тоифасига киритилди (Солиқ кодекси 283-моддаси).

👉 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида табиий газни истеъмолчиларга реализация қилувчилар солиқ тўловчилар сифатида алоҳида қайд этилмаган эди.

🔵Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари ҳам солиқ тўловчилар этиб қайд этилган.

👉 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчилар солиқ тўловчилар туркумига киритилмаган эди.

🔵 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#Солиқ_кодекси

♻️ Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб қуйидагилар эътироф этилади:

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

🔴 2019 йилда ягона солиқ тўловчилари учун назарда тутилган айланмадан олинадиган 4 фоизлик солиқ ставкаси сақланиб қолиндими

❗️ Ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ жорий этилди.

♻️ Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти туридан келиб чиқиб белгиланади.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар учун айланмадан олинадиган базавий солиқ ставкаси 4️⃣ %

❗️Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти туридан келиб чиқиб белгиланади.

👉 Солиқ кодексининг 467-моддасида солиқ ставкаси миқдорлари белгиланган.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

🔴 Ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган маблағлар фойда солиғи солиқ солиш базасидан камайтирилиши ҳақида норма 2020 йилда сақланиб қолдими?

🔵Солиқ кодексининг 308-моддасига асосан солиқ тўловчига инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорларда қўлланилади:

👉 янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 10 фоизи миқдорида;

👉 ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 5 фоизи миқдорида.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

🔴 Акциз солиғи ставкалари қайси меъёрий ҳужжатда белгиланган

🔵 Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (хизмат кўрсатиладиган), акциз солиғи солинадиган товарларга (хизматларга) 2020 йил учун акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунининг 8-иловаси https://lex.uz/docs/4635016 билан тасдиқланган.

📌 Мазкур Қонуннинг 8-иловасида акциз солиғи ставкаларига 1 апрелдан ўзгартириш киритилиши белгиланган, бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5978-сон Фармонининг 7-бандига асосан https://www.lex.uz/ru/docs/4780475 жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолиниши белгиланган.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

🔴 Акциз тўланадиган товарлар экспорти қандай ҳужжатлар билан тасдиқланади

Чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма.

👉 Товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, товарларни экспортга реализация қилиш солиқ солишнинг объекти деб эътироф этилади.

Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинган тақдирда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси) қўшимча равишда тақдим этилади.

👉 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида ушбу ҳужжатлар белгиланмаган эди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

🔴 Акциз солиғи тўловчилар таркибида қандай ўзгаришлар бўлди

🔵 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан акциз солиғини тўловчи этиб белгиланиши мумкин эди.

Амалдаги кодексда, ушбу норма бекор қилинди.

🔵 Табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар солиқ тўловчилар тоифасига киритилди (Солиқ кодекси 283-моддаси).

👉 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида табиий газни истеъмолчиларга реализация қилувчилар солиқ тўловчилар сифатида алоҳида қайд этилмаган эди.

🔵Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари ҳам солиқ тўловчилар этиб қайд этилган.

👉 2019 йилда амалда бўлган Солиқ кодексида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчилар солиқ тўловчилар туркумига киритилмаган эди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

Солиқ низолари судгача қандай ҳал этилади?

⚖️Маълумки, Солиқ кодексида 2020 йилдан сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити бўйича солиқ низоларини судгача ҳал қилишнинг мажбурий тартиби амалга киритилди.

🗓Шикоят қилиш муддати қанча?
✔️Улар узайтирилиши мумкинми?
Қандай ҳолларда шикоят рад этилиши мумкин?
🔄Қайта шикоят қилиш мумкинми?
🙌Янги тартибнинг қулайлиги нимада?

Бизнинг шарҳимизда ўқинг!
___________________________

Досудебное решение налоговых споров: как это происходит?

⚖️Известно, что в Налоговом кодексе с 2020 года по выездной налоговой проверке и налоговому аудиту введена обязательная процедура досудебного урегулирования налоговых споров.

🗓Каковы сроки подачи жалобы?
✔️Могут ли быть продлены эти сроки?
В каком случае жалоба может быть отклонена?
🔄 Можно ли подать жалобу повторно?
🙌 В чем удобство нового порядка?

Читайте в нашем обзоре!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

Камерал солиқ текшируви хатоларни тузатишга хизмат қилади

✍️ Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланди ва жорий йилнинг 29 май куни Адлия вазирлигида 3236-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

📄Низомга кўра, камерал солиқ текшируви солиқ органининг буйруғи асосида, солиқ органи жойлашган жойда:
📊 солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлганда;
📞 солиқ органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда;
🗂солиқ ҳисоботида тафовут ва (ёки) хатоликлар аниқланганда;
📉📈 солиқ тўловчининг аввалги ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилган ёки кўрилган зарар суммаси кўпайтирилганлиги сабабли, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда амалга оширилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_кодекси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига қандай ўзгартиришлар киритилди?

✍️ Жорий йил 9 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-646-сонли Қонуни қабул қилинди.

📘Ушбу ҳужжат билан Солиқ кодексининг 344, 369 ва 378-моддаларига ўзгартириш киритилди.

👉Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат
#солиқ_кодекси

ДСҚ изоҳи:👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓контракт тўловларига жорий этилган солиқ имтиёзлари

❇️Ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртларида таълим олиш учун контракт тўловига йўналтирилган даромадларга жорий этилган солиқ имтиёзлари борасида тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

🎙Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради.

📘Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтирилган маблағларнинг, шу жумладан, таълим кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш учун йўналтирилган маблағларнинг қуйидаги қисмлари бўйича қўлланилади:

👉 солиқ тўловчининг ёшидан қатъи назар ўзининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;
👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;
👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси аввал ҳам бир неча бор тушунтиришлар бериб ўтган эди:

🌐https://t.iss.one/soliqnews/4859
🌐https://t.iss.one/soliqnews/3207
🌐https://t.iss.one/soliqnews/4645

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Пандемия даврида берилган имтиёзлар Солиқ кодексида ҳам белгиланди

✍️Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 1 декабрдаги ЎРҚ-652-сон Қонуни билан

📘Солиқ кодексига учта моддадан иборат бўлган янги “Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш” номли 72-боб киритилди.

🟣 Янги моддалар:
🔹 Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш;
🔹 Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда
солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби;
🔹 Вақтинчалик
солиқ имтиёзлари.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси #ҚҚС

Солиқ Кодексининг 461-моддасига ўзгартириш киритилди (ЎРҚ -659-сонли). Унга кўра:

🆕 Айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун мажбурий тартибда ҚҚС тўланиши жорий этилишини инобатга олган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган шахслар рўйхати тўлдирилди.

👉 Эндиликда алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари ҳамда бозор ва савдо комплекслари қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўловчиси бўлиб ҳисобланади .

❗️ ҚҚС тўловчиси сифатида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш учун солиқ тўловчилар 👩🏻‍💻 ўзининг шахсий кабинети орқали солиқ тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан электрон ариза юборишлари лозим.
—————————————
#Налоговый_кодекс #НДС

В Налоговый кодекс внесены изменения (ЗРУ №659). В нем:

🆕 Расширена категория налогоплательщиков, на которых не распространяется налог с оборота.

👉 В частности, с 1 января 2021 года стационарные торговые точки по розничной реализации алкогольной продукции, включая пиво, а также рынки и торговые комплексы независимо от размера совокупного дохода являются налогоплательщиками налога на добавленную стоимость и налога на прибыль.

❗️
Для регистрации и получения свидетельства плательщика НДС налогоплательщики должны представить органам налоговый службы не позднее 5-го числа месяца, в котором они перешли на уплату НДС, электронное 👩🏻‍💻заявление через персональный кабинет налогоплательщика .

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси #солиқ_ставкалари

Хабардор бўлинг! Солиқ ставкалари ДСҚ инфографикаларида

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_кодекси

🔴 Отам II гуруҳ ногирони, уй унинг номида, мол-мулк ва ер солиқларидан қандай имтиёз бор

🔵 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади;
(Солиқ кодексининг 421-моддаси)

👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилган.

👉 Мазкур имтиёз 📄пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
(Солиқ кодексининг 436-моддаси)

👉 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкалари учун ҳисобот йилига ҳисобланган солиқлар тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўланиши лозимлиги белгиланган.
(Солиқ кодексининг 423-моддаси)

📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_кодекси

🔴 Ўзини ўзи банд қилганлар бу йил учун қанча солиқ тўлайди
Мен меҳнат шартномаси асосида чет давлатда ишлайман. Солиқ тўлаш менга мажбурийми ёки ихтиёрий

🔵 Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ижтимоий солиқни йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ҳисобот йилининг 1 декабригача тўлайди (Солиқ кодекси, 408-модда).

Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан (январь ойида 223000 сўм, 1 февралдан 245000 сўм) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Батафсил
____________________________
#налоговый_кодекс #клиентоориентированность

🔴 Подскажите пожалуйста, каков налог для самозанятых в этом году
Я работаю за границей на основе трудового контракта, мне в добровольном порядке платить или в обязательном

🔵 Для исчисления трудового стажа самозанятые лица, граждане Республики Узбекистан, работающие за границей по найму на основе трудового договора, в 2021 году уплачивают социальный налог в размере не менее одного размера базовой расчетной величины в добровольном порядке до 1 декабря текущего года (статья 408 Налогового кодекса).

При этом размер налога исчисляется исходя из размера базовой расчетной величины (в январе 223000 сумов, с 1 февраля - 245000 сумов), установленной на день уплаты.

Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси
#налоговый_кодекс

2021 йилда Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар назарда тутилган?

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси
#налоговый_кодекс

Какие изменения предусмотрены в Налоговом кодексе в 2021 году?

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди

✍️ Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги ЎРҚ-689-сон Қонуни қабул қилинди.

📘Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

Унга кўра:
▫️Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш

▫️ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма маблағлар

🗓2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram