Shimbay.uz
8.72K subscribers
29.1K photos
4.82K videos
29 files
10.8K links
Download Telegram
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸 Доналд Трамп ва Президент маъмуриятининг бошқа амалдорлари сешанба куни яқин ҳафталар ичида коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор гуруҳ ишини қисқартириб, Оқ уй саъй-ҳаракатларини иқтисодиётни қайта тиклашга йўналтиришни режалаштираётганини маълум қилди NYT

✈️ Жаҳон авиакомпанияларини ўзида мужассам этган Халқаро ҳаво йўллари ассоциацияси (IATA) шу кундан бошлаб, барча рейсларда ниқоб тақишни тавсия этмоқда. Ассоциация ўрта ўриндиқларни бўш қолдирадиган мажбурий ижтимоий масофаланиш тадбирларини қўллаб-қувватламайди IATA

🇪🇸 Испаниядаги аксарият янги зарарланиш ҳолатлари тиббиёт ходимлари орасида аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Испанияда сўнгги 24 соат ичида аниқланган 70 фоиздан ошиқ ҳолат тиббиёт ходимларига тўғри келмоқда. Эпидемия авжига чиққандан бир ойдан ўтиб касалланиш сони камайгани сабаб Испания изоляцияни енгиллатиш чораларини кўришни бошлади Guardian

🇫🇷 Франция президенти Эммануэл Макрон жорий йил ёзида францияликлар йирик хориж сафарларига чиқиш эҳтимоли камлигини ва ҳатто коронавирус эпидемияси қайталаниши хавфини камайтириш мақсадида Европа ичи саёҳатларга ҳам чекловлар қўйилиши мумкинлигини маълум қилди Reuters

🇦🇷 Аргентина маҳаллий ва хорижий авиапарвозлар тақиқини сентябрга қадар узайтирди CNBC

🇦🇹 Австрияда уч ҳафта олдин жорий қилинган биринчи карантин тадбирларини енгиллатиш, минглаб дўконларнинг қайта очилиши инфекциянинг янгидан қайталанишига олиб келмади, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Guardian

🇮🇳
Ҳиндистон пандемия натижасида қийин вазиятда қолган юз минглаб ишчи муҳожирларни ватанига қайтариш мақсадида Форс кўрфази давлатлари билан ҳамкорлик қилмоқда Wall Street Journal

🇪🇺 Европа Иттифоқи коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда етакчилик қилаётган лабораторияларни молиялаштириш учун дунё мамлакатлари, жумладан, Япония, Канада, Австралия ва Норвегиядан 8 миллиард доллар йиғиш бўйича конференция ташкил этди NYT

📉
"Walt Disney Co" баҳо беришича, пандемияни тўхтатиш борасидаги глобал тадбирлар, асосан мавзули-декорацияли истироҳат боғларини ёпиш ҳисобига компаниянинг 1,4 миллиард доллар даромади қисқарди. Бироқ компания кейинги ҳафтада кам сонли ташриф буюрувчилар учун Шанхай Диснейленди очилишини маълум қилди Reuters

Манба 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1713

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарарми?

Бугун АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда карантиннинг фойда ва зарари ҳақида берилган саволга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Карантин — бу албатта осон бўлмаган жараён. Унинг энг асосий фойдаси — касалликни юқтирмаслик ва унинг тарқалмаслиги.

🚫 Зарари — камҳаракатлик албатта имунитетнинг сусайишига олиб келиши аниқ.

Шунинг учун шифокорларимиз валеологиянинг асосий тамойилларига риоя қилишни тавсия этишади:

ҳовли ёки хонадон ичида жисмоний фаоллик, бадантарбия,

жойида туриб югуриш,

"тренажёр"лардан фойдаланиш,

хонани тез-тез шамоллатиб туриш.

✔️ Энг асосийси — тўғри овқатланиш.

🥣 Кам калорияга эга ва витаминларган бой овқатларни тановул қилиш мақсадга муофиқдир. Иммунитетни кўтариш учун маҳаллий табиий ўсимлик дори воситалиридан истеъмол қилиб туриш.

Манба: https://t.iss.one/aoka_uz/1715

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

Карантин енгиллаштириляпти, кўчада одамлар кўпаймоқда. Энди ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Ўзбекистонда коронавирусни даволаш стандартлари ҳақида нега тўлиқ маълумот берилмаяпти?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Коронавирусдан зарарланишнинг янги тўлқини бўлиши мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


D витамини етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтирадими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Ўзбекистонда коронавирус асосан қайси йўл билан, қандай юқяпти?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Пандемия бошланишидан аввал Ўзбекистонда тайёргарлик қай даражада эди?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Kun.uz мухбири аҳолига берилаётган ёрдамлар ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова билан суҳбатлашди.

Эҳтиёжмандлар учун хайриялар нақд пул кўринишида қабул қилинмайди;

маблағ бирон шифохонада даволаниши учун сарфланадиган бўлса, маблағ пластик карта орқали шифохонага ўтказиб берилади;

ёрдам сифатида берилаётган озиқ-овқат миқдори оилаларда ногирон киши борлиги, кўп болали эканига қараб гуруҳланган;

дори-дармон учун маблағ дорининг нархига қараб пластик картага ўтказиб берилади.

Видео

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб қуйидаги учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

🔴 Биринчи — "қизил"
тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар:

Қорақалпоғистон Республикаси,
Андижон,
Наманган,
Фарғона,
Самарқанд,
Тошкент,
Бухоро ва
Сирдарё вилоятлари.

🚫 Бунда "қизил" ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

❗️"Қизил" ҳудудларда қуйидаги фаолият турларига РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

🔹 озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

🔹 объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

🔹 кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌕 Иккинчи — "сариқ" тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар:

Сурхондарё,
Хоразм вилоятлари,
Тошкент шаҳри.

📎 "Сариқ" ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

✔️ "Сариқ" ҳудудларда, "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

🔸 ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

🔸 автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

🔸 ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

🔸 йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Учинчи — "яшил" тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар:

Навоий,
Жиззах ва
Қашқадарё вилоятлари.

"Яшил" ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда:

❗️парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

❗️автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

❗️
давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
‼️ Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига "яшил" ҳудудларда рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда:

автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📌 Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака
ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

🔰 доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

🔰 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мазкур қарор билан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият янада яхшиланиб, бу борада ижобий динамикани таъминлаш мақсадида “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда амалдаги белгиланган карантин чекловлари сақлаб қолинмоқда.

⚡️⚡️Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ушбу қарор билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇿 Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин чекловлари енгиллаштирилди, "қизил", "сариқ", "яшил" даражалар билан чегараланадиган режим жорий қилинди. Чеклов чоралари республика ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

🇯🇵 Япония COVID-19 ни даволаш учун "Ремдесивир" вирусга қарши дори воситасидан фойдаланишни тасдиқлади. "Gilead" компанияси томонидан ишлаб чиқилган дори аввалига Эбола вирусини даволаш мақсадида ишлаб чиқилган эди BBC

🇺🇸 АҚШда ишсизлик тўғрисидаги даъволар 33,3 миллионга етди. Ўтган ҳафтада яна 3,2 миллион америкалик коронавирус туфайли иқтисодий йўқотишлар ўсишда давом этаётганлиги сабаб ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилишган Guardian

✈️🌐 Жаҳон сайёҳлар ташкилотининг (UNWTO) ҳисоботига кўра, 2020 йилда сайёҳлик соҳасида халқаро саёҳатлар ҳажми 89 фоизгача пасайиши кузатилиши мумкин. Энг ёмон ҳолатларда инқироз дунё миқёсида 120 миллион кишининг фаровонлиги ва қарийб 1 триллион доллар йўқотилишига таҳдид солмоқда Guardian

🇷🇺 Россия коронавирус билан зарарланганлар сони бўйича Германия ва Францияни ортда қолдирди. Шунингдек, Москва шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, Москвада коронавирус юқтирганларнинг ҳақиқий сони 300 мингга яқин кишини ташкил этади Kommersant

🇫🇷 Франция ички ишлар вазири 11 майда Францияда карантин тадбирлари бекор қилингандан сўнг ҳам мамлакат чегаралари камида июнь ойи ўрталарига қадар ёпиқ бўлишини маълум қилди Reuters

🇷🇺 Россия Федерациясининг халқаро парвозлари сентябрь ойигача, пессимистик режаларга кўра эса йил охирига қадар ёпиқ бўлади РИА новости

🇬🇪 Грузияда 15 июндан бошлаб ички туризм тикланади, 1 июлдан эса хорижий сайёҳларнинг мамлакатга киришига рухсат берилади ТАСС

📉 Пандемия ўзаро иқтисодий ёрдам дея аталувчи тизимни барбод қилди (Sharing economy). "Uber", "Lyft" ва "Airbnb" каби компаниялар истеъмолчилар талаби деярли йўқолганини маълум қилди NYT

Манба 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1740

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники