Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.8K subscribers
7.85K photos
1.88K videos
149 files
8.29K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_НКМ #онлайн_ККМ
#матбуот_анжумани #пресс_конференция

🔹онлайн-НКМ🖨
🔹истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ⚖️
🔹ўзини ўзи банд қилиш👷🏻‍♂️

🎙22 декабрь куни АОКАда Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида юқоридаги мавзулар ҳақида батафсил сўз борди.

👉Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#АКТ #матбуот_анжумани
#ИКТ #пресс_конференция

2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш

🗓 2021 йил 20 январ куни Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

👉 Батафсил

___________________________

Цифровизация системы налоговых органов: итоги 2020 года

🗓
20 января 2021 года Государственным налоговым комитетом организована пресс-конференция.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #пресс_конференция

Айни вақтда "O'zbekiston 24" ва "Uzreport" телеканаллари орқали жонли эфирда Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш” билан боғлиқ масалалар бўйича матбуот анжумани ўтказиляпти.

📹 Жонли эфир
—————————————
В эти минуты в прямом эфире телеканалов O'zbekiston24 и Uzreport Государственный налоговый комитет проводит пресс-конференцию в Агентстве информации и массовых коммуникаций по вопросам «Уменьшения налоговых сумм, подлежащих уплате и незаконного принятия к зачету сумм НДС».

📹 Прямой эфир

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани
#савол_жавоб

🔴“Шубҳали” корхоналар рўйхати нима сабабдан 2021 йил 1 февралдан бошлаб эълон қилинди

🔵Давлат солиқ қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналарни аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.
Лозим даражада эхтиёкорлик чорасини кўриш учун контрагентини текшириш ва хужжатларга эга бўлиш мажбурияти 2020 йил 1 январда амалда бўлган Солиқ кодексида белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун бошқа корхона томонидан тўланмаган ҚҚСни мен тўлашим керак

🔵 Агар солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ўрганилмаган (эҳтиёткорлик чораси кўрилмаган) контрагент ҳисобига камайтирган бўлса, ўз навбатида контрагент “бир кунлик” фирма бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятини бажариш учун ресурсларга эга бўлмаса, ушбу ҳолатда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун корхона ўз контрагентининг ҚҚС тўловчиси эканлигини текширганда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўла туриб, солиқ органлари ушбу гувоҳномани ўз вақтида бекор қилмаган

🔵Солиқ органлари томонидан ҚҚС тўловчиси сифатида гувоҳнома уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида текширувларсиз автоматик тарзда берилади.

“Шубҳали” корхоналар улар томонидан операциялар амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган солиқ ҳисоботларини таққослаш орқали аниқланади.

Ҳаммага маълумки, 2020 йилда пандемия даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоракда бир маротаба солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Ўз навбатида ушбу енгилликдан “шубҳали” корхоналар фойдаланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Қурилиш моллари бозорларида корпоратив карта орқали товарлар харид қилинганда лозим даражадаги эхтиёткорлик қандай амалга оширилади

🔵 Ушбу жараёнда битим оғзаки тарзда тузилади. Харид қилинган товар учун терминал орқали тўлов амалга оширилади ва харидорга сотувчининг СТИР ва номи кўрсатилган чек тақдим этилади.

Якунида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Мазкур ҳолатда товар учун тўлов ҳақиқатда сотувчига тегишли бўлган терминал орқали амалга оширилганлигини текшириш йўли билан эҳтиёткорлик чораси кўрилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) сотувчи номи, СТИР, шунингдек унинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастури ишлаб чиқилди.
Дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналар аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низомга асосан бажарилган автотранспорт ишлари ва хизматлари бўйича хўжалик операциялари расмийлаштирилади ва улар ҳисоби юритилади, шунингдек автотранспорт ишлари ва хизматлари учун ҳисоб-китоб қилишда тасдиқловчи бирламчи ҳисобга олиш ҳужжати бўлиб хизмат қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

2021 йил 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ариза юборган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

- 52 та корхона ёки 91,3% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

- 1 та корхона учун ёки 1,7% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча ҳисобланган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди;

- 4 та ташкилотда ёки 7% ҳолатларда ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.

Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб китобни амалга оширди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram