Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бўйича қонун ҳужжатлари чиқди.
Агар мени сартарошхонамда фаолият юритадиган сартарош усталар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатдан ўтишса солиқларини ўзлари тўлашадими
Уларни қандай расмийлаштираман ва уларга ойлик маошлар ҳисоблайманми ёки иш жойини ижарага бераманми

🔵 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар ҳисобланади ( 566-сонли ВМ қарори 08.06.2019 й.).

👉 Жисмоний шахсларга сартарошлик фаолиятини мустақил равишда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга оширишга рухсат берилди.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолди (08.06.2020 йил ПФ-4742).

👉 Бир неча жисмоний шахслар Сизга тегишли объектда сартарошлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, уларни якка тартибдаги тадбиркорга (3 нафаргача) ёки юридик шахсга ишчи (ёлланган ходим) сифатида расмийлаштиришингиз ҳамда уларга ҳисобланган иш ҳақи суммасидан белгиланган тартибда солиқ агенти сифатида солиқларни бюджетга тўлаб беришингиз лозим бўлади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ:🧾 Ютуқли ўйин чекларини берадиган савдо нуқталари 📍манзилини “SOLIQ” мобил иловасидан топсам бўладими?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз #Онлайн_НКМ

🔴 Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;

фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.

❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.

❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#онлайн_семинар

🔴 Мен дорихонамга "Semurg" номли онлайн назорат-касса машинасини олганман. Шу касса аппаратни олган фирмага 50 000 сўм ҳар ой абонент тўлови ўтказишим керак экан. Бу ўтказиладиган тўлов нима учунлигини тушинтириб бера олишмаяпти. Шу ҳакида тушунча бера оласизми

🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига мувофиқ онлайн НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Яъни шартнома асосида ТХКМ сизга қарашли онлайн НКМ ёки виртуал кассани узлуксиз ишлашини таъминлаши лозим. Мазкур қарор талаблари асосида онлайн НКМ ёки виртуал касса носоз ҳолга келган тақдирда, ТХКМ бир кун ичида захирадаги онлайн НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб ёки уни созлаб бериши белгиланган. ТХКМ хизмат нархлари, тадбиркорлик субъекти билан тузилган ўзаро шартнома асосида белгиланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#онлайн_семинар

🔴 Биз замонавий онлайн НКМдан фойдаланаяпмиз, лекин бугунги кундаги НКМлар фақат Humo ёки Uzkard карталарини қабул қилади. Нимага битта қурилмада барча турдаги карталардан тўлов қабул қила олмаяпмиз

🔵Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорида онлайн НКМ ёки виртуал кассаларга барча турдаги банк карталарини қабул қилиш мажбурияти юклатилмаган. Humo ёки Uzkard банк карталарини қўллаб-қувватлаш бу онлайн НКМ ёки виртуал касса ишлаб чиқарувчиларининг қўшимча имконияти ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг Марказий банк билан интеграция ишларини жадаллаштириб, барча турдаги банк карталарини қўллаб-қувватлаш имкониятини яратиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Audio
#ютуқли_ўйинлар
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🧾 Ютуқли ўйин чекини рўйхатдан ўтказиб бўлгач, 🗑ташлаб юборса бўладими?


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#COVID19 #савол_беринг_жавоб_берамиз

Кўчмас мулкни ижарага беришда даромад солиғи бекор қилинди

🧑🏻‍💼💬
Давлат солиқ қўмитаси имтиёзларни қўллаш бўйича тушунтиришларни эълон қилишни давом эттиради.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаш мумкин ва нима учун ижара тўловининг энг кам ставкаси бекор қилинди

👉 Батафсил
______________________

#COVID19 #вопрос_ответ

Отменен подоходный налог с аренды недвижимости

🧑🏻‍💼💬
ГНК продолжает публиковать разъяснения, касающиеся применения льгот.

Как применить льготу по отмене НДФЛ и для чего отменены минимальные ставки арендной платы

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз #ҚҚС #ЭҲФ

🔴 2020 йил учун ҚҚС ҳисоботининг 5-иловаси жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан автоматик равишда шаклланади. 2020 йил апрель-декабрь ойларига туристик йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди, бироқ январь -*март ойлари учун жўнатилган ҳисобварақ-фактураларда туристик йиғим мавжуд. Демак, 5-илова автоматик равишда жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан юзага келса туристик йиғим ҳам даромад ҳисобига кириб қолиши хавфи мавжудлиги ҳисобга олинганми

🔵 Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар далолатномаси) тақдим этилиши белгиланган ( “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом).

👉 Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган туристик (меҳмонхона) йиғими хизмат кўрсатувчининг даромади (тушуми) ҳисобланмайди, аксинча қопланадиган харажат сифатида истеъмолчидан (харидордан) ундирилади.

👉 Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоб-китобининг 4 ва 5-иловалари электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда шакллантирилганда туристик (меҳмонхона) йиғими чегириб ташланмайди.

👉 Солиқ тўловчи туристик (меҳмонхона) йиғимини умумий тушумдан чиқариб ташлаш учун ҚҚС ҳисоб-китобининг 5-иловаси 9-устунида туристик (меҳмонхона) йиғим суммасини кўрсатиши лозим бўлади.

👉 Шунингдек, ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 102- "Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум сатри"да кўрсатилган хизматларнинг қиймати туристик (меҳмонхона) йиғими киритилмаган ҳолда қайд этилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 “Giveaway” – ижтимоий тармоқлардаги фаолият билан шуғулланувчи шахслар қандай солиқ тўлайди

📲 Жисмоний шахслар 🎊🎁 ижтимоий тармоқларда реклама қилиш (Giveaway) фаолиятидан олган даромадларидан 12 фоиз миқдоридаги ставкада даромад солиғи тўлашлари лозим (2020 йил 1 июлига қадар олган даромадлари бўйича).

👉 Батафсил
————————————————————
#вопрос_ответ

🔴 Какие налоги уплачивают лица, занимающиеся «Giveaway»-деятельностью в социальных сетях

📲 Физическим лицам, занимающимся 🎊🎁 рекламной деятельностью в социальных сетях («Giveaway») следует платить налог на доходы в размере 12 процентов от дохода, полученного в ходе деятельности (по доходам, полученным до 1 июля 2020 года).

👉 Подробнее


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҚҚС бўйича ҳар чораклик ҳисобот юборишлари учун қайси солиқ давридан бошлаб ҳисобот юбориши лозим

🔵 Солиқ кодексининг 259-моддасига асосан, ҚҚСнинг ҳисобот даври бир ой.

👉 Шу билан бирга, 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар товар айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган, тўлиқ электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқларни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди. Яъни:

2020 йил 20 июль;
2020 йил 20 октябрь;
2021 йил 20 январь.

‼️Мазкур ҳуқуқдан фойдаланувчи солиқ тўловчилар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига белгиланган муддатда, яъни:

II чорак учун 20 майгача;
III чорак учун 20 августгача;
IV чорак учун 20 ноябргача
электрон шаклда хабарнома тақдим этиши лозим (шакл https://My.soliq.uz).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube