@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.7K subscribers
31K photos
8.6K videos
139 files
16.8K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
ТОШКЕНТ – “Уй авария ҳолатда, ФВВ ҳам бу бўйича хулоса берган, аммо...”


ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 16-квартал 18-уй 81-хонадондан ёзмоқдамиз. 4 хонали уйда 20 дан ортиқ фуқаро яшаймиз. Аммо уй авария ҳолатида. Бутунбошли томни темир ва тахталар ушлаб турибди. Прокуратура, ҳокимият вакиллари келиб кетди. ФВВ том жуда хавфли экани ҳақида хулоса берди. Уй ажратамиз дейилган эди, аммо ҳали ҳам хавфли шароитда яшаб келяпмиз. Мутасаддилардан амалий кўмак сўраймиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
НАВОИЙ вил. – Тадбиркор: “Cолиқ ходимининг айби билан суғуртадан қарздор бўлиб қолдим”


ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи туманида кўп йиллардан буён якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Икки хил солиқ –патент ва суғурта бадали тўлайман. Солиқ ходимлари томонидан ноҳақлик бўляпти, яъни суғурта тўловига тўлаётган пулларимни жисмоний шахслар бўлими ходимлари термопринтер аппарати орқали патентга уриб юборяпти. Натижада патентдан ортиқча тўлов ҳосил бўлиб, суғуртадан қарздор бўлиб қоляпман. Бунинг устига кунлик пеня тўлаш керак экан. Хатирчи туманидаги айрим солиқчилар ишига масъулиятсизлик қилаётган борасида яна бошқа мисоллар ҳам келтириш мумкин. Тадбиркорлар сарсон бўлмасин, солиқ идораси вакиллари масъулият билан ишлашини сўраймиз”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ҚАШҚАДАРЁ – “Йўлимиз абгор аҳволда, ёғингарчиликда на машина, на пиёдалар юра олади”


МУБОРАК. “Қашқадарё вилояти Муборак тумани Пахтакор МФЙдан мурожаат қилмоқдамиз. Яқинда ҳурматли Президентимиз ташаббуси ва аҳоли талаблари бўйича ишлаб чиқилган Конституциямизнинг янги таҳрири референдумга қўйилади. Биз ҳам маҳалла аҳли билан референдумда муносиб қатнашамиз. Маҳалламиздаги 685-сайлов участкаси чиройли, лекин унга олиб борувчи йўлимиз абгор аҳволда. Ёғингарчиликда на машина, на пиёдалар юра олади. Йўлимизни таъмирлаб беришса, миннатдор бўлар эдик”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУРХОНДАРЁ – “Пластик картамни алмаштираман деб сарсон бўлдим...”


ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов тумани Катта Қарши маҳалласидан мурожаат қилмоқдаман. Пластик картам носоз ҳолга келгани сабаб алмаштириш учун “Халқ банки”га мурожаат қилдим. Филиал ходимлари эски пластик картам ҳисобидаги маблағни янги пластик картамга банк тўлови учун ечиб олиб, бир ҳафтадан кейин тайёрлаб беришларини айтишди. Банкка картамни олишга борганимда, ходимлар картани янгилаш учун тўлов қилинмаганини рўкач қилиб, сарсон қилмоқда. Эски пластик картамдаги маблағ ечиб олинмай йўқ қилинган, янгиси ҳам берилмаяпти. Пластик картамдаги маблағ розилигимсиз ўзлаштирмаганига ким кафолат беради? Ҳолат бўйича мутасаддилар томонидан иштирокимда суриштирив олиб борилиши ва ходимлар хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилишини сўрайман”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон вилояти Асака тумани Мирзаобод МФЙ А.Қорабоев кўчасига интернет тортилишини сўраб мурожаат қилгандик. Ходимлар ваъда бериб кетган эди. Энди эса пулга ўзимиз олишимиз кераклигини айтишяпти. Шу масалада мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 1 апрелдан бошлаб пенсионерлар метродан тўлиқ бепул фойдаланадилар
Forwarded from Z. Kenjayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Рус қишлоқда қурилиб, аҳолига топширилган намунали уй-жойлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда. Бу ҳақда аҳоли видеочиқишида маълум қилган.

«Уй деворлари ёрилиб, силжигани сабаб эшиклар ёпилмайдиган бўлиб қолган. Плиталар силжиб, девор орасидан нариги томон кўринади. Уй қулаб тушиб, хонадон вакилларини босиб қолиши ҳам мумкин», — дейди видеочиқишдаги фуқаролар.

«QASHQADARYO AHLI»нинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг 👇

АСОСИЙ  |  LIVE  |  REYD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_Холос

⚡️Конституция деганда нимани тушунасиз?

Содда ҳалқнинг Жавобларни эшитинг.

🚘 @Avto_Bozor 👈 Автомобил ишқибозлари ва Шопирлар каналига аъзо бўлинг!
Forwarded from ♚︎ᴊᴀsᴜʀ ᴛᴇᴀᴄʜᴇʀシ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда 80 йилдан буён аҳолиси электрсиз яшаётган қишлоқ бор экан.

Таъкидланишича, бу қишлоқ аҳолиси уйларини керосин чироқларда ёритади, алоқа тармоқлари йўқ, телевизор кўришмайди. Кийимларини қадимий чўғдазмолларда дазмоллашади.
ҚАШҚАДАРЁ – “Кадастр идораси менга 40,5 миллион сўм асоссиз жарима ёзди...”


ЧИРОҚЧИ. “Мен – Зокир Тўйчиев, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат қиляпман. Россияга ишлагани кетмоқчи эдим. Аммо Кадастр агентлиги томонидан менга нисбатан 40,5 млн сўм жарима қўлланганидан хабар топдим. МИБ ходимлари 40,5 млн сўм жаримани тўлаб, кейин Россияга кетишингиз мумкин дейишяпти. Бунча пулим бўлса, Россияга бормай, шу ерда ишлайвераман.
Мен туман марказидан 50 км узоқда, деҳқончилик учун яроқсиз ҳудудда яшайман. Фермерларга ҳам халал берганим йўқ. Менга нисбатан ёзилган жарима асоссиз ва хато деб биламан. Ваколатли идоралардан амалий кўмак сўрайман”.

t.iss.one/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Венецияга бориш шартмас, Тошкентга келинглар...

@adolat_kuychisi
Forwarded from Водий бозор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Любая бизнес хороша😁

Тошкентда янги Такси хизмати бугундан иш бошлади))

Одамлар эртага ҳам ишга ва ўқишга шу «лоткалар» да қатнайди шекилли)👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
Forwarded from Voha Ovozi
"Ezgulik" inson huquqlari jamiyati raisi Abdurahmon Tashanovni yozishicha, Koson tumani hokimi 31 - mart kuni majlis qilib tashrif buyurgan fermirlarni qattiq tanqid ostiga olgan.
Keyin esa suv chaqirtirib, majburan ro'zador fermirlarni og'zini ochtirgan.

Tovba...
Yangi O'zbekitonda hokimlarga cheksiz vakolatlar berishning achchiq oqibatlaridan biri. Indamasa, o'zini Payg'ambarman deb e'lon qilishdan ham qaytmaydi bular.

"Inson huquqlari" degan tushuncha, Koson hokimini to'fligini tagida qoldimikan?

Konistitutsiya (meniki, seniki, bizniki) deb aljirayitganlar qani?

Bo'lgani shumi?
Essiz.... (
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Косон ҳокимига чора кўриш учун прокуратурага мурожаат қилишибди. Ҳуқуқларни қонуний талаб қилишни ўрганиш керак.

👉 https://t.iss.one/+g_uVfal6mXIxNTVi
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Мантиқ, имконият, Болалар омбудсмани

Атиги уч нафар ходимдан иборат Болалар омбудсмани институти амалда самарали ишлай олмаслиги аниқ.

Болалар омбудсмани институти имкониятлари мамлакатда болалар сонига мутаносиб равишда оширилиши керак.

35 миллион аҳолининг болалари учун уч нафар ходимлик Бола ҳуқуқлари ҳимоячиси ташкилоти... Очиғи бу ерда мантиқ кўрмаяпти. Борлиги нлмига ўхшайди.

Балки Олий Мажлис бу масала билан жиддийроқ шуғулланиб кўрар. Ҳар қалай Омбудсман институти парламент ҳузурида ташкил этилган.

👉 @r_kusherbayev