Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati️
3.99K subscribers
56K photos
5.33K videos
13 files
17.6K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» танловининг туман босқичи ўтказилди

Шеробод туманида жойлашган 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар ўртасида чолғу ижрочилигини янада юксалтириш, ҳаваскор ижрочиларни кашф этиш, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танловининг туман босқичи кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Мазкур танловда 10-15; 16-22; 22-30 ёш тоифаси оралиғидаги ёшлар иштирок этишди. Танлов давомида дутор, рубоб, гитара, доира, барабан ва фортепиано мусиқа чолғу асбобларида ёшлар ўз қобилиятларини намойиш этишди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве обсуждены экономические итоги за 9 месяцев текущего года, ожидаемые показатели на период до конца года и макроэкономические прогнозы на 2024 год.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #yakunlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати

"Эркакда ақллилик муҳим, бойлик эмас. Аёлда садоқат муҳим, гўзаллик эмас. Дўстда меҳр муҳим, қуруқ гаплар эмас. Суюкли ёрда сабр муҳим, талаблар эмас. Танада соғломлик муҳим, хушбичимлилик эмас. Сўзларда маънонинг чуқурлиги муҳим, уни ким айтаётгани эмас..."

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram Twitter
Ҳушёрлик давр талаби

Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 598-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, туман ИИБ Бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари ЖХХ бошлиғи майор С.Сафаров, Туман ИИБ ЖХХ ЖТСГ катта инспектори сержант Ш.Абдуллаев ва туман Қўриқлаш бўлими Гуруҳ командири У.Химматовлар томонидан туман ҳудудида жойлашган барча давлат корхоналари ва ташкилотларининг қоровуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Учрашув давомида мактабларда шубҳали шахслар пайдо бўлган тақдирда зудлик билан туман ИИБга хабар бериш, Қидирувда бўлган шахсларни аниқлашда, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари фаолиятига яқиндан ёрдам кўрсатган қоровуллик бўлинмалари ходимларига пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан моддий рағбатлантириш чоралари қўлланилиши юзасидан тавсиялар берилди.

Telegram Facebook
Инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир

Инсон ҳаётда ҳамиша бахтли яшасам, дейди. Турмушининг фаровон бўлишини, орзу-ниятларининг ушалишини истайди, ҳеч кимдан кам бўлмасликка интилади. Зотан, унинг бунга тўла ҳаққи бор.

Ҳудудларда Инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида, мунтазам сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Бугун, 20 октябрь куни туманнинг 2-сектор ҳудуди “Чукуркул” маҳалласида туман прокурори ўринбосари А.Чориев ва сектор масъуллари томонидан ёшлар ва аҳоли билан учрашув сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда қатор мурожаатлар келиб тушиб, фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари эшитилди, Айрим муаммолар манзилнинг ўзида ижобий ечим топган бўлса, қолган мурожаатлар тегишли масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram Twitter