#Сайёр қабул
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида қабуллар ўтказиб борилмокда.
Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Чимбой тумани 2-сектор ҳудуди “Тағжап“ овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Е.Т.Каипбергенов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман сектор раҳбари, тегишли ташкилотлар ва маҳалла аҳолиси қатнашди.
Қабул давомида бир марталик ёрдам беришни сўраган 3 та фуқаронинг ҳар бирига 750 минг сўм ёрдам пули, олий ўқув юртида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»да рўйхатига киритилган 3 нафар ёшларнинг ҳар бирига 2 млн 500 минг сўм тўлов-контракт ҳаражатлари, тикув машинасини олиб беришни сўраган 1 нафар ва пайвандлаш ускунаси билан таъминлашда ёрдам беришни сўраган 3 нафар ёшларнинг мурожаатлари шу куннинг ўзида ижобий ечимини топди.