BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI
69 subscribers
2.4K photos
307 videos
14 files
645 links
Download Telegram
#Кўчат_экинг

Кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Кўчат экиш, айниқса, кузда кўчат экиш фойдали иш. Ниҳол яхши ривожланади, ерга мослашади, бир совуқни ўтказган ниҳол кўклаб кетади, ёзнинг чилласига ҳам ярайди. Қуриб қолмайди.

Кўпинча манзарали дарахтларни баҳорда экамиз ва ёзнинг жазирамасида қовжираб кетади, қанча маблағ увол бўлади. Қаердаки қуриётган ниҳолни кўрсам ичим ачишарди. Устига устак, ёзнинг саратони йилдан йилга иссиқ келаяпти. Бежиз G20 нинг яқинда бўлиб ўтган Рим саммитида асосий мавзу – глобал исиш асоратларига қарши кураш бўлмади. Чунки, бу ерал хатар, кўз ўнгимизда юз бераётган воқелик.

Мана шундай пайтда оммавий кўчат экишдек хайрли ишнинг мамлакатимиз тарихида илк марта кузги мавсумда бошланганида катта маъно, асос бор. Энг асосийси, бу кўчатларнинг ерга ўрнашиб, илдиз отиши тезлашади. Йўқотишлар эҳтимоли камаяди. Чунки, биз шунчаки кўчат экмаймиз, унга қўшиб меҳримизни ҳам ерга берамиз, азим дарахт бўлишини ният қиламиз. Бордию, саратонда у қуриб қолса, кетган харажат ўз йўлига, ниҳолга ачиниб юрак ғашланаверади-ғашланаверади.

Мамлакатимиз катта сиёсий воқелик – сайлов жараёнини бошидан ўтказди. Халқимиз одатда ҳар қандай катта тадбирлардан кейин умид қилиб, яхши ният билан кўчат экади. Бу акция тагзамирида ҳам ана шундай яхши ният мужассам бўлиб кўринди менга. Ёқимли машғулот, ниҳоятда зарурий тадбир, деб биламан.

Келажак бугундан бошланади. Ўз истиқболингиз учун кўчат экинг.