Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқ_хизмати
#4_сектор
📌 Авазбек Ҳасанов 38 ёшда. У болалигида бахтсиз ҳодиса туфайли қўлларидан ажраган, иккинчи гуруҳ ногирони. Шунга қарамай, меҳнаткашлиги билан ҳамқишлоқларининг ҳурматини қозонган
❇️Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган сайёр қабулда Авазбек Ҳасанов томарқасидан иссиқхона қуришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат йўллаган эди.
✅ Унинг мурожаати 4-сектор раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, ижроси таъминланди. Сектор раҳбарининг кўмаги остида Авазбек Ҳасановга уруғлик, суғориш воситалари харид қилиш учун 7 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди.
✅ Яқинда иссиқхонага экилган экинлари ҳосилга киради.. Хонадон соҳиблари экинлар ривожидан мамнун. Энди улар эҳтиёжларидан орттириб даромад ҳам оладилар.
✅ Мухтасар айтганда, қаҳрамонимизнинг ғайрати, иссиқхонани яшнатиб қўйганига ҳавас қилса арзийди. У соғлом бўла туриб боқимандалик кайфиятига тушиб қолган инсонларга ибрат бўла олади.
✍️Бекобод тумани давлат солиқ инспекцияси ахборот хизмати.