Shimbay.uz
5.88K subscribers
28.9K photos
4.74K videos
29 files
10.7K links
Download Telegram
#Ижтимоий_акция

🔰 Мерос очилганда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

☑️ Қуйидагилар мерос қолдирувчининг шахси билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳисобланади ҳамда мерос таркибига кирмайди:

▫️тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари;
▫️ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш;
▫️алимент ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
▫️пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
▫️шахсий номулкий ҳуқуқлар.

❗️Мерос қолдирувчининг шахсий номулкий ҳуқуқлари ва бошқа номоддий бойликлари меросхўрлар томонидан ҳимоя қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли.

🔘 Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot