BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI
70 subscribers
2.4K photos
307 videos
14 files
645 links
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.

Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони).
_____________________
#новое_в_законодательстве

Выдача гражданам ИНН отменяется

Начиная с 1 июля 2021 года отменяется оказание государственных услуг по выдаче идентификационного номера налогоплательщика (ИНН).

Учет налогоплательщиков в налоговых органах с 1.07.2021г. будет осуществляться с использованием персонального идентификационного номера физического лица (ПИНФЛ).

Единым идентификатором, который удостоверяет личность гражданина при оказании всех государственных, банковских, социальных и иных услуг становится персональный идентификационный номер физического лица (ПИНФЛ).

(Указ Президента Узбекистана от 23.03.2021 года №6191).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 460-сон қарори (24.07.2021 й.) билан «Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом» тасдиқланди.

Унга кўра, ёш ходимлар қуйидаги талабларга мос келса, улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчига қоплаб берилади:
▫️ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлса;
▫️узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжуд бўлса.

Низомда белгиланган чоралар 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январгача тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади.

2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни ҳисобланади.

Мазкур низомда белгиланган чоралар татбиқ этилиши учун
иш берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали ариза тақдим этиши лозим.

Аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида ўрганилади.

Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади.

Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, унинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, ижтимоий солиқ суммаси мавжуд қарздорликлар тўлалигича бартараф этилгандан сўнг қоплаб берилади.

Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Низом 2023 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ушбу низомда белгиланган чораларни амалга ошириш тартиблари юзасидан қўшимча маъулмотлар бериб борилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкаси камайтирилди

Қонун (ЎРҚ-785-сон, 26.07.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

📝 Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди).

☑️ Қонунга кўра, талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.

Шунингдек, ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағ харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди.

🔘 Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

📊 Шу билан бирга, норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлари (дивидендлар ва фоизлар ҳамда фрахтдан олинган даромадлардан ташқари) учун солиқ ставкалари 12 фоиз этиб белгиланди.

Қонун билан қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шунингдек уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

🗓 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача
республика резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

⚠️ Шунингдек, Президентнинг ва Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июлгача қабул қилинган ҳужжатларида назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилинади

🔰Қонун билан Солиқ кодексида қуйидаги имтиёзлар белгиланди:

🔸Чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, кўнгилочар жойларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди;

🔸Тадбиркорлар 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача майдони 5 минг кв/м дан кўп савдо комплекслари ва меҳмонхоналар, улар эгаллаган ерлар бўйича қуйидагиларга ҳақли:

▫️мол-мулк ва ер солиғи бўйича ставкаларга нисбатан 0,1 коэффициентни қўллашга;
▫️фойда солиғини ҳисоблашда 2 йиллик мазкур биноларнинг қийматини амортизация тарзида чегириб ташланадиган харажатларга киритишга.

📝 Хўжаликларда балиқ етиштиришни кооперация асосида йўлга қўйган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январгача барча солиқлардан (ҚҚС ва ижтимоий солиқ мустасно) озод қилинади.

❗️Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?

▫️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади. БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади. БАТАФСИЛ

▫️АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади. БАТАФСИЛ

▫️“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади. БАТАФСИЛ

▫️
Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot