Sirdaryo Kadastr
1.03K subscribers
7.11K photos
1.04K videos
18 files
4.93K links
@Sirdaryo_kadastr» — Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasining rasmiy telegram kanali. Kadastr sohasiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'ling.

Bizda barchasi asosli !

✍️ Murojaat uchun 👉🏻 @SirdaryokadastrBOT
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #memarandum #xalqaro_uchrashuv

Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi hamda Rossiya Federatsiyasi Davlat ro‘yxatiga olish, kadastr va kartografiya federal xizmati (Rosreestr) o‘rtasida “Yo‘l xaritasi” imzolandi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифлар танлаб олинади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

☑️ Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

🔰 Лойиҳа доирасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

⚠️ Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” AAT орқали тайёрланади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни ташкил этади.

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

🔎 Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

📌 Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборилади.

🔄 Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

📲 Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (595-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиёти ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтирилади;

интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини қайтариш тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;

интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантирилади ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади.

🔄 Аризани кўриб чиқиш натижалари шу муддатда тақдим этилмаганда, ҚҚС тўловчига махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади.

2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

👉 асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;

👉 хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.

☑️ 2022 йил 1 январдан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат cолиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кадастр агентлиги фаолияти такомиллашмоқда
#22sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Sirdaryo | Kun.uz
Сирдарёда аниқланган бўш ер майдонлари 2607тани ташкил этади

Сирдарё вилоятида жорий йил бошидан 1 сентябрга қадар жами 2607 та бўш ер майдони аниқланган. Шундан 1821 таси «e.kadastr.uz»га киритилган ва 1225 таси ваколатли идоралардан ижобий ҳулосалар олиниб, E-Ijro auksion савдо майдончасига чиқарилган. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Ҳозирги кунда E-Ijro auksion савдо майдончасига чиқарилган 1225 та ер майдонидан 212 таси 4 млрд 25 млн сўмга сотилди, қолган 1013 таси айни вақтда E-Ijro auksion савдо майдончасида турипти.

➡️ Сирдарё хабарлари
📄 Ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади!

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик:

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм);

мансабдор шахсларга эса — 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident #Kadastr #Xalq_bilan_birga #Tashkiliy_nazorat

Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси - 375 та
Андижон вилояти - 579 та
Бухоро вилояти - 685 та
Жиззах вилояти - 578 та
Қашқадарё вилояти - 963 та
Навоий вилояти - 214 та
Наманган вилояти - 470 та
Самарқанд вилояти - 761 та
Сурхондарё вилояти - 1 280 та
Сирдарё вилояти - 316 та
Тошкент вилояти - 945 та
Фарғона вилояти - 1 311 та
Хоразм вилояти - 641 та
Тошкент шаҳар - 384 та

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #metоdologiya

🔰Vazirlar Mahkamasining 2021 yil 22 iyundagi 389-sonli qarori bilan tasdiqlangan Davlat yer kadastrini yuritish tartibi to‘g‘risidagi nizom bilan Kadastr agentligining vazifalari belgilab qo'yilgan. Unga ko'ra agentlik:

🔶Davlat yer kadastri yuritilishini tartibga soluvchi hujjatlarning ishlab chiqilishini ta’minlaydi;
🔶Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar, tumanlarning ma’muriy chegaralarini, keyinchalik ularning maydonlarini muvofiqlashtirgan holda, geodezik usullar bilan belgilash va joylarga biriktirib qo‘yish ishlarini amalga oshiradi;
🔶yer resurslarini aerokosmik usullar bilan o‘rganishni tashkil etadi;
🔶yerlarning miqdori va ulardan foydalanilishi to‘g‘risidagi hisobotlarni o‘rganadi, tahlil qiladi va umumlashtiradi;
🔶har yili 1-martga qadar O‘zbekiston Respublikasida Yer fondi toifalari holati to‘g‘risidagi milliy hisobotni rasmiy veb-sayti orqali ochiq ma’lumot sifatida taqdim etadi.

📌O‘zbekiston Respublikasida Yer fondi toifalari holati to‘g‘risidagi milliy hisoboti bilan quyidagi havola orqali tanishishingiz mumkin.
https://kadastr.uz/uz/node/294

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Kadastr_xizmatlari

2021 yil sentabr oyi holatiga holatiga 🏢 Davlat kadastrlari palatasi tomonidan Respublika kesimida 🧑🏻‍💻 Davlat xizmatlari markazlari (DXM) va 💻 Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali Kadastr xizmati bilan bog‘liq 720 348 ta xizmat ko‘rsatilgan.

Jumladan:

📄 fuqaroning nomida shaxsiy turar joyi mavjud yoki mavjud emasligi to‘g‘risida ma’lumotnoma berish bo‘yicha 39 570 ta;

📝 bino va inshootlarni ijara shartnomasini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bo‘yicha 620 ta;

📗 ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquqni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bo‘yicha 344 438 ta;

🏠 turar joyning maydoni bo‘yicha ma’lumot berish 175 ta;

💳 kadastr pasportini shakllantirish bo‘yicha 206 011 ta xizmatlar ko‘rsatilgan.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Президент сайлови — келажак танлови

24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Сирдарё вилоятининг ер майдонлари тўғрисида маълумот (01.01.2021)

Сирдарё вилоятининг ер майдони 427,6 минг гани ташкил этади.

Жумладан,

🌐Қишлоқ хўжалиги 371,2 минг гектар,

🏘Аҳоли пунктлари 7,9 минг гектар, саноат, транспорт,

📡Алоқа мудофаа 11,5 минг гектар,

🙌Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар 0,1 минг гектар,

🌳Ўрмон фонди 10,1 минг гектар,

💧Сув фонди 26,7 минг гектар,

🌏Захира ерлар 0,1 минг гектарни ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Кўчмас мулк объектлари тўғрисида маълумот

Сирдарё вилоятида 1 сентябр ҳолатига кўчмас мулк объектлари сони 199,2 мингтани ташкил этади. Бунда йил бошида 195,1 мингта бўлган бўлса +4,1 мингта турар ва нотурар жойлар кўпайганини кузатишимиз мумкун.

Шундан;

1 сентябр ҳолатига турар жойлар 184 мингта, йил бошига нисбатан +3.2 мингтага ошган

нотурар жойлар 15,3 мингта, йил бошига нисбатан +0,9 мингтани ташкил этмоқда.

Оқолтин туман 10 898 та (-42 та), Боёвут туман 25 711 та (+237 та), Гулистон туман 17 221 та (+3 та), Мирзаобод туман 14 763 та (+135 та), Сайхунобод туман 18 154 та (+92 та), Сирдарё туман 30 841 та (+610 та), Ховос туман 19 066 та (+515 та), Сардоба туман 12 594 та (-809 та), Гулистон шаҳар 30 841 та (+1882 та), Ширин шаҳар 5 205 та (-171 та),
Янгиер шаҳар 14 517 та (+1620 та)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Online_bot

Davlat kadastrlari palatasi tomonidan, saylov uchastkasini aniqlash bo‘yicha telegram bot ishlab chiqildi.

Ushbu bot orqali siz turgan ko‘chmas mulk obyekti qaysi saylov uchastkasiga tegishligi ekanligi hamda saylov uchastkasining manzili va joylashgan geolokasiyasi haqida ma’lumotlarni olishingiz mumkin.

Bot manzili: @saylov_xarita_bot
КОРРУПЦИЯ ХАВФЛИ ИЛЛАТ

К
адастр агентлигининг Комплеанс-назорат хизмати бўлими бошлиғи Б.Шомансуров ва Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи А.Махаров, вилоят бошқармаси комплеанс-назорат хизмати бўйича бош мутахассис Н.Абдалиев ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Исмоилов ва туман шаҳар бўлим, филиал раҳбарлари иштирокида Коррупцияни олдини олиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Сирдарёни ери ёмон деган одамни ўзи ёмон — Сирдарёни ери жаннат!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #kartografiya

📚“Kartografiya” davlat ilmiy ishlab-chiqarish korxonasi tomonidan 2021-2022 yil o‘quv yili uchun o‘rta maxsus taʼlim muassasalarini o‘quv qo‘llanmalari bilan taʼminlash maqsadida geografiya va tarix fanlaridan 4 - 11 sinf o‘quvchilari uchun atlas va yozuvsiz xaritalarni chop etish ishlari amalga oshirlmoqda.

🔰Bundan tashqari iqtisodiyot tarmoqlarini, xalq xo‘jaligini, oliy va o‘rta maxsus taʼlim muassasalarini ko‘rgazmali materiallar bilan taʼminlash maqsadida O‘zbekiston Respublikasining, Qoraqalpog‘iston Respublikasining, viloyatlarning siyosiy-maʼmuriy xaritalarini chop etish ishlari olib borilmoqda.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Хизматлар

Турар жой майдони бўйича маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Кадастр агентлигининг комплаенс-назорат хизмати бўлим бошлиғи ва бошқарма, туман шаҳар раҳбарлари билан биргаликда тарғибот тадбирлари давом этмоқда