Buxoro viloyati soliq boshqarmasi
1.02K subscribers
7.54K photos
1.6K videos
42 files
4.76K links
Buxoro viloyati soliq boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

Murojaat uchun:
(65) 221 26 89

Facebook: https://www.facebook.com/buxorodsb

Instagram: https://www.instagram.com/buxoro_viloyati_soliq_pressa/
Download Telegram
#танлов #конкурс

Солиқ органларига ишга қабул қилиш фақат ARGOS орқали

Энди давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш учун номзодларни саралаб олиш фақат Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (ARGOS) портали орқали очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

👉 Батафсил
_______________________________

Трудоустройство в налоговые органы – только через ARGOS

Независимый конкурсный отбор кандидатов на трудоустройство в органы Государственной налоговой службы теперь проводится только через портал Агентства развития государственной службы при Президенте (АРГОС)

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов #конкурс

Солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлари учун танлов

📢Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида давлат солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлари учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди.

🔸Андижон вилояти 🔸Бухоро вилояти
🔸Жиззах вилояти 🔸Наманган вилояти
🔸Навоий вилояти 🔸Сурхондарё вилояти
🔸Қашқадарё вилояти

❗️Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

🗓 Ҳужжатлар 2021 йил 27-29 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
(Изоҳ: ҳужжатлар vacancy.argos.uz порталида эълон чиққан кундан бошлаб 10 кун муддатда қабул қилинади)

✔️ Порталда давлат солиқ хизмати органлари тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ва уларга қўйиладиган талаблар батафсил акс эттирилган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов #конкурс

📢 Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда қўмитанинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Камерал солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Солиқ аудити бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июндан 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма