Sirdaryo Kadastr
1.03K subscribers
7.11K photos
1.04K videos
18 files
4.94K links
@Sirdaryo_kadastr» — Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasining rasmiy telegram kanali. Kadastr sohasiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'ling.

Bizda barchasi asosli !

✍️ Murojaat uchun 👉🏻 @SirdaryokadastrBOT
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #matbuot_kotib #OAV

Бугун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори “27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами муносабати билан видео конференция орқали ҳудудий матбуот котиблар билан мулоқот қилди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон Қарори билан Матбуот котиблар раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори билан Кадастр агентлиги марказий аппаратида ҳамда ҳудудий бошқармаларида Ахборот хизмати штат бирликлари жорий этилгани алоҳида эътироф этилди.

"Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳамда матбуот котиблар! Барчангизни байрам билан самимий қутлайман.
Кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда шижоатингиз сўнмасин, сўзингиз ўткир, ижодингиз эҳтиром ва эътиборда бўлсин!"

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги директори
Ф.К.Умаров