@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.7K subscribers
31K photos
8.6K videos
139 files
16.8K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
ТОШКЕНТ вил. – “Бош вазир келиб кетгач, йўлни асфальтлаш бошланди”

ПАРКЕНТ. “Тошкент вилояти Паркент тумани Қизилтоғ қўрғонидан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимизга бош вазир Абдулла Арипов келиб аҳоли билан учрашди. Ҳудуд йўлларини таъмирлаш, тиббиёт масканларини таъмирлаш ва жиҳозлашга ваъда берди. Кутубхона масаласига ҳам эътибор қаратди. Бош вазир кетиши билан йўлни таъмирлаш ишлари бошланди...”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“UzAuto Motors компаниясидан машина олишдаги навбат ҳақида кўпчилик ёзган. Мен ҳам 15.06.2022 йилда шартнома қилиб ҳалигача машинани ололмаяпман. Ҳолатга эътибор қаратишларини сўрайман”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ХОРАЗМ – Ўқитувчилар: “Очиқ бюджет” учун кўчама-кўча овоз йиғишга мажбур бўляпмиз”

ҚЎШКЎПИР. “Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Хайробод қишлоғидаги 20-сонли мактаб ўқитувчилари номидан мурожаат қилмоқдамиз. Ойлик маошимиз оз. “Очиқ бюджет” лойиҳаси чиққач эса, ташвишимиз янада кўпайди. Кўчама-кўча овоз йиғишга мажбур бўляпмиз. Дарсларимиз қолиб кетяпти. Бундан ташқари, ҳар бир ўқитувчидан 200 минг сўмдан пул йиғилмоқда. Нима эмиш, Қўшкўпир туманидаги 9-мактаб ҳам шундай қилаётганмиш. Бизнинг вазифамиз баркамол авлодни тарбиялаш эмасми? Ноқонуний талаблар тўхталишида амалий кўмак сўраймиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Шартнома муддати ўтиб кетди, аммо машинадан дарак йўқ”

“UzAuto Motors компаниясига Tracker автомобили учун пул тўлаганман. Шартнома муддатидан ўтиб кетди, лекин машинадан дарак йўқ. Яна қўшимча 45 кун берилди, лекин бу муддат ҳам тугай деб қолди. Фақат менда эмас бу муаммо, камида 2000 кишида шартнома муддати 31.01.2023 да тугаган. Автомобиль қачон етказиб берилар экан?”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“4 мингга яқин ходим ишсиз ўтирибмиз. Раҳбарларимиз заправкалар ишламагани сабаб маош бера олмаяпти”

“Шаффоф метан” корхонаси ишларимиз. Фарғона водийсидаги “Шаффоф метан”га қарашли 100га яқин метан заправкалар ҳуқуқ идоралари томонидан ёпиб қўйилди. Қўқон шаҳридаги метан баллон ишлаб чиқариш заводи ҳамда Шўрсувдаги цемент заводи ҳам ёпилган. Биз 4 мингга яқин ходим ишсиз ўтирибмиз. Раҳбарларимиз заправкалар ишламагани сабаб маош бера олмаяпти. Биз оила, бола-чақамизни боқишимиз керак-ку. Корхона раҳбарларининг камчилиги бўлса текшираверишсин, аммо заправкаларни очиб беришсин, биз ишлаб турайлик. Президентимиз қайси тадбиркор 2 та иш ўрни яратса, бошимда кўтараман деган-ку! Биз ишчилар ҳолати ва сўрови инобатга олишини кутиб қоламиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
СИРДАРЁ вил. – “Уй олишга йиғилган пулларни ўғри уриб кетди. Жиноятчилар нега топилмаяпти?”

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан мурожаат йўллаяпман. Ҳудудимиздаги ички ишлар ходимларига тан бермадим. Уй олишга йиғилган пулларни ўғри уриб кетган. 1 ой ичида 5 марталаб ўғри тушган, узоқдан эмас, шу ернинг ўзидан. Лекин ўғрини топа олишмаяпти. Ҳолбуки, аниқ гумондорлар бор. Ишқилиб, ўғрилардан пул олиб қўйиб юборишмаса бўлгани! Ҳолат назоратга олинса миннатдор бўлар эдим”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ТОШКЕНТ – “Кучли жала оқибатида метрополитенни ҳам сув босди”

2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли жала ёғди. Оқибатда йўлларни сув босди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Тошкент метрополитени бекатларини ҳам сув босганини кўриш мумкин. “Чорсуга кетадиганлар борми? Иккита жой бор” дея қайиқда сузиб кетаётган йигитнинг видеоси ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги изоҳига кўра, пойтахтдаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 миллиметрга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади. 2 апрель куни икки соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 миллиметр ёмғир ёғган ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 миллиметрнинг учдан бир қисмига тенг.
“Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Қайд этилишича, ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ободонлаштириш бошқармаси, коммунал соҳа тизимлари, ФВБ ва ИИББнинг 500 дан ортиқ ходими ва юздан ортиқ махсус техникаси жалб этилиб, соат 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилган.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Фарғона вилояти Қува тумани деҳқон бозоридаги ҳолат. Андижоннинг Найнаво қишлоғидан келиб, “Очиқ бюджет” учун овоз тўплашяпти”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ТОШКЕНТ вил. – “Арзимаган сабаб туфайли ҳайдовчилар Нурафшон шаҳрини айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда”

НУРАФШОН. “Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 4R19 автомобиль йўлининг 3 км да жойлашган темирйўл кесишмасида таъмирлаш ишлари олиб бориш учун йўл ёпилган. Мана шу арзимаган сабаб туфайли минглаб ҳайдовчилар Нурафшон шаҳрини айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. 3 кундан бери 10 тонна асфальт топилмадими? Масалага “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти эътибор қаратишига умид қиламиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САМАРҚАНД вил. – “Йўлларимиз 10-15 йилдан бери таъмирланмаган. 2006 йилдан буён газ ҳам йўқ…”


НАРПАЙ. “Самарқанд вилояти Нарпай тумани Манғит маҳалласидан мурожаат йўлламоқдамиз. Маҳалламизда 650 хонадон истиқомат қилади. Йўлларимиз 10-15 йилдан бери таъмирланмаган. 2006 йилдан бери газ ҳам йўқ. Ҳолбуки, ҳудудимиздан катта газ қувури ўтган. Электр 24 соат ичида фақат 6-8 соат берилади. Кабель тортилган, лекин интернет келмади. Ичимлик сув ҳам муаммо. Ушбу масалалар ечимида вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимовдан кўмак сўраймиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ЖИЗЗАХ вил. – “Маҳалла” хайрия фондига пул ўтказишни талаб қилиш тўғрими?”

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Туман ҳокими топшириғига асосан давлат ташкилотлари ходимлари “Маҳалла” хайрия жамоат фондига пул ўтказишга мажбурланмокда. Пул ўтказмаган ташкилот раҳбарлари билан шахсан ҳокимнинг ўзи “разбор” қилар экан. Ҳолбуки, ҳоким имзолаган ҳужжатда ҳам маблағ ихтиёрий ўтказилиши айтилган. Масъул идоралар ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ЖИЗЗАХ вил. – “Mobiuz антенна мачтаси қачон ўрнатилади? Ҳолбуки, масала 2022 йил якунигача ҳал этилиши керак эди”


ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани Элобод қишлоғида Mobiuz компанияси томонидан антенна мачтаси ўрнатилиши керак эди. 2022 йил 1 августда “Cиздан Телеграм”да эълон қилинган мурожаатга Фориш тумани ва Жиззах вилоят ҳокимликлари расмий муносабат билдириб, антенна мачтаси 2022 йил охиригача қуриб битказилишини маълум қилганди. Аммо у ҳали ҳам ишга туширилмади. Mobiuz Жиззах вилояти техник директоридан сўрасак, пудратчилар ишни қилмаяпти деди. Ушбу масала қачон ҳал қилиб берилар экан?”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ӮЗБЕКИСТОН БОҒЧАЛАРИДАН БИРИГА КИРИБ БОРГАН ТАШВИҚОТ.

"Горшок меники, сеники, ҳаммасизники", дейишса тӯғри бӯлардимиди.

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САМАРҚАНД – “Қурилишдан аввал лойиҳа-смета экспертизаси ҳам ўтказилмади”


“Самарқанд шаҳри Афросиёб–Ибн Сино кўчалари кесишмасида, 2018 йилдан шаҳар ҳокимлигининг 247К-сонли қарори асосида “Cервис Улуғбек юлдузлари” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Аммо қурилишдан аввал лойиҳа-смета экспертизаси ўтказилмаган. Маҳаллий аҳолининг тинчлиги, ҳаловати йўқолган, беш йилдан бери шу вазият. Масъуллар аҳоли дардини эшитадими?”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Кўприк қурилиш корхонаси ишчилари: “Апрель ҳам келди, лекин февраль маошимизни ҳали олганимиз йўқ”


“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 67-кўприк қурилиш унитар корхонаси ишчилари номидан ёзмоқдамиз. Ойлик маошимиз 2-2,6 миллион сўм. Аммо шуни ҳам икки-уч ой кечикиб оляпмиз. Президентимиз иш ҳақини ошириш ҳақида фармон чиқарса ҳам бизнинг маошни оширишмаяпти. Мана, апрель ҳам келди, лекин февраль маошимизни ҳали олганимиз йўқ. Иш ҳақимизни вақтида беришларини сўраймиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
НАВОИЙ вил. – “Обод қишлоқ” дастури бошланган, лекин иш чала қолмоқда...”


ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Алишер Навоий МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. 2022 йил биринчи чоракда “Обод қишлоқ” дастури бошланган. Лекин иш чала қолмоқда. Пиёдалар йўлакчаси ва ёмғир суви тушиши учун ариқлар ва канализация тўлиқ қилинмаган. Сектор масъуллари – туман ҳокими ва прокурор ҳолатдан хабардорми? Давлатимиз раҳбари ва мутасаддилардан ҳолатни назоратга олишларини сўраймиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan