Buxoro viloyati soliq boshqarmasi
1.02K subscribers
7.48K photos
1.59K videos
36 files
4.7K links
Buxoro viloyati soliq boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

Murojaat uchun:
(65) 221 26 89

Facebook: https://www.facebook.com/buxorodsb

Instagram: https://www.instagram.com/buxoro_viloyati_soliq_pressa/
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ

🗄"Онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари" интерактив хизмати ҳақида биласизми

📧 my.soliq.uz солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн НКМ ва виртуал касса фойдаланувчилар учун бир қатор интерактив хизматлар жорий қилинган.

Жумладан фойдаланувчи:

Кассалар рўйхати;

Ҳар бир чоп қилинган чеклар тўғрисидаги маълумот;

Ҳар бир касса ёки шохобча кесимидага исталган давр оралиғидаги кунлик реализацияси тўғрисидаги маълумотлар;

Z-ҳисоботлар тўғрисидаги маълумотлар;

Маҳсулотлар кесимида маълум бир касса ёки шохобчанинг исталган давр оралиғидаги реализациялари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ

29 июнь ҳолатига 140 мингга яқин савдо ва хизмат кўрсатиш субъекти 165 мингдан зиёд онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланмоқда.

Онлайн-НКМ давлат реестри 👉 https://soliq.uz/page/davlat-reestri
Виртуал касса давлат ресстри 👉 https://soliq.uz/page/virtual-kassa-reestri
Техник хизмат кўрсатиш марказлари давлат реестри 👉 https://soliq.uz/page/txkm-reestri

❗️Тадбиркорлик субъектлари ўз эҳтиёжлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани танлаш ҳуқуқига эга (ВМҚ-943-сон 8-банд, 23.11.2019 йил).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ

🔴 Онлайн чек маълумотлари солиқ ҳисоботларида акс этмаяпти бу ҳолатга нима сабаб бўлиши мумкин

⚙️Жорий йилнинг апрель ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан қабул қилинган онлайн чек маълумотлари асосида айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларидаги маълумотларни автоматик шакллантириш механизми жорий қилинди.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чек маълумотлари фискал маълумотлар оператори маълумотлар базасига чоп қилинган чек санасидан 5-кундан кейин юборилган бўлса “Чеклар бўйича ҳисоботда” маълумотлар тўлиқ акс эттирилмаслиги мумкин.

🔄Маълумотларни тўлиқ акс эттириш учун my.soliq.uz портали-солиқ тўловчининг шахсий кабинети “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимида “Чеклар бўйича ҳисобот” менюсида “Янгилаш” тугмаси орқали, ҳисобот маълумотлари ўша давр учун янгиланиши лозим.

Маълумотлар янгилангандан сўнг бир соат мобайнида янгиланган маълумотлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube|