Sirdaryo Kadastr
1.03K subscribers
7.11K photos
1.04K videos
18 files
4.93K links
@Sirdaryo_kadastr» — Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasining rasmiy telegram kanali. Kadastr sohasiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'ling.

Bizda barchasi asosli !

✍️ Murojaat uchun 👉🏻 @SirdaryokadastrBOT
Download Telegram
#avtomobilsiz_kun #carfreeday_uzbekistan

КАДАСТР ҲОДИМЛАРИ АВТОМОБИЛСИЗ КУНДА ФАОЛ ҚАТНАШДИ

🚖22 сентябрь - Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинган.

🧰Шу муносабат билан 22 сентябр куни тонгда кўпгина раҳбарларни ўз автомобилларида эмас, балки велосипедларда харакатланаётганларини учратишингиз мумкин.

🚲Тонгда велосипедда ишга келган Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси Давлат кадастрлари палатаси Cирдарё вилоят бошқармаси раҳбар ва ҳодимлари барчани ана шундай харакатланишга бу нафақат юртимиз табиатига балки асосийси ҳаркимнинг ўз соғлиғига ҳам фойда эканлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Forwarded from Sirdaryo | Kun.uz
Сирдарёда кўчмас мулк объектлари сони маълум қилинди

Сирдарё вилоятида 1 сентябр ҳолатига кўчмас мулк объектлари сони 199,2 мингтани ташкил этади. 2021 йил бошида 195,1 мингта бўлган бўлса, ҳозирги кунда 4,1 мингта турар ва нотурар жойлар кўпайган. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

➡️ Шундан, 1 сентябр ҳолатига:

🔹Турар жойлар - 184 мингта, (3,2 мингтага ошган);
🔹Нотурар жойлар - 15,3 мингта, (0,9 мингтага ошган).

▪️Оқолтин тумани - 10 898 та (-42 та);
▪️Боёвут тумани - 25 711 та (+237 та);
▪️Гулистон тумани - 17 221 та (+3 та);
▪️Мирзаобод тумани - 14 763 та (+135 та);
▪️Сайхунобод тумани - 18 154 та (+92 та);
▪️Сирдарё тумани - 30 841 та (+610 та);
▪️Ховос тумани - 19 066 та (+515 та);
▪️Сардоба тумани - 12 594 та (-809 та);
▪️Гулистон шаҳри - 30 841 та (+1882 та);
▪️Ширин шаҳри - 5 205 та (-171 та);
▪️Янгиер шаҳри - 14 517 та (+1620 та).

➡️ Сирдарё хабарлари
Bugun, 27 sentabr
☀️ +26°...+11°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +20°, ↘️ 16 m/s

Tong: ☀️ +19°
Kun: ☀️ +25°
Oqshom: ☀️ +22°

Namlik: 50%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 12 m/s
Bosim: 756 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:19
Quyosh botishi: 18:15

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Forwarded from Sirdaryo | Kun.uz
Сирдарёда кўчмас мулкдан ноқонуний фойдаланган 352 нафар фуқаро ва мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Сирдарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 352 нафар фуқаро кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказмай фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва уларга нисбатан МЖтКнинг 68¹-моддасига асосан, 87 млн 490 минг сўм жарима белгиланган. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Хозирда уй-жойни давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда фуқароларга БҲМнинг 10 баравари, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

➡️ Сирдарё хабарлари
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Кейинги кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам сайловолди учрашувлари ўтказилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан ҳам танишади.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 27 сентября отбыл в Наманганскую область для встречи с избирателями.
В ближайшие дни предвыборные встречи состоятся также в Ферганской и Андижанской областях.
Кроме того, глава государства ознакомится с деятельностью предприятий и проводимой на местах созидательной работой, побывает в махаллях.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #davlat_tili #marafon

🇺🇿QADRING BALAND BO‘LSIN ONA TILIM!

🏃Joriy yilning 25-sentabr kuni Mirzo Ulug‘bek tumani “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida Davlat Soliq Qo‘mitasi tashabbusi bilan o'tkazilgan O‘zbekiston Respublikasining O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligi 32 yilligi munosabati bilan “Qadring baland bo‘lsin ona tilim” mavzusida “Sog‘lom turmush tarzi uchun 5000 qadam” deb nomlangan marafonda Kadastr agentligi xodimlari ham faol ishtirok etishdi.

♦️Ushbu marafon ko‘tarinki ruhda bo‘lib o‘tdi. Tadbirda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlanish departamenti, Davlat Soliq Qo‘mitasi hamda Kadastr agentligi,Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi rahbar xodimlari ishtirok etib, tadbirning yuqori saviyada o‘tishini ta’minlashdi.

🔹Bundan ko‘zlangan maqsad, ona tilimizga bo‘lgan muhabbatni oshirish, uni asrab avaylashdek ezgu tuyg‘ularni mujassam qilish bilan birga xodimlarining ahilligi va sog‘lom turmush tarzini yaxshilashga qaratilgan e’tibordir.
Forwarded from Xushnudbek.uz
📍Сайлов участкасини аниқлаш бўйича телеграм бот ишга туширилди

Давлат кадастрлари палатаси томонидан ташкил этилган ушбу бот орқали Сиз турган ҳудуд қайси сайлов участкасига тегишли эканлиги ҳамда сайлов участкасининг манзили ва жойлашган геолокацияси ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин.

Бот манзили:

👉 @saylov_xarita_bot
Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди — Шавкат Мирзиёев

“Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.

Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз.

Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди” — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Юксалиш” саноат шаҳарчасида бўлиб, “Glass еxpo” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ерда ойнага миллий нақшлар ва замонавий дизайн асосида ишлов берилади.
Президентимиз корхонадаги иш жараёни, маҳсулотлар намуналарини кўрди.
Шу ерда тадбиркорлар билан мулоқот бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Наманганскую область.
Глава государства сначала посетил промышленный городок "Юксалиш" в Давлатабадском районе Намангана и ознакомился с деятельностью общества с ограниченной ответственностью “Glass еxpo”. Здесь осуществляется обработка стекла, его декорирование национальными орнаментами и в современном стиле.
Президент ознакомился с технологическим процессом и образцами продукции предприятия.
Здесь же состоялась беседа с предпринимателями.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter