Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.4K subscribers
7.91K photos
1.89K videos
158 files
8.35K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#Ҳаёт_давом_этади

Экспортбоп маҳаллий маҳсулот

⚡️Пандемия шароитида Хоразм вилоятида 8923 та корхоналар фаолияти тўхтатилган эди. Бироқ, санитар-гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда йирик ишлаб чиқариш тармоқларининг иш фаолияти қайта тикланмоқда.

👉 Хусусан, “Ург текс” жамияти вилоятда ип-калава ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан ҳисобланади. 500 дан ортиқ киши меҳнат қиладиган ушбу корхона ўтган йили 2 миллион 300 минг АҚШ долларилик маҳсулотини хорижга экспорт қилди.

🧮Жорий йилнинг 4 ойи давомида эса экспорт ҳажми 1 миллион 400 минг долларни ташкил этди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам барқарор фаолиятга асос бўлди

🔹Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган “Big Bag Production” МЧЖ карантин даврида ҳам фаолиятини тўхтатмади. Корхонада 120 та иш ўрни сақлаб қолинди.👍

🔸Жорий йилнинг март ойида корхонанинг реализация ҳажми 2,7 млрд. сўмни ташкил этган эди. Апрель ойида бу кўрсаткич 100 млн. сўмга ортиб, 68 минг АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинди.💲

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Бухорода 1000 га яқин корхона фаолиятини қайта тиклади

😷Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар натижасида вилоятдаги 974 та корхона карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолиятини тиклади.👍
Жумладан:

102 та саноат,
163 та қурилиш,
49 та умумий овқатланиш,
446 та улгуржи ва чакана савдо ҳамда
212 та маиший хизмат корхоналари ўз фаолиятини тиклади.
Айни пайтда ушбу корхоналарда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши тўлиқ назоратга олинган.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Фарғона вилоятида ҳам йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда иш қизғин

⚡️Айни синовли кунларда корхоналарнинг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда узлуксиз фаолият юритиши унда меҳнат қилаётган минглаб ишчи-ходимларнинг оилалари фаровонлиги билан бирга мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини, давлат бюджетига мунтазам солиқ тушумларини таъминлайди.

🚗Автомобиллар учун 193 хилдаги бутловчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи “UZ SUNGWOO” корхонасида айни пайтда 632 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

🧮“UZ SUNGWOO” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 1-чорагида давлат бюджетига 7,4 миллиард сўм, апрель ойида эса 2,5 миллиард сўм солиқ тўланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Зоминда тиббий қўлқоп ишлаб чиқарилади

💊Зомин туманидаги “Зоминфарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳа қиймати 31 миллиард 248 миллион сўм бўлган тиббий қўлқоп ишлаб чиқарувчи корхонанинг қурилиш ишлари жаддалашиб кетди.

👐Бу ерда қурилиш ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Лойиҳа ташаббускори “Highland Pharm” МЧЖ бўлиб, иккинчи ярим йилликда ишга тушадиган корхонада 30 нафар янги иш ўрни яратилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Ҳалол меҳнат, тўғри ва аниқ мақсад йўлида тўсиқ йўқ

⚡️“Наманган дон маҳсулотлари” ОАЖ нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўзига хос мавқега, нуфузга эга бўлган корхоналардан бири. Карантин шароитида ҳам 273 нафар ишчи ходимлардан иборат жамоа навбат асосида иш ташкил этиб, фаолиятни тўхтатмади.

♻️Жорий йил 1 мартдан қайта модернизация қилиниб, янги қувват билан иш бошлаган корхонада 250 тонна буғдойни қайта ишлайдиган тегирмон цехини ҳам ишга туширилди. Ўтган март-апрель ойларида 9808 тонна ун ишлаб чиқарилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Сирдарёдан хорижга

😷Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда 198 нафар ишчи меҳнат қилаётган «SARBONTEKS» МЧЖда бир кунда ўртача 40 минг дона бинт, 14 400 дона ёки 800 кг. тиббиёт пахтаси, 32 000 дона бошқа турдаги маҳсулотлар, жумладан 2000 донадан ортиқ тиббий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда.

🏥Корхона ўтган йилда 883,3 минг, 2020 йилнинг шу бугунги кунигача 361,1 минг, жами 1 млн. 244 минг АҚШ доллари миқдорида корхонамизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга экспорт қилди.👍

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС, #НДС
#Ҳаёт_давом_этади

Қайтарилган ҚҚС фаолият кенгайишига замин бўлади

👔👚Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Нил гранит» МЧЖ жорий йилнинг биринчи чорагида 3 миллион 200 минг долларлик маҳсулот экспортини амалга оширди.

🚛Товарларни экспорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставка қўлланилиши натижасида 1,5 млрд. сўм манфий қолдиқ ҳосил бўлган эди. Ушбу суммани қайтариш бўйича жамият мутасаддиларининг мурожаати ДСҚ томонидан тўла қаноатлантирилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Саноат корхоналарида фаолият барқарорлиги таъминланмоқда

⚡️Айни пайтда Фарғона вилоятида саноат, қурилиш, маиший ва коммунал хизмат, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда 30 мингдан ортиқ юридик шахс фаолият кўрсатмоқда.

🏭Жорий йилнинг май ойи ҳолатига кўра вилоятдаги юридик шахс мақомига эга бўлган солиқ тўловчиларнинг учдан бир қисми, яъни 11621 таси саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

🏗Саноат, қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ушбу субъектларда қарийб 366 минг нафар 👩‍🚒маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланган.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

“Jizzax toshtepa textile” яна экспортни бошлади

🧶🧵“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси бўлган “Jizzax Toshtepa textile” корхонаси карантин пайтида ишлаб чиқариш қувватларини камайтирди. Боиси корхона маҳсулотининг асосий буюртмачиси бўлган Россия Федерацияси томонидан экспорт буюртмаси вақтинча тўхтаган эди.

👩‍👧‍👧Май ойидан бошлаб эса 1300 нафар ишчи яна иш ўрнига қайтди. Бугунга қадар Россия давлатига тайёр маҳсулотларнинг бир партияси жўнатилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Жиззах вилоятида 40 мингдан ортиқ иш ўринлари тикланди

📊 Карантин
қоидаларига риоя этган ҳолда вилоятдаги 5 469 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта йўлга қўйилди.

📈 Хусусан, саноатда 1388 та, қурилишда 483 та, умумий овқатланишда 221 та, улгуржи ва чакана савдода 1327 та, маиший хизматда 168 та, транспортда 161 та, меҳмонхона ва туризимда 17 та, бошқа соҳаларда 1704 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта йўлга қўйилиши натижасида жами 43 105 та иш ўринлари тикланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

⚡️ Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда

📊Биргина Хоразм вилоятининг ўзида ер ва мол-мулк солиқлари бўйича имтиёзлардан фойдаланувчи корхоналар 3086 тани ташкил этмоқда.
💰Натижада корхоналар ихтиёрида 8,8 млн. сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube