Shimbay.uz
6.77K subscribers
32.4K photos
5.71K videos
33 files
11.7K links
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Конституцияга ўзгартиришлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–671, 08.02.2021 й) қабул қилинди.

🔰 Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:

● Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
● Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
● ҳарбий судлар;
● Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
● Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
● фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
● жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
● туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
● туманлараро маъмурий судлари.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 18 ёшга тўлганда 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилганда эса 2 хонали квартиралар бепул ажратилади

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан:

🏠турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;

🏢 квартиралар ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;

📝 кўчмас мулк бирламчи бозорида мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан харид қилинади;

🖥 уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади, бунда навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунча уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.

☑️ Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва тегишли талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади


“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

🗂 Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹“ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

🔹“ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

🔹“ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

🔹“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

🏢 Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

🏅
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига!

☎️ Агар сизда ер ости алоқа кабелларининг муҳофаза ҳудудларида ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, магистраль алоқа кабели трассаси белгисида кўрсатилган манзилига ёки 1133 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Ҳамда мутахассислар кўрсатмаси асосида иш олиб боринг.

Мурожаатингиз Cаll-марказлар томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ёки муносабат билдирилмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекциясининг 1144 телефон рақамига мурожаат қилинг. Биз ҳолатни албатта назоратга оламиз.


❗️ Эсингизда бўлсин, алоқа линияларига етказилган зарар авария-тиклаш ишларини олиб бориш учун талаб этиладиган харажатлар сизнинг ҳисобингиздан қопланиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn