Shimbay.uz
8.91K subscribers
28.9K photos
4.76K videos
29 files
10.7K links
Download Telegram
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди:

Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимослари инобатга олиниб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.

Баҳолар қандай қўйилади?

"Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади", — деди вазир.

📎 Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️В школах Узбекистана отменили итоговые экзамены

Министр народного образования сообщил о решении отменить итоговые экзамены в текущем учебном году:

В целях исполнения поручений Президента страны по созданию благоприятных условий для населения во время карантина, а также учитывая многочисленные обращения родителей в адрес МНО, принято решение отменить проведение итоговых экзаменов в текущем учебном году.

Как будут выставлены оценки?

📝 Школам, в качестве исключения, рекомендуется выставить итоговые оценки учеников основываясь на оценках успеваемости за три четверти учебного года. При этом, в школах, где была успешно внедрена система kundalik.com, рекомендуется принимать во внимание только положительные оценки успеваемости за четвертую четверть в качестве поощрения за старания учеников в период карантина.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Karakalpakstan.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥣 Көшеден кирдиңиз ҳәм аўқатланып алмақшысыз.

👋 Дәслеп қолыңызды жуўың!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Туркияда даволаняпмиз. Қайтсак, карантинни умумий зонада эмас, уйда ўтказсак бўладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олган, ниқобсиз одамлар кўп. Назорат қилиш тартиби тўхтатилдими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Агар дунёда вирусга карши вакцина яратилса, Ўзбекистон уни сотиб оладими ёки эҳтиёж йўқми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Врачман. 14 кун мобайнида карантин зонасида ишладим. Мен ҳам 25 миллион сўм олишга ҳаққим борми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Тадбиркорман. Карантин вақтида ишлаш шартлари ҳақида қаердан маълумот олсам бўлади?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси@aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Инфографика: Шавкат Мирзиёев Зангиота ва Сергели туманларида барпо этилаётган ижтимоий соҳа объектлари билан танишди

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴 "қизил" ҳудудларда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟡 "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

☝️Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🔎 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай тус оляпти

Батафсил 👉 https://review.uz/oz/bsm

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Инфографика: Как складывается ситуация по короновирусу в Узбекистане

Подробнее 👉 https://review.uz/ru/6gg

Источник: @reviewuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
(+78) ~ 2020-жыл 12-июнь саат 10:00 ўақтына Өзбекстанда коронавирус инфекциясы есапқа алынғанлар саны 4819ды (бүгин +78) қурамақта.


🦠 Жаңа кеселлениў жағдайларының 66 наўқасы — Карантин орайындағы пуқаралар арасында, 5 наўқас — Сырдәрья ўәлаятында (соннан 4еўи наўқас пенен байланыста болып, карантинге алынған, 1еўи болса халықаралық жүк тасыўшы автомашина айдаўшысы), 5 наўқас — Бухара ўәлаятында ҳәм де 2 наўқас — Самарқанд ўәлаяты Ургут районында халық арасында анықланған.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишлар

📢 Спикер: Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Муҳаммедов

〰️〰️〰️〰️

📝 Молия вазирлигида мол-мулкларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши ёки мамлакатимиз ичида мол-мулкларни мусодара қилиниши бўйича ҳар бир сотилган мол мулк эгасининг фамилия ва исми бўйича ҳисоб юритилмайди.

💰Лекин тўғри, жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 9,8 млн.евро (10,2 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган ва давлат бюджетига (Яғона ғазна ҳисоб рақамига) келиб тушган.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар Республика бюджети даромадлари манбаи ҳисобланади. Шу сабабдан, юқорида айтиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига (Яғона ғазна ҳисоб рақамига) даромадлар сифатида кирим қилинди.

📌 Мазкур маблағлар умумбелгиланган тартибда, яъни 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонунида белгиланган тадбирлар учун (иш ҳақи, ижтимоий объектлар ва бошқа муассасаларни сақлаш, давлат дастурлари доирасидаги харажатларга) йўналтирилади.

🌀Бошқача тушунтирадиган бўлсак, Давлат бюджети харажатлари миқдори ўзгармаган ҳолда унинг даромадлари ошади, яъни бюджет дефицити камайиб, ўз-ўзидан ушбу суммага четдан камроқ қарз жалб қиламиз.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️ Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади

Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники