Shimbay.uz
5.88K subscribers
28.9K photos
4.76K videos
29 files
10.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Интизомий жазо чораларини қўллашда нималарга аҳамият бериш лозим?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
#Биласизми

🔰Қуйидаги жойларга ташқи рекламанинг алоҳида турган объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тақиқланади:

🔸 троллейбусларнинг алоқа тармоқлари мавжуд бўлганда, уларнинг йўлга чиқиш қисмига;
🔸 қатнов қисмида ва пиёдалар йўлакчаларида;
🔸 жамоат транспорти бекатларида;
🔸 йўл ва кўчалар четларида 5 метрдан паст баландликда;
🔸 бевосита туннелларга кириш ва чиқиш жойлари ёнида ва улардан 5 метрдан яқин бўлмаган масофада.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Маҳаллада эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган манзилли ишлар натижасига кўра фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларнинг ҳар бирига:

ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараваригача бир маротаба пул маблағлари ажратилади;

йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, баҳолаш Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга 2014 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Электр энергиясини тежаш

- Биласизми, телевизор, магнитофон ва бошқа аудиотизим жиҳозлари кутиш режимида соатига ўртача 10 ватт ва ойига ўртача 7,3 кВт.соат электр энергиясини сарфлайди. Уларни тармоқдан тўлиқ узиб қўйиш лозим.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
#Биласизми

❗️ Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

🔸БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔸360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔸1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
🔸
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Кичик ёшдаги болалар учун шарбат маҳсулотларига хушбўй ҳид берувчилар, ранг берувчи моддалар, консервантлар ва ранг берувчи экстрактларни қўшишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини давлат пенсиясига бўлган ҳуқуқ (умумий асосда аёллар 55 ёшга, эркаклар 60 ёшга тўлганда) юзага келган тақдирда олишлари мумкин.

⚠️ Фуқаро вафот этган тақдирда,
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

📌 Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot